Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 27 Февраль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Нефтни таркиби, физикавий ва кимёвий хоссалари

Купить
НЕФТНИ ТАРКИБИ, ФИЗИКАВИЙ ВА КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ НЕФТНИ ТАВСИФИ • Нефт сарғиш, кўнғир, қорамтир рангли мойсимон суюқлик, зичлиги 0,73 дан 0,95 г/см 3 гача – 20 да +20 0 С гача ҳароратда қотувчи жуда мураккаб таркибли турли углеводородлар ва гетероатомли органик бирикмалар аралашмасидан таркиб топган моддалар. У юқори колорияли ёқилғи (40000 дан 44000 гача к/кг). Нефтнинг кимёвий таркиби асосан қуйидаги элементлардан ташкил топган : • С = 83–87 % Н = 12–14 % S = 0,3–3 % О = 0,1–1,0 % N = 0,001–0,4 % НЕФТНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ • Нефт таркибида уч типдаги суюқ ва эриган ҳолда қаттиқ углеводородлар мавжуд: алканли углеводородлар (асосан тўғри занжирли, С–1 дан С–30 гача) нефтда тўйинмаган углеводородлар бўлмайди, турли узунликдаги ён занжирлари бўлган циклопентан ва циклогексан ҳамда уларнинг ҳосилалари типидаги моноциклик нафтенлар ва ди–, три ҳамда полициклик полиметиленли углеводородлар, (шу жумладан, ён занжири бўлганлари ҳам) ароматик углеводородлар, бензол ва уларнинг гомологлари, нафталин, антрацен ва унинг гомологлари, нафтеароматик гибрид углеводородлар ва уларнинг ҳосилалари мавжуд. НЕФТНИНГ СИНФЛАНИШИ • Нефт, таркибида у ёки бу синф моддаларнинг кўплигига қараб олти типга бўлинади. • Метанли (ёки алканли), • Метанонафтенли, • Нафтенли, • Металонафтеноароматик, • Нафтаноароматик, • Ароматик. ТЕХНОЛОГИК КЛАССИФИКАЦИЯ • Нефтнинг ёши ароматикдан метанли углеводородларга ўтган сайин ўсиб боради. • Технологик классификацияга биноан нефт қуйидагиларга бўлинади. • 0,5 % гача олтингугурт сақловчи - кам олтингугуртли • 0,51 % дан 2 % гача олтингугурт сақловчи олтингугуртли, • 2 % дан ортиқ олтингугурт сақловчи – кўп олтингугуртли, • 1,5 % гача алкан сақловчи кам алканли • 1,51 дан 6 % гача алкан сақловчи–алканли, • 6 % дан кўпроқ алкан сақловчи кўп алканли НЕФТНИНГ ЭНГ АСОСИЙ ТАБИИЙ ЗАҲИРАЛАРИ • Нефтнинг энг асосий табиий заҳиралари Америка Қўшма Штатларида, Жанубий Африканинг шимолий районларида, Ўрта Шарқда, айниқса, Ироқ, Саудия Арабистонида ва Россиянинг бир қатор районларида топилган. Озарбайжон, Шимолий Кавказ, Каспий бўйи, Татаристон АССР, Сибирь ва Ўрта Осиё республикаларида жуда катта нефт конлари жойлашган бўлиб, ер ости заҳиралари ва уни қайта ишлаш жиҳатидан бу мамлакатлар дунёда етакчи ўринларни эгаллайди. НЕФТНИНГ АСОСИЙ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ • Турли конлардан қазиб чиқариладиган нефтнинг кимёвий таркиби турлича бўлади. Унинг асосий таркибини метандан тортиб то молекуласида 50 тагача углерод атоми бўлган жуда мураккаб углеводородлар ташкил этади. Циклопентан ва циклогексан ҳосилалари нефтда кўп учрайди. Баъзи нефтлар, масалан Калифорния, Борнео ороли ва Майкоп нефтлари ароматик углеводородларга бойроқ бўлади. Нефтда оз миқдорда олтингугурт, азот ва кислород учрайди. НЕФТНИНГ СУЮҚ ҚИСМИ ҚАЙНАШ ҲАРОРАТИГА ҚАРАБ ФРАКЦИЯЛАРГА АЖРАТИЛГАН T/ р Фракция Қайнаш ҳарорати 0 С 1 Петролей эфир 20–60 0 С 2 Сольвинт нафта 60–1200С 3 Бензин 40–200 0 С 4 Керосин 175–325 0 С 5 Газойль 300–500 0 С 6 Вакуум–дистилат 400 0 С НЕФТ ЙЎЛДОШ ГАЗЛАРИ • Нефтдан учувчан углеводородлар: метан, этан, пропан ва бутан (йўлдош газ) алоҳида ажратиб олинади ва, асосан, ёқилғи сифатида ишлатилади. Бу аралашмани паст ҳароратда фракциялаб ҳайдаш йўли билан ундан юқоридаги моддаларни айрим–айрим ажратиб олиш ва олинган моддалардан соф органик бирикмалар (мономер моддалар) синтезлаш нефтекимё саноатининг энг асосий вазифаларидандир. БЕНЗИН • Ички ёнув двигател цилиндрида бензин ёнаётганда, мураккаб кимёвий жараён содир бўлади. Идеал шароитда ёнилғи бутунлай ёниб қуйидаги реакцияга асосан карбонат ангидрид ва сув ҳосил бўлиши керак. • Агар реакция ҳаддан ташқари тез кетса, ёниш вақтида детонация ҳодисаси, яъни пақиллаб ёниш содир бўлади ва двигателнинг тортиш кучи пасайиб кетади. Маълум бўлишича, бу ҳодиса ҳам ёқилғининг кимёвий таркибига боғлиқ экан. Нормал тузилишга эга бўлган парафинлар (н–октан) детонация анча мойил, тармоқланган парафинлар (изооктан) эса детонацияга камроқ учраб, ички ёнув двигателларда яхши ёнувчи модда ҳисобланади. • Амалда бундай изооктан стандарт яхши ёқилғи, н–гептан эса стандарт ёмон ёқилғи эталони сифатида қабул қилинган. Таркибида 70 % изооктан бор аралашма моторда синалаётган бензин каби ОКТАН СОНИНИ ОШИРИШ • Кўпчилик бензинларнинг октан сони 50 билан 70 орасида бўлиб уларнинг октан сонини 2 хил йўл билан ошириш мумкин: • - Бензинга баъзи моддалар қўшилса, у бир меъёрда ёнади. Бу хил моддалардан тетраэтил қўрғошин ( С 2 Н 5 ) 4 Рb кенг кўламда қўлланади. Тетраэтилқўрғошиндан бензинга 0,2–0,8 мл/л миқдорда қўшилгакда бензиннинг октан сони 80 гача ошиши мумкин. Бундай бензин этилланган бензин деб аталади. • - Бензиннинг октан сонини ошириш мақсадида у изомерланади, яъни бензиндаги тармоқланган занжирли бирикмалар миқдори оширилади. Бу жараён р и ф о р м и н г дейилади, уни амалга ошириш учун бензин хона ҳароратида ёки юқорироқ ҳароратда катализатор устидан ўтказилади. Одатда, катализатор сифатида алюмоплатинали катализаторлар ишлатилади. КЕРОСИН • Бензиндан кейинги фракция керосин дейилади. Керосин ҳам турли– туман мақсадларда, асосан, тракторлар учун ёқилғи сифатида ишлатилади. Ҳозирги замон самолётларида ҳам ёқилғи сифатида керосин ишлатилади. Керосиннинг туташини камайтириш учун таркибидаги ароматик углеводородлар миқдори камайтирилади. Тўйинмаган бирикмаларни йўқотиш мақсадида керосин сульфат кислота, водород фторид кабилар билан ишланади. Керосинни турли хил катализаторлар иштирокида крекингга учратиб бензин ва газсимон алкан ҳамда алкенлар ҳосил қилиш мумкин ГАЗОЙЛЬ • Газойль ёки бошқача д и з е л ё қ и л ғ и с и ҳам дейилади. У 250–300 0 С да қайнайди. Унинг кўпчилик қисми крекингга учратилиб, бензин олинади ва дизел двигателларида ёқилғи сифатида ишлатилади. СУРКОВ МОЙЛАРИ • Нефтни ҳайдаш жараёнида қолган юқори молекулали қовушқоқ суюқлик сурков мойлари сифатида ишлатилади. Сурков мойлари ҳам бегона моддалардан тозаланади. Сурков мойига хлорэтил эфир, фенол ва суюқ сульфат ангидрид каби эритувчилар таъсир эттирилганда таркибидаги ароматик углеводородлар ва тўйинмаган бирикмалар йўқолади. Сурков мойи таркибидаги парафинни йўқотиш учун нефт метилэтилкетон ва толуол аралашмасида эритилади ва эритма совитилганда парафин кристалланади. Шу йўл билан тозаланган мой оксидланиши олдини олиш учун унга қўшимча моддалар ҳам қўшилади. ИЗОМЕРЛАНИШ • Бензин фракциясини реформинг қилиш, яъни тармоқланган углеводородлар миқдорини ошириш вақтида катализаторлар ишлатилади. Бу хил каталитик реакцияларда молекуласида углерод катиони бор оралиқ моддалар ҳосил бўлади. Масалан, 100 0 С ва ундан юқори ҳароратда алюминий галлоид катализатори иштирокида бутан изомерлари ўртасида тезда мувозанат вужудга келади:CH 3(CH 2)2CH 3 AlCl 3 (CH 3)3CH 150 oC КРЕКИНГ • Нефтнинг юқори ҳароратда ҳайдаладиган фракцияларини крекинглаб бензин ва газсимон углеводородлар ҳосил қилиш мумкин. Крекинг жараёни катализатор иштирокида ва юқори ҳароратда олиб борилади. • Нефтнинг турли фракцияларини 1 соат давомида 425 0 С да крекингланганда ҳосил бўладиган бензин миқдори: Нефт фракциялари Ҳосил бўлган бензин миқдори % Сольвинт нефт – Керосин 15 Газойль 16 Қолдиқ 18 Оғир дистиллят 22 НЕФТ ТАРКИБИДАГИ МАҲСУЛОТЛАРНИ АЖРАТИБ ОЛИШ • Нефт таркибидаги маҳсулотларни ажратиб олиш учун у турли усуллар билан қайта ишланади. Бу усуллар орасида кенг тарқалгани нефтни фракцион ҳайдашдир; бунда нефт таркибидаги маҳсулотлар қайнаш ҳароратига қараб бирин–кетин ажралиб чиқади. Нефт ҳайдалганда аввало унинг энг енгил қисми – газсимон углеводородлар ажралиб чиқади. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha