Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўсимликларнинг кўпайиши

Купить
Ўсимликларнинг Ўсимликларнинг кўпайишикўпайиши Кўпайиш барча тирик организмларга хос бўлган хусу-сиятлардандир. Ўсимликлар асосан уч хил: вегетатив, жинс-сиз ва жинсий йўллар билан кўпаяди. www.arxiv.uz ЎСИМЛИКЛАРНИНГ ВЕГЕТАТИВ КЎПАЙИШИ • Вегетатив кўпайиш (лот. вегетативус — ўсиш) — ўсимликларнинг жинссиз кўпайиш шаклларидан бири бўлиб, бир ўсимликдан бир организмнинг юзага келиши билан изоҳланади. • Вегетатив кўпайиш барча ўсимликларга хос белгидир. Бу жараён бир ва кўп ҳужайрали сувўтлари (спирогира, вошерия, валония, каулерпа ва бошқалар)да замбуруғ ва лишайниклар танасининг регенерациясига қараб тананинг бир неча бўлакларга бўлиниб кетиши ёки юксак ўсимлик-ларда, илдизпоя, бачки, пиёз, тугунак каби органларни юзага келиши, шунингдек тананинг айрим қисмларидан бир бутун ўсимлик пайдо бўлиш хусусиятига асослангандир. www.arxiv.uz • Юксак, чунончи ёпиқ уруғли ўсимликларда, вегетатив кўпайишнинг бир неча тури (масалан, табиий шароитда илдизпоя, бачки, пиёзтугунак, ажратувчи куртаклар чиқа- риш ва бошқалар) учрайди. Вегетатив кўпайиш ўсимлик-лар ҳаётида катта аҳамиятга эга. Мевачиликда унинг икки: қаламча ва куртак пайванд усуллари қўлланилади. • Табиий ва сунъий вегетатив кўпайиш. Бундай кўпайиш кўпинча уруғдан кўпайиши қийин бўлган ўсимликларда учрайди. Бу жараён кўпйиллик ўсимликлар орасида (ўт. чала бута, дарахт) тез-тез кўринади. Кўпинча ўрмонзор-ларда дарахтларнинг остида ўсишга мослашган ўтчил ўсим- • ликларнинг уруғлари деярли пишиб етилмайди. Бунга асо- сий сабаб ёруғликнинг етарли бўлмаслиги ҳамда чангла- тувчи ҳашаротларнинг озлигидир. Шунинг учун бу хилда-ги ўсимликлар ер ости иддизпояси, илдизтугунак, пиё www.arxiv.uz Вегетатив кўпайишнинг энг кўп тарқалган табиий усул-лари қуйидагилардир: • 1. Илдизпоя. Талайгина кўп йиллик ўтчил ўсимликлар илдизпоялари ёрдамида вегетатив кўпаяди. Илдиз пояла-ри калта ва бўғин оралиғи қисқа бўлган ўсимликларда (ма-салан, ажриқ, ғумай, тоғрайҳон, кийикўт ва бошқалар) кур- таклар бир-бирига яқин туради, шунинг учун ҳам ер усти новдалари ғуж бўлиб чиқади. Илдизпоялари узун бўлган ўсимликларда куртаклар бир-биридан узоқ жойлашган, шу сабабли улардан чиқадиган ер усти новдалари тарқоқ ҳодда жойлашади (қамиш, қиёқ ва бошқалар). www.arxiv.uz • 2. Тугунаклар. Ўзбекистоннинг адир ва чўлларида ўса-диган зира (Вшишп регасшп), хашаки зира (қарғаоёқ) ва скорцонера ўсимликлари илдизпоясининг ер остида қалин-лаш (йўғонлаш)ган қисми тугунак деб аталади. Тугунак-ларда ўсимлик учун зарур озиқ моддалар тўпланади ва вегетатив кўпайиш вазифасини бажаради. Бундай кўпай-ишни картошка, топинамбур ва бошқа ўсимликларда кўриш мумкин. Бу хилдаги тугунаклар ер остида жойлаш-гани учун ер ости тугунаклар деб аталади. www.arxiv.uz • 3. Пиёзбошлар (бошпиёз). Ўрта Осиё чўл, адир ва тоғ ўсимликлари орасида лола, нарцисс, чучмўма, бойчечак, лилия (пиёзгул), пиёз кабилар пиёзбошлар билан кўпая-ди. Баъзи ўсимликларда пиёз куртаклари барг кўлтиқлари ёки тўпгулларида ҳосил бўлади. Саримсоқ ва лилия син-гари ўсимликларнинг пиёзи майда пиёзчалардан иборат, улар тўкилса, ундан янги ўсимлик ўсади. Баъзи ўсимлик-ларнинг гулларида уруғ ўрнида кичкина баргли новдалар ҳосил бўлади ва кейинчалик она ўсимлиқцан узилиб ил-диз чиқаради (масалан, қўнғирбош, • (1-расм) Бундай ўсимликлар болаловчи ўсимликлар деб аталади. www.arxiv.uz • Ўсимликларни қаламчалар воси- тасида кўпайтириш. Қаламча усули билан гул, мевали дарахт ва токлар кўпайтирилади. Қаламча она орга- низмидан ажратиб, шохчалари 20— 40 см узунликда қирқиб олинган бўлакчалардан иборатдир. 1-расм. Қўнғирбош . www.arxiv.uz • 4. Илдизбачкилар вегетатив кўпайишнинг бир воситаси бўлиб, илдиздаги куртаклардан ўсиб чиқа-диган қўшимча бачки поядир (ма-салан, янтоқ, печак, какра, олхўри, терак, тол, қайрағоч ва бошқалар). Иддизбачкилар, қўшимча илдизлар-нинг эндоген усул билан ҳосил бўлган куртакларидан ривожланади ва жуда қисқа муддат ичида катта майдонларни эгаллайди. • Табиатда шундай ўсимликлар борки, улар бир неча хил вегетатив кўпайиш хусусиятига эга. Масалан, адир ва қирларда ўсадиган газакўт илдизбачкилар, илдизпоя ва парти-куляция воситасида кўпаяди ( 2 -расм). • Маданий ўсимликларни табиий кўпайиш хусусиятларини ўрганиб, вегетатив кўпайтириш мумкин. Ма-салан, боғ, парк ва скверларда экиладиган зийнатли, манзарали ўсимликларни илдизпоялари, ил-дизбачкилари ва тупларини бўлиш воситасида кўпайтириш мумкин. Л • Қаламча, ўсимлик турига қараб, бир неча кун (тол, терак, чакан-да), бир неча ҳафта ёки бир неча ойдан кейин илдиз олади. Қаламча-ларда янги новдалар қўлтиқ куртакларидан чиқади, қўшимча кур-таклар ҳосил бўлмайди. 2 -расм. Газакўтнинг илдиз бачкилари билан кўпайиши. www.arxiv.uz • Қаламчалар новдадан (тол, терак, смородина, чаканда, ток ва бошқа-лар) баргдан (масалан, бегония) ёки илдизпоя-дан(қоқи, малина)ибо-рат бўлиши мумкин. Баъзи ўсимликлар (тол, терак) жуда ҳам осонлик билан илдиз чиқаради, аммо, айрим ўсимлик-лар (масалан, чаканда, атиргул) қийинчилик билан илдиз чиқаради. Шунинг учун ҳам бун-дай ўсимликларнинг қаламчалари гетероаук-син деган модда эритма-сида (12—24 соат) ушла-ниб, уларнинг илдиз олишлари тезлаштири-лади. • Қишлоқ хўжалик амалиётида жуда кўп мевали ва манзаралй ўсимликлар (дарахт^ бута ва ўтчил ўсимликз лар) қаламчалар восита-сида кўпайтирилади. Бу усул билан олинган • ўсимлик, уруғдан кўпайтирилган ўсимликка нисбатан тез ҳосилга кириб, нав хусусиятлари тўлиқ сақланади. • Пархиш усули билан кўпайтириш. Бунда ўсимлик шох- лари ёки новдалари • Пайванд қилиш усули билан ўсимликларни кўпайтириш. Қийинчилик билан илдиз чиқарадиган, қаламча ва пар-хиш йўли билан кўпаймайдиган, уруғлардан кўпайганда эса мураккаб гибрид бўлганлиги учун айниб кетадиган, она ўсимлик навини бермайдиган мева дарахтлари пай-ванд қилиб кўпайтирилади. Баъзан пайванд дарахтларнинг шохлари синиб, яланғоч бўлиб қолган жойларни тўлди- риш ёки пастки қисми қисман зарарланган дарахтни сақ- лаб қолиш мақсадида қилинади. • Пайванд пайвандланаётган ўсимликнинг нав хусусия-тини мустаҳкамлаш ва сақлаш, хўжалик кўрсаткичлари паст навларни сифатли, совуққа, зараркунанда ва касалликларга чидамли навлар билан алмаштириш, гуллаши ва мева ту- гишини тезлаштириш мақсадларида қўлланилади. • Пайванд деб бир ўсимликка иккинчи ўсимлик қалам-часи ёки куртагини улашга айтилади. П • Куртак пайванд ёки окулировка (лот. о к у л у с — кўз) июнь ўрталаридан сентябрь ўрталаригача ўтказилади. Кур-так пайванд учун кўпинча ёз охирида тиним даврида бўлган, ўша йили ҳосил бўлган ва келгуси йилда ўсадиган уртаклар, ҳосилга кирган ҳамда нав хусусияти яхши бўлган иовдалардан олинади. Куртак пайванд қилишдан 3—4 кун ^лдин кўчатзор суғорилади. Пайвандтаг илдиз бўғзидан 15—20 см (атиргул) ёки бир метргача (тут) барча ён шох-лар олиб ташланади. Пайвандтаг пўстлоғи ёғочлик қис-мигача 3 см узунликда "Т" шаклида пайванд пичоғи билан тилинади, сўнгра бу жойга бир оз ёғочлик қис-ми билан кесиб олинган битта куртак ўрнатилади ва тут пўстлоғи ёки пластер билан боғланади ( 3 -расм,). Пайванд қилинган кўчатзор қондириб суғори-лади. Уланган куртаклар 10—15 кунда тутади. Тутган куртакд 3- расм. Куртак пайванд: 1 — пай-вандлаш учун куртаги олинадиган тайёр қаламча; 2 —3 — куртакни бир оз ёғочлик қисми билан кесиб олиш; 4 — пайвандтагнинг пўстло-ғини кесиш; 5— 6— куртакни ўр- натиш; 7— боғлаш. 4-расм. Пайванднинг ҳар хил турлари: 1 — одций қаламча пай- ванд; 2 — ён қўндирма пайванд; 3 — ёрма пайванд. www.arxiv.uz • Мевачиликда куртак пайванд усулидан ташқари найча пайванд ҳам қўлла-нилади. • Қаламча пайванд ёки копулировка (лот. копуляре — қўшиш, бириктириш), асосан баҳорда қўл-ланилади. Бу усулнинг бир қанча хиллари маълум. Масалан, оддий ва тилча-ли қаламча пайванд, қўн-дирма пайванд, искана пайванд ва ҳ.к. • Оддий қаламча пайванд-да пайвандтаг ва пайван-дуст бир хил йўғонликда бўлиши керак. Пайвандтаг ҳам, пайвандуст ҳам бир- бирига мос келиб, зич қилиб пайвандланади, • кейин боғланиб боғ малҳами суртилади. Бу усул асосан, эрта баҳорда куртаклар ёзилгунча бажарилади ( 4 -расм, 1, 2). • Одатда пайвандтаг пайвандустдан йўғонроқ бўлганда кўпинча кўндирма ва искана (ёрма) пайванд қўлланила-ди. Пайванд мустаҳкам бўлиши учун пайвандтаг юзи ҳар хил (тилча, эгарсимон) шаклда ўйилади ва шунга яраша пайва • Пайвандтаг билан пайвандустнинг ўтказувчи система-лари бир-бирига мос келса пайванд тез ва яхши ўсиб ке-тади, ҳамда пайвандустга хос белгилар пайдо бўлади. Ле-кин шуни қайд қилиш лозимки, пайвандтаг илдиз тўқи- маларида ўзгаришлар содир бўлади. Шу ўзгаришлар пайвандустга таъсир кўрсатади. Шу сабабдан пайвандуст куртакларидан ҳосил бўлган шох-шабба ва меваларда фа- қат пайвандустга хос хусусиятлар билан бир қаторда пай- вандтагга хос хусусиятлар ҳам намоён бўлади. • Кейинги йилларда фан ва техника тараққий этган, био- логия асрида, олимлар вегетатив кўпайишнинг янги кло- нал, яъни ҳужайра ёки тўқима (меристема, куртак апекси, муртак) ларини она ўсимлик танасидан ажратиб, махсус жиҳозланган лаборатория шароитида сунъий озиқа мод- даларда ўстириб янги ўсимлик ҳосил қилишга эришди-лар. Бу ус www.arxiv.uz • Пайвандтаг билан пайвандустнинг ўтказувчи система-лари бир-бирига мос келса пайванд тез ва яхши ўсиб ке-тади, ҳамда пайвандустга хос белгилар пайдо бўлади. Ле-кин шуни қайд қилиш лозимки, пайвандтаг илдиз тўқи-маларида ўзгаришлар содир бўлади. Шу ўзгаришлар пайвандустга таъсир кўрсатади. Шу сабабдан пайвандуст куртакларидан ҳосил бўлган шох- шабба ва меваларда фа-қат пайвандустга хос хусусиятлар билан бир қаторда пай-вандтагга хос хусусиятлар ҳам намоён бўлади. • Кейинги йилларда фан ва техника тараққий этган, био-логия асрида, олимлар вегетатив кўпайишнинг янги кло-нал, яъни ҳужайра ёки тўқима (меристема, куртак апекси, муртак) ларини она ўсимлик танасидан ажратиб, махсус жиҳозланган лаборатория шароитида сунъий озиқа мод-даларда ўстириб янги ўсимлик ҳосил қилишга эришди-лар. Бу усул иж ЖИНССИЗ ВА ЖИНСИЙ КЎПАЙИШЖИНССИЗ ВА ЖИНСИЙ КЎПАЙИШ • Жинссиз кўпайиш тубан ва юксак спорали ўсимлик-лар (сувўтлар, замбуруғлар, мохлар ва папоротниклар)нинг ҳаётида учрайди. Жинссиз кўпайиш махсус ҳужайра спо-ра ёки зооспора ёрдамида содир бўлади. Спора ва зооспо-ра она ҳужайра ичида митоз ёки мейоз — редукцион (лот. ре — янгитдан: продукцио — маҳсулот) йўл билан бўли-нади. Шунинг учун спора ва зооспоралар доимо гаплоид (юнон. хаплос —одций), яъни тоқ сонли хромосомага эга бўлади. Митоз йўли билан ҳосил бўлган спораларни митоспора деб аталади. Спора, спорангий (юнон. анге-он — най) махсус халтача ичида ҳосил бўлади. Спорангий бирҳужайрали ва кўпҳужайрали бўлиши мумкин. Бирҳу-жайрали спорангий тубан ўсимликларда, кўпҳужайрали спорангий юксак спорали ўсимликларда учрайди ( 5 — расм, 1, 2, 3, 5 -расм. Ўсимликларда учрайдиган спорангий хиллари 1 — Мисог замбуруғининг бирҳужайрали спорангийси; 2— қирққулоқ (папо- ротник)нинг кўпҳужайрали спорангийси; 3 —етилган спораларнинг сочилиши; 4—сувўтининг зооспорангий ва зооспоралари. www.arxiv.uz • Споралар баъзи сувўтлар (қизил сувўтлар), замбуруғ-лар, юксак ўсимликлардан: йўсунлар, қирққулоқсимон-лар (папаротниксимонлар) ва қирқбўғимсимонларда уч- райди. Спора ёрдамида кўпайиш хусусиятига эга бўлган ўсимликлар спорали ўсимликлар деб аталади. • Сув шароитида ўсувчи тубан ўсимликларнинг спора-лари хивчинли зооспора деб аталади. Зооспораларнинг устида қаттиқ пўст бўлмайди. У ҳаракатчан, унинг ҳарака-ти (1—2—4) баъзан кўп сонли хивчинлар ёрдамида содир • бўлади ва зооспорангий деб аталадиган махсус ҳужайра ичида етилади. • Зооспоралар етилгандан сўнг зооспорангий девори бўртиб, йиртилади ва зооспоралар сувга чиқиб, сузиб би-рор нарсага ўрнашиб, хивчинларини ташлаб ўсади ва янги индивидга айланади. • Жинсий кўпайиш. Тубан ривожланган ўсимликларда жинсий кўпайиш иккита ҳаракатчан жинси Ўсимликларда бир неча хил гаметалар бўлади, Ўсимликларда бир неча хил гаметалар бўлади, шунга кўра бир неча хил жинсий кўпайиш учрайди.шунга кўра бир неча хил жинсий кўпайиш учрайди. • 1. Хологамия (юнон. х о л о с — бутун; г а м е о — қўйи-лиш) йўли билан кўпайиш баъзи бирҳужайрали организм-ларда масалан, дунамэлла деган сувўтида учрайди. Уларда махсус гаметалар бўлмайди, шунинг учун жинсий кўпай-иш бир-бирига ўхшаш вегетатив ҳужайраларининг қўши-лиши натижасида содир бўлади. • 2. Изогамия (юнон. и з о с — тенг, г а м е о — қўшилиш) кўпайишнинг энг содда шаклидир. ( 6 - расм, 1). Жараён морфологик жиҳатдан фарқ қилмайдиган ҳаракатчан га-металарнинг бир-бири билан қўшилишидан содир бўла-ди. Изогамия сувўтларда (хламидомонада, улотрикс, қўнғир сувўтлардан фукус ва тубан замбуруғларда) кўрин 6 -расм. Яшил сувўтларида жинсий кўпайишнинг хиллари: 1 — изо- гамия; 2 — гетерогамия; 3 — оогамия; 4 — Ғисш деб аталадиган қўнғир сувўтида жинсий кўпайиш — оогамия. www.arxiv.uz • Ўсимликлар ҳаётида редукцион бўлиниш (мейоз) ҳар хил бўлиши мумкин. Масалан, қўнғир сувўтларидан фукуснинг ҳар бир индивиди диплобионд бўлиб, унинг ҳар бир ҳужай-раси диплоидли хромосомадан иборат. Фукус жинсий кўпайган вақтда талломининг учларида ранги очиқ — сар-ғиш, пушти шишлар юзага келади. Уларнинг ичи бўш бўлиб, рецептакул деб аталади. Кейинчалик унинг ичида 8 та ту-хум ҳужайра — оогония ва антеридийдан 64 та сперматозо-ид ривожланади. Сперматозоидлар тухум ҳужайра атрофи-ни ўраб, уларнинг биттаси тухум ҳужайра билан қўшилади ва пировардида диплоид хромосомага эга бўлган зигота ҳосил бўлади. Зигота қалин пўст билан ўралиб ўсади ва янги диплоидли фукусга айланади. Диплоид миқцорида хро-мосомалари бор ўсимликлар диплобионт деб аталади. • Яшил сувўтларидан улотрикснинг ҳар бир яшил и • Ўрмон қирққулоғи ( 3 -расм) дип-лобионт. Унинг илдизи (ер усти пояси) ва барглари жинс-сиз насл — спорофит ҳисобланади, чунки ҳужайраларнинг ядроларида диплоид миқдорда хромосомалар бор. Баргла-рининг остида ёнлари бироз ботиқ ва жуда майда, дума-лоқ бандли спорангийлари бўлади. Спорангийлари тўп-тўп жойлашганлиги сабабли уларни сорус (юнон. сорос — тўп) деб аталади. Соруслар юпқа парда — индзиум билан қоп-ланган. • Спорангий спорофилл (юнон. с п о р а — уруғ, филлон-барг) ларнинг меристемаси (меристес — ажралувчи)дан ривожланади ва юмалоқ шаклда бўлади. Унинг юқори ҳужайрасидан археспорий тўқимаси ҳосил бўлади. Унинг ички парда — тапетум ҳужайраларининг бўлинишидан спороген тўқима вужудга келади. Бу тўқиманинг мейоз бўлинишидан тетраспора етилади. • Споралар етилгандан сўнг ички ҳужайра • Спора нам ерга тушгандан сўнг, унинг гаплоид ядроси митоз йўл билан бўлиниб ўсади ва майса (ўсимта) ҳосил қилади. Майса ҳужайраларида хромосомалар гаплоид сонда, ташқи кўриниши жиҳатидан диплобионд (спорофит) дан кескин фарқ қилади. Майса хлорофиллга бой, кўпҳу- жайрали, юраксимон, шохланмаган шаклда бўлиб, ризоид-лари ёрдамида ерга бирикиб мустақил ўсади ( 7 -расм, 5). • Ўсимтанинг пастки томонида гамегангий тараққий эта-ди, унда аввало антеридий, кейин архегоний ҳосил бўла-ди ( 7 -расм, 6, 7). Антеридий ва архегоний ҳужайралари митоз йўл билан бўлинади. Антеридийдан сперматазоид, архегонийдан эса тухум ҳужайра етилади. Демак, ўсимта қирққулоқнинг жинсий насли бўлиб, гаметофитдир. • Қирққулоқнинг антеридийси думалоқ, девори бир қават ҳужайрадан иборат. Унинг ичида сперматоген хужайрала- 7 -расм. Қирққулоқларда жинсий кўпайиш: 1 — спорофит — қирққулоқнивг умумий кўриниши; 2— спорангий ичидг соруслар; 3 — спорангийнинг очилиши; 4— споранинг ўсиши, 5 — ўсимта^; 6 —антеридий (а— ёш аптеридий, б— спрематозоидлар); 7—архегоний (а—ёш, б—етилган архегоний); 8 — ривожланаётган ёш спорофит қирққулоқ; я — тухумҳужяйрэ; брк — қорин каналчаси ҳужзйраси; шк — бўйин канал ҳужайралари. www.arxiv.uz • Юқормдаги мисолдан кўринадики, қирққулокдарда ядро даврларинк алмашинишидан ташқари, уларда насллар ҳам галланади: яъни спорофит жинссиз кўпайишда иштирок этувчи споралар диплоид сонли хромосомалардан иборат бўлиб, уларнинг ўсишидан жинсий органлар (антеридий ва архегоний) гаплоид сонли хромосомгларга эга бўлган жинсий насл гаметофит галланади. Бироқ, спорофит ва гаметофит ташқи кўриниши жиҳатидан бир-биридан кес-кин фарқ қилади. • Спорофит қўпйиллик ва тамомила мустақил равишда ер устида ўсади. Гаметофит эса кичкина дифференция- • лашмаган талломдан иборат. У сув шароитида ўсишга мос-лашган, лекин узоқўсмайди. Спорофит мейоспоралар, га-метофит эса гаметалар восигаевда насл қолдиради. Насллар- нинг бундай галланишига гетероморф (юнон. гетерос — ҳар^хил; морфе — шакл) галланиш дейилади. • 8-расм. Оддий қарағай: 1 — Спорофит новда ҳосил бўлган чангчи ва уруғчи қуббалар; 2 — узунасига кесилган уруғчи кубба; 3 — тангача (қипиқ)лар билан ўралган уругкуртак, 4 — узунасига кесилган уруғ-куртзк; 5 — чангчи қубба; 6 — микроспорангий; 7—-чанг; 8 — узунасига кесилган уруғ; 9 —тангача (қипиқ) билан ўралган иккита уруғ. www.arxiv.uz • Микроспорофиллар кичкина юпқа барглар кўрини-шида бўлиб, ташқи қирғоғи сал юқорига қайрилган. Унинг пастки томонида микроспорангийлар жойлашган. Одатда ҳар бир микроспорофиллда иккитадан микроспорангийлар ўрин олади. Микроспорангийлар ичида микроспора-лардан чанглар етилади. Чанглар етилгандан сўнг мик- • роспорангий ёрилади ва чанглар шамол ёрдамида тарқа-лади. • Чанг доначасининг икки қават пўсти бўлиб, ташқи — қалинроқ қисмига — экзина, ички пўсти юпқароғига — ин-тина деб аталади. Экзина қавати бўртиб, интинадан ажра-лади ва иккита ҳаво халтачаларини ҳосил қилади. Улар чангнинг ҳаво ёрдамида тарқалишига имкон беради. Ҳар бир чанг доначаси ичида иккита ҳужайра мавжуд: вегета-тив ва антеридиал ҳужайралар. Вегетатив ҳужайра йирик бўлиб, чангнинг ичини деярли тўлдириб туради. Антери-диал • Уруғмуртакнинг учида интегумент қўшилмайди ва кич-кинагина тирқиш, яъни микропиле (юнон. м и к р о с — ки-чик, п и л е — кириш жойи. эшик)ни ҳосил қилади. Мик-ропиле орқали чанг ичкарига киради. • Нуцеллуснинг йирик ҳужайраси (археспорий) редук-цион бўлиниб, устма- уст жойлашган тўртта гаплоид ҳужай-раларнинг мегаспораларини ҳосил қилади. Юқоридаги учта ҳужайра нобуд бўлиб, энг остидагиси йириклашиб бўли-нади ва урғочи гаметофит шаклланади. Урғочи гаметофит-нинг учки қисмида редукцияга учраган иккита архегоний жойлашади. Архегонийлар ичида йирик тухум ҳужайра-лар етилади. • Икки ҳужайрали чанглар — эркак гаметофитлар урғо-чи ғудданинг уруғ тангачаларига бориб тушганда чангла-ниш содир бўлади. Чанг уруғмуртакда ўса бошлайди ва унинг ичкарисига киради. Вегетатиз ҳужайра чанг найча- сини ҳо www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha