Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 665.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 21 Январь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Горное дело

Продавец

Bohodir Jalolov

Нефт ва газ қудуқлари

Купить
Нефт ва газ қудуқлари Режа: 1. Қудуқлар конструктсийаси 2. Қудуқ ости ускуналари 3. Қудуқ усти ускуналари Кудукларнинг вазифаси ва конструктсийаси • Кичик кесим юзаси ва катта узунликка эга бўлган цилиндрик • шаклдаги тоғ иншооти « қудуқ » деб аталади. • Қудуқнинг ердан юқори қисми « усти », энг пастдаги охирги • қисми « туби » деб аталади. Қудуқ тубидан устигача тўла бўшлиқ • қисми унинг танаси (стволи) дейилади. • Қудуқлар асосан вертикал ва қия йўналтирилган шаклларда • бўлади. Айрим ҳолларда горизонтал қудуқлар ҳам учрайди. • Қудуқ нефть, газ ва сув қатламларини ер юзаси билан • боғловчи канал ҳисобланиб, у ер остидан нефть, газ ёки сувни • олиш учун хизмат қилади. • Нефть, газ ёки сув олиш учун мўлжалланган қудуқлар • мажмуаси маҳсулот олинадиган (экспулатацион) фонд деб • аталади. • Бундан ташқари маҳсулот (сув ёки газ) ҳайдайдиган, назорат, • пъезометрик ва шу каби ёрдамчи қудуқлар ҳам учрайди. • Маҳсулот ҳайдаладиган қудуқлар қатлам босимини сақлаб • туриш учун, назорат қудуқлари эса маҳсус асбоблар ёрдамида • нефть ёки газ уюмининг ишлашини кузатиш учун қўлланилади. • Бажарадиган вазифасидан қатъий назар ҳар бир қудуқ • мустақил деворга эга бўлиши, қатламларни бир-биридан ажратиб шу мак,садда Хар бир к,удук, бург'улангандан сунг унга мустахкам пўлат қувурлар туширилиб қувур ортки • қисми цемент эритмаси билан мустаҳкамланади • Қудуқнинг бажарадиган вазифаси, чукурлиги, бурғилаш • техникаси ва технологияси ҳамда геологик шароитларга кўра • қудуқ деворини бир ёки бир неча қувурлар колоннаси ердамида • мустаҳкамлаш мумкин. Бунда ҳар бир колоннанинг ортида цемент • халкасининг кўтарилиш баландлиги ҳар хил бўлади. • Ҳар хил чукурликда бурғиланган қудуқ диаметри, • мустаҳкамловчи қувурлар диаметри, сони, цемент ҳалқаси билан • тўлдирилган қисми туғрисидаги жами маълумотлар « қудуқ • конструкцияси » деб атилади . • Энг оддий ва арзон конструкция сифатида йўналтирувчи • қувур ва кондуктор қувуридан ташқари бир қатор мустаҳкамловчи • қувур туширилиш шароити қабул қилинган. Бурғилашнинг энг • мураккаб шароитларида оралиқ мустаҳкамловчи қувурлар сони • учтага етиши мумкин. • Қудуқнинг ҳар кандай конструкцияси учун лойиҳа • чуқурлигигача тушириладиган мустаҳкамловчи қувур • « эксплуатацион колонна» деб аталиб, унинг диаметрига асосан ер • ости ускуналари танланади. • Кўп ҳолларда мустаҳкамловчи сифатида девор калинлиги • 7,5:12 мм ва диаметри 146:168 мм бўлган қувурлар ишлатилади. Қудуқ туби ускуналари Қудуқнинг туби қисми конструкцияси унинг уюмда жойлашган жойи, қатлам тоғ жинсларининг литологик ва физик хоссалари, қатламнинг тепасида газ ва остида сув мавжудлиги ва бошка омилларга асосан танланади. 7.1- расмда антиклинал структурада қудуқларнинг жойлашиш схемаси келтирилган. Бу ерда қатлам босимини сақлаш мақсадида сув қисмига бурғиланган 1 - қудуқ тўла қалинлик бўйича очилади. 2 - қудуқ қатламнинг чекка сувларига якин жойлашганлиги сабабли уни нефть-сув туташ юзасидан юқорироқ қисми очилади. Қатлам ости суви бўлмаган ҳолда қудуқни тўла қатлам қалинлиги бўйича очиш мумкин ( 3-қудуқ ). Бу ҳолда бу қудуқ яна 8-10 метрга чукурлаштирилади ва бу қисм қатлам маҳсулоти таркибидаги кум заррачалари йигилишига мўлжалланган. Қудуқнинг бу исми « зумиф » деб аталади. Агар қудуқ газ дўпписига яқин қисмда жойлашган бўлса, бу қудуқ тубини шундай жиҳозлаш керакки, унинг маҳсулоти газ дўпписидаги газни олиб чиқмасин (4-қудуқ). Қатламдан қудуққа нисбатан энг юқори оқим бу қатлам бурғиланиб бўлиб, унинг девори қувур билан мустаҳкамланмаган ҳолатда юз бериши мумкин (7.2.- расм). Бунда охирги мустахкамловчи қувур маҳсулдор қатламнинг устки қисмигача туширилиб цементланади. Қудуқ тубининг бундай конструкцияси қатлам мустаҳкам жинслардан тузилган ва унга газли ва сувланган қатламчалар бўлмаган ҳолларида кўлланилиши мумкин. Аксарият ҳолларда маҳсулдор қатлам ҳам бутун қудуқ девори каби қувур билан мустаҳкамланади Маҳсулдор қатлам тез емириладиган тоғ жинсларидан тузилган бўлса, суюқлик оқими билан механик заррачалар олиб чиқилмаслиги учун эксплуатацион қувурнинг пастида маҳсус фильтр (сизғич) туширилади. Сизғичдаги тешиклар ва ёриқликлар диаметри шундай танланадики, механик заррачалар сизғич ортида колсин Қудуқ усти ускуналари Қудуқнинг бажарадиган вазифаси ва ишлатилиш усули, кутиладиган қатлам босими ҳамда геологик шароитларга мос ҳолда қудуқ усти турлича жиҳозланиши мумкин. Масалан, фаввора қудуғининг устки ускунаси қуйидаги вазифаларни бажариш учун хизмат қилади: а) фаввора қувурлари ва мустаҳкамловчи қувур оралиғини герметизация килиш учун; б) қудуқ устига тескари қарши босим уюштириш учун; в) газ-суюқлик аралашмасини йўналтириш учун Фаввора қудуғининг усти қувур бошчаси ва фаввора арчасидан иборат. Қувур бошчаси мустаҳкамловчи қувурлар оралиғини герметизациялаш учун хизмат қилади. Фаввора арчаси оқимни йўналтириш, қудуқ ишини назорат этиш ва бошқариш учун хизмат қилади. Компрессор ва газлифт қудуқларининг устки ускунаси фаввора қудуқлари билан бир хил. Чукурлик насоси усулида ишлайдиган қудуқларнинг устки қисмида тебратма дастгох ўрнатилган.
Купить
  • Похожие документы

  • Маркшейдерский мониторинг при разработке новых горизонтов карьера «Ёшлик»
  • Применение ГИС-технологий при геологоразведочных и маркшейдерских работах
  • Faxriy yorliq
  • Maktab maslahatchisi
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha