Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Апрель 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўсимликларда ўсишни бошқарувчи физиологик фаол моддалар ва уларнинг қўлланилиши

Купить
Ўсимликларда ўсишни бошқарувчи физиологик фаол моддалар ва уларнинг қўлланилиши1 Режа: 1. Ўсимликлар ўсишини кучайтирувчи ва сусайтирувчи физиологик фаол моддаларнинг аҳамияти ва уларнинг классификацияси 2. Табиий ўсишни бошқарувчи моддалар. Фитогормонлар 3. Ингибиторлар ва уларнинг хиллари 4. Ўсишни бошқарувчи физиологик фаол моддаларнинг таъсир механизми 5. Фитогормонларнинг қишлоқ хўжалигида қўлланувчи сунъий аналоглари 6. Гербицидлар, дефолиантлар, десикантлар, ретардантлар2 Ўсимликлар танасида жуда кам миқдорда (10 -13 –10 -5 мол/л) ҳосил бўладиган, физио - логик жараёнларнинг бошқарилишида иштирок этувчи фаол моддалар ўсимлик гормонлари ёки фитогормонлар дейилади. Улар таъсирида ўсимлик организмида ҳужайралар, тўқималар ва органлар ўртасида ўзаро алоқа амалга ошади ҳамда ўсиш жараёнлари тартибга солиб турилади. Бундай моддаларнинг мавжудлигини 1880 йилда Ч.Дапрвин биринчи марта таъкидлаган эди. 3 Ўсимликларнинг поя, илдиз учларида ўсишни тартибга солиб турадиган, “ички секрет” деб аталадиган моддалар ажралиб чиқишини 1906 йилда Эррер эътироф этган. Н.Г.Холодний (1927) ва голландиялик Ф.М.Вент (1928) ўсимликларда ўсиш жараёнини тезлаштириш ауксинлар иштирокида боришини тасдиқладилар ҳамда фитогормонлар ҳақидаги таълимотни яратдилар. Улар ўсимликлар ўсишининг гормонал назариясини таклиф этдилар.4 Кейинчалик ауксинлар, гиббереллинлар, цитокининлар, абсцизинлар, этилен ва бошқалар мавжудлиги аниқланди. Фитогормонларни 1938 йилда Бойсен-Йенсен ва 1963 йилда Э.Синнот “ўстирувчи моддалар” деб аташни таклиф этдилар. Ҳозирги пайтда бу моддалар “ўсимлик гормонлари”, “фитогормонлар” деб юритилади.5 Улар таъсир этишига кўра ўсиш ва ривожланишни секинлаштирувчи (ингиби-торлар) ва бу жараённи кучайтирувчи (стимуляция қилувчи - фитогормонлар); келиб чиқишига кўра эса табиий ва сунъий бўлади. Ўсишни бошқарувчи табиий моддаларга фитогормонлар (ауксинлар, гиббереллинлар, цитокининлар) ва ингибиторлар (этилен, абсцизинлар, фенолли ва терпеноидли ингибиторлар) киради. Ўсишни бошқарувчи сунъий моддаларга табиийлари асосида синтез қилинувчи ўсимлик гормонлари: стимуляторлар, гербицидлар, дефолиантлар, десикантлар, ретардантлар ва бошқалар мисол бўлади.6 Ўсимликлар пояси ва илдизининг апикал (учки) қисмида ҳосил бўладиган фаол моддалар гуруҳига ауксинлар дейилади. Улар асосан индол табиатли кимёвий моддалар бўлиб, ХХ аср бошларида голландиялик олим В.В.Вент тажрибалар асосида ўсимликларнинг ўсиш нуқталарида ўстирувчи моддалар ҳосил бўлишини исботлади. !935 йилда Ф.Кегел ўсимликларда учрайдиган бу модда индолил - 3– сирка кислота эканлигини аниқлади ва бу гуруҳ бирикмаларни ауксинлар деб номлади.7 Ауксин юнонча “auxano” – ўсиш маъно-сини билдиради. Ауксинларнинг эмпирик формуласи: ауксин “а” - C 18 H 32 O 5 ; ауксин “б” – C 18 H 30 O 5 ; гетероауксин – C 10 H 9 O 2 N. Улардан гетероаксин тузилиши бўйича В-индолилсирка кислотаси бўлиб, аминикислоталардан триптофанга яқин туради. Ўсимликлар пояси ва илдизи ўсишига фақат эркин ҳолдаги ауксинлар таъсир этади. Боғланган ауксинларнинг физиологик табиати аниқланмаган .8 Ауксинлар ҳужайраларнинг бўлиниши ва чўзилишини, нафас олиш, оқсиллар, углеводлар ҳамда нуклеин кислоталарнинг синтезини фаоллаштиради. Бу моддалар ўзлари тўпланган органлардаги ҳужайраларнинг сўриш кучини ошириш орқали озиқа моддаларини тортиб олиш, қариш жараёнини кечиктириш, мембраналарнинг фаоллигига таъсир этиш, поя, илдиз ва барглрнинг ўсишини кучайтириш хусусиятларга эга.9 Гиббереллинлар юқори фаолликка эга биологик моддалар ҳисобланади. Япониялик олим Е.Куросава 1926 йилда шолининг жуда тез ўсишига унда паразит ҳолда яшовчи гибберелла замбуруғи ажратадиган моддалар сабабчи эканлигини аниқлади. 1938 йилда Е.Ябута ва Сумикилар гибберелла замбуруғидан гиббереллинни соф ҳолда ажратиб олдилар ва гиббереллин (ГА) деб атадилар. 1954 йилда гиббереллин кислотанинг тузилмавий формуласи инглиз олими Б.Кросс томонидан аниқланди . 10 Гиббереллинларнинг 60 дан ортиқ хили аниқланган бўлиб, улардан энг кўп ўрганилганлари қуйидагилар: А 1 - С 19 Н 24 О 6 ; А 2 - С 19 Н 26 О 6 ; А 3 - С 19 Н 22 О 6 ; А 4 - С 19 Н 24 О 5 . Уларнинг орасида нисбатан фаоллиги сабабли кўпроқ ишлатиладигани А 3 -С 19 Н 22 О 6 гиббереллин кислотасидир. Гиббереллинлар асосан баргларда синтезланади ва ёруғлик уларнинг синтез жараёнини кучайтиради. 11 Синтезланган гиббереллинлар флоэма ва ксилема оқими билан ўсимлик танасининг бошқа қисмларига тарқалади ва асосан ўсимликларнинг ер устки қисмидаги меристема ҳужайраларида тўпланади ҳамда ҳужайраларнинг бўлиниш, чўзилиш фазаларида фаол иштирок этади. Ўсимликлар поясининг бўйига ўсиши, гуллаши ва мева тугишини гиббереллинлар фаоллаштиради. Шу билан бирга илдизларнинг ўсишига деярли таъсир этмайди. 12 Ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши гиббереллинлар таъсирида уларнинг организмида содир бўладиган моддалар алмашинуви билан узвий боғлиқдир. Бу моддалар фотосинтез жараёнини жадаллаштиради, нуклеин кислоталар, оқсиллар ва мембраналар таркибига кирувчи фосфолипидларнинг синтезини фаоллаштиради. Бу модда таъсирида уруғ, куртак ва картошка тугунаклари тиним ҳолатидан уйғонади, узун кун ўсимликларининг қисқа кунда гуллаши тезлашади, ноциклик фотофосфорланиш циклининг ўтиши тезлашади. 13 Цитокининлар асосан ҳужайраларнинг бўлинишини фаоллаштирувчи бўлганлиги учун улар шу ном билан аталган. Уларни 1955 йилда биринчи марта К.Миллер ва Ф.Скуг селд спермасидан ажратиб олганлар ва 6-фурфуриламинопурин (кетин) эканлигини аниқладилар. Лекин кейинчалик кинетин табиий цитонинлар гуруҳига кирмаслиги маълум бўлди. Табиий цитокинин – зеатинни 1964 йилда Летам маккажўхорининг хом донидан ажратиб олди. 14 Табиий цитокининлар илдизда ҳосил бўлиб, кселима ширасининг оқими билан юқорига кўтарилади. Улар ўсишдан тўхтаган ва қариган баргларда модда алмашиниш жараёнини фаоллаштиради (тез қаришдан сақлайди), сарғайиб қолган баргларни қайтадан яшил рангга киритади. Натижада баргларда оқсил, нуклеин кислоталари ва хлорофиллнинг миқдори ортади. 15 Цитокинин таъсирида ҳамма шаклдаги РНКларнинг синтези тезлашади. Кинетин тўпланган ўсимлик органларига унинг бошқа органларидан органик моддаларнинг оқиб келиши тезлашади. Бошқа фитогормонлар билан биргаликда цитокининларнинг таъсири кучлироқ бўлади. Бу моддалар К+, Са+ ва Н+ ионлар транспортини фаоллаштириши ҳақида маълумотлар мавжуд. Улар ядро, хлоропласт ва митохондрийлар қайта тикланишини жадаллаштиради. 16 Ингибиторлар ўсимликларнинг ўсишини секинлаштириш хусусиятига эга. Натижада ўсимликлар жадал ўсиб кетмайди ва уларнинг мавжудлиги сабабли ўсимликларда ўсиш жараёни мувозанати сақланади. Ўсимлик организми бу моддаларнинг тўпланиши, унинг тиним ҳолатга ўтишига сабаб бўлади. Ингибиторлар миқдорининг кузга келиб ўсимликлар организмида ортиши кузатилади, унинг натижасида барг ва бошқа органлар тўкилиши юз беради. 17 1961 йилда В.Лю ва Х.Карнслар биринчи марта ғўзанинг пишган кўсакларидан баргларнинг тўкилишини тезлаштирувчи кристалл моддани ажратиб олдилар ва уни абсцизин (инглизча abscission – ажратиш, тўкилиш) деб номладилар. Абсциз кислота (АБК) ўсимликлар ўсишини тўхтатувчи табиий бирикма бўлиб, бошқа фитогормонлар каби ўсимликда ҳосил бўлади ва бутун танага тарқалади. Улар жуда оз миқдорда таъсир этади ва бу кислота ўсишни тўхтатувчи гормонлар деб аталади (C 15 H 20 О 4 ). 18 Абсцизин ўсишни сусайтиради, уруғлар унишини тўхтатишда, хом мева ва баргларнинг тўкилишида, гулларнинг кеч ҳосил бўлишида қатнашади. Улар қариётган барглар, мевалар ва уруғларда кўп тўпланиб, нуклеин кислоталар, айниқса, оқсиллар, ДНК, хлорофиллнинг синтезини сусайтиради. Меваларнинг пишишини, баргларнинг қаришини тезлаштиради. Ноқулай шароитларда (масалан, сув етмаганда) АБК тез тўпланиб, оғизчаларнинг ёпилиши, транспирация тезлигининг пасайишига сабаб бўлади.19 Этилен нинг физиологик таъсирини биринчи марта 1901 йилда Д.Н.Нелюбов ёзган. Кейинчалик Ю.В.Ракитин табиий этиленнинг физиологик аҳамиятини ўрганиб, уни меваларнинг пишишида иштирок этувчи гормон сифатида эътироф этди. Ҳозирги пайтда бу модданинг меваларнинг пишиши, мева ва баргларнинг тўкилишини тезлаштирувчи, поя ҳамда илдизларнинг ўсишини тўхтатувчи хусусиятларга эгалиги исботланган. 20 Ингибиторлар фенолли ва терпеноидли бўлади. Фенолли ингибиторларга кумарин, кумар кислотаси, скополотин ва шу кабиларни, терпеноидли ингибиторларга абсциз кислотаси кабиларни мисол қилиш мумкин. 21 Ауксин ўсимлик тўқимасига кириб ихтисослашган рецепторлар билан бирикиб, мембрна, рибосома ва ядронинг фаолиятини жадаллаштиради. Бу фитогормоннинг рецептор билан биргаликда ядрога кириши натижасида РНК синтези жадаллашади. Бу эса цитоплазмада янги рибосомалар шаклланиши ва оқсил синтезига олиб келади. 22 Цитокининлар хлорофилл парчаланишини олдини олади, ҳужайра органоидларининг емирилишини бартараф этади. К.Мотес (1963) ўз тажрибаларида баргларнинг нормал ривожланиши учун цитокинин зарурлигини аниқлашди. Молекула ҳолатидаги цитокинин махсус оқсилли рецепторлар билан биргаликда РНК ва хроматин фаоллигини кучайтиради. Бу эса полирибосомлар сонини ва оқсил синтезини, шунингдек, ферментлар синтезини жадаллаштиради. 23 Гиббереллинлар таъсирида апикал ва интеркаляр меристемалар ҳужайралари жадал бўлинади. Шу билан бирга ҳужайранинг чўзилиши ҳам тезлашади, лекин бу жараёнга гиббереллин кучсиз таъсир этади. Кўпчилик ўсимликларда унинг таъсирида нуклеин кислоталар ва оқсиллар синтези жадаллашади. Айниқса арпа донининг алейрон қаватига бу модда таъсир этилганда РНК синтези жадаллашган. Гиббереллин оқсил табиатли цитоплазматик рецепторлар билан биринчи навбатда ўзаро таъсир қилади. Шунингдек, бу бирикма фосфолипидлар синтезида иштирок этувчи ферментлар фаолиятини жадаллаштиради.24 Абсцизин (АБК) ўсимликлар ўсишини секинлаштириш хусусиятига эга бўлиб, баъзи ҳолларда фаоллаштирувчи хусусиятини намоён қилади. Масалан, атиргулларда партенокарпик мевалар ҳосил бўлишига, бодрингда гипокотилни чўзилишига, ловия қаламчаларида илдизлар шаклланишига таъсир қилади. АБКнинг тўқималарда тўпланиши барг ва мева бандларида ажратувчи қаватнинг ҳосил бўлишига ва уларни тўкилишига олиб келади. У нуклеин кислоталар, оқсиллар ва хлорофилл парчаланишини тезлаштиради. 25 Этилен икки паллалиларда баргнинг ривожланиши ва митоз жараёнини тўхтатади, кўп ўсимликларда аукцин транспортини тўхтатади. Бу ҳолат ўсимликларда қариш жараёнини, барглар ва мевалар тўкилишини тезлаштиради. Ноқулай ҳолатларда, шунингдек, ауксин ва цитокинин кўп тўпланганда этиленнинг ҳосил бўлиши кўпаяди ва бу ўсимликларни тез ўсиб кетишини олдини олади. Унинг мембраналар, микронайлар ва микрофломентларнинг ўзаро ҳамкорлигига ҳамда ҳужайра ҳолатига таъсири бор деб тахмин қилинади.26 Гетероауксин (С 10 Н 9 N) экинлар ўсиши ва ривожланишини тезлаштирувчи моддалардан бўлиб, экинларни вегетатив кўпайтиришда – қаламчаларнинг илдиз чиқаришини жадаллаштиришда кенг қўлланилади. Гетероауксиннинг паст концентрацияли эритмасида мевали дарахтлар кўчатларини бир неча соат (12-24 соат) давомида ушлаб туриш уларнинг ҳаётчанлигини оширади ва улар тез илдиз чиқариб, фаол ўса бошлайди. Бунинг учун гетероауксиннинг 0,005-0,02 фоизли эритмасига қаламча ёки мевали дарахтлар кўчатлари морфологик пастки қисми билан ботириб қўйилади.27 Гиббереллинлар сувда ёмон эриганлиги учун аввал этил спиртида эритилиб, сув билан аралаштирилгач, ўсимликларга 0,0001-0,1 фоизли эритмалар ҳолида пуркалади. Ўтган асрнинг 70-йилларида собиқ СССРнинг Сибир бўлими Цитология ва генетика институтида гиббереллинларнинг янги бирикмаси ишлаб чиқилди ва унга “гибберсиб” деб ном берилди. Анча мураккаб бўлган бу бирикманинг таркибига барча табиий гиббереллинлар киради. У гиббереллин кислотасида (А 3 )дан анча фаол ва олиниши арзон, ўсиш ва ривожланишни тезлаштиради, гиббереллин кислотасидан юқори самарадорликка эга. 28 Ўсишни тўхтатиш ва хом меваларнинг пишишини тезлаштириш учун этилендан фойдаланилади. Фенолли ингибиторлар ауксин синтезини камайтириб ўсимликлар ўсишини секинлаштиришда ишлатилади. Терпеноидли ингибиторлар РНК, ДНК синтезини камайти Помидорнинг гуллаш фазаси бошланишида 0,005-0,0075 фоизли гиббереллин эритмаси пуркалганда ҳосилдорлик 15-20 ц.га ошади. Унинг 50 мг/л ли эритмаси канопга сепилса, ўсиши тезлашиб, тола чиқиши яхшиланади. Шу концентрациядагиси кишмиш ўсимлигига гуллаш даврида пуркалса, меваси катталашиб, ҳосилдорлиги ошади. Янги қазиб олинган картошка тугунакларига 1-2 мг/л ли эритмаси таъсир эттирилса, улар тиним давридан тез чиқади ва кўкаради.29 Бегона ўтларни йўқотиш учун кенг қўллани-ладиган фаол бирикмалар гербицидлар деб аталади. Таъсир этиш табиатига кўра гербицидлар 2 гуруҳга бўлинади: 1. Ўсимликларга ялпи таъсир этувчи гербицидлар . 2. Танлаб таъсир этувчи гербицидлар . Бу гербицидлар баъзи ўсимликларга кучли таъсир этиб, уларни нобуд қилади, бошқаларининг эса ўсишини тезлаштиради. Лекин уларнинг кучли концентрацияси ялпи таъсир этиш хусусиятини намоён қилади. 30 Гербицидлар ўсимликларга таъсир этиш шаклига кўра контакт ва системали гербицидларга бўлинади. Ўсимлик органларига бевосита ёпишган ҳолда таъсир қилувчи гербицидлар контакт гербицидлар дейилади. Уларга минерал ёғлар эмульсияси, бензой кислотаси ва ҳосилалари, пентохлорфенол, 2.4-динитроорто крезол ва бошқалар киради. 31 Ўсимликнинг ўтказувчи найлари орқали ҳаракатланиб, таъсир қиладиган гербицидлар системали гербицидлар деб аталади. Улар таъсирида барг ва поя мўртлашиб, табиий ҳолатини йўқотади. Ўсимликнинг ўсиши сустлашади, барглари сарғаяди. Уруғ ҳосил қилиш хусусиятини йўқотади. Гербицидлар эритма, порошок ва паста шаклида ўсимликлар барги ёки илдизи орқали берилади. 32 Таъсирига кўра гербицидларнинг қуйидаги гуруҳлари мавжуд: а) оксидловчи-қайтарувчи ферментларга таъсир этувчи гербицидлар; б) хлорофилл жадаллигини сусайтирувчи гербицидлар; в) оқсил ва углеводларни синтезлашда қатнашадиган ферментлар жадаллигини сусайтирувчи гербицидлар Дефолиантлар ўсимликлар ўсишини тўхтатиш ва баргларни тўкиш учун ишлатилади. Улар (хлорат магний, цианомид кальций ва ҳоказолар)нинг таъсирида ўсимлик баргида хлорофилл миқдори камаяди, фотосинтез жараёни сустлашади, тўқималарда сув миқдори камаяди, оқсил ва бошқа турли мураккаб бирикмаларнинг парчаланишидан ҳосил бўлган моддалар ҳисобига барг бандида ажратувчи қават шаклланиб, баргнинг тўкилишига олиб келади. Дефолиантлар барг тўқимасига ўтгандан кейин баргнинг тўкилишини ва кўсакларнинг етилишини тезлаштиради. Ўзбекистонда дефолиантлар ғўза баргини тўкишда кенг қўлланилади. 33 Десикантлар таъсирида ўсимликнинг ер усти вегетатив органлари (барг, поя ва новдалар) қурийди. Бу моддаларни ғўзага қўлланилганда вегетатив органларнинг қуриши ва ғўза кўсакларининг тез очилиши кузатилади. Одатда кўсаклар 60-70 фоиз очилгандан кейин ғўзаларга десикантлар сепилади. Картошка ҳосилини йиғиб олишдан олдин уни ер усти қисмлари десикантлар ёрдамида қуритилади . 34 Ўсимликларда ўсиш жараёнини секинлаштириш учун қўлланиладиган моддалар ретардантлар дейилиб, улар таъсирида ўсимлик поялари ўсиши секинлашади. Хлорхолинхлорид (“Тур” деб ҳам аталади) ретарданти ўсимликлар пояси ўсишига салбий таъсир этиш билан бирга уларнинг иссиққа, қурғоқчиликка, баъзи касалликларга ва паст ҳароратга чидамлилигини оширади. 35 Республикамиз олимлари томонидан синтезланган этрель (2-хлор этил фосфат кислота) ретарданти ғалла экинлари пояси йўғонлашади, бўйи эса 2-5 см пастроқ бўлиб ўсади. Натижада улар ётиб қолмайди. Алар ретарданти олма дарахтида ишлатилганда ўсимликнинг ўсиши тўхтаб, мева ҳосил қилиш даври қисқаради. Малеин кислотаси гидрозиди картошка тугунагини унмаслиги, яшил спорт (футбол ва бошқа) майдонларидаги ўтларни кўп ўрмаслик учун ишлатилади.36 Эътиборингиз учун раҳмат!37
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha