Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Культурология

Продавец

Bohodir Jalolov

Оммавий маданият

Купить
Оммавий маданият www.arxiv.uz РЕЖА :  Туш кўраётган "уйғоқ" кўзлар.  Ахлоқ нормасида оммавий маданият тушунчаси.  Oлдиға қўйганни eмак – ҳайвoн иши, Oғзига кeлганни дeмак – нoдoн иши. www.arxiv.uz Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити, деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим эканини англаб олмоқда. Юртбошимиз "Юксак маънавият – енгилмас куч" асарида "Азалдан маълумки, бепарво одам душмандан ҳам хавфлироқдир. Чунки душманнинг кимлиги, асл қиёфаси сиз учун олдиндан маълум бўлади. Бироқ лоқайд ва бепарво одамнинг қиёфасини бирданига билиб бўлмайди. Шунинг учун у ичингизда юриб, сизга қарши тиш қайрайдиган душманлар учун имконият яратиб беради". www.arxiv.uz Машҳур файласуфлардан бири ана шу ҳаётий ҳақиқатни чуқур таҳлил этиб, қуйидаги ҳаққоний фикрларни баён қилган: "Душманлардан қўрқма – нари борса, улар сени ўлдириши мумкин. Дўстлардан қўрқма – нари борса, улар сенга хиёнат қилишлари мумкин. Бефарқ одамлардан қўрқ – улар сени ўлдирмайди ҳам, сотмайди ҳам, фақат уларнинг жим ва бепарво қараб туриши туфайли ер юзида хиёнат ва қотилликлар содир бўлаверади". www.arxiv.uz " Табиийки, "оммавий маданият" деган ниқоб остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлар одамни ташвишга солмай қўймайди". Бугунги ҳамма ёшлар билимини, дунёқарашини бойитиш учун вақтини кутубхоналарда теран томирларимиз бўлмиш ўтмиш аждодларимиздан қолган бой маънавий меросимизни варақлашга сарфлаяптими? Аксинча: -боланинг отаси ким эканлигини аниқлаш учун ДНК текширувини ўтказиш ниятида тўлғонаётган хонимлар ҳақидаги сериалларни томоша қилиш билан вақт ўтказаяпти; www.arxiv.uz www.arxiv.uz  -на матни, на мусиқасида кўзланган мақсад, маъни, маза-матра бўлган, тингловчисига алмойи-жалмойи алжирашлар, Ғарбга кўр- кўрона тақлиддан бошқа ҳеч нарса бермайдиган рэп, поп ва тағин алламбало оқимлар халқимиз минг йиллар мобайнида ижод қилиб яратган, такомиллаштирган, ҳақиқий шарқона маданий-маънавий мерос даражасига етказган, ким неча асрларки тинглаш жараёнида юрагимизнинг энг нозик торларини чертиб юборадиган мумтоз мусиқамиз ёрқин намунаси бўлган "Шашмақом" наволари, Хоразм, Фарғона, Бухоро мақомчилик мактаби дурдоналарини ёшларимизнинг мусиқий фонетикасидан ҳайдаб чиқараяпти; www.arxiv.uz www.arxiv.uz  Бўлмаса, дафтарлар муқовасини Ибн Сино, Беруний, Хоразмий, Улуғбек, Навоий, шоҳ Бобур, Нодирабегим, Машраб сингари ўнлаб мутафаккирларимизнинг сиймолари, меъморчилик маданиятимиз намуналари, табиат ғаройиботлари билан безатиб, қанотли сўзлар билан бойитсак, харидоргирлиги камайиб қолармиди? Аксинча, ўқувчи ёки талаба ҳам бежирим дафтарга, ҳам ақлини чархлайдиган фикрга эга бўларди. www.arxiv.uz  Президентимизнинг юқорида зикр этган "йиртиқ" либослар, футболкалардаги ёзув, суратлар, қўл телефонлари, экран, дисплей, Интернет тармоқлари, компьютер, китоб, газета ва журналлар орқали ёпирилиб келаётган балолар юзидаги пинҳоналик пардасини олиб ташлади. Ғарбда буни оддийгина қилиб "ОММАВИЙ МАДАНИЯТ" деб аташади. Эътибор бердингизми, бу йиртиқ-ямоқ, дидимизни пастга тортувчи маҳсулотлар асосий истеъмолчиларининг аксарият қисми эса ёшлар. Шундай экан ундан кўзланган мақсад нима? Маданият оммавий бўлса, унинг маданиятлиги қоладими, қайси давр ва замонда юксак маданият оммавий бўлибдики, биз унга кўр-кўрона эргашсак? Оммавийлик ҳаммабопликдир. Ҳаммабоплик эса ақлни чархлашдан, бугунги билганларини эртага оширишдан, тараққиётдан йироқликдир . www.arxiv.uz Ривоят этишларича, қадим замонларда чекка қишлоқда оқил ва фозил бир йигит яшаган экан. Унинг таъриф- тавсифи қишлоғу кентлардан ошиб, донишманд кишининг қулоғига чалинибди. -Сиз мақтаётган йигит шунчалик фазилатларга эга экан, уни бир синовдан ўтказиб кўрсак қандай бўларкин, - дебди донишманд. Кўп ўтмай донишманднинг ҳузурига ўша йигитни бошлаб келишибди. Донишманд йигитга чиройли жувон ва норасидани кўрсатиб: www.arxiv.uz -Танла, бу жувонни зўрлайсанми ёки мана бу гўдакни ўлдирасанми? - дебди. Йигит ҳайрон қолибди: -Мени синовдан ўтказиш учун бошқа шартингиз йўқми? -Бўлмаса, мана бу кўзадаги шаробни охиригача симирасан. Йигит тағин ўйга толибди: "жувонни зўрлаб зино азобини тортгандан, болани ўлдириб, бегуноҳ кишининг хунига қолгандан, шаробни ичиб қўяқолганим маъқул эмасми?!". У учинчи йўлни танлабди. Шаробни ичиб, ҳушини йўқотибди. Кейин жунбушга тушиб, жувонни зўрлаб, норасиданинг қонини тўкибди. www.arxiv.uz Oлдиға қўйганни емак – ҳайвoн иши, Oғзига кeлганни дeмак – нoдoн иши. Бу сўзларни чуқур таҳлил қилсак, ҳар бир нарсага eркинлик бeрадиган “oммавий маданият” ниқoбининг тагидаги асл мақсад яққoл кўринади. Аслида “oммавий маданият” сoясида кириб кeлаётган аxлoқсизлик, бeҳаёлик, зўравoнлик ва бузуқлик каби иллатлар дунёдаги ҳeч бир xалқнинг миллий маданиятига ҳам, умумбашарий қадриятларга ҳам тўғри кeлмайди. www.arxiv.uz Xусусан, бизнинг заминимизда туғилиб ўсган, жаҳoн маданияти ва сивилизациясига улкан ҳисса қўшган Имoм Буxoрий, Бурҳoниддин Марғинoний, Аҳмад Фарғoний, Абу Райҳoн Бeруний, Мирзo Улуғбeк ва бoшқа кўплаб буюк аждoдларимиз қoлдирган мeрoс бугун ҳам дoлзарблигини ёъқoтгани ёъқ. Xалқимизнинг гўзал маънавий қадриятларга ёъғрилган oр-нoмус, уят ва андиша, шарму ҳаё каби тушунчалари ҳаётимизга сингиб кeтган. Айниқса, oта- oнага ҳурмат, аёлга eҳтирoм, мардлик ва жасурлик сингари туйғуларимиз бутун дунё xалқларини рoм eтиб кeлади . www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Yo‘l harakati qoidalari test savollari to‘plami
  • O’zbekistonda madaniy turizmning rivojlanish omillari
  • Kavkaz xalqlari
  • Turizm va etnik madaniyat: folklorning sahnalashuvi va falsifikatsiyasi
  • Madaniy meros va YUNESKO: dunyo xalqlari urf-odatlarining himoyasi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha