Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 80.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Февраль 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўсимликлар экологиясига кириш. Абиотик омиллар

Купить
Ўсимликлар экологиясига кириш. Ўсимликлар экологиясига кириш. Абиотик омилларАбиотик омиллар Режа:Режа: 1. Ўсимликлар экологияси ҳақида тушунча. Экологик омиллар классификацияси. 2. Экологиянинг қонунлари. Ўсимликларнинг чидамлилик даражаси. 3. Қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда чегараловчи омилларни ҳисобга олишнинг зарурлиги. 4. Ёруғлик омили ва унинг ўсимликлар ҳаётидаги аҳамияти. 5. Ҳарорат, унинг ўсимликларга таъсири. 6. Намлик. Ўсимликларнинг намликка бўлган талабига кўра гуруҳлари. Инсоният жуда қадимдан ўсимликларга Инсоният жуда қадимдан ўсимликларга ташқи муҳит таъсир кўрсатишини билганлар ташқи муҳит таъсир кўрсатишини билганлар ва аста-секин унинг моҳиятини тушуниб ва аста-секин унинг моҳиятини тушуниб етишга интилган. Натижада бу борада қатор етишга интилган. Натижада бу борада қатор билимлар ва маълумотлар тўпланган. Лекин билимлар ва маълумотлар тўпланган. Лекин маълумотларни илмий жиҳатдан маълумотларни илмий жиҳатдан умумлаштириш ва таҳлил этишга қаратилган умумлаштириш ва таҳлил этишга қаратилган уринишлар XVII асрнинг охирларидан уринишлар XVII асрнинг охирларидан бошланган. Масалан, Жан Батист Ламарк бошланган. Масалан, Жан Батист Ламарк 1809 йилда ўсимлик ва ҳайвонлар ҳаёти, тури 1809 йилда ўсимлик ва ҳайвонлар ҳаёти, тури ва ирсиятига ташқи шароитнинг Дастлабки экологик билимлар ботаниканинг отаси Теофраст Эрозийский (280-371 й э.а.) томонидан келтирилган бўлиб, у турли жойда ўсувчи ўсимликлар тупроқ ва иқлим шароити билан боғлиқлигини кўрсатади. 1868 йилда рус олими Н.Ф.Левановский “Ташқи шароитнинг ўсимликларнинг ривожланишига таъсири тўғрисида” мавзусидаги докторлик диссертациясида ўсимликларнинг тузилиши ва ривожланишига ташқи шароитнинг таъсирига оид экспериментал маълумотларни баён қилди. Ташқи муҳит билан ўсимликлар ва ҳайвонлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар тўғрисидаги билимлар тўпланиши ва таҳлили экология фанини шаклланишига олиб келди. Экология - барча тирик организмларнинг ўзаро ва уларни ўраб турган ташқи муҳит борасидаги муносабатларни ўрганадиган фандир. Экология термини немис зоологи Э.Геккель томонидан биринчи бўлиб таклиф қилинган. У ўзининг “Тирик организмларнинг табиий тарихи асарида” (1868) бу фаннинг моҳиятини очиб боришга ҳаракат қилган. Экология фани грекча oikos “ойкос” сўзидан олинган бўлиб, яшаш муҳити, яшаш жойи деган маънони билдиради. Ўсимликлар экологияси 2 та бўлимга бўлинади. 1. Аутэкология. 2. Синэкология. Аутэкология битта ўсимликка бўладиган экологик омилларнинг таъсирини ўрганади. Синэкологик эса барча ўсимликларга экологик омилларнинг таъсирини ўрганади. Ҳозирги шароитда экология табиатдаги бойликлардан онгли равишда фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш ва кўпайтириш тўғрисидаги назарий тушунчаларини бериб қолмасдан балки келажакда табиат билан инсон орасидаги муносабат масаласини келажагини кўрсатиб беради. Ўсимлик ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган ташқи муҳит элементлари экологик омиллар деб номланади. Уларни 3 гуруҳга бўлиш мумкин. 1. Абиотик - табиатнинг тирикмас омиллари. Иқлим омиллари: ёруғлик, ҳарорат, сув, ҳаво, тупроқ ва орографик омиллар. 2. Биотик омиллар. Тирик организмларнинг ўзаро таъсири: ҳайвонларнинг, ҳашоратларнинг, микроорганизмларнинг ўсимликларга таъсири. 3. Антропоген омиллар инсонларнинг табиатга таъсири. Экологик омиллар ўсимликка бевосита ва билвосита таъсир қилади. Бевосита таъсир қилувчи омилларга намлик, ёруғлик, иссиқлик, инсон ва ҳайвонлар таъсири мисол бўла олади. Билвосита таъсир этувчи омилларга рельеф, тоғ жинслари, иқлимни ўзгариши ва тупроқ шароитининг ўзгариши мисол бўла олади. Баъзан айрим экологик омиллар бевосита ва билвосита таъсир кўрсатиши мумкин. Масалан: шамол ўсимликларнинг новдасини синдириб, барги, мевасини тўкиб бевосита таъсир кўрсатса, тупроқдаги намликни камайтириб, қатқалоқ ҳосил қилиб бевосита таъсир кўрсатади. Ҳар қандай экологик омил ўсимликларга турлича таъсир кўрсатади. Масалан: шоли сувда яхши ўсади лекин сув кўп бўлса ғўза тез кунда ҳалок бўлади. Кўпчилик ўрмонда ўсувчи ўсимликлар соя жойда язши ўсади, ёруғ жойда тезда ҳалок бўлади. Аксинча, чўл зонасида ўсувчи ўсимликлар ёруғ жойда яхши ривожланса соя жойда тез кунда ҳалок бўлади. Ўсимликлар экологиясининг 3 хил қонуни мавжуд. 1. Минимум қонуни. 2. Бир омил ўрнини бошқа омил боса олмаслик қонуни. 3. Омилларнинг ҳамкорлиги қонуни. Экологик омилларнинг миқдори ва ўсимликка таъсири турличадир. Уларни таъсир этиш миқдорига қараб 3 гуруҳга бўлинади. 1. Омилнинг минимал миқдори яъни бундан кам бўлса организмни ҳалокатга олиб келади. 2. Омилнинг оптимал миқдори яъни ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши учун қулай шароит. 3. Омилнинг максимал миқдори яъни бундан ортиқ бўлса ҳалокатга олиб келади. Кўпчилик ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши 20-250 t0да меъёрида кечади, ҳаво t0си 35-400га кўтарилиши ўсиш жараёнини сусайтирса, 00дан пастга тушиши ўсимликни ҳалокатга олиб келади. Температура омилларининг ўсимликка таъсирини Марказий Осиёда ўсадиган саксовул ва ғўза мисолида кузатсак, саксовул -300дан паст температурага чидаса, ғўза -2-30да ҳалок бўлади. Қишлоқ хўжалиги амалиётида барча агрономлар, ўрмон ходимлари экологик билимларга эга бўлиши зарур. Чунки барча агротехник тадбирлар (тупроққа ишлов бериш, ўғит солиш, ҳосилни йиғиб олиш, суғориш ишлари) маълум экологик омилларга боғлиқдир. Барча яшил ўсимликлар ривожланиши учун ёруғлик зарурдир. Ёруғлик аввало фотосинтез жараёни учун зарурдир. Бу жараённи жадаллиги сув буғлатиш, озиқланиш, нафас олиш жараёнини мунтазам амалга ошишини таъминлайди. Ёруғлик ўсимликнинг ички ва ташқи тузилишига таъсир қилади. Ёруғлик кучсиз бўлган жойда ўсувчи ўсимликларнинг танаси ингичка, бўғим оралиқлари узун, сарғиш ёки оч яшил рангда бўлади, барг ва пояда маханик тўқималар яхши ривожланмайди. Ёруғликка бўлган муносабатига кўра ўсимликлар уч гуруҳга бўлинади: 1. Ёруғсевар ўсимликлар. 2. Соясевар ўсимликлар. 3. Сояга чидамли ўсимликлар. Ёруғсевар ўсимликлар улар фақат ёруғлик етарли бўлгандагина яхши ўсишлари ва ривожланишлари мумкин. Бундай ўсимликларга дашт ва чўл зоналарида ўсувчи ўсимликларни, ўтлоқлардаги (ялтирбош, ажриқбош, мастак ва бошқалар), ўрмонларнинг биринчи қаватини ташкил этувчи узун бўйли дарахтлар (қарағай) ва эфемероидларни кўрсатиш мумкин. Соясевар ўсимликлар улар ёруғлик деярли кучсиз тушаётган жойларда ўсадилар. Ёруғлик тик тушганда айниқса бошқа турлар билан рақобатга бардош бера олмайдилар. Буларга фитоценозларнинг пастки қаватида ўсувчи турлар (мохлар, папаротиклар, тоғ бинафша ва бошқалар), ёнғоқзор ўрмонларда учровчи ёввойи хна кабиларни кўрсатиш мумкин. Юқоридаги икки гуруҳ ўсимликлардан ташқари турлар ҳам учрайдики, уларнинг кўпчилиги ёруғсевар ҳисобланиб, унча ёруғлик етишмаса ҳам ёки ортиқча ёруғликда ҳам ўсиб ривожланаверадилар. Уларга ўртача иқлимли зоналардаги ўрмон ва ўтлоқлардаги ўт ўсимликлар- қўнғирбош, оқсўхта, ертут ва бошқалар, дарахтлардан арғувон, шумурт, қорақарағай кабилар мисол бўлади. Ҳар хил жуграфик зоналарда куннинг узунлиги турлича бўлганлиги учун ўсимликларни ҳам узун ёки қисқа кунга (фотопериодга) мосланишга олиб келган. Узун кун одатда, биздаги шимолий ўсимликларнинг нормал ривожланишига ёрдам беради ва шунинг учун уларни узун кун ўсимликлар дейилади. Уларга жавдар, буғдой, кўпчилик ўтлоқларни ҳосил қилувчи қўнғирбошардан себарга, сачратқи, гулисапсар ва бошқалар киради. Жануб ўсимликлари ривожланиши қисқа кунда яхши борувчи ўсимликлар ҳисобланиб, уларни қисқа кун ўсимликлар дейилади. Қисқа кун ўсимликларга ғўза, маккажўхори, тариқ, бодринг, қовун, гречиха, кунгабоқар, маврак ва бошқалар мисол бўлади. Ҳарорат омиллари. Ер шарининг қуёш радиациясини турли миқдорда қабул қиши экватордан қутбларга борган сари ўсимлик қопламини ўзгариб боришига сабаб бўлади. Бунинг асосий сабаби экватордан шимолга борган сари ҳар 100 км масофада ҳаво ҳароратини 0,50-0,60га пасайиб боришидир. Ер шари қуйидаги 6 та иқлим зонасига ажратилади: 1. Арктик зона. 2.Тундра зонаси. 3. Ўрмон зонаси. 4. Дашт зонаси. 5.Субтропик зона. 6.Тропик зона. Иссиқликнинг ўзгариши ер юзининг тоғлик қисмида ҳам иқлимни ўзгаришига сабаб бўлади. Денгиз сатҳидан ҳар 100 м га кўтарилган сари ҳаво температураси 0,50-0,60га пасайиб боради. Натижада тоғларда вертикал зоналланишни ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Масалан: Ўрта Осиё тоғларида адир, тоғ, яйлов минтақаларининг ҳосил бўлишига олиб келади. Умуман олганда ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши 00 дан 1000С гача бўлган температура орасида бўлади. Ҳарорат 00 дан пасайса ёки 1000С дан кўтарилиб кетса ўсимлик ҳалокатга учрайди. Сув ўтларининг арктикада яшайдиган айрим вакиллари -450 га баъзи замбуруғларнинг спораси +900 Сга, айрим ўсимликларнинг уруғи -800С совуқ ва +1200С иссиқликка бардош беради. Қарағай ўсимлигини -200 t да ассимиляция жараёнини амалга ошириши аниқланган. Сув ўтларининг айрим вакиллари юқори температурали иссиқ булоқларда кўп ўсиши кузатилган. Масалан: Камчаткадаги гейзерларда 28 тур кўк-яшил, 17 тур диатом, 7 тур яшил сув ўтлари, хужа обигарам иссиқ булоқларида ҳам юқоридагидек сув ўтлари борлиги аниқланган. Юқори температурага бўлган муносабатига қараб ўсимликларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин. 1.Мўтадил иқлимда ўсувчи ўсимликлар Қ300. Буларга тундра, ўрмон тундра ва ўрмон зонаси ўсимликлари киради. 2.Иссиқ шароитда ўсувчи ўсимликлар Қ50 Қ600. Чўл ва чала чўл ўсимликлари. 3. Иссиққа чидамли ўсимликлар Қ80 Қ850С (сув ўтлари ва бактериялар). Иссиқсевар ўсимликларга ҳароратнинг пасайиши ҳалокати таъсир кўрсатади. Масалан: ғўза -2-30да, апельсин-5-60да ҳалок бўлади. Карамнинг айрим навлари -120га бардош беради. Ўсимликлар ҳаёти учун йиллик ҳароратнинг ўртача миқдори муҳим роль ўйнайди. Масалан, Тошкентда у 50000, Астраханда 40000, Одессада 35000, Ленинградда 20000ни ташкил қилади. Сув ўсимлик ҳаёти учун энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Барча ўсимликларнинг 30-90 фоизини сув ташкил қилади. Сув мавжудлиги туфайли ўсимликларда чиқиш ва тушиш оқими ҳосил бўлиб, фотосинтез ва биохимик жараёнлар амалга ошади. Ўсимлик ўзини ўзи совитади. Табиатда сув пар, суюқ ва қаттиқ ҳолатда бўлади (қор, дўл, қиров, муз). Барча ўсимликларни сувга бўлган талабига кўра қуйидаги 5 гуруҳга ажратилади: 1. Гидротафитлар- ҳаёти фақат сувда ўтувчи сув ўтлари. 2. Гидрофитлар- танасининг бир қисми сувнинг устида ўсувчи ўсимликлар (нилуфар, қамиш, зубтурум). 3. Гигрофитлар- сув ортиқча бўлган ботқоқларда ўсувчи ўсимликлар (савағич, қиёқ, шоли, тропик ўсимликлар). 4. Мезофитлар- намлик етарли бўлган жойларда ўсувси ўсимликлар, ўрмон, ўтлоқ ўсимликлари ва ғўза, беда, қовун, тарвуз, помидор каби ўсимликлар. 5. Ксерофитлар ҳаётида сувга муҳтожликни бир марта ҳис қилувчи, илдизи чуқурга кириб борувчи ўсимликлар. Шувоқ, саксовул 16-18 м, янтоқ 18 м, чалов, беда 16-18 м, жузғун, писта каби ўсимликлар. Сувда яшовчи ўсимликларнинг сув остидаги баргларида устицалар яхши тараққий этмаган бўлса, сув устидаги баргларида уларнинг 1 мм2 даги сони 648 тагача етади. Бундай ўсимликларнинг танасини 70 фоиз ҳаво сақловчи ҳужайралардан ташкил топади. Уларда ўтказувчи найлар кам ривожланган механик тўқималар эса йўқ бўлади. Ксерофит ўсимликларни аксинча бар пластинкаси кичрайган, устицалар чуқурда жойлашган. Барг ва пояси тукчалар билан қопланган, осмотик босими жуда юқори, ўтказувчи найлари яхши ривожланган ва механик тўқималар кўплиги билан характерланади. Атмосферада сув буғ кўринишида бўлиб ҳавонинг нисбий намлигига таъсир кўрсатади. Нисбий намлик қанча кўп бўлса ўсимлик кам сув буғлатади. Нисбий намлик денгиз ва океан соҳилларида куруқликда йил давомида ўзгариб туради. Ёмғир суви ўсимлик ҳаётига турлича таъсир кўрсатади. Сурункасига ёққан ёмғир ўсимликларни илдиз чиришига сабаб бўлса, вақти вақти билан ёққани ўсимликни ривожланишини таъминлайди. Қор ўзидан совуқни секин ўтказганлиги туфайли у ўсимликларни совуқ уришдан сақлашга хизмат қилади. Жумладан республикамиз лалмикор деҳқончилиги ривожланган туманларида ғаллазорлар орасига қайрағочлардан ихоталар ташкил қилинган, улар ҳосилни ортишига сабаб бўлган. Чунки қор остидаги майсалар совуқ урушдан сақланиб, тупроқ музламаган. Қорнинг салбий таъсирини кўплаб қор ёққан йилларда (30-40 см) кузатиш мумкин. Бунда қор остидаги ўсимликлар сарғайиб чириган. Шудринг ва қировнинг ўсимликка таъсири яхши ўрганилмаган лекин ҳаво намлигини ошишига сабаб бўлади. Дўл ўсимликка асосан салбий таъсир кўрсатади. У дарахт гулларини тўкади, мевасини зарарлайди. Тупроқдаги сувлар хилма хил бўлиб улардан ўсимлик фойдаланадигани гравитацион ва капиляр сувлар ҳисобланади. Фойдалана олмайдиганларига эса пардасимон, коллоид ва гиграскопик сувлар киради. Эътиборингиз учун раҳмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha