Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 468.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 09 Июнь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Мелиорация

Продавец

Bohodir Jalolov

Насосларни биргаликда ишлаши. Насосларни параллел ва кетма-кет улаш

Купить
Насосларни биргаликда ишлаши. Насосларни параллел ва кетма-кет улаш Бир дона насос агрегати, керакли миқдордаги суюқлик сарфини етказиб бера олмаса, ёки керакли баландликка кўтариб бера олмаса, унда бу миқдорлар бир неча насослар ёрдамида олинади. қуйида бу ҳолатлар учун насосларнинг биргаликда ишлашини қараб чиқамиз. 1. Насосларнинг параллел ишлаши. Бир насос керакли сув сарфини узата олмаганда, икки ёки ундан ортик насосни ишлатишга тўғри келади. Бир неча насоснинг умумий босим қувурига сув узатишига насосларни параллел улаб ишлатиш дейилади. Параллел ишлаётган насосларни характеристикалари одатда бир хил бўлиши керак. Лекин ҳар хил характеристикали насосларни ҳам параллел ишлатиш мумкин. 1.1. Бир хил характеристикали насосларнинг параллел ишлаши Бу ҳолда, насослардан умумий босим қувуригача бўлган масофа қисқа бўлганлиги сабабли, уларда гидравлик қаршиликлар йўқ деб фараз қиламиз. Умумий босим қувурига қўшиладиган М нуқтада, иккала насос босими бир– бирига тенг бўлади яъни, Н= Н 1 = Н 2 . (1-расм) 1-расм. Бир хил характеристикали насосларнинг параллел ишлаши. Назарий сув сарфи эса икки баробар кўпаяди. Q қув = Q 1 + Q 2 = 2Q . Параллел улашнинг асосий шартлари: Q ум = Q 1 +Q 2 +… +Q n H ум = H 1 = H 2 = … = H n Гидравлик қаршиликлар натижасида, маълум миқдорда босим йўқотилади. Шунинг учун, умумий қувурдаги сув сарфи, иккала насоснинг сув сарфлари йиғиндисига тенг эмас, балки кичикроқ бўлади. Q =ув = Q 1 + Q 2 < 2Q ёки Q қув = (1,7 … 1,8)Q 1 , 2 . (1) Умумий босимли қувурида тезлик ошганлиги туфайли, гидравлик қаршиликлар кўпаяди, натижада кўп миқдорда босим йўқотилади. Йўқотилган умумий босимни топиш учун бир насос ишлаганда йўқотилган босим миқдорини, параллел ишлаётган насослар сони квадратига кўпайтириш керак. Δh n+i = Δh n · n 2 (2) Бу ерда: n – параллел ишлаётган насослар сони. 1.2. Ҳар хил характеристикали насосларнинг параллел ишлаши. Бу ҳолда ҳам, насослардан умумий босим қувуригача бўлган масофадаги гидравлик қаршиликларни йўқ деб фараз қиламиз. 2-расм. Ҳар хил характеристикали насосларнинг параллел ишлаши. Улардаги босим бир хил бўлмаганлиги сабабли, насосларни қуйидагича ишга туширамиз: босими катта бўлган насосни ишга туширамиз, у сув ҳайдай бошлайди ва сув сарфи ошган сари босими камайиб боради; ишлаётган насоснинг босими, ишлаб турган, аммо задвижкаси ёпиқ турган иккинчи насоснинг максимал босимига тенглашгандан сўнг, задвижкани очамиз. Шу (М) нуқтадан бошлаб, иккала насос параллел ишлай бошлайди, чунки Н = Н 1 = Н 2 (1-расм). Босими катта бўлган насосдан узатилаётган сув, босими кичик бўлган насоснинг босим қувури орқали тескари оқмаслиги учун, босими кичик қувурга тескари клапан ўрнатиш керак. Насослар параллел ишлагунга кадар, умумий қувурдан ўтаётган сув сарфи, фақат босими катта бўлган насосга тегишлидир. Умумий (М) нуқтадан сўнг, насослар параллел ишлай бошлайди ва умумий қувурдаги сув сарфи, икки баробар кўпаяди. Иккала насос алоҳида ишлаб узатаётган сув сарфи улар параллел ишлаб умумий битта қувурга узатаётган сув сарфидан каттадир, яъни Q А = Q А I + Q A II < Q А1 + Q А2 . (3) Бу ерда: Q А - иккала насоснинг умумий сув сарфи; Q А I ; Q A II - ҳар бир насоснинг умумий қувурга узатаётган сув сарфи; Q А1 ; Q А2 - ҳар қайси насос алоҳида ишлаганидаги сув сарфи. 2. Насосларнинг кетма–кет ишлаши. Бир насос керакли баландликка сувни чиқариб бера олмаганда, икки ёки ундан ортиқ насос ишлашига тўғри келади. Сувни биринчи насос босим қувури орқали иккинчи насоснинг сўриш патрубкасига узатилиши, насосларни кетма – кет улаб ишлатиш дейилади. Насосларни кетма – кет улаш, умумий босимни ошириш учун қўлланилади. Кетма – кет улашнинг асосий шартлари: Q ум = Q 1 ≠ Q 2 ≠… ≠Q n H ум = H 1 + H 2 + … + H n 2.1. Бир хил характеристикали насосларни кетма–кет улаб ишлатиш. Иккита кетма – кет ишлаётган бир хил характеристикали насосларнинг умумий босим характеристикасини қуриш учун, битта насоснинг ҳар бир сув сарфига мос босимини икки баробар кўпайтириш керак. Кетма – кет ишлаётган икки насоснинг ишчи нуқтаси, умумий босим характеристикасининг қувурлар системаси характеристикаси билан кесишган 3-расм. Бир хил характеристикали насос- ларнинг кетма-кет ишлаши. нуқтаси бўлади (3-расм). Бир хил хактеристикали насосларнинг кетма-кет ишлаш шартлари: сув сарфи Q ум =Q 1 =Q 2 =…=Q n босими Н ум =Н 1 +Н 2 +…+Н n =nН 1 Бу ерда: n – насослар сони. 2.2. Ҳар – хил характеристикали насосларни кетма – кет улаб ишлатиш. Кетма – кет ишлаётган ҳар хил характеристикали насосларнинг ҳар бир сув сарфига мос босимларни топиш учун насослар босимини бир – бирига қўшиш керак. Насослар босими йиғиндиси билан биринчи насос сув сарфи орасидаги боғланиш уларнинг умумий босим характеристикасини беради (4- расм). Умумий босим характеристикасидан бирор нуқтага мос келадиган ҳар бир насоснинг босимини топиш учун, умумий ишчи нуқтасидан абцисса ўқига перпендикуляр туширамиз. Насосларнинг босим характеристикаси билан перпендикулярнинг кесишган нуқтасидаги босим ҳар бир насоснинг А нуқтасидаги босимни беради. Ҳар хил характеристикали насосларнинг кетма – кет ишлаш шартлари: сув сарфи - Q ум = Q 1 = Q 2 = …= Q n босими - Н ум = Н 1 + Н 2 + … + Н n 4-расм. Ҳар хил характеристикали насосларнинг кетма-кет ишлаши.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Valyuta munosabatlari tushunchasi, ularning shakllari va asosiy ishtirokchilari
  • Tijorat banki tashkiliy tuzilishi va faoliyatini tashkil etishda korporativ boshqaruv asoslarini tahlil qilish
  • Yozma nutqni o‘stirish mazmuni va usullari
  • Mikroorganizmlarning foydali va zararli turlari haqida ta’lim berishda muammoli ta’lim usullaridan foydalanish

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha