Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 309.0KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

«Органик кимё» фанининг мақсад ва вазифалари

Купить
КИМЁ Умумий ва ноорганик кимё 1 - МАЪРУЗА Органик кимё Аналитик кимё Физик ва коллоид кимё Озиқ-овқат махсулотлари кимёси Квант кимёси «Органик кимё» фанининг мақсад ва вазифалари Режа:  Органик кимё фани.  Уни мустақил фан сифатида ажралиб чиқиш сабаблари.  Ривожланиш тарихи.  Органик кимё олимлари ва ишлаб чиқариш корхоналари, ҳамда органик моддаларнинг манбаалари Органик кимё – Органик моддаларнинг тарихи, манбаалари, олиниши, хоссалари ва улар орасида борадиган кимёвий жараёнларни ўрганадиган фан. УНИ МУСТАҚИЛ ФАН СИФАТИДА АЖРАЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ:  органик моддаларнинг сонининг кўплиги, ҳозирги вақтда уларнинг сони ўн миллиондан ортиб кетган;  органик моддалаpнинг инсон ҳаёти фаолиятидаги аҳамиятининг катта эканлиги;  органик моддаларнинг ўзига хос ҳусусиятларга эга эканлиги, уларниг барчаси ёнувчан, аксарияти диссоциацияга учрамайди ва ташқи таъсирга чидамсиз;  органик кимё юксак тараққий этган материяни ўрганади. Органик кимё тарихидан қисқача лавҳалар:  Биринчи бўлиб Швед кимёгари Якоб Берцелиус ўзининг 1807 йилда ёзилган “Умумий кимё” китобининг охирги бобини “Органик кимё” деб номлаган эди.  Кимёвий моддаларнинг биринчи синфланиши Лемернинг дарслигида 1875 йилда берилган эди. У, келиб чиқиши инсон, ҳайвон ва ўсимликлар билан боғлиқ моддаларни органик бирикмаларга, қолганларини эса ноорганик бирикмалар жумласига киритган.  Аммо қадимдан кўпгина органик моддалар ўсимлик ва ҳайвон организмларидан ажратиб олинган, ҳамда бу моддалар кўпчиликка маълум бўлган, шу билан бирга улар ўсимликлардан ёғларни ажратиб олишни, бўёқлар, қанд, эфир мойлари, пиво, вино, сирка, совун тайёрлашни билганлар. Я.Берцелиуснинг “Витализм” таълимоти ХIХ асрнинг бошларида швед кимёгари Якоб Берцелиус органик бирикмаларни сифат ва миқдор жиҳатидан таҳлил қилиш борасида иш олиб боради ва бунинг натижасида у шундай хулосага келади: органик моддалар инсон, ўсимлик ва ҳайвон организмларида илоҳий куч таъсирида ҳосил бўлади. Vitalis – ҳаётий (лотин тилидан олинган)  1824 йил немис врачи Вёллер дициандан оксалат (шавел) кислотасини лаборатория шароитида синтез қилди.  1828 йил немис врачи Вёллер мочевинани аммоний цианатдан лаборатория шароитида синтез қилди.Органик моддаларнинг дастлабки синтези  Рус олими Н.Н. Зинин 1842 йилда авваллари ўсимликлардан олинадиган анилинни синтез йўли билан олди.  1845 йилда немис олими Кольбе сирка кислотани синтез йўли билан олди.  1854 йилда француз олими Бертло ёғларни синтез йўли билан олди.  1861 йилда рус олими А.М. Бутлеров биринчи маротаба қанд моддаларни синтез усули билан олди.  1866 йилда АҚШ химиги Вудворд В – витаминларни синтез қилди.  ХIX асрнинг 60-йилларида Кекуле ва Кольбе органик моддаларда углерод атомининг IV валентли эканлигини исботлашди.  Кекуле ва Купер органик моддаларда углерод – углерод боғи борлигини исботлашди.  Шотландиялик кимёгар Купер моддаларнинг кимёвий структурасини чизиқчалар билан тасвирлаш системасини фанга киритди. Витализмнинг ҳалокати ХIХ асрнинг биринчи ярмида органик кимёнинг асосий усули – органик синтез усули ни муваффақиятли ривожланишига сабаб бўлди. ОРГАНИК КИМЁГА АСОС СОЛГАН БУЮК ОЛИМЛАР Я.Берцелус 1779-1848 А.М.Бутлеров 1828-1886 А.Кекуле 1829-1896 Э.Фишер 1852-1919 Ю.Либих 1803-1873 Д.И.Менделеев 1834-1907 Ф.Велер 1800-1882 Н.Зинин 1812-1880 Республикамиздаги органик моддалар ишлаб чиқараётган кимё корхоналари Нефтни қайта ишлаш заводи Нефтни ҳайдаш Республикамизда ишлаб чиқариладиган органик моддалар Органик моддаларнинг асосий хомашё мабаалари  Табиий газ  Нефт  Тошкўмир  Тошкўмир қатрони  Сланец (Торф)  Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари Табиий газлар . Асосий таркибини (92 – 96% гача) метан . Бошқа углеводородлар (6% гача) этан, пропан, бутан ва S бирикмалари ҳамда СО 2 бўлади. Табиий газларни қазиб олиш вақтида газ конденсати ҳам ажралиб чиқади. Газ конденсат суюқ углеводородларнинг аралашмаси. Саноатда метандан ацетилен, водород, қоракуя, хлорли эритувчилар ва бошқалар олинади. Ўзбекистон табиий газларнинг катта миқдори Газли, Шўртон, Сурхандарё вилояти, Муборак даги конлардир. Ўзбекистонда ҳар йили 55 млрд кубометр дан ортиқ табиий газ, 3,5 млн. тонна гача газ конденсати қазиб олинади. Нефт. Нефт – СНларнинг аралашмасидан ташкил топган бўлиб, ниҳоятда мураккаб таркибга эга. Унинг таркиби ўзгарувчан бўлиб, унга СНлардан ташқари, N, O ва S ли бирикмалар ҳам киради. Нефтнинг келиб чиқиши тўғрисида ҳозирги кунда икки хил қараш мавжуд. 1 – нефт ўтмишда мавжуд бўлган ҳайвонот ва ўсимлик оламининг геокимёвий ўзгариши натижасида ҳосил бўлган. 2 – нефт ноорганик бирикмалар, яъни металл карбидларидан пайдо бўлган. Нефт газлар, сув, механик аралашмалардан (қум, тупроқ) тозалангандан сўнг асосан уч қисмга ҳайдаб ажратилади: 1. Бензин (30-180 0 С) 2. Керосин (180-300 0 С) 3. Мазут (қолдиқ): Нефтнинг бу асосий бўлакларидан 1. Петролей (нефт) эфири (30-80 0 С), 2. Лигроин (110-140 0 С), 3. Уайт спирт (150-200 0 С), 4. Газоил (270-300 0 С) Мазутни паст босимда, сув буғи билан ҳайдаб: 1. Соляр мойлари, 2. Сурков мойлари, 3. Вазелин, 4. Парафин ва бошқалар олинади. Бензин унумини ошириш учун керосин, газоил, мазут ва б. крекингланади.Нефтни тўғридан-тўғри ҳайдалганда (25% гача) бензин ажратиб олинади 1. Крекинг жараёни 1 марта рус олими А.А.Летний 1871-1878 йй. ўрганган. 2. Рус инженери В.Г.Шухов 1891 йилда крекинг қурилмасини яратади. 3. Саноат миқёсида крекинг жараёни 1920 йил лардан бошлаб қўлланилмоқда. Суюқ фазадаги крекинг. 2,0-6,0 МПа, 430-550 0 С да олиб борилади. Бунда олинадиган бензиннинг миқдори 50% атрофида бўлади. Буғ фазадаги крекинг 600 0 С да олиб борилади. Бунда олинадиган бензиннинг миқдори 50% дан кам бўлиб, 40 – 50% атрофида этилен СНлари ҳосил бўлади. Водород иштирокида парчалашда (каталитик крекинг) нефт маҳсулотлари 20,0 – 25,0 МПа босим, 300-400 0 С, Fe, Ni, W катализаторлигида олиб борилади. Бензиннинг миқдори 90% гача етади. Ҳозирги кунда саноатда 300 - 500 0 С да алюминосликат, цеолит, хром оксиди ва бошқа катализаторлар иштирокида крекингланади. Ўзбекистонда йилига 6 млн. тоннадан ортиқ нефт қазиб олинмоқда. Тошкўмир. Тошкўмирнинг табиатдаги миқдори нефтга нисбатан бир неча маротаба кўп. Ҳозирги вақтда тошкўмир коксга айлантириб ишлатилади. Тошкўмир ҳавосиз 1000-1200 0 С да қиздирилганда кокс ва газ ҳосил бўлади. Бу газ тарикибида метан, этилен, водород ва углерод оксиди бўлади. Бундан ташқари ҳосил бўладиган газ совутилганда 3 – 5% гача мойсимон қора суюқлик – тошкўмир қатрони ҳосил бўлади. Тошкўмир қатронини ҳайдаш орқали ароматик углеводородлар – бензол, толуол, ксилоллар, фенол, нафталин, антрацен, фенантрен, пиридин асослари ва бошқалар ажратиб олинади. Кўмирни 400-600 0 С да 25,0 МПа босим остида темир оксиди катализаторлигида гидрогенлаб, суюқ СНлар аралашмаси олинади. Тошкўмирдан генератор гази ва сув газини олиш қуйидаги реакцияларга асосланган:С + О 2 СО 2 СО 2 + С 2 СО Н 2О + С Н 2 + СО С + О 2 СО 2 СО 2 + С 2 СО Н 2О + С Н 2 + СО Углерод оксиди билан водород аралашмаси метил спирти, сирка кислота, суюқ углеводородлар олишда, оксисинтез жараёнида катта аҳамиятга эга. Ҳозирги кунда углерод оксиди билан водород аралашмаси метанга 800-900 0 С да NiO ва Al 2 O 3 катализаторлигида сув буғи таъсир эттириб олинмоқда:С H 4 + H 2 O CO + 3H 2 С H 4 + CO 2 2 CO + 2H 2 С H 4 + H 2 O CO + 3H 2 С H 4 + H 2 O CO + 3H 2 С H 4 + CO 2 2 CO + 2H 2 С H 4 + CO 2 2 CO + 2H 2
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha