Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 308.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Oddiy efirlar

Купить
Mavzu: Oddiy efirlar Reja: 1. Umumiy tasnif 2. Nomlanishi va izomeriyasi 3. Olinish usullari 4. Fizik va kimyoviy xossalari 5. Ishlatilishi va ayrim vakillari Оддий эфирларни спиртлар молекуласидаги гидроксил группа водородини углеводород радикалига алмашинишидан ҳосил бўлган моддалар деб қараш мумкин. Оддий эфирларда иккита бир валентли углеводород радикали кислород атоми билан боғланган. Оддий эфирларнинг умумий формуласи R—O—R ёки R—О—R1 Иккита бир хил углеводород радикалини тутган оддий эфирлар симметрик , икки хил углеводород радикалини тутган оддий эфирлар эса аралаш оддий эфирлар дейилади. Номенклатура ва изомерияси . Рационал номенклатурага кўра оддий эфирларнинг номлари углеводород радикаллари номига эфир сўзини қўшиш орқали ҳосил қилинади. Систематик номенклатурага биноан оддий эфир, яъни R1—О—R" ни номлаш учун R'—О радикалнинг номига R" радикалга тегишли бўлган углеводороднинг номи қўшиб айтилади; СН3—О—СН3 —диметил эфир (метил эфир ) (Р) - метоксиметан (С) СН3—О—СН2—СН3 —метилэтил эфир (Р), -метоксиэтан (С) СН3 – СН2—О—СН2—СН3 —диэтил эфир ёки этил эфир (Р) этоксиэтан (С) СН3 —СН2 —О—СН—СН3 этилизопропил эфир (Р) - - | - СН3 2-этоксипропан (C) Оддий эфирларда изомериянинг икки тури, яъни углерод занжирининг изомерияси ва метамерия учрайди. Эмпирик формулалари бир хил бўлиб, бир-биридан кислород атомининг «молекуладаги ҳолати билан фарқ қиладиган изомер эфирларга метамерлар дейилади. Масалан, С5Н12О таркибли оддий эфир қуйидаги метамерлар ҳолатида учраши мумкин: Метомерлар СН3—О—СН3 – СН2—СН2—СН3 метилбутил эфир СН3—СН2—О—СН2—СН2—СН3 этилпропил эфир СН3— СН2—О – СН—СН3 | СН3 этилизопропил эфирKametalar Олиниш усуллари. 1. Натрий алкоголятни галоид алкиллар билан алкиллаш ( Вильямсон усули); R—О-Nа+ + J—R' → R—О—R' + Nа+ + J - Вильямсон реакцияси симметрик ва аралаш оддий эфирларни лабораторияда олиш усулидир 2.Саноатда оддий эфирлар спирт буғларини 250— 300°С гача қиздирилган дегидратловчи катализатор (А1203) устидан ўтказиш орқали олинади, масалан: С2Н5ОН + НО – С2Н5 → С2Н5 – O – С2Н5 + Н2O 3.умумий усул спиртларга концентраланган сулфат кислота (сув тортиб олувчи катализатор) таъсир эттириб оддий эфирлар олинади Физикавий хоссалари. Одатдаги шароитда диметил ва метилэтил эфирлар газ бўлиб, диэтил эфирдан бошлаб ўзига хос ҳидли, рангсиз суюқликлардир. Оддий эфирлар сувда ёмон, органик эритувчиларда эса яхши эрийди. Уларнинг солиштирма оғирлиги бирдан кичик. Оддий эфирлар кўпгина органик моддалар учун яхши эритувчи ҳисобланади. Молекулалари орасида водород боғлар йўқлиги сабабли оддий эфирларнинг қайнаш температураси уларни ҳосил қилган спиртларникидан ва ҳатто молекуляр массаси тенг бўлган спиртларникидан ҳам паст. Масалан, метил спирт 64,7°С, этил спирт 78,3°С да қайнагани ҳолда диметил эфир 24°С да қайнайди Химиявий хоссалари. Оддий эфирлар реакцияга киришиш қобилияти кам бўлган моддалардир. Оддий эфир боғи (С—О— С) асослар, оксидловчилар ва қайтарувчилар таъсирига чидамли бўлганидан оддий эфирлар одатдаги шароитда суюлтирилган минерал кислоталар, ишқорлар, натрий метали, РСl5 билан реакцияга киришмайди, сув билан гидролизланмайди. Оддий эфирлар фақат концентрланган сульфат ва йодид кислоталар таъсиридагина парчаланади. 1. Концентрланган йодид кислота ҳатто совуқда ҳам оддий эфирларни парчалайди. Реакция натижасида спирт ва алкил йодид ҳосил бўлади: С2Н5—О—СH5 + HJ → С2H5J + C2H5OH Агар оддий эфирлар билан концентрланган йодид ва бромид кислоталар ўртасидаги реакция қиздириш билан олиб борилса, икки молекула алкил галогенид ҳосил бўлади: R – О – R' + 2HJ → R—J + R' J + Н2O 2. Оддий эфирлар концентрланган сульфат кислота таъсирида парчаланиб, тегишли мураккаб эфир ва спиртлар ҳосил қилади: С2Н5—О—С2Н5 + НOSO3Н → С2Н5ОSО3Н + С2Н5ОН - этилсульфат кислота 3. Натрий метали ҳам қиздирилганда оддий эфирларни парчалайди ( П. П. Шоригин ). Реакция натижасида иатрий алкоголят ва натрийорганик бирикма ҳосил бўлади: R—О—R + 2Na → R—О—Na + R—Na 4. Оддий эфирлар кучли протонли кислоталарни бириктириб олиб, оксоний бирикмаларни ҳосил қилади:C 2H 5 O C 2H 5 . . . . + H +C l- C 2H 5 O : H C 2H 5 . . + C l- yoki C 2H 5O H +C l- Айрим вакиллари. Оддий эфирларнинг энг муҳим вакили д и э т и л э ф и р ёки этил эфирдир. У, кўпинча тўғридан-тўғри эфир деб ҳам юритилади. Бу эфир дастлаб этил спиртга сульфат кислота таъсир эттириб олинганлиги сабабли илгари унинг таркибида олтингугурт бор деб ўйлар эдилар. Шу сабабли у ҳозиргача ҳам олтингугутли эфир деган нотўғри ном билан аталади. Диэтил эфир рангсиз, ҳаракатчан, анча хушбўй суюқлик. Қайнаш температураси 35,6°С бўлиб, —117°Сда музлайди. 20°С даги солиштирма оғирлиги 0,7135. Эфир сувда ёмон эрийди (20°С да сувнинг 100 оғирлик қисмида эфирнинг 6,5 оғирлик қисми эрийди). Сувсизланган этил спирт билан исталган нисбатда аралашади. Эфир жуда учувчан бўлиб, осон алангаланади. Унинг буғи ҳаво билан портловчи аралашма ҳосил қилади. Эфир узоқ вақт сақланганда (айииқса ёруғликд Шу сабабли эфир ўт олиш ва портлаш хавфи кучли модда ҳисобланади. У билан ишлаганда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун жуда эҳтиёт бўлиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш лозим. Диэтил эфир ёғ, смола, алкалоид ва бошқа муҳим органик моддалар учун яхши эритувчи ҳисобланади. У тутунсиз порох, сунъий ипак ишлаб чиқаришда, магнийорганик бирикмалар олишда, шунингдек, медицинада наркоз сифатида ишлатилади. Диизопропил эфир 67,5°Сда қайнайдиган суюқлик. Автомобиль ёқилғисига антидетанатор модда сифатида қўшилади. Дибутил эфир 142°Сда қайнайдиган суюқлик, эритувчи сифатида ишлатилади. Adabiyotlar: 1. A.B.Aloviddinov, M.G.Ismatullayeva, N.A.Xolmurodov “Organik kimyo” Toshkent 2005 2. A.Abdusamatov “Organik kimyo” Toshkent 2005 3. V.M.Potapov “Organik kimyo” Toshkent 1980 E’TIBORINGIZ UCHUN RAHMAT!!!
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha