Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 6.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 03 Июнь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Мелиорация

Продавец

Bohodir Jalolov

«Насослар ва насос станциялари” фанига кириш

Купить
«Насослар ва насос станциялари” фанига кириш Режа: 1. Машинали сув кўтаришнинг ривожлариш тарихи 2. Ўзбекистонда машинали сув кўтаришнинг тутган ўрни Сув манбаларидан юқорида жойлашган ерларни суғориш, ичимлик суви билан таъминлаш ва ифлос сувларни чиқариб ташлаш учун одамлар сувни ҳар хил усуллар билан юқорига кўтарганлар. Эрамиздан аввалги 3 мингинчи йилларда ҳам оддий сув кўтариш иншоотлари бўлганлиги ҳақида маълумотлар бор. Масалан, Нил дарёсининг сув сатҳи тушиб кетганда мисрликлар идишларда бир – бирига узатиб сувни юқорига кўтарганлар. Энг қадимги сув кўтариш мосламалари-шадуфлар Миср давлатида ихтиро қилиниб фойдаланилган (1-расм). Кейинчалик улар Архимед винти (2-расм) ва ҳар хил сув кўтариш ғилдиракларидан (3-расм) фойдаланганлар. 1-расм. Шадуф 2 – расм. Архимед 3 – расм. Сув винти кўтариш ғилдираги Археологик қазилмалар натижасида, Самарқанд шаҳри яқинидаги Афросиёб тепалиги тагида бундан 3 минг йил илгари вайрон қилинган шаҳарни сув билан таъминлаш ва ифлос сувларни олиб чиқиб кетадиган иншоотларнинг (қўрғошин нов, ҳар хил сопол қувурлар ва бошқалар) қолдиқлари топилган. Бухоро шахрида ифлос сувларни олиб чиқиб кетадиган, XVIII – XIX асрларда қурилган канализация ариқчалари ҳозиргача мавжуд. IX асрдан бошлаб Хитой, Ҳиндистон, Миср ва Марказий Осиё давлатларида, сувни юқорига кўтариш учун, уй ҳайвонлари ёки одам кучи билан ҳаракатга келтирилувчи мослама – чиғирлардан (4-расм) ва оқар сув ёрдамида ҳаракатга келувчи чархпалаклардан (5-расм) фойдаланганлар. Бундай оддий мосламалар ҳозирги кунда ҳам ишлатилмоқда. 4-расм. Куч ёрдамида ҳаракатга келтириладиган чиғирлар 5-расм. Чархпалак. Сирия давлатида қадимдан ишлатиб келинган нориялар Қадимги Рим ёғоч аралаш қурилмаси Қадимги Рим даврида Испания конларидан заҳ сувларни чиқариб ташлаш тизимининг схемаси. Сув кўтариш учун биринчи поршенли насослар XII асрда Новгород шаҳрида яратилган. 1519 йили, Псков Кремлини, 1631 йили эса Москва Кремлини сув билан таъминлаш учун сув минораларига сув узатувчи поршенли насос станциялари қурилган. Поршенли насослардан сўнг, унумдорлиги катта бўлган марказдан қочма ва ўқий насосларнинг яратилиши, сувни юқорига кўтариш ишларини жадаллаштириб юборди. Машинали сув кўтаришнинг ривожланиш тарихи № Суғориладиган майдонлар (минг га) Хоразм Қорақалпоғистон 1933 1937 1933 1937 1. Суғориладиган умумий ер майдони (минг га) 126,6 114,5 125,3 115,0 1. Ўз окими билан:  гектар  фоиз 22,3 17 32,0 28 91,5 73 91,0 79 3. Чиғирлар билан:  гектар  фоиз 104,3 83 47,5 42 33,8 27 17,0 15 4. Насос станцияси билан:  гектар  Фоиз 0 0 35,0 30 0 0 7,0 6 5. Чиғирлар сони (минг) 46 21 16 8 Бу вилоятларда суғориш учун 1941 йилда 70 %, 1943 йилда 87 %, 1947 йилда 90 % ва ҳозирги вактда эса 100 % сув насос станциялари ҳамда қурилмаларида кўтариб берилмоқда. Ўзбекистон Республикасидаги суғориладиган 4,3 млн. га экин майдонларининг 53 % га 1620 дона насос станциялари ва қурилмалари сув кўтариб берадилар. Бу насос станцияларда 5000 дан ортиқ насос агрегатлари мавжуд, барчасини умумий сув сарфи 7000 м3/с, бир йилда улар томонидан 8,2 млрд.кВт*соатга яқин электр энергия истеъмол қилинади. Бундан ташқари Сув истеъмолчилари уюшмалари ва фермер хўжаликлари фаолият кўрсатадиган қишлоқ хўжалик ерларининг яна 25 % га ҳам 30 000 донадан ортиқ кичик насос станциялари ва қурилмалари ёрдамида сув етказиб берилади. Ўзбекистон Республикасида машинали сув кўтариш тизимининг ҳозирги аҳволи Ўзбекистон Республикасида машинали сув кўтариши тўғрисида маълумот № Насос станцияларнинг кўрсаткичлариЎлчов бирлиги Умумий сони Қуйи-Амударё ИТҲБ қош идаги Қорақалпоғистон Н СЭАБ Қуйи-Амударё И ТҲБ қош идаги Беруний Н СЭАБ Н орин-Қорадарё И ТҲБ қош идаги Н СЭАБ Аму-Бухоро И ТҲБ қош идаги Н СЭАБ Аму-Қаш қадарё И ТҲБ қош идаги Н СЭАБ Қуйи-Сирдарё И ТҲБ қош идаги Ж иззах Н СЭАБ Қуйи-Зарафш он Н СЭАБ Н орин-Сирдарё И ТҲБ қош идаги Н СЭАБ 1 2 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 1 Насос станциялар сони дона 1620 219 51 143 19 48 29 37 218 2 Агрегатлар сони дона 5069 454 142 511 117 209 102 173 718 3 Умумий белгиланган қувват М .квт.соат 3765,2 75,2 29,7 311,2 77,2 89,8 25,1 95,3 562,7 4 Умумий сув чиқариш қобилияти м3/сек. 6909,03 450,5 223,9 281,9 284,73 186,1 36,6 146,0 532,9 Ўзбекистонда ишлаб турган йирик насос станциялар № Вилоятлар Насос станциялари Характеристикалари Q, м 3 /с H, м N, мВт 1 2 3 4 5 6 1 Бухоро 1.Олот 41 8,5 5,6 2.Қоракўл 33 8,5 4,8 3.Ҳамза – I 68 52,0 45,0 4. Қуйимозор 100 18-21 30,0 5.Ҳамза – II 105 52,0 125,0 6.Қизилтепа 92 45-72 125,0 7.Конимех 12 26,0 6,0 2 Қоракалпогистон республикаси 8.Ёмонжар 13 5,0 1,4 9.Каттагар 54 4,0 4,5 10.Бек – яб 50 5,0 4,5 11.Найман – Бештом 30 5,0 1,6 3 Қашқадарё 12.Қарши каскади (I, II, III, IV, V, ва VI кўтариш станциялари) 195 140,0 450,0 13.Таллимаржон 155 16-33 64,8 4 Сурхандарё 14.Шеробод 110 24-29 45,0 15.Аму – Занг 32 81,0 48,0 Давоми 1 2 3 4 5 6 5 Жиззах 16.Жиззах 190 24-37 110,0 6 Андижон 17.Ташкелик 27 20,0 7,2 18.Дўстлик 9 83,0 9,6 19.Экин-Текин 3 130,0 5,1 7 Фарғона 20.Абдусамат 20 10,0 4,0 21.Шарқий Арсиф 2 130,0 5,1 22.КФК – Сох 2 160,0 5,0 23.Исфайрам-Шоҳимардон 3 170,0 7,5 8 Наманган 24.Пунган 3 165,0 6,3 25.Чуст 5 197,0 15,0 26.Уйчи 10 78,0 12,8 9 Сирдарё 27.Боёвут 12 26,0 4,8 28.Сирдарё – 3 25 10,0 4,0 29.Сирдарё – 6 25 10,0 4,0 30.Сардоба 13 5,0 1,4 10 Самарқанд 31.Нарпай 12 50,0 96,0 11 Хамдустлик мамлакатларида 32.Бош – Коховка 25-40 21-25 12,5 33.Иртиш – Карағанда 13-20 19-21 5,0 34.Саратов 14-18 21-22 5,0 Машинали суғоришнинг ҳозирги аҳволи, муаммолари ва келажаги Мамлакатдаги жуда кўп насос станциялари ва қурилмалари 40-47 йилдан буён эксплуатация қилиниб, ундаги жиҳозлар аллақачон ўз ресурсларини ишлатиб бўлишган. Аммо эксплуатация ходимларининг чуқур билими ва тажрибасига таяниб, жорий ва капитал таъмирлашлар натижасида улар ҳозиргача эксплуатация қилинмоқда. Ҳозирги кунда насос станцияларида қуйидаги муаммолар мавжуд: 1. Насос станцияларининг асосий ва ёрдамчи гидромеханик ҳамда энергетик жиҳозлари реконструкция қилиниши ёки бутунлаш алмаштирилиши лозим. 2. Катта диаметрли қувурлари кавитация ва абразив емирилишлар натижасида қалинлигини йўқотиб бўлган, баъзи қисмлари тешилиб ишдан чиққан. Уларнинг ишдан чиққан қисмлари алмаштирилиши, қолган қисмлари эса, капитал таъмирлашдан чиқарилиб тикланиши лозим. 3. Насос станциясининг барча ёрдамчи жиҳозлари эскириб, реконструкция қилинишга ёки бутунлай алмаштиришга тайёр ҳолатга елиб қолган. 4. Насос станциясининг асосий ва ёрдамчи биноларини капитал таъмирлашдан чиқариш лозим. 5. Насос станциясининг гидротехник иншоотлари капитал таъмирлашга муҳтож. 1. M.Mamajonov va bosh. Nasoslar va nasos stansiyalari. O’quv qo’llanma, Toshkent, TIMI, 2010.- 242 bet. Лисов К.И., Григорьев К.Т. Насос ва насос станциялари.-Т: Ўқитувчи, 1980.- 230 б. 2. Мамажонов М., Хакимов А., Мажидов Т., Уралов Б. Насослар ва насос станцияларидан амалий машғулотлар. Ўқув қўлланма. – Андижон, 2005 й. -272 б. 3. Чебоевский В.Ф. и др. Насосы и насосные станции. М.: Агропромиздат, 1989 г. 4. Махаммадиев М.М. в а бошқ. Гидромашиналар. Ўқув қўлланма. –Т.: ТИМИ, 2009. ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН АДАБИЁТЛАР:
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Valyuta munosabatlari tushunchasi, ularning shakllari va asosiy ishtirokchilari
  • Tijorat banki tashkiliy tuzilishi va faoliyatini tashkil etishda korporativ boshqaruv asoslarini tahlil qilish
  • Yozma nutqni o‘stirish mazmuni va usullari
  • Mikroorganizmlarning foydali va zararli turlari haqida ta’lim berishda muammoli ta’lim usullaridan foydalanish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha