Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 19 Апрель 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўсимликларнинг ривожланиши. Ривожланиш фазалари ва стадиялари. Фотопериодизм

Купить
1Ўсимликларнинг ривожланиши . Ривожланиш фазалари ва стадиялари. Фотопериодизм 2Режа: 1. Ўсимликларнинг ривожланиши ҳақида умумий тушунча, ривожланиш стадиялари 2. Ўсимликларда онтогенезнинг даво - мийлиги. Монокарп ва поликарп ўсимликлар 3. Ўсимликлар онтогенезидаги морфо - логик, физиологик ва биокимёвий ўзгаришлар 4. Ўсимликларнинг ривожланиш фаза - лари ва ривожланиш стадиялари 5. Ўсимликлар ривожланишига турли ом . илларнинг таъсири 6. Фотопериодизм. Ёруғлик даво - мийлигига қараб ўсимликларда содир бўладиган фотопериодик реакциялар. Узун ва қисқа кун ўсимликлари 7. Ўсимликлар ривожлашига ички регуляторларнинг таъсири 3 Ўсимликнинг ўсиши асосан унинг массаси ошишидан ва поя, барг, илдиз каби вегетатив органларнинг такрор шаклланишидан иборат бўлиб, бу жараённинг асосий вазифаси органик моддалар тўплаш ва генератив органлар ҳосил бўлиши учун зарур шароит яратишдан иборатдир. Ривожланиш жараёнида эса ўсимликлар организмида маълум тартибда кечадиган сифат ўзгаришлари содир бўлади. 4 Ўсимликларнинг ҳаётий цикли (онтогенези) тухум ҳужайранинг уруғланиб, зиготанинг ҳосил бўлишидан бошланади ва мустақил ривожланиш даврларидан ўтиб, то табиий ўлишигача давом этади. Онтогенезнинг бошланиши вегетатив органларнинг ўсиш жараёнлари билан характерланади. Асосини ўсиш ва ривожланиш ташкил этувчи бу цикл кейин вояга етиш, кўпайиш стадиялардан ўтиб, охирида қариш ва ўлиш билан якунланади. 5 Юксак ўсимликларнинг ҳаёт цикли (онтогенез)ни тўрт босқич (стадия)га бўлиш мумкин: 1) эмбрионал; 2) ювенил (ёшлик); 3) вояга етилиш ва кўпайиш (репродуктив); 4) қарилик (ёки табиий ўлим). Эмбрионал босқич (стадия) зиготадан бошланиб, уруғнинг пишишигача бўлган даврда муртакнинг ривожланишини ўз ичига олади. 6 Ювенил (ёшлик) босқичи уруғларнинг унишидан бошланиб, ўсимликларда генератив органларнинг ҳосил бўлиш қобилияти пайдо бўлгунча давом этади. Бу даврда ўсимликларнинг вегетатив органлари – поя, новдалар, илдиз тизими ва бошқалар тўла шаклланади ва вегетатив масса тўпланади. Ювенил давр бир неча ҳафтадан (бир йиллик ўсимликларда) ўнлаб йилларгача (дарахтлар) давом этиши мумкин. 7 Вояга етилиш ва кўпайиш босқичи да ўсимликларда генератив органлар – шоналар, гуллар, уруғлар ва мевалар шакллади. Қарилик босқичи да ўсимликларда уруғ ва мева ҳосил бўлиши тўхтайди, уларда борадиган физиологик, биокимёвий ва бошқа жараёнлар узлуксиз секинлаша боради ва табиий ўлим билан якунланади. Барча бир йиллик, айрим икки йиллик (сабзи, пиёз, карам кабилар) ва жуда кам сонли кўп йиллик (бамбук, Мексика агаваси, каврак) гулли ўсимликлар ҳаётида бир марта гуллаб, мева беради ва шундан кейин нобуд бўлади. Бундай ўсимликлар монокарп ўсимликлар дейилади. 8 Ҳақиқий эфемерлар эрта баҳорда униб, тупроқда тўпланган намлик ҳисобига ривожланади ва гуллаб, мева ҳосил қилгач нобуд бўлади. Кузги намгарчиликдан фойдаланиб унган эфемероидларнинг майсалари қор остида қишлайди ва эрта баҳорда гуллаб, мева ҳосил қилади ва меваси пишгач нобуд бўлади. Эфемероидлар кўп йиллик, улар пиёзча, илдизпоя ва илдиз тугунаклари ёрдамида ҳар йили қайта ўсиб, ривожланади. Эфемер ва эфемероидларнинг вегетация даври 45- 75 кунни ташкил этади . 9 Бир йиллик монокарплар ҳар йили уруғидан кўкариб чиқади ва вегета-циясининг охиригача уруғлари пишиб, умрини тугатади. Онтогенезида бир марта гуллаб уруғ берувчи бундай ўсимликларга бир йиллик маданий ўсимликлар – ғўза, буғдой, арпа, шоли, тарвуз, қовун кабиларни мисол қилиш мумкин. 10 Икки йиллик монокарплар онтогенезининг биринчи йилида вегетатив органлари жадал ўсиб, заҳира моддалари тўплайди. Иккинчи йили ҳосил бўлувчи генератив органлари асосан шу заҳира моддалари ҳисобига шаклланади. Уларга сабзи, шолғом, пиёз, карам кабилар киради. 11 Кўп йиллик монокарплар да вегетатив ривожланиш бир неча йил давом этади ва умрининг охирги йили генератив органлари шаклланиб, уруғ ҳосил қилади. Уруғи пишиб етилгач, ўсув даври тугаб нобуд бўлади. Агава табиий шароитда 8-10 йил, бамбук 20-30 йил, каврак эса 6-7 йил яшаб, онтогенезининг охирги йили генератив органлар ҳосил қилиб, гуллайди ва меваси пишиб етилиши билан нобуд бўлади. 12 Поликарп ўсимликлар кўп йиллик бўлиб, улар онтогенетик ривожланиши давомида бир неча марта гуллаб, уруғ ва мева беради. Айримлари биринчи йилдан, бошқалари эса онтогенезининг 4-7 йилидан бошлаб бошлаб генератив фазага ўтиб ҳосил беради. Умри жуда узоқ давом этадиган ўсимликларнинг эса генератив фазага ўтиши учун ўнлаб йиллар керак бўлади. Масалан, секвоя дарахти 150 йилдан кейин уруғ ва мева ҳосил қилади. 13 Баъзи ўсимликлар табиий шароитда поликарплик, маданий ўсимлик сифатида ўстирилганда эса монокарплик хусусиятини намоён қилади. Масалан, тропик минтақаларда табиий шароитда канакунжут ва ғўза кўп йиллик поликарп ўсимлик сифатида ривожланиб, бир неча йиллар давомида гуллаб ҳосил беради. Маданий ўсимликлар сифатида етиштириладиган маданий канакунжут ва ғўзалар эса типик монокарп ҳисобланади. 14 Уруғланиш тугаши билан зиготада РНКнинг синтези тезлашади ва у тўплана бошлайди. Эндосперм учун зарур индолил сирка кислота (ИСК) ва цитокинин уруғнинг нуцеллус қисмидан доимий оқиб келади. Уруғ муртагининг ривожланиши ва дифференциацияси натижасида дастлабки органларни (поя, илдиз, уруғбаргчалар) ҳосил қилувчи ҳужайралар ва прокамбий пайдо бўлади ҳамда сувда эрийдиган бирикмалар (шакарлар, аминокислоталар, ёғ кислоталари) ҳолида оқиб келган моддалар бу ерда сувда бутунлай эримайдиган бирикмалар (крахмал, ёғлар, оқсиллар) кўринишида заҳира модда сифатида тўплана бошлайди. 15 Уруғлар ривожланишининг бу босқичида цитокининлар ва гиббереллинларга талаб ошади. Шунинг учун фитогормонлар бу тўқималарда ҳам кўп миқдорда синтезланади. Пиша бошлаган уруғларда сувнинг миқдори камайиб, қуруқ оғирлиги тез кўпаяди. Уруғ тўла пишгач унинг таркибида сувнинг миқдори жуда кам бўлади. Шу билан бирга аукцинлар, цитокининлар, гиббереллинларнинг миқдори ҳам камайиб, абсциз кислотанинг миқдори эса аксинча кўпаяди. 16 Юқоридагилар уруғда муртакнинг ривожланиш жараёнлари фитогор-монлар иштирокида содир бўлишини кўрсатади. Эндосперма бошқа тўқималарга фитогормонлар дастлаб оқиб кела бошлайди. Кейинчалик эса ўзлари фитогормонларни синтез-лайди ва ҳатто аукцинларни атрофга чиқаради. Пишган уруғларда эса бу жараён тўхтайди. 17 Ювенил босқичда дастлаб сувни шимиб олиб бўртиши, эмбрионал тўқималарнинг ўсиши билан уруғ қобиғи ёрилади. Ўсиш жараёнида заҳира моддалар (ёғлар, оқсиллар, полисахаридлар) оддий моддаларга (аминокислоталар, моносахаридлар, ёғ кислоталари ва бошқалар) парчаланади. Натижада муртакнинг ўсиши бошланади, уруғлар заҳира моддалардан бўшаб буришади ва қурийди. Уруғбаргчалар ер юзасига чиқиб, яшил тусга киради ва автотроф озиқланишга ўтади. Чин барглар ҳосил бўлгандан кейин уруғбаргчалар тўкилиб кетиши мумкин. 18 Уруғ муртагидан ўсиб чиққан илдизчаларда гиббереллин, цитокининларнинг синтези бошланади ва уларнинг бир қисми пояга ўта бошлайди. Натижада ёш илдизчалар туп-роқдан озиқлана бошлайди. Фитогормонлар билан таъминланган гипокотил (асосан икки паллалилар уруғида) ёки мезокотил (бошоқлиларда)нинг чўзилиши натижасида поя ўсади. Ер устига чиққан ва этиолланган поячада эпикотил (биринчи ҳақиқий бўғим оралиғи) ва баргларнинг ўсиши жадаллашади. Ёш ўсимликларда хлорофилл ҳосил бўлиши натижасида автотроф озиқланишнинг бошланиши ҳамда ўсиш жараёнининг тезлашиши натижасида ўсимликлар тўла шаклланади ва вегетатив масса кўп тўпланади. 19 М.Х.Чайлахян тажрибаларида гуллаш жараёни бошланиши учун баргларда маълум миқдорда гиббереллинлар ва антезинларнинг тўпла-ниши шартлигини аниқлади. Узун кунлик ўсимликларнинг баргида антезинлар кўп бўлиб, гиббереллинлар оз бўлади. Шунинг учун уларда кўпроқ гиббереллин тўпланади. Қисқа кунлик ўсимликларда, аксинча, гиббереллинлар кўп бўлиб, қисқа кунлик таъсирида кўпроқ антезинларни тўплайди ва ўсимликларнинг гуллаши тезлашади. Нейтрал ўсимликларда эса гиббереллинлар ва антезинлар бир меъёрда тўплана боради ва маълум миқдорга етгандан кейин гуллаш бошланади. 20 Қариш ва ўлиш бир йиллик ўсимликларда бирданига нобуд бўлиш (1), кўп йиллик ўт ўсимликларида ер остки қисмлари умрининг охиригача сақланиб, ер устки қисмлари ҳар йили нобуд бўлиб туриши (2), дарахтларда эса барглари, айрим новдалари ўлиши ва тўкилиши (3)да намоён бўлади. Қариш жараёнида баргларда хлорофилл, оқсиллар ва нуклеин кислоталар миқдори кескин камаяди, фотосинтез секинлашади ва тўхтайди. Ферментларнинг синтетик қобилияти тўхтаб, гидролитик фаолияти жадаллашади. Барг ва меваларнинг тўкилиши олдидан уларнинг бандида ажратгич қават ҳосил бўлади. 21 Қариш жараёнида ўсимлик органлари ўртасидаги муносабатлар бузила бошлайди. Илдизнинг сўриш кучи, ксилема оқимининг жадаллиги, органик моддалар билан таъминланиш камаяди. Фотосинтезнинг секинлашиши ёки тўхтаб қолиши илдизларнинг зарарланишига олиб келади. Натижада минерал моддалар ва цитокининларнинг ер устки қисмларига етказилиши тўхтаб қолади. 22 Н.П.Кренке (1940)нинг “ўсимликларнинг онтогенезида циклик қариш ва ёшариш назарияси”га кўра ҳар бир ўсимлик индивиди, албатта, қарийди ва охирида нобуд бўлади. Ўсимликлар ривожланиш жараёнида қариб боради ва бу жараён циклик хусусиятга эга. Бир вақтда қаришга қарама-қарши ёшариш, яъни янги ҳужайралар, тўқималар ва органлар (поя, барглар, илдизлар) ҳосил бўлиш жараёни ҳам амалга ошиб туради. Лекин ўсимликнинг мустақил ривожланиши унинг циклик ёшаришига қарамасдан, орқага қайтмайдиган жараёндир. 23 Қариш жадаллиги ички ва ташқи омилларга боғлиқ. Тинч ҳолатдаги меристема ҳужайралари жуда секин, фаол бўлинишдагилари эса жадал қарийди. Ташқи омил сифатида азотли ўғитлар қаришни секинлаштиради, фосфорли ўғитлар бу жараённи тезлаштиради. Ўсимликлар сув етмаганда тез қарийди. Суғориш йўли билан ўсимликни ёш ҳолатда узоқроқ сақлаш мумкин. 24И.В.Мичурин мевали дарахтларнинг онтогенезини қуйидаги фазаларга ажратди: 1) уруғлик (уруғнинг униши ёки куртакнинг ўсиши); 2) ёшлик (гуллаши ва ҳосилга кириши); 3) етилиш (ирсий белгиларини тикланиши ва морфологик шаклланиш); 4) тўла етилиш (вегетатив органларнинг ривожланиши ва ўсиши ҳамда узлуксиз мева беришини давом этиши); 5) қариш (ҳосил камайиши, айрим вегетатив органлари нобуд бўла бошлаши, ҳаёт фаолияти сустлашиб, ўсимликнинг нобуд бўлиши). 25 Л.И.Руденко ғалла экинлари ривожланишини 5 фазага ажратган: 1) уруғнинг униши; 2) тупланиш ва шохланиш; 3) шоналаш; 4) уруғланиш ва мева тугиш; 5) уруғ ҳосил қилиш. 26 Бир йиллик ўсимликларда қуйидаги фазалар фарқланади: 1) уруғнинг бўкиши ва униши; 2) муртакнинг ўсиши ва барг ҳосил бўлиши; 3) ён шохлар ҳосил бўлиши (бошоқли дон экинларида - тупланиш); 4) поя ҳосил қилиш ва бўғин оралиқларининг ўсиши. Бундан кейин ўсиш секинлашади ва генератив органлар ривожлана бошлайди; 5) гул ўрни ҳосил бўлиши; 6) бошоқлаш (рўваклаш); 7) гуллаш; 8) чангланиш; 9) уруғ ҳосил бўлиши ва пишиши. 27Ғўзанинг ривожланиши қуйидаги фазаларга ажратилади: 1) чигитнинг униб, палла баргларининг ёзилиши; 2) ҳақиқий барг ҳосил қилиш; 3) шоналаш; 4) уруғланиш ва гуллаш; 5) кўсаклар ва уруғларнинг етилиши. 28 Ўсимликлар ривожланишининг барча фазаларида борадиган жараёнлар турли омиллар таъсирида юз беради. Масалан, тиним ҳолатидаги уруғ униши учун маълум миқдорда ҳарорат ва намлик талаб этилади. Шу билан бирга уруғ таркибида зарур моддаларнинг етарли миқдорда тўпланган бўлиши ҳам уларни униб чиқишини таъминловчи омиллардан ҳисобланади. 29 Ўсимликларнинг гуллаш босқичига ўтиши мураккаб жараён бўлиб, у ҳам ички ва ташқи омилларга боғлиқ ҳолда боради. Ҳарорат (яровизация), кеча ва кундузнинг алмашиб туриши, ёруғлик ва қоронғулик даврлари (фотопериодизм) ёки эндоген омиллар ўсимликларнинг гуллаш жараёнида муҳим аҳамиятга эга. 30 Яровизация босқичини ўтиш учун уруғ ва майсалар керакли ҳарорат, намлик ва ҳаво билан таъминланиши зарур. Улардан ҳарорат ҳал қилувчи омилдир. Кузги ўсимликлар яровизация даврини паст ҳароратда, баҳоргилари эса нисбатан юқори ҳароратда ўтказади. Кузги ўсимликларда яровизация даври 1-3 ой давом этиб, бу даврда энг самарали ҳарорат 0 0 С дан 7 0 Сгача ҳисобланади. Баҳоргиларнинг айримларида бу ҳарорат 10-12 0 С (баҳорги буғдой), бошқаларида 20- 25 0 С бўлиши зарур. 31 Яровизация ҳодисаси муртак, поя ва барглардаги апикаль меристемаларнинг фаол ҳужайраларида боради. Бунда каталаза ва пероксидаза ферментлари жадаллашади, гидролиз жараёнлари синтез жараёнларидан устун келади. Яровизация-ланган ўсимлик тўқималарида амилаза, каталаза ва протеолитик ферментлар жадаллашади, С витамини миқдори кундан кунга ортиб боради. Бу босқични ўтмаган ўсимликлар тўқималарида физиологик - биохимик ўзгаришлар кузатилмайди. 32 Ёруғлик босқичи учун энг зарур ташқи омиллар ёруғлик - куннинг узунлиги бўлиб, ёруғлик даврининг узун ёки қисқа бўлиши ўсимликларнинг гуллаш жадаллигига таъсир этади. Ёруғлик ва қоронғуликнинг давомийлигига кўра ўсимликларнинг ҳар хил муддатда гуллаб, ҳосилга киришига фотопериодизм дейилади. Биринчи марта фотопериодизм тушунчасини америкалик олимлар У.Гарнер ва Г.А.Аллард (1920-1923)лар киритган. 33 Узун кун ўсимликлари қиска кун шароитида ривожланса, уларнинг фақат вегетатив массаси ортиб, ҳосилга кириши чўзилиб кетади. Шимолда ўсувчи ўсимликлар узун кунда ривожланиб, гуллайди ва ҳосилга киради. Масалан, Санкт- Петербург вилоятида баҳорги буғдой 35-37 кунда гуллаб, ҳосилга кирган, Қрим шароитида эса ҳосилга кириши учун 48-50 кун талаб этилган. 34 Тариқ, тамаки, маккажўхори, соя ва помидор каби қисқа кун ўсимликлари кеча-кундузнинг ёруғлик даври қанча қисқа бўлса, шунча тез гуллаш босқичига ўтади. Масалан, тариқ Қрим шароитида 35-37 кунда гуллаб, ҳосилга кирса, Санкт-Петербургда бу давр 65-70 кунни ташкил этади. Нейтрал ўсимликларга ёруғликнинг давомийлиги таъсир этмайди, яъни уларнинг гуллаш тезлиги куннинг узунлигига боғлиқ эмас. Бундай ўсимликларга кунгабоқар, гречиха, нўхат кабиларни мисол қилиш мумкин. 35 Қисқа кун ўсимликларига гуллаш олдидан маълум вақт ичида қисқа кун берилиб, вегетация даврининг қолган кунлари узун кун билан таъминланса, улар ўз вақтида гуллаб, ҳосилга киради. Масалан, тариқ майсалари 10- 15 кун қисқа кунда қолдирилиб, кейин вегетацияси узун кунда давом эттирилганда ҳам гуллаб, ҳосил беради. Узун кун ўсимликлари – сули ва буғдойга 20-30 кун давомида узун кун берилиб, вегетациянинг қолган кунлари қисқа бўлишига қарамай, улар гуллаб, ҳосилга киради. Бу ҳодиса фотопериодик индукция деб аталади. 36 Фотопериодик индукциянинг тез ёки секин пайдо бўлиши ҳароратга боғлиқ. Масалан, соя ўсимлигида фотопериодик индукциянинг содир бўлиши учун 21-26 0 С талаб этилади. Лекин муҳит ҳарорати 38 0 С га кўтарилса ёки 13 0 Сга туширилса, фотопериодик индукция бўлиши учун 2 марта кўп вақт зарур бўлади. 37 Ўсимликларнинг нормал ривожланиши учун ёруғликнинг спектрал таркиби ҳам катта аҳамиятга эга. Масалан, спектрда кўринган қизил нурни ўсимлик кундузи сифатида қабул қилиб, кўк- бинафша нурларини тун сифатида қабул қилади. Демак, қисқа кун ўсимликларида ривожланиш жараёнларининг ўтиши учун қоронғулик талаб этилса, узун кун ўсимликлари ёруғликни талаб қилади.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha