Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Зоология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўсимликлар ва ҳайвонларда ҳароратнинг ўрни

Купить
Кириш. Турларнинг табиатда тарқалиш принцип ва қонуниятлари Ҳарорат ва унинг организмларга таъсири Ўсимликларнинг ҳароратга мосланишлари Ҳайвонларнинг ҳароратга нисбатан мосланиши Хулоса Фойдаланилган адабиётлар рўйхати Ўсимликлар ва Ўсимликлар ва ҳайвонларда ҳароратнинг ҳайвонларда ҳароратнинг ўрниўрни Ташқи муҳитнинг организм билан боғлиқлиги. • Ташқи муҳит билан организм узвий боғланган бўлиб усиз орга низм яшай олмайди. Ташқи муҳитдан организм биринчидан озиқа олади, и к кинчидан организмнинг ер юзасида тарқалиши ҳам уларнинг ташқи муҳит шароитларига чидамлилигига (мослашганлигига) боғлиқдир. Ис сиқ ва қуруқ иқлим шароити организмларнинг яша шини чегаралайди, худди шундай ҳар қандай организм ҳам шимол нинг совуқ иқлим шаро итларида яшай олмайди. Тирик организмлар нинг шакли ва вазифалари ҳам ташқи муҳитга боғлиқдир . ТУРЛАРНИНГ ТАБИАТДА ТАРҚАЛИШ ШАРТЛАРИ ВА ҚОНУНИЯТЛАРИ • Шундай қилиб, ҳайвонлар кишилар ҳаётида ҳам салбий, ҳам ижобий аҳамиятга эгадир. Аммо ҳайвонларнинг айрим турларига баҳо бераётганда уларни табиат учун мутлақо фойдали ёки мутлақ зарарли деб бўлмайди. Фойдали ҳисобланган тур шароит, вақт ўзгариши билан зарарли бўлиб қолиши ёки зарарли ҳайвон фойдали бўлиб қолиши мумкин. Масалан, даштдаги кўпгина ҳашаротлар янги ерлар ўзлаштирилиши билан экинлар учун зараркунандаларга айланиши мумкин. Ёки чуғурчиқ ёз даврида жуда кўп ҳашаротларни еб фойда келтирса, куз ойларида мевали боғларга зиён етказади. Ҳайвонларнинг зарарли ёки фойдали томонларини аниқлаш чоғида маҳаллий шароитларни аниқ ўрганиб чиқиш ҳамда инсоният фаолияти ва табиат ҳаётида уларнинг аҳамиятини билиб олиш керак. Экологик омиллар ва уларнинг таснифи. • Ҳ ар бир организм ў зи яшаб турган му ҳ итда бир ва қ тнинг ў зида ҳар хил иқлим, тупроқ ва биотик омиллар таъсирига учрайди. Тирик организмларни индивидуал ривожланиш жараёнининг бир фазаси даврида тўғридан-тўғри таъсир қиладиган муҳит элементларга экологик омиллар дейилади. Бундан айрим муҳит омиллари , яъни денгиз сатҳига нисбатан бўлган баландлик , денгиз ва кўлларнинг чуқурлиги истиснодир. Сабаби баландликнинг организмга таъсири ҳарорат, қуёш радиацияси, атмосфера босими орқали борса, сув чуқурлигининг организмга таъсири босим ва ёруғликнинг камайиши сабабли юзага келади. Экологик омиллар тирик организмга қуйидагича таъсир кўрсатади: • 1.Айрим турларни маълум ҳудудддан сиқиб чиқаради ва уларнинг жуғрофик жиҳатдан тарқалишининг ўзгаришига олиб келади. • 2.Ҳар хил турларнинг ривожланишига бевосита таъсир кўрсатиб, уларнинг кўпайиши ва нобуд бўлишини ўзгартиради, бир жойдан иккинчи жойга кўчиб популяция ва биоценозлар зичлигига таъсир қилади. 3.Организмлардан мосланиш хусусиятларини келтириб чиқаради, уларда, ички (модда алмашув) ва ташқи ўзгаришларни тарқоқ, группа бўлиб тарқалиши, қишки ва ёзги тиним даври , фотодавр реакциясининг келиб чиқишига сабаб бўлади. Табиий муҳитда учрайдиган омилларни қуйидаги учта асосий экологик гуруҳга ажартиш мумкин: 1) абиотик, 2)биотик ва 3) антропоген. • 1. Абиотик омиллар- организмларга таъсир қиладиган анорганик муҳитнинг комплекс омилларидир. • 2. Биотик омиллар- муҳитда учрайдиган тирик организмларнинг ҳаёт фаолиятида бир-бирларига қиладиган таъсири ва улар ўртасидаги мунособатлардан иборат бўлиб, улар тирик организмларга, уни ўраб турган бошқа тирик жонзотларга ҳар хил таъсир қилади. • 3.Антропоген омиллар -инсон ҳаёт фаолиятининг органик дунёга таъсири. Жамиятнинг ривожланиши билан инсонинг табиатга таъсири қилишининг янги-янги хиллари келиб чиқади, атроф-муҳитда салбий экологик ўзгаришлар сезилади. • Абиотик омилларнинг тирик организмларга таъсири . Муҳит омиллари таъсири организмлар маълум чегарада қабу Турли экологик омилларнинг организмларга ўзаро таъсири . • Икки ёки бир нечта муҳит омилларининг бир-бирига ҳамжиҳатлилигини ва уларнинг турга таъсирини ўрганган ҳолда организмларнинг шу омилларга нисбатан чидамлилигини ўзгартириш мумкин. Масалан, тропик архидеч гуллари табиий шароитда салқин жойларда яхши ўсади, қуёшдан келаётган тўғри нурларга чидамсиз бўлади. Тажриба шароитида шу гуллар унча юқори бўлмаган ҳарорат ва очиқ жойда ҳам яхши ўсади. Экологик омилларнинг бир-бирига боғлиқлилигини ва уларнинг биргаликда таъсирига ва организмларнинг чидамлилик доирасига доир қуйидаги мисолни келтириш мумкин. Чегараловчи экологик омиллар. • Табиатдаги ҳамма экологик омиллар биргаликда, мураккаб ҳамжиҳатликда тирик организмларга бир вақтда таъсир қиладилар. Бундай экологик омиллар йиғиндисига констелляция дейилади. Организмнинг маълум бир омилга нисбатан оптимал чидамлилик чегараси бошқа омиллар таъсирига ҳам боғлиқдир. Масалан, оптимал ҳароратли муҳитда организмни намликнинг камлиги ва озиқа моддаларнинг етишмаслигига эҳтиёжи ортиб боради.. озиқа моддаларнинг етарли бўлиши билан эса, организмда бир неча экологик омилларнинг ўзгаришига чидамлилиги ортади. ҲАРОРАТ ВА УНИНГ ОРГАНИЗМЛАРГА ТАЪСИРИ • Ер юзида организмларнинг ўсиши, кўпайиши, ривожланиши ва тарқалиши асосий экологик омиллардан бири бўлмиш ҳароратга, унинг иссиқлик миқдорига ҳамда турли табиий зоналарда вақт бўйича ўзгариб туришига боғлиқдир. • Коинотда ҳарорат жуда катта даражада ўзгариб туради. Масалан, Антарктиканинг музли чўлларидаҳарорат -880 га пасайса, Ер юзасининг сувсиз чўлларида ёз фаслида сояда 580 С га кўтарилади. Ҳаттоки Марказий Оврупонинг ихотазорлари ўрталарида ёзнинг иссиқ кунлари кун ўртасидаги ҳарорат 400 С гача кўтарилса, Ўрта Осиёда сояда 40-440 , унинг жанубий районларида +50-540С (600) га етади. Ер юзасида учрайдиган тирик жонзотлар -2000 дан+1000 Сгача бўлган ҳароратда учрайдилар, лекин кўпчилик турларнинг ҳаёт фаолияти маълум доирада ўтади. • Организмларни Ҳарорат таъсирида тирикликнинг чегараси 00 дан 500 Сгача деб белгиланади ва шу чегарада оқсил, фермент, витамин ва бошқа моддаларнинг тузилиши ҳамда функцияси бузилмайди. Лекин, Ер юзасидаги учрайдиган тирик организмларнинг ҳаётчанлик чегараси анча кенг: Пойкилотерм ва гомойотерм • организмларнинг ҳарорат омилига чидамлилик чегараси ҳар хил, яъни эвритерм турлар ҳароратни кенг доирада ўзгаришга мослашган. Бунга кўпчилик ўсимликлар (микроорганизмлар, сувўтлар, лишайниклар, чўл, дашт гулли ўсимликлари), умуртқасиз (молюскалар, ҳашаротлар) ва умуртқали (балиқлар, йўлбарслар, айиқлар, сайғоқлар ва бошқ.) ҳайвонлар мисол бўла оладилар. Стенотерм организмлар • Стенотерм организмлар ҳароратнинг тор доирасига мослашган бўлиб, улар иссиқликни севувчи (орхидеялар, чой буталари, кофе дарахти, медузалар, бактериялар), қутб сув ҳавзаларининг балиқлари, жуда чуқур (абисал денгиз ҳайвонлари) организмларга бўлинадилар. • Ҳар қандай организм маълум ҳарорат интервали ичида яшаши, кўпайиши ва ривожланиши мумкин. Ҳароратнинг интервали максимум ва минимум моҳияти билан чегараланади. Шу икки интервал оралиғидаги оптимум зонаси бўлиб, организмларнинг ҳаёт фаолияти яхши кўринади. Ундан юқори зона вақтинча иссиқ мурдалик, ундан ҳам юқори зона узоқ фаолиятсиз зона ёки ёзги карахтлик зонаси ҳисобланади. Ҳароратнинг оптимумдан пастга тушиши совуқ мурдалик зонасига ўтади. Ҳар хил турларда ҳар бир зонанинг ҳарорат чегараси турлича , ҳаттоки, бу Ўсимликлар энергетик балансининг асосий компонентлари қуйидаги кўрсаткичлардан иборат: • 1Ўсимликлар қопламидан ўтадиган ҳар хил узунликдаги радиация тўлқинларининг баланси, яъни радиациянинг ютилиши ўз навбатида танадан чиқадиган иссиқлик натижасида доим энергияни йўқолишига олиб келади. Куннинг ёруғ вақтида қисқа тўлқинли радиация кўп бўлиб, тунги пайтда эса энергиянинг камайиши юзага келади, яъни сув, тупроқ ва дарахтлар юзасидаги муҳитга иссиқлик ажратилади. • 2. Метаболизм жараёнларида энергия алмашиш бўлиб, бунинг натижасида ўсимликлар нафас олганда , фотосинтез маҳсулоти энергия ажратади. • 3. Ўсимлклар фитомассаси томонидан йиғилган иссиқлик ўсимликлар қопламидан ўтаётган катта энергия билан биргаликда улар танасида ҳароратнниг кўтарилишига олиб келади. • 4. Тупроқда иссиқликнинг ў Вертикал зоналар. • Ер-ҳаёт муҳитида аниқ ва яққол кўринади, яъни тоғли районларда ўсимлик ва ҳайвонларнинг экологик тақсимланишида юзага келадиган қонуниятлар ҳароратни турли минтақаларда ўзгариши сабабли амалга ошади. Текисликдан баландликка, тоғ томонга кўтарилиши билан минтақаларнинг алмашиши ва бу алмашиши экватордан қутбларга қараб кенгликларда зоналарнинг ўзгаришига ва ўсимликларнинг тақсимланишига тўғри келади. ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ҲАРОРАТГА МОСЛАНИШЛАРИ • Ўсимликлар ҳаракатсиз организм бўлиб, уларнинг иссиқлик режими шу яшаб турган муҳит табиати орқали аниқланади. Улар танасида доимий ҳарорат бўлмайди, лекин тана иссиқлиги муҳит ҳарорати таъсирида ўз ифодасини топади. • Ўсимликларнинг анатомо-морфологик ва физиологик тузилишлари, ҳароратни танада бошқариш механизмлари, унинг юқори ва пастки кўрсаткичлари организмни зарарли таъсиридан сақлашга қаратилган. Масалан, совуқ районларда паст бўйли оқ қайин, қорақарағай, арча ва кедрларнинг ердан анча кўтарилган шох-новдаларининг учлари совуқдан қуриб қолади. Шу жойларнинг ўзида, ер бағирлаб ўсган шохлар, шохлар ва новдалар қорнинг тагида қишлаб, совуқ шамол ва паст ҳароратдан сақланиб, баҳорда ривожланишни давом эттирадилар. Ўсимликларнинг шимолий районларда Ўсимликларнинг паст ва юқори ҳароратга мосланишига: • 1) кучли траспирация жараёни; • 2) танада ҳароратнинг ўзгариб туришида ҳужайра ичидаги плазмаларни уюшиб қолмаслигини таъминлайдиган тузларнинг тўпланиши; 3) танадан иссиқ ва ўткир нурларнинг ўтмаслигида хлорофиллнинг хусусияти; • 4) барг ҳароратини бошқариб туришда устьица аппаратининг роли катта ахамиятга эгалигидир. Ўсимлик уруғлари ва спораларининг униб чиқишида минимал, оптимал ва максимал ҳарорат (Лархер,1975) Ҳар хил ўсимликлар уруғидан уруғгача бўлган даврда турлича унумли ҳарорат йиғиндисини талаб қилади. Ҳарорат йиғиндиси турли иқлим шароитида ҳар хил. Масалан: Ўсимликларнинг ҳароратга нисбатан экологик гуруҳлари • Организмларни иссиқлик ёки совуқликка чидаб, танага зарар келтирмасдан ўз ҳолатларини ушлаб туришига ҳароратга чидамлилик дейилади. Ўсимликларнинг ҳароратга чидамлилиги, уларнинг протоплазмасидан экстремал ҳолатларга чидаш хусусиятлари уларнинг толерантлиги деб ифодаланган. • Ҳароратга нисбатан ўсимликларнинг тубандаги гуруҳлари фарқланади: • 1. Термофиль-иссиқни севувчи мегатерм ўсимликлар , бу гуруҳга юқори ҳароратли иссиқ булоқларда бактериялар, сувўтлар . • 2. Криофил ўсимликлар : бу гурҳга совуққа чидамли, микротерм, ҳарорати паст жойларда мослашган ўсимликларга тундранинг лишайниклари, мохлари, доим яшил нинабаргли ва баргли буталар, юқори тоғ ўсимликлари, қор ва муз устида ривожланадиган айрим сувўтлар, бактериялар хосдир. • 3. ҲАЙВОНЛАРНИНГ ҲАРОРАТГА МОСЛАНИШИ • Экологик назария бўйича ҳайвонларнинг ҳароратга ва унинг ўзгариб туришига мосланиши катта аҳамиятга эгадир. Ҳайвонларнинг энг юқори даражада муҳитга мосланишининг прогрессив томони, бу сут эмизувчи ва қушлар каби иссиқ қонли организмларда терморегуляция, яъни танада доим бир хил ҳароратни бошқариш жараёнинг бўлишидир. Шунинг учун ҳам мураккаб тузилишга эга бўлган ҳайвонлар танасидаги ҳарорат атроф-муҳит ҳароратига боғлиқ эмас. Ҳайвонларнинг ўзларига яшаш жойи танлай билиши: қум, тупроқнинг ичига кириши, ер тагига, тошларорасига кириши (чўл, дашт ҳайвонлар), куннинг маълум вақтида айрим ҳайвонларнинг активлиги, қушларнинг уя қуришлари, яшаш муҳитидаги ҳароратнинг ўзгаришига уларнинг морфологик мосланиши ёки адаптацияси ҳайвонларнинг ноқулай шароитдан сақл Муҳит ҳароратига организмлар тубандаги асосий йўллар билан мослашадилар: • 1) фаол мосланиш йўли - Ўсимлик ва ҳайвонларни муҳит ҳароратининг оптимал ҳолатдан узоқлашишига қарамасдан уни ортиқча таъсирига нисбатан актив қаршилик кўрсатиш, мосланиш шаклларини яратиш билан организмларда ҳамма ҳаётий функцияларни бошқарувчи жараёнлар ривожланади. Масалан, тоғли ва юқори тоғли районларда бута ва дарахтларнинг ер бағирлаб ўсиши, оқ ва қора саксовулларнинг баргсиз бўлиўши, иссиқ қонли ҳайвонларнинг ер кавакларида яшаши ва бошқа ҳолатлар мисол бўлади; • 2) суст мослашиш йўли - организмдаги ҳаётий функцияларнинг муҳит ҳароратининг ўзгариши билан ва шу ҳолатга уларнинг мосланишидан иборат, яъни иссиқлик етишмаган даврда айрим ҳайвонлар тинимга кетадилар. Бундай ҳолат пастга ҳароратли районларда учра Х У Л О С А • 1. Муҳит ҳароратига организмлар фаол мосланиш , суст мослашиш ва ноқулай ҳароратдан қочиш к ўринишларда мослашиш кўринишларини намоён этиши кузатилади. • 2. Пойкилотерм ҳайвонларда модда алмашиниш гомойтерм турларга қараганда жуда паст даражада ўтади. • 3.Гомойтерм ҳайвонлар қабул қилаётган ва чиқарилаётган иссиқликни бошқариш билан танада оптимал ҳароратни ушлаб турадилар. Масалан, Шимолий Қутб тулкиси, оқ қуён, тундра каклиги кабиларда муҳит билан тана ҳароратининг фарқи 700С бўлганда ҳам улар нормал ҳаёт фаолиятида бўладилар. • 4.Ҳар бир организм ўзи яшаб турган муҳитда бир вақтнинг ўзида ҳар хил иқлим, тупроқ ва биотик омиллар таъсирига учрайди. • 5. Ҳароратнинг юқори ва пастлигига қараб организмлар эвритерм ва стенотерм турларга бўлинади. • 6. Экологик мутаносиб бўлмаган Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси “Ўзбекистон” Тошкент, 1998 йил. • Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси «Шарқ» нашриёти, Тошкент,1999 • АзимовА.А., Акиншина Н.Г. Образование в интересах устойчивого развития. Тошкент, 2009 йил • Азимов.Ж.А., Хамраев А.Ш. Биологик хилма-хилликни сақлаш. Миллий стратегия ва ҳаракат режаси. Тошкент-1998й • Турсунов Х.Т. Экология ва барқарор ривожланиш. Ўқитувчилар учун услубий қўлланма. Тошкент-2009 • Ёрматова Д. Саноат экологияси. Тошкент-2007 • Эргашев А. Умумий экология. Тошкент. Ўқитувчи. 2003 й. • Ўзбекистон миллий энциклопедияси.4-Том. Давлат илмий нашриёти. Тошкент-2002. 331- бет • Табиатни Муҳофаза қилиш ва ўзгартириш. Талабалар учун ўқув-қўлланма. Тошкент “Ўқитувчи”1980.й 151-154.бетлар. • Флинт В.Е., Переладова Ўзбекистоннинг ўсимлик ва ҳайвонот олами жуда хилма-хил.
Купить
  • Похожие документы

  • Yomg‘ir chuvalchanglarining bioekologik xususiyatlari
  • Boshlang`ich sinf o`quvchilarini umurtqali hayvonlar bilan tanishtirishning metodlari
  • Respublikamiz tabiiy suv havzalarida uchraydigan baliq turlari va ularning ekologik guruhlari
  • Hasharotlarning tabiiy feromonlari
  • O’zbekistonning zaharli ilonlari, ularning tarqalishi va ahamiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha