Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 5.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Органик бирикмалар ва уларнинг аҳамияти

Купить
Органик бирикмалар ва уларнинг аҳамияти Режа:  Органик кимё фанининг ривожланиши.  Ўзбекистонда органик кимё фанининг ривожланишига ҳисса қўшган олимлар  Органик бирикмаларнинг турлари  Органик моддаларнинг манбаалари, ишлаб чиқариш корхоналари. Органик кимё – Органик моддаларнинг тарихи, манбаалари, олиниши, хоссалари ва улар орасида борадиган кимёвий жараёнларни ўрганадиган фан. ОРГАНИК КИМЁГА АСОС СОЛГАН БУЮК ОЛИМЛАР Я.Берцелус 1779-1848 А.М.Бутлеров 1828-1886 А.Кекуле 1829-1896 Э.Фишер 1852-1919 Ю.Либих 1803-1873 Д.И.Менделеев 1834-1907 Ф.Велер 1800-1882 Н.Зинин 1812-1880 Органик кимёнинг ривожланиш тарихи  Биринчи бўлиб Швед кимёгари Якоб Берцелиус ўзининг 1807 йилда ёзилган “Умумий кимё” китобининг охирги бобини “Органик кимё” деб номлаган эди.  Кимёвий моддаларнинг биринчи синфланиши Лемерининг дарслигида 1875 йилда берилган эди. У, келиб чиқиши инсон, ҳайвон ва ўсимликлар билан боғлиқ моддаларни органик бирикмаларга, қолганларини эса ноорганик бирикмалар жумласига киритган.  Аммо қадимдан кўпгина органик моддалар ўсимлик ва ҳайвон организмларидан ажратиб олинган, ҳамда бу моддалар кўпчиликка маълум бўлган, шу билан бирга улар ўсимликлардан ёғларни ажратиб олишни, бўёқлар, қанд, эфир мойлари, пиво, вино, сирка, совун тайёрлашни билганлар. Я.Берцелиуснинг “Витализм” таълимоти ХIХ асрнинг бошларида швед кимёгари Якоб Берцелиус органик бирикмаларни сифат ва миқдор жиҳатидан таҳлил қилиш борасида иш олиб боради ва бунинг натижасида у шундай хулосага келади: органик моддалар инсон, ўсимлик ва ҳайвон организмларида ҳаётий илоҳий куч таъсирида ҳосил бўлади. Vitalis – ҳаётий (лотин тилидан олинган)  1824 йил немис врачи Вёллер дициандан оксалат (шавел) кислотасини лаборатория шароитида синтез қилди.  1828 йил немис врачи Вёллер мочевинани аммоний цианатдан лаборатория шароитида синтез қилди .Органик моддаларнинг дастлабки синтези  Рус олими Н.Н. Зинин 1842 йилда авваллари ўсимликлардан олинадиган анилинни синтез йўли билан олди.  1845 йилда немис олими Кольбе сирка кислотани синтез йўли билан олди.  1854 йилда француз олими Бертло ёғларни синтез йўли билан олди.  1861 йилда рус олими А.М. Бутлеров биринчи маротаба қанд моддаларни синтез усули билан олди.  1866 йилда АҚШ химиги Вудворд В – витаминларни синтез қилди.  ХIX асрнинг 60-йилларида Кекуле ва Кольбе органик моддаларда углерод атомининг IV валентли эканлигини исботлашди.  Кекуле ва Купер органик моддаларда углерод – углерод боғи борлигини исботлашди.  Шотландиялик кимёгар Купер моддаларнинг кимёвий структурасини чизиқчалар билан тасвирлаш системасини фанга киритди. Витализмнинг ҳалокати ХIХ асрнинг биринчи ярмида органик кимёнинг асосий усули – органик синтез усули ни муваффақиятли ривожланишига сабаб бўлди. Органик кимё кафедраси университетда дастлабки ташкил этилган кафедралардан бири ҳисобланади (1921 й.). Кафедрага 1921-1930 йилларда проф. Наумов С.Н., 1931-1967 йилларда ЎзР ФА академиги Цукерваник И.П. раҳбарлик қилган. Академик Цукерваник органик кимё соҳасида ишлаган йирик олим бўлиб, у кафедранинг илмий йўналиши-ароматик бирикмалар ва уларнинг ҳосилаларини алкиллаш ва ациллаш бўйича дунёга машҳур мактаб яратган. И.П. Цукерваник вафотидан кейин кафедрага проф. Абдурасулева А.Р. (1967-1984), проф. Юлдашев Х.Й. (1984-1992), сўнгра проф. Аҳмедов Қ.Н. (1993-2009) раҳбарлик қилишган. 2009 йилдан бошлаб то ҳозирги кунгача органик кимё кафедрасига кимё фанлари номзоди, доцент Тожимуҳамедов Ҳ.С. раҳбарлик қилиб келмоқда. Ўзбекистонда органик кимё фанининг ривожланишига ҳисса қўшган олимлар С.Н И.П. Цукерваник органик кимё фани бўйича дунёга машҳур бўлган йирик олим эди. Унинг илмий, педагогик ва жамоатчилик ишлари университет билан чамбарчас боғлиқ бўлган. Ўзининг серқиррали фаолияти давомида ароматик бирикмаларни алкиллаш ва ациллаш реакциялари, биологик фаол моддалар, пахта етиштиришда қўлланиладиган гербицид ва дефолиантларнинг синтези муаммолари устида илмий тадқиқотлар олиб борди, талабалар ва аспирантларга дарс берди, монографиялар ёзди.Органик кимё кафедрасида узоқ йиллар давомида акад. Цукерваник И.П., проф. Сидорова Н.Г., проф. Абдурасулева А.Р., проф. Ромадан И.Н., Молдова Республикаси Фанлар Академиясининг академиги Лазурьевский Г.В., собиқ иттифоқ академиясининг ҳақиқий аъзоси Содиқов О.С., академик Султонов А.С., проф. Тамбовцева В.Д., проф. Манулкин З.Э., проф. Гу Органик кимё кафедраси доцентлари С.Л. Гусинская, Г.В. Лазурьевский, М.А. Закутская. 1940 йил Шу ишларни давом эттирган кафедра профессори О.С. Содиқов 1946 йилда табиий бирикмалар кимёси кафедрасини ташкил қилди. академик О.С. Содиқов Профессор Н.Г. Сидорова, доцент Х.Ю. Йўлдошев, ассистентлар А.И. Бокова, О. Ҳайитбоева янги моддаларни муҳокама қилишяпти. 1974 йил Х.Ю. Юлдашев 1984-1993 йилларда кафедра мудири 1960-1965 йилларда И.П.Цукерваник ва унинг ўқувчилари Н.Г. Сидорова, И.Н. Земзина, Х.Ю. Юлдашев, Н.В. Вебер, А.И. Бокова, Л.И. Леонтьева, Г.И. Цукерваник, К.Д. Агзамова, А.К. Абдушукуров, А. Ҳайитбоевалар металл кукунларини ароматик бирикмаларни ациллаш реакциясига қўллаш мумкинлигини аниқладилар. Ароматик углево-дородларни хлорангидридлар билан ациллаш реакциясига кам миқдордаги металл кукунларини қўллаб, юқори унум билан кетонлар синтез қилинди. Ациллаш реакциясининг содда ва қулай усули ишлаб чиқилди, реакциянинг янги механизми таклиф этилди. Бу механизм бўйича кетон ва катализатордан ҳосил бўлган компелкс юқори температурада парчаланади ва натижада катализатор ажралиб чиқади ва у яна хлорангидридни фаоллаштиради. Бу ишлар асосида кафедра қ Проф. А.К. Ташмуҳамедова Макро-циклик бирикмалар кимёси лабораторияси мудири А.Р. Абдурасулева, К.Н. Ахмедовлар 1960-1985 йиллар давомида ароматик углеводородларнинг функционал ҳосилаларини, фенол ва крезолларни каталитик миқдордаги металлар ва уларнинг тузлари иштирокида хлорциклоалканлар билан алкиллаш мумкин эканлигини кўрсатдилар. Бу ишлар давом эттирилиб, А.У. Юсупов, Ҳ.С. Тожимухамедов, М. Тураевалар циклоалкиллаш, бензиллаш реакцияларини тадқиқ қилишди. Қ.Н. Аҳмедов ароматик углеводородлар, фенол, метилгидроксибензоатлар, гидроксибензой альдегидларни галоидалкиллар билан каталитик миқдордаги металларнинг тузлари иштирокида алкиллаш реакцияларини ўрганиб юқори унум билан алкилмаҳсулотлар олиш мумкинлигини кўрсатди. Кафедра қошидаги “Макроциклик бирикмалар кимёси лабораторияси” 1986 й Кафедра жамоаси. 1970 йиллар Проф. А.К.Абдушукуров Тошкент Давлат Университетининг кимё факультети органик кимё кафедрасини тугатган ва шу кафедрада ишлашга тавсия қилинган. У шу кафедрада катта илмий ходим, ассистент, катта ўқитувчи, доцент ва 2009 йилдан бошлаб профессор лавозимида ишлайди. У 1980 йилда «Органик кимё» ихтисослиги буйича кимё фанлари номзоди, 2008 йилда кимё фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ёқлаган. У ассистентликдан профессорликка кадар йўлни босиб ўтган.проф. А.К. Абдушукуров Унинг “Молекулада атомларнинг ўзаро таъсири”, “Органик реакцияларнинг механизмлари”, “ Органик кимёдан практикум”, Кимё. II қисм. “Органик кимё” дарслиги, Нефт кимёси асослари ўқув қўлланмалари шулар жумласидандир Тожимуҳамедов Ҳ.С. университетни 1966 йилда имтиёзли диплом билан тугатиб, илмий ва педагогик фаолиятини шу университетнинг органик кимё кафедрасида бошлаган. 1969-1972 йилларда кафедрада аспирант бўлган. Аспирантурани муваффақиятли тугатиб, кафедрада катта лаборант, ассистент, катта ўқитувчи лавозимларида ишлаган. 1978 йилда “Фенол ва анизолни кам миқдордаги катализаторлар иштирокида алмашинган бензилхлоридлар билан бензиллаш” мавзусидаги номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган, 1981 йилдан буён у кафедра доценти, 2009 йилдан эса кафедра мудири вазифасида ишлаб келмоқда . доц. Ҳ. Органик бирикмаларнинг асосий синфлари 1) Углеводородлар а) Тўйинган углеводородлар – алканлар - СН 4 -метан, С 2 Н 6 -этан б) Тўйинмаган углеводородлар- алкенлар - СН 2 =СН 2 -этилен алкинлар - СН≡СН -ацетилен алкадиенлар - СН 2 =СН-СН=СН 2 -бутадиен-1,3 с) Ароматик углеводородлар - -бензол ОРГАНИК БИРИКМАЛАРНИНГ АСОСИЙ СИНФЛАРИ 2) Галоид бирикмалар - СН 3 -Сl - хлорметан - бромбензол 3) Спиртлар ва феноллар спиртлар - СН 3 -ОН -метанол, С 2 Н 5 -ОН - этанол феноллар - - фенол 4) Карбонил бирикмалар- альдегидлар - - сирка альдегиди кетонлар - - ацетонO H B r C H 3 C O C H 3 C H 3 C O H ОРГАНИК БИРИКМАЛАРНИНГ АСОСИЙ СИНФЛАРИ 5) Карбон кислоталар - Н-СООН - чумоли кислота СН 3 -СООН – сирка кислота 6) Мураккаб эфирлар - Н-СООС 2 Н 5 – этилформиат СН 3 -СООС 2 Н 5 - этилацетат 7) Нитробирикмалар - СН 3 -NO 2 - нитрометан - нитробензолN O 2 ОРГАНИК БИРИКМАЛАРНИНГ АСОСИЙ СИНФЛАРИ 8) Аминобирикмалар - СН 3 -NН 2 - метиламин СН 3 -NН-СН 3 - диметиламин - триметиламин 9) Гетероҳалқали бирикмалар - C H 3 N C H 3 C H 3 N H S O п и р р о л ти о ф ен ф ур ан ОРГАНИК БИРИКМАЛАРНИНГ АСОСИЙ СИНФЛАРИ 10) Юқоримолекуляр бирикмалар - каучуклар [-СH 2 -СH 2 -] n - полиэтилен - полипропилен толалар - лавсан толаси[ - C H 2 C H - ] n C H 3n C O C O O C H 2 C H 2 O Органик моддаларнинг асосий хом- ашё мабаалари  Табиий газ  Нефт  Тошкўмир  Тошкўмир қатрони  Сланец (Торф)  Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари Табиий газ Асосий таркибини (92 – 96% гача) метан . Бошқа углеводородлар (6% гача) этан, пропан, бутан ва S бирикмалари ҳамда СО 2 бўлади. Табиий газларни қазиб олиш вақтида газ конденсати ҳам ажралиб чиқади. Газ конденсат суюқ углеводородларнинг аралашмаси. Саноатда метандан ацетилен, водород, қоракуя, хлорли эритувчилар ва бошқалар олинади. Ўзбекистон табиий газларнинг катта миқдори Газли, Шўртон, Сурхандарё вилояти, Муборакдаги конлардир. Ўзбекистонда ҳар йили 55 млрд кубометрдан ортиқ табиий газ, 3,5 млн. тоннагача газ конденсати қазиб олинади. Нефт Нефт – углеводородларнинг аралашмасидан ташкил топган бўлиб, ниҳоятда мураккаб таркибга эга. Унинг таркиби ўзгарувчан бўлиб, унга углеводородлардан ташқари, N, O ва S ли бирикмалар ҳам киради. Нефтнинг келиб чиқиши тўғрисида ҳозирги кунда икки хил қараш мавжуд. 1 – нефт ўтмишда мавжуд бўлган ҳайвонот ва ўсимлик оламининг геокимёвий ўзгариши натижасида ҳосил бўлган. 2 – нефт ноорганик бирикмалар, яъни металл карбид- ларидан пайдо бўлган. Нефт газлар, сув, механик аралашмалардан (қум, тупроқ) тозалангандан сўнг асосан уч қисмга ҳайдаб ажратилади: 1. Бензин (30-180 0 С) 2. Керосин (180-300 0 С) 3. Мазут (қолдиқ): Нефтнинг бу асосий бўлакларидан 1. Петролей (нефт) эфири (30-80 0 С), 2. Лигроин (110-140 0 С), 3. Уайт спирт (150-200 0 С), 4. Газоил (270-300 0 С) Мазутни паст босимда, сув буғи билан ҳайдаб: 1. Соляр мойлари 2. Сурков мойлари, 3. Вазелин 4. Парафин ва бошқалар олинади. Нефтни тўғридан-тўғри ҳайдалганда (25% гача) бензин ажратиб олинади Бензин унумини ошириш учун керосин, газоил, мазут ва б. крекингланади. 1. Крекинг жараёни 1 марта рус олими А.А. Летний 1871-1878 йй. ўрганган. 2. Рус инженери В.Г.Шухов 1891 йилда крекинг қурилмасини яратади. 3. Саноат миқёсида крекинг жараёни 1920 йил лардан бошлаб қўлланилмоқда. Республикамиздаги нефтни қайта ишлаш корхоналари Нефтни қайта ишлаш заводи Республикамиздаги нефтни қайта ишлаш корхоналари Нефтни ҳайдаш Тошкўмир Тошкўмирнинг табиатдаги миқдори нефтга нисбатан бир неча маротаба кўп. Ҳозирги вақтда тошкўмир коксга айлантириб ишлатилади. Тошкўмир ҳавосиз 1000-1200 0 С да қиздирил- ганда кокс ва газ ҳосил бўлади. Бу газ тарикибида метан, этилен, водород ва углерод оксиди бўлади. Бундан ташқари ҳосил бўладиган газ совутилганда 3 – 5% гача мойсимон қора суюқлик – тошкўмир қатрони ҳосил бўлади. Тошкўмир қатронини ҳайдаш орқали ароматик углеводородлар – бензол, толуол, ксилоллар, фенол, нафталин, антрацен, фенантрен, пиридин асослари ва бошқалар ажратиб олинади. Кўмирни 400-600 0 С да 25,0 МПа босим остида темир оксиди катализаторлигида гидрогенлаб, суюқ углеводородлар аралашмаси олинади. Тошкўмирдан генератор гази ва сув газини олиш қуйидаги реакцияларга асосланган:С + О 2 СО 2 СО 2 + С 2 СО Н 2О + С Н 2 + СО С + О 2 СО 2 СО 2 + С 2 СО Н 2О + С Н 2 + СО Углерод оксиди билан водород аралашмаси метил спирти, сирка кислота, суюқ углеводородлар олишда, оксисинтез жараёнида катта аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда углерод оксиди билан водород аралашмаси метанга 800-900 0 С да NiO ва Al 2 O 3 катализаторлигида сув буғи таъсир эттириб олинмоқда:С H 4 + H 2 O CO + 3H 2 С H 4 + CO 2 2 CO + 2H 2 С H 4 + H 2 O CO + 3H 2 С H 4 + H 2 O CO + 3H 2 С H 4 + CO 2 2 CO + 2H 2 С H 4 + CO 2 2 CO + 2H 2 Ўзбекистонда органик моддалар ишлаб чиқарувчи йирик корхоналар Фарғонаазот акциядорлик жамияти Бу кимёвий ишлаб чиқариш корхонасида дастлаб асосан яшил ўсимликлар ҳусусан пахта учун озиқ манбаи бўлган минерал ўғитлар ишлаб чиқарилган. 1962 йилдан бошлаб гранулаланган аммиакли селитра, 1964 йилдан аммиак, 1985 йилдан карбамид ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Мустақиллик йилларида заводнинг ишлаб чиқариш соҳаси кенгайтирилди ва янги замонавий технологиялар билан жиҳозланди. Бунинг натижасида 2002 йилдан Франциянинг «ТЕХНИП» фирмаси технологияси асосида жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган магний-хлоратли дефолиант ишлаб чиқарила бошланди. Чехиянинг «MBNS» технологияси асосида янгидан аммиакли селитра ва нитрат кислота ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирги вақтда қуйидаги органик моддалар ва хом-ашёлар ишлаб чиқрилмоқда: Этилацетат Суюқ аммиак Целлюлоза диацетати Микрокристалли целлюлоза Дифолиант “Супер ХМДж” Мебел елимлари “КФЖ”, “КФ-МТ-15” Техник ацетон Метилдиэтаноламин Муборак газни қайта ишлаш заводи Корхонанинг йиллик қуввати - Тозаланган ва қуритилган табиий газ - 33,5 млрд.м3 йилига. - Техникавий олтингугурт - 417 минг.тонна йилига. - Барқарорлаштирилган газ конденсати - 186 минг.тонна йилига - Суюқ углеводородли суюлтирилган газ (СПБТ, ПБА маркали) - 258 минг.тонна йилига. Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар: табиий газ, суюлтирилган газ ва техникавий олтингугурт сертификацияланган ва мувофиқлик сертификатлари мавжуд. Хом ашё манбаи • Корхона қурилмаларида қайта ишланаётган хом ашё, яъни табиий газ асосан "Муборакнефтегаз" масъулияти чекланган жамиятига қарашли конлардан олинади. • Қуйидаги конлар заводнинг хом-ашё базаси бўлиб ҳисобланади. • «Муборакнефтгаз» УШК: • -“Денгизкўл”, “Хаузак”, “Ўртабулок” (газининг таркиби юқори олтингугуртли); -“Зеварда”, “Алан”, “Помуқ” Асосий маҳсулотлари Суюлтирилган газ Олтингугурт Ҳозирда компания таркибида 11 та йирик саноат корхоналари, 13 та минтақавий ва тармоқ корхоналари, дизайн ва илмий тадқиқот институти, транспорт-экспорт тармоқлари ва 3 та қўшма корхоналар мавжуд. «Максам-Чирчик» аксиядорлик жамияти Ўзбекистондаги йирик кимёвий ишлаб чиқариш бирлашмаларидан бири бўлиб, 40 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаради. Маҳсулотлар асосан Россия, Украина, Қозоғистон, Бирашган Араб Амирликлари, Австралия, Эрон, Туркия, Малайзия каби давлатларга экспорт қилинади. Ишлаб чиқариладиган кимёвий маҳсулотлар Суюқ аммиак Техник водород Аммиакли селитра Нитрат кислота Суюқ азот Суюқ кислород Техник ва тиббиёт учун кислород Қуруқ муз
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha