Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

НЕМАТОД-96-препаратидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш

Купить
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши Давлат Университети Табиий фанлар факультети Лойиҳа мавзуси: “ НЕМАТОД -96”- препаратидан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш Муаммонинг долзарблиги: Илмий адабиётларда кўрсатилишича хозирда Нематодларнинг 24 мингдан ортиқ турлари мавжуд бўлиб, улар қишлоқ хўжалик экинларининг илдизларини зарарлайди. Натижада ўсимлик ривожланмайди, ҳосилдорлик унуми пасайиб кетади. Нематодалар билан курашиш учун хозирда Ўзбекистонда “Гетерофос”, “Карбатион”, “Дазомет” каби нематацид препаратлар қўлланилади ва улар Россия ва Руминия давлатларидан валютага олиб келинади. Маҳаллийлаштириш дастурига мувофиқ, қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши маҳаллий ва юқори самарадорликка эга арзон препаратларни яратиш долзарб масалалардан биридир. Шу туфайли охириги йилларда илмий жамоамиз томонидан хиназолон ва унинг ҳосилалари асосида кобальт, мис ва рухнинг координацион бирикмалари синтез қилинган ва ЎзР ФА Генетика институтининг “Ксенобиотикларнинг биотрансформацияси” лабораториясида ҳамда Россия Федерациясининг Қримдаги ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш илмий текшириш институтида ўсимликларда учрайдиган 14 хил касалликларга синаб кўрилган. Олинган натижалар фунгицид, бактерицид ҳамда нематоид касалликларига қарши юқори фаолликларни намоён қилишини кўрсатган. Хусусан, синтез қилинган моддалар ичида “Нематод-96” деб номланган кобальтнинг хиназолонли бирикмаси лаборатория шароитида гетерофос препарати билан солиштириб ўрганилганда, гетерофос препарати 87% фаолликни намоён қилган бўлса, “Нематод-96” препаратининг 0,001% эритмаси буғ Лойиҳанинг мақсади: “ Нематод-96” препаратини қишлоқ хўжалигида ўсимликларни нематодлардан кимёвий ҳимоялаш мақсадида қўллашдир. Лойиҳанинг вазифалари:  -Лойиҳа ишига доир илмий методологик маълумотларни тўплаш ва уларни чуқур таҳлил қилиш;  -“Нематод-96” препаратини синтезлашнинг муқобил шароитларини ҳамда технологик кетма-кетликларини оптималлаштириш;  -Иқтисодий жиҳатдан кам маблағ сарфлаб қишлоқ хўжалиги учун зарур, таннархи арзон бўлган препаратни қўллаш (препаратни олишнинг техник- иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаштириш) ;  -Тадқиқот учун олинган препаратнинг самарадорлигини илмий назарий жиҳатдан асослаш (препаратнинг қўлланиш самарадорлигини ва дозасини бевосита дала шароитида баҳолаш);  - Қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларида ўсимликларда, мева ва сабзаводларда учрайдиган ҳа Инновация объектининг илмий-техник савияси  Ушбу препарат биринчи марта синтез қилинган бўлиб, унинг биологик фаолликлари ўсимликларда учрайдиган 14 хил касалликларга қарши текширилган. “ Нематод-96 ” препаратини қўллашнинг бир қатор афзалликлари мавжуд:  1) Препаратга ишлатиладиган барча реактивларнинг осон топилувчанлиги;  2) Ишлатиладиган реактивларнинг ярмиси маҳаллий хом-ашё асосида;  3) Препаратни олиш технологияси кичик илмий сиғимга эга;  4) Препаратни олиш технологияси учун энергия сарф харажатларининг пастлиги;  5) Препарат хориждан импорт қилинаётган аналогларининг ўрнини босади;  6) Препаратни келажакда экспорт қилиш имконияти бор;  7) Препаратнинг ўзи ва уни олиниш технологияси экологик хавфсиз саналади. Инновация объектнинг илмий-техник ҳужжатлари  ЎзР ФА Генетика ва ўсимликларни экспериментал биологияси институтининг “Ксенобиотикларнинг биотрансформацияси” лабораториясининг далолатномаси;  Қрим Ўсимликларни кимёвий воситалар билан химоя қилиш илмий текшириш институтининг далолатномаси;  Препаратга тегишли интеллектуал мулк объектини химоялаш учун Ўзбекистон Республикаси патент идорасига патент тайёрланган. Инновация объектнинг илмий-техник ҳужжатлари Инновация объектнинг тайёргарлик даражаси “ Нематод-96” препаратини синтезлашда муқобил шароитлар ўрганилган. Препаратнинг таркиби ва фазовий тузилишлари замонавий усуллар (анализатор- CNH, ИҚ-, ПМР-, ЭПР- спектроскопиялари) ёрдамида аниқланган. Олинган натижалар асосида илмий мақолалар ва тезислар марказий журналларда нашр эттирилган. Инновация объектининг технологик таъминланганлиги Қарши давлат университетининг “Табиий бирикмалар ва полимерлар” илмий лабораториясида ушбу лойиҳани амалга ошириш учун реакторлар, физик тадқиқот анализлари учун замонавий русумдаги янги ускуналар, препаратни ишлаб чиқариш учун махсус хоналар ва бошқа инфратузулмалар етарли. Ҳиссадор ташкилот сифатида Қашқадарё Вилояти Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази қўшилган бўлиб, мазкур лойиҳани амалга ошириш Лойиҳани амалга ошириш босқичлари № Лойиҳани амалга ошириш босқичлари М уддати Кутиладиган натижа 1 Лойиҳа ва бошқа турдаги ҳужжатларни расмийлаштириш I -чорак 2016 йил Препаратни синаб кўриш ва қўллаш юзасидан фермер хўжаликлари билан шартномалар тузиш 2 Дастлабки реагентларнинг захира базасини яратиш ва лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш II -чорак 2016 йил “ Нематод-96” препаратини етарли миқдорда синтезлаш 3 Шартноманинг асосий босқичиларини бажариш III -чорак 2016 йил “ Нематод-96” препаратининг етарли концентрацияли эритмаларини тайёрлаш ва амалиётда қўллаш. Бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлар тайёрлаш. 4 Истеъмолчининг талаби ва буюртмасини бажариш IV -чорак 2016 йил “ Нематод-96” препаратининг амалиётда қўллаш шароитларини оптималлаш 5 Шартнома асосида якуний илмий асоснома тайёрл Препаратни ишлаб чиқаришдан кутилаётган натижалар Лойиҳа натижасида илмий асосланган янги турдаги биологик фаол бўлган самарали “Нематод-96” препарати яратилади ва уни амалиётда қўллашдан қуйидаги натижалар кутилмоқда: 1) Қишлоқ хўжалигининг фойдали ер майдонлари нематодлардан тозаланади; 2) Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ва унуми ошади; 3) Аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаби маълум даражада қондирилади. Лойиҳанинг бюджети (минг сум) Молия йўналишлари Умумий молиявий ҳажми Жамғарма маблағи Хиссадор маблағи Ойлик иш ҳақи 6 0 000 30 000 30 000 Асбоблар ва техник воситалар 5 000 2 500 2 500 Химреактив харажатлари 1 0 000 5 000 5 000 Материал харажатлари 5000 2 500 2 500 Хизмат сафарлари 5000 2 500 2 500 Устама харажатлар 15 000 7 500 7 500 Жами: 100 000 50 000 50 0
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha