Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 263.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 16 Май 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Нефть-газ маҳсулотлари анализи классификацияси, моҳияти

Купить
Нефть-газ маҳсулотлари анализи классификацияси, моҳияти 1 2 Маъруза вақти - 2 соат. Маъруза режаси : 1. Аналитик кимё фани, мақсади ва вазифаси. 2. Аналитик реакция. Таснифи. 3. Реакция сезгирлиги. 4. Реакция самарасига таъсир этувчи омиллар. 5. Катионлар таснифи. Адабиётлар 1. Ю. Я. Харитонов, А. Н. Юнусходжаев ва бошқалар. “Аналитик кимё”. Тошкент, 2008 йил, 6 – 42, 360 – 377 бет лар . 2. О. Файзуллаев “Аналитика асослари”. Тошкент – 2003 йил . 1 . Аналитик кимё фани, мақсади, вазифаси Аналитик кимё – кимё ва физика қонунлари асосида, моддаларни атом, молекуляр, фазовий тузилишини ўрганувчи сифат ва миқдорий таҳлил усул ва услубларини ишлаб чиқувчи кимё фанининг алохида бўлимидир. 1993 йил аналитик кимёга доир VIII Европадаги аналитиклар конферен ц иясида фанга қуйидагича таъриф берилган: Аналитик кимё илмий фан бўлиб, усулларни ривожлантириш ва амалиётга тадбиқ этиш асосида модданинг таркиби, табиати ҳақида маълумот беради.3 Фан мақсади - модда ва ашёларни сифат ва миқдорий таҳлил этиш. Модда таҳлили – тажриба асосида физик, кимёвий, физ- кимёвий усуллар билан модданинг кимёвий таркиби ҳақида маълумотни олишдир. Аналитик кимё уч таркибий қисмдан иборат : 1. Сифат таҳлили . 2. Миқдор ий таҳлил . 3. Ускун авий таҳлил ( физик ва физик-кимёвий усуллар) у сулларидан иборат. Элемент таҳлилда – модда таркибида қанақа элементлар ва қандай нисбатларда борлиги аниқланади. Функционал таҳлилда - турли функционал гуруҳлар масалан, амино NH 2 , нитрито NO 2 , карбонил С = О ва бошқа гуруҳлар борлиги очилади ва аниқланади. Молекуляр таҳлилда - таҳлил этилувчи модда таркибидаги молекулалар очилади ва мураккаб модданинг молекуляр таркиби аниқланади Фазавий таҳлилда - таҳлил этилаётган тизимнинг фазавий таркиби ( қаттиқ, суюқ, газсимон) очилади ва аниқланади.4 Вазифаси - мавжуд та ҳ лил ус Сифат таҳлилда т аҳлил этилувчи модда таркибидаги элемент, ион, атомлар гуруҳи, молекулаларни очиш, яъни мавжудлигини исботлашдан иборатдир. Миқдорий таҳлилда - модданинг миқдорий таркибини аниқлаш, яъни аниқланувчи модда таркибидаги элементлар, ионлар, атомлар, атом гуруҳлари миқдорини аниқлашдан иборат. 5 Аналитик кимё фани узоқ тарихга эга . 1. Қадимий давр . 2. Алкимё даври (III-XV асрлар) . 3. Ятрокимё даври (тиббиёт кимёси) (XV - XVII асрлар) . 4. Флогистон давр и (XVII – XVIII асрлар) .Натижани хаққонийлиги ( тўғрилиги ) таҳлил натижаларида тизимли хатолар камлигини англатса, такрорийлик , такрорий тажриба натижаларини ўзаро яқинлигини англатади . C ифат таҳлили асосчиси Англиялик кимёгар – Роберт Бойль ҳисобланади. ( 1654 й. ) Миқдорий таҳлил асосчиси Ломоносов бўлиб ( 1748 й .) , биринчи дарслик Меншуткин Н.Я. томонидан ёзилган. ( 1871 й .) Катионлар тахлилида а ввал Меншуткин таклиф этган сульфидли таснифда реагент сифатида (NH 4 ) 2 S қўлланган . 2. Аналитик реакция. Таснифи Сифат ва миқдорий та ҳ лил учун модданинг аналитик белгилари ва реакциялардан фойдаланилади. Аналитик белги - таҳлил қилинувчи модда ёки унинг реакция маҳсулотининг шундай белгилари-ки, у асосида ком- понентнинг борлиги ҳақида хулоса чиқарилади.6 Аналитик реакция ташқи самара билан борадиган реакцияларга айтилиб, ташқи самарага:  Эритма рангининг ўзгариши  Чўкма тушиши ёки эриб кетиши  Газ ҳосил бўлиши  Маълум шаклга эга бўлган кристалларнинг ҳосил бўлиши  Аланга рангини б ў ялиши  Люминесцент моддаларнинг ҳосил бўлиши киради Элемент Аланга ранги Элемент Аланга ранги Литий Қирмизи-қизил Индий Кўк-бинафша Натрий Сариқ Таллий Ёқут-яшил Калий Бинафша Қўрғошин Оч- кўк Рубидий Пушти - бинафша Мышяк Оч- кўк Цезий Пушти-бинафша Сурма Оч- кўк Кальций Ғиштсимон-қизил Селен Оч- кўк Стронций Қирмизи – қизил Теллур Ёқут-яшил Барий Сарғиш – яшил Мис Яшил-хаворанг Бор Яшил Молибден Сарғиш- яшилБаъзи элемент бирикмаларининг алангани бўяш ранглари Изланувчи ионни аниқлаш учун ишлатилган реактив эритмаси аналитик реагент дейилади. 7 Улар тозалишга кўра 6 турга бўли нади : 1. Техник - 1% (ё д моддалар ми қ дори ) 2. Тозаланган – 0,1% 3. Тоза – 0,01% 4. Таҳлил учун тоза – 0,001% 5. Кимёвий тоза – 10 -4 % 6. Жуда тоза – 10 -5 -10 -6 % I. Берадиган ташқи самарасига кўра аналитик реакциялар 3-га бўлинади 1. Махсус - ионлар аралашмасида фақат 1 ион билан ташқи самара берувчи реакция. 2. Селектив – ташқи самараси халақит берувчи ионлар бўлмаганда айрим ионларга хос реакция. 3. Гуруҳ - аналитик гуруҳларни аниқлаш учун ишлатиладиган реакция. II. Таҳлил учун олинган модда миқдори (ҳажми)га кўра 8 Таҳлил усули Масса , г Хажм, мл 1.Макротаҳлил (грамм-усули) 1-10 10-100 2.Яриммикро таҳлил (санти - грамм у сули) 0,05 – 0,5 1 - 10 3.Микротаҳлил ( миллиграмм усули) 10 -3 – 10 -6 10 -1 – 10 -4 4.Ультрамикротаҳлил ( микро грамм у сули) 10 -6 – 10 -9 10 -4 – 10 -6 5.Субмикро таҳлил (нано-грамм усули) 10 -9 – 10 -12 10 -7 – 10 - 10 III. Реакцияни бажариш услубига кўра 1. Қуруқ усул 2. Ҳўл усул 3. Томчи реакция 4. Микрокристаллоскопик реакция . IV. Таҳлилнинг ўтказиш услубига кўра 1. Касрли таҳлил - таҳлил қилинувчи ионни махсус реагент билан бошқа ионлар иштирокида аниқлаш. 2. Тизмли таҳлил - таҳлилни керакли реагентлар танлаб, маълум изчилликда олиб бориш. 9 Фармакопея усули - дори воситаларини сифатини тартибга солувчи умумдавлат стандартлари тўплами. Бирор дори субстанциясига , бирорта дори шаклига ва бирорта хам дори препаратига сифат (чинлиги) ва миқдорий таркибини аниқловчи таҳлил усуллари ишлаб чиқилмасдан, амалда қўлланиши учун рухсат берилмайди. 3. Аналитик реакция сезгирлиги Аналитик реакция сезгирлиги - аниқланувчи модда ёки ионнинг минимал массасини аналитик реагент, реакция ёрдамида аниқлашдир. У 4 ўлчам билан тавсифланади: V lim – суюлтириш чегараси, таркибидаги 1 гр аниқланувчи ион сақлаган максимал суюлтирилган эритма ҳажми, см 3 / гр 10 с – минимал концентрация, реакция ташқи самара бериши учун етарли бўлган ион минимал концентрацияси, г/см 3 Мисол: a) 1г К + 13000 c м 3 да эритиб, 2 - 3 томчисига 1 томчи Na 3 [Co(NO 2 ) 6 ] қ ў шилганда сариқ чўкма тушади. b) К + ни НС 4 Н 4 О 6 - билан реакцияси учун 1г К + 1000 c м 3 H 2 O да эритилган. Эритма нинг 1 томчиси самара беради. а) реакция б) реакцияга нисбатан 13 марта сезгир V min – минимал ҳажм, реакция учун етарли бўлган эритманинг min миқдори, см 311 m – очиш минимуми, чегаравий суюлтирилган эритманинг минимал ҳажмида айни аналитик реакция билан аниқланиши учун етарли бўлган ионнинг мкг да ифодаланган массаси m = C∙V min 10 6 = V min 10 6 / V lim 4 . Реакция самарасига таъсир этувчи омиллар 1. Ҳарорат 2. Эритма муҳити - pH 3. Халақит берувчи ионлар Мисол: 1. К + + НС 4 Н 4 О 6 - = K НС 4 Н 4 О 6 Реакция нейтрал мухитда пробирка деворларини шиша таёқча билан ишқалаб, совитиш натижасида оқ чўкма тушади 12 2. K + , NH 4 + аралашмаси тахлилида NH 4 + ни ниқоблашда формалин қўлланади: 5. Катионларнинг кислота - асос таснифи Катион ва анионлар аралашмаси та ҳ лилида уларнинг таснифи асос килиб олинади.. Кислота-асос таснифи га кўра катионлар 6 гуруҳга бўлинади.13
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha