Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 210.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Органик реакциялар ва уларнинг турлари

Купить
Органик реакциялар ва уларнинг турлари Режа: Маъруза режаси: 1. Органик реакцияларнинг турлари 2. Органик реакцияларнинг бориши – механизмлар 3. Радикал реакциялар 4. Қутбли органик реакциялар: а) Электрофил реакциялар б) Нуклеофил реакциялар Органик реакцияларни уларнинг белгиларига қараб уч хил усулда турларга ажратиш мумкин: I. Реакция натижасига қараб ажратиш. II. Реакцияга киришаётган заррачалар характерига қараб ажратиш. III. Реакция тезлигини белгиловчи босқичда иштирок этадиган молекулалар сонига қараб ажратиш. I. Реакция натижасига қараб ажратиш. I .1 . Алмашиниш реакциялари. “S” билан белгиланади. (инг. Substitution дан) Умумий схема: R – X + Y → R – Y + X Масалан: CH 4 + Br 2 → CH 3 Br + HX I .2. Бирикиш реакциялари. “А” ёки “Аd” билан белгиланади. ( инг. Addition дан) C = C \\ \\ + XY → – C – C – X YУмумий схема: Масалан: CH 2 = CH 2 + HCl → CH 3 – CH 2 – Cl CH 2 = CH 2 + Br 2 → BrCH 2 – CH 2 Br I .3. Тортиб олиш ёки элиминирланиш реакциялари. “ E” билан белгиланади. ( инг. Elimination дан) – C – C – X Y C = C + XY Умумий схема: Масалан: BrCH 2 – CH 2 Br → CH 2 = CH 2 + Br 2Zn CH 2 – CH 2 H OH H 2 SO 4 CH 2 = CH 2 + H 2 O Алмашиниш реакциялари органик бирикмаларнинг барча синфлари учун хосдир. Алмашиниш водород ёки бошқа исталган элемент ҳисобига боради (углероддан бошқа). Бирикиш реакциялари фақат қўшоғли (углерод ва углерод, углерод ва кислород, азот ва азот ўртасида) ёки учбоғли бирикмалар учун хос. Элиминирланиш реакциялари таркибида электроманфийлиги юқори бўлган элиментлар бор бирикмалар учун хос. (Cl, O). 2. 2. Гетеролитик (ионли) реакциялар: “ E” ёки “N” билан белгиланади. II. Реакцияга киришаётган заррачалар характерига қараб ажратиш. 2.1. Гомолитик (радикал) реакциялар: “ R” билан белгиланади А : В → А• + •В радикаллар ионлар А : В → А + + В – 2.3. Молекуляр реакциялар Эркин радикал – Жуфтлашмаган электронга эга бўлган атом ёки гупуҳ. Радикаллар – электронетрал заррачалар. Ионлар – Таркибида заряд сақлаган заррачалар. Улар икки хил бўлиши мумкин: Карбкатионлар – углерод атомида мусбат заряд сақлаган органик ионлар. Карбанионлар – углерод атомида манфий заряд сақлаган органик ионлар. Радикаллар ва ионлар Кўпчилик органик реакциялар оралиқ маҳсулотлар: радикаллар ёки ионлар ҳосил бўлиши билан боради. \\ \\ 1. – С : X – С + + : X – (X = F, Cl, Br ва б.) / / 2. \\ \\ – С : Z – С: – + Z + (X = Li, Na, K ва б.) / /Ионларни ҳосил қилиш усуллари: Органик реакцияларни уларнинг энг секин кетадиган (лимитловчи) босқичида иштирок этадиган молекулалар сонига қараб ажратиш.  Мономолекуляр реакциялар.  Бимолекуляр реакциялар.  Молекулярлиги юқори бўлган реакциялар. Дастлабки оралиқ охирги модда маҳсулот маҳсулот Кимёвий реакция узлуксиз жараён бўлиб, бошланғич моддадан маҳсулот ҳосил бўлгунига қадар бир нечи оралиқ босқичларларни ўз ичига олади. РЕАКЦИЯ МЕХАНИЗМИ Органик реакцияларнинг механизми деганда реакцияга киришаётган моддаларнинг бошланғич моддалардан реакция маҳсулотларига айлангунига қадар қандай босқичларни босиб ўтиши, бу босқичларнинг қандай содир бўлиши, реакция элиментар босқичлари ўтиш ҳолатларининг тасвири, ҳосил бўлган заррачалар характери тушунилади. Реагент субстратга ҳужум қилади. Субстрат- янги боғ учун углерод таклиф этадиган бирикма. Ёки Реагент - реакцияда иштирок этаётган моддаларнинг оддийроғи. (Ноорганик бирикма). Субстрат- реакцияда иштирак этаётган моддаларнинг мураккаброғи. (Органик бирикма). РЕАКЦИЯ ЖАРАЁНИДА ПОТЕНСИАЛ ЭНЕРГИЯНИНГ ЎЗГАРИШИ. А – дастлабки модда; В – охирги маҳсулот; С – оралиқ маҳсулот; Е а – активланиш энергияси; ΔН – реакциянинг иссиқлик эффекти ΔН В А реакцияЕ а С Е потенцал РАДИКАЛ АЛМАШИНИШ РЕАКЦИЯЛАРИ Муҳим радикал алмашиниш реакцияларига хлорлаш, бромлаш, сульфохлорлаш, сульфооксидлаш, оксидлаш, нитролаш, нитрозолаш, хлоркарбониллаш ва бошқалар мисол бўла олади. Хлорлаш реакцияси қуйидаги механизмда боради. ЭЛЕКТРОФИЛ РЕАКЦИЯЛАР • Олефинларда ва ароматик ядрода осон қутбланувчан -  - электронлар мавжуд бўлганлиги учун улар Льюис асосларидир. Шунинг учун улар биринчи навбатда кислоталар ёки Льюис кислоталари (электрофиллар) билан реакцияга киришади ва улар учун электрофил бирикиш ва электрофил алмашиниш реакциялари хос НУКЛЕОФИЛ АЛМАШИНИШ РЕАКЦИЯСИ • Тўйинган углерод атомидаги нуклеофил алмашиниш реакцияси деб sp3 гибридланган углерод атомидаги нуклеофуг ўринбосар Х ни (қисман манфий зарядланган, атрофида электрон зичлик катта бўлган Х ўринбосарни) нуклеофил реагент У- (манфий зарядли У- заррача ёки лаоқал битта бўлинмаган электрон жуфтга эга бўлган нейтрал :У молекула) томонидан сиқиб чиқарилишига (алмашинишига) айтилади. Нуклиофил алмашиниш реакциялари икки хил механизмда боради: S N 1 ва S N 2 Адабиётлар рўйхати: • M. B. Smith, March’s Advanced Organic Chemistry: Reactions, Mechanisms, and Structure, 7 Edition. USA 2013. • John McMurry Organic Chemistry Ninth Edition. Printed in the United States of America Print Year: 2015. • J. Сlayden, S. Worren Organic chemistry New York 2012. • Jie Jack Li. Name Reactions A Collection of Detailed Mechanisms and Synthetic Applications. Fourth Expanded Edition Springer-Verlag Berlin Heidelberg 2009. ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha