Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.1MB
Покупки 0
Дата загрузки 26 Февраль 2025
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

O‘zR da sanitariya-epidemiologiya xizmatini tashkil qilishning asoslari

Купить
O‘zR da sanitariya-epidemiologiya xizmatini tashkil qilishning asoslari O’quvchi bilishi kerak: 1. Sanitariya tashkilotlarini shakllanishining asosiy bosqichlari. 2. O‘zR da sanitariya-epidemiologiya xizmatining umumiy tarkibi. 3. Davlat sanitariya-epidemiologiya nazorati markazlari (DSENM). 4. Ogohlantiruvchi va joriy sanitariya nazoratlari haqida tushuncha. 5. 2015 yildagi “Aholining sanitariya-epidemiologik osoyishtaligi to‘g‘risida Qonuni”ga umumiy ta’rif. Соғлиқни сақлаш тизимидаги профилактик йўналиш. Санитария эпидемиология хизмати муассасалари ахолининг турмуш шароитини, мехнат, яшаш, овқатланиш, атроф-мухит холатини согломлаштиришни янада яхшилаш буйича халқ хўжалиги объектларида санитария назоратини олиб бориш орқали умумжамият профилактикаси билан шуғулланади Профилактика ўз ичига 4 та йўналишни қамраб олади: 1. Санитария гигиеник, яъни табий, ишлаб чиқариш ва турмуш шароитини соғломлаштириш хизмати; 2. Соғлом турмуш тарзини шакиллантириш; 3. Функционал риск омилларини аниқлаш, камайтириш, йўқотиш 4. Даволаш-соғломлаштириш Юқорида такидлаганимиздек тиббиётда хозирги кунда бирламчи профилактика (касалликларни келтириб чиқарувчи сабабларни олдини олиш ва йўқотиш) ва иккиламчи профилактика (касалликларни қайталаниш, ривожланишига сабаб бўлувчи шарт шароитлар ва омилларни олдини олиш ва йўқотиш) фарқланади. Тиббиётда амалга ошириладиган асосий бирламчи профилактик тадбирларга юқумли касалликларни олдини олиш воситаси ҳисобланган санитария ва эпидемиологик тадбирлар, профилактик имунлаш ва эмлаш тадбирлари киради. Бирламчи профилактикада турмуш тарзини белгиловчи концепция етакчи аҳамият касб этади . Ушбу концепциядан келиб чиққн ҳолда барча сурункали кечувчи ноэпидемик касалликларни (юрак қон-томир, онкологик, эндокрин, асаб рухий ва бошқа) олдини олиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш мумкин. Чунки юқорида қайд этилган касалликларнинг кўпчилиги келиб чиқиши жиҳати- дан ногигиеник хатти-харакатлар (чекиш спиртли ичимликлар истемол қилиш, кам харакатлик, нарационал овқатланиш, стресс холатлар ва бошқалар) турмуш тарзининг бошқа салбий томонларига боғлиқ. Бирламчи ва иккиламчи профилактика тегишли равишда аҳоли саломатлигини сақлашни ижтимоий-профилактик йўналиши бўлган икки қиррасига ижтимоий иқтисодий ва тиббий тадбирларга мос келади. Ижтимоий профилактик йўналиш деганда, жисмонан бақувват ва рухан тетик хар томонлама камол топган соғлом авлодни тарбиялашга, аҳоли соғлиғини мухофазалашга қаратилган энг қулай шароитни яратишга биринчи навбатда касалликларни келиб чиқиш ва тараққий этиш сабабларини олдини олиш ва йўқотиш мақсадида ўтказиладиган комплекс ижтимоий- иқтисодий ва тиббий тадбирлар йиғиндиси тушунилади. Ушбу тадбирларни илмий асосда ташкил қилишда эпидемиология ва гигиена фанларини роли катта. Санитария- эпидемиология хизмати органлари санитария- гигиеник ва эпидемияга қарши чора тадбирларни олиб боради ва ушбу тадбирларни ўтказиш бўйича давлат санитария назоратини ўтказади. Санитария-эпидемиология хизматининг асосий вазифалари ва принциплари Санитария-эпидемиология хизмати органлари ўз олдига қуйидаги вазифаларни қўяди: - Халқ хўжалигига тадбиқ этилаётган барча янгиликларга ўз вақтида гигиеник жихатдан баҳо бериш; - Хар-хил объектлардан ташқи мухитга чиқарилаётган захарли моддалар, чиқиндиларни ва омилларни назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга тадбиқ этиш; - Аҳолининг меҳнат турмуш шароитини яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ва тадбирларни амалга ошириш, уларни устидан назорат ўрнатиш. Санитария эпидемиология хизматини ташкил этишнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: 1. Санитария-эпидемиология хизмати давлат характерига эга. 2. Санитария – профилактика ва эпидемияга қарши тадбирларни илмий ва аниқ режа асосида олиб бориш принципи. 3. Шахар ва қишлоқ жойларида ташкил этилаётган санитария профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни бирлик принципи 4. Санитария профилактик ва эпидемияга карши фаолиятнинг бошқарув бирлиги принципи 5. Огохлантирувчи ва жорий санитария назоратининг бирлик принципи. 6. Барча тиббиёт муассасаларини санитария профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни утказишда иштирок этиш принципи. 7. Соғлом турмуш тарзи кўникмалари хосил қилишда оилавий соғломлаштириш ишларини олиб боришда аҳолининг иштироки. Давлат санитария-эпидемиология назорати Депортаментининг асосий функцияси ва вазифалари. Давлат санитария-эпидемиология назорати депортаменти Ўзбекистон Республикасида Д.С.Э.Н.М ташкил этиш ва аҳоли саломатлигини ҳамда унинг яшаётган мухитини назорат килиш, санитария –эпидемио- логия муассасалари устидан умумий раҳбарлик қилиш каби функцияларни бажаради. Давлат санитария-эпидемиология назорати Депортаментининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: 1. Санитария-эпидемиология хизмати муассасалари, профилли илмий тадқиқот, тиббиёт институтлари, тиббиёт билим юртлари устидан илмий рахбарлик қисми. 2. Республикада соғлом санитария эпидемиологик мухтни яратишга қаратилган қисқа ва узоқ муддатли миллий ва Давлат дастурини ишлаб чиқиш ҳамда уларни бажарилишини назорат қилиш. 3. Санитария ва эпидемиология соҳасини устивор йўналишларини аниқлаш ва улар асосида олий ўқув юртларини илмий йўналишлари бўйича ижтимоий талабни шакиллантириш. 4. Республикада санитария –гигиеник ва эпидемиологик мониторинг тизимини ишлаб чиқишни ташкил этиш. 5. Юқумли касалликларга қарши аҳолини эмлаш ва иммунлаш тизимини стратегик ва тактик режасини ишлаб чиқиш. 6. Юқумли ва юқумли эмас касалликлар профилактикаси. 7. Д.С.Э.Н.М. нинг раҳбарлари устидан ҳамда санитария- эпидемиология масалалари бўйича айрим шахслар ва аҳолининг хатлари шикоятларини кўриб чиқиш, уларни қабул қилиш. 8. Чет эл инвентитциясини ва технологиясини санитария-эпидемиология соҳасига жалб этиш бўйича халқаро алоқаларда ва тендер комиссиясида иштирок этиш . Давлат санитария-эпидемиология назорати Депертаменти мансабдор шахсларнинг хуқуқлари ўз вақолатлари доирасида «Фуқаролар соғлиғини сақлаш», «Давлат санитария назорати тўғрисида» ги қонунлари ва бошқа Ўзбекистон Республикаси- нинг қонунчилик хужжатларида белгиланган. Давлат санитария-эпидемиология назорати Депортаментини мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ - лари ўз ваколатлари доирасида «Фуқаролар соғлиғини сақлаш», «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик хужжатларида белгиланган. Давлат санитария –эпидемиолгия назорати Депортаментини бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси бош Давлат санитария врачининг муовини Департаменти бошлиғи бошқаради. Депортамент бошлиғини минстр муовини Бош Давлат санитария врачи билан келишилган холда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири тайинлайди ва вазифасидан озод этади. Депортамент бошлиғини, минстр муовини Бош Давлат санитария врачи билан келишилган холда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири тайинлайди ва вазифасидан озод этади. Депортамент бошлиғининг ҳуқуқларига қуйидагилар киради. 1 . Вазирликлар, мулкчиликнинг шаклидан қатъий назар корхона - лар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, мансабдор шахс- лардан санитария эпидемиология масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлаш бўйича тегишли маълумотлар ва хужжатларни талаб қилиш. 2. Санитария-эпидемиология назоратининг хар хил йўналишлари бўйича санитария меъёрлари ва қоидалари, инструктив мето- дик ва бошқа хужжатларни тайёрлашда тасдиқлашда иштирок этиш. 3. Ўз ваколати доирасида давлат нодавлат ва бошқа ташкилотлар билан олиб борган ёзишмаларини Давлат санитария-эпидемио- логия назорати Департаментига тақдим этиш. 4. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбария- тига Департамент хизматчиларини ёки тиббиёт муассасалари раҳбарларини тақдирлаш ё Давлат санитария эпидемиология назорати марказлари. Давлат саиитария-эпидемиология назорати марказлари (ДСЭНМ) ҳуқуқий мустақил ташкилот бўлиб, давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Давлат санитария –эпидемиология марказларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат. 1. Тегишли ташкилотлар билан биргаликда санитария эпидемиология масалаларида аҳолининг хотиржамлигини таъминлаш ва Республика худудига карантин ва ўта хавфли инфекцияларни кириб келишини ва тарқали- шини олдини олиш. 2. Халқ хўжалиги объектларини технологик қурилмалар, ускуналар ҳамда транспорт воситаларини режалаштириш жойлаштириш қуриш ва фойдаланишга топшириш пайтида ахоли саломатлигига зарар етказиш мумкин бўлган ташқи мухит омилларини олдини олиш бўйича огохлантириувчи санитария назоратини ўтказиш. 3. Аҳолининг санитария маданиятини ошириш 4. Ишлаб чиқариш ва ижтимоий фаолиятнинг асосий таркибий қисми бўлган санитария ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг функцияларига қуйи-дагилар киради . 1.Давлат санитария назорати ва санитария-профилактик, эпидемияга қарши ҳамда дезинфекция ишларини ташкил этади ва амалга оширади. 2. Лаборатория тадқиқот усуллари ёрдамида бактериологик, вирусологик, радиологик токсико-гигеник экспертиза ўтказади 3. Давлат санитария назоратини олиб бориш бўйича илғор иш тажрибаларини умумлаштиради ва ҳаётга тадбиқ этади. 4. Республика худудига олиб келинаётган махсулотларни текшириш ва уларга гигиеник сертификатлар бериш 5. Снитария- эпидемиология хизмати муассасаларини моддий техник базасини мустахкамлаш. 6. Мунтазам равишда санитария профилактика муассасалари ходимларининг малакасини ошириш. Давлат санитария- эпидемиология хизмати муассасалари ўз фаолияти- да огохлантирувчи ва жорий санитария назоратини олиб борадилар. Огохлантирувчи санитария назорати қуйидаги асосий элементларни ўз ичига олади: 1. Барча лоихалаштирилаётган объект иншоатларни рўй- хатга олиш 2. Қурилиш учун ажратилган ер майдонларига розилик бериш 3. Қурилиш объекти иншоотининг лоихасини кўриб чиқиш гигиеник хулоса бериш ва тасдиқлаш 4. Қурилиш мобайнида объектнинг тасдиқланган лоихага мос ҳолда кўрилаётганини мунтазам назорат қилиш 5. Қурилган қайта жихозланган объектни иншоотларни қабул қилишда иштирок этиш 6. Огохлантирувчи санитария-гигиеник жихатдан атмос -фера хавоси сув хавзлари, тупроқни мухофазалаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминланиши бўйича хам иш олиб боради. 7. Огохлантирувчи санитария назоратини олиб бориш давомида барча саноат хом ашёлари, озиқ-овқат мах- су- лотлари, кийим кечаклар ва бошқа ахоли саломат- лигига сал Барча янги ишлаб чиқарилаётган биологик препарат- ларни санитария – гигиеник нормалари ва қоидалари- га мос келиши устидан ДСН ўрнатиш ва уларни энг юқори даражадаги зарарсизлигини таъминлаш. Жорий санитария назорати санитария – эпидемиология муассасаларининг барча бўлимлари ва бўлинмалари томонидан амалга оширилади. Жорий санитария назо- рати Д.С.Э.Н.М ларининг кундалик олиб борилаётган фаолиятларини белгилайди. Д.С.Э.Н.М ва унинг бўлимлари фаолиятини режалаштириш Д.С.Э.Н.М нинг комплекс иш режаси Ҳозирги даврда санитария-эпидемиология хизматини фаолиятини самарадорлигини ошириш уни ишини ташкил этишни такомиллаштириш кўп жихатдан худуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режаси бўйича олиб борилади. Режалаштиришнинг умумий принципларига қуйидагилар киради:  илмийлик  директивлик  демократик цектралезм  узвийлик  бажарилишининг ширтлиги Режалаштириш қуйидаги талабларга жавоб бериш лозим: 1. Режалаштирилаётган даврга аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаш 2. Режалаштирилаётган тадбирларнинг реаллиги, кадрлар моддий техник, молиявий ва бошқа имкониятларни хар томонлама ҳисобга олиш 3. Режалаштирилаётган тадбирларни конкретлиги 4. Бажариш муддати, маъсул шахслар- ни аниқ белгилаш Режа тузишда функционал-тармоқли, муаммовий-мавзуи усуллардан фойда- ланиш мумкин. Функционал тармоқли принциплар ДСЭНМ бўлими ва бўлинмаларининг фаолиятини йиғиндисидан иборат. Муаммовий мавзуи принцип бўйича тузил-ган режа асосида умумий барча санитария эпидемиологик хизматга тегишли бўлган тадбирларни ажратиб олиш имконини беради . Санитария-эпидемиология хизмати бўйича ишлаб чиқиладиган барча режаларни 4 та асосий гурухларга ажратиш мумкин. 1.Муддати бўйича (жорий-перспекти) 2. ДСЭНМ нинг режалаштирилган тадбирларини мазмуни бўйича 3. Санитария соғломлаштириш ва эпидемияга қарши тадбирларни комплекс режаси 4. Санитария назорати остидаги объектлар бўйича режа- вазифалар Режани комплекс деб аталишига сабаб, у барча комплекс санитария эпидемияга қарши даволаш профилактик тадбирлар- ни ўз ичига олади. Бундан ташқари комплекс режаларни амалга оширишда тиббиёт ходимлари билан биргаликда бошқа ташкилотлар, муассасалар, тармоқлар ширкат хўжаликлари, уй- жой бошқармалари, тармоқ санитария хизматлари фаол қатнашадилар Санитария – соғломлаштириш тадбирларининг комплекс режаси қуйидаги таркибий қисмлардан иборат: 1. Асосий вазифалар 2. Умумий ташкилий масалалар 3. Санитар - техник тадбирлар 4. Санитар-гигиеник тадбирлар 5. Даволаш профилактик тадбирлар
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha