Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 106.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 05 Февраль 2024
Расширение docx
Раздел Курсовые работы
Предмет Зоология

Продавец

Bohodir Jalolov

Отлар гигиенаси

Купить
Отлар гигиенаси Мундарижа Кириш 1. Мавзунинг ечими ва матнда ёритилиши 2. Мавзуни қишлоқ касб - ҳунар коллежида ўқитиш услуби Хулоса Фойдаланилган адабиётлар руйхати Кириш Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан сўнг иқтисодиётимизнинг муҳим секторидан бири бўлган қишлоқ хўжалигида катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Иқтисодий ислохотларни тобора чуқурлаштириш асосида чорвачиликни янада ривожлантириш учун қатор имкониятлар яратилмоқда. Истиқлолга эришган кунларданоқ аграр секторнинг муҳим тармоғи ҳисобланган чорвачиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. Энг асосийси соҳада бозор муносабатларини қарор топтиришга қаратилган иқтисодий ислохатлар изчиллик билан амалга оширилиб, чорвачиликни барқарор ривожлантиришни хуқуқий асослари барпо этилди. Бунга мисол қилиб, Давлат қонунларини, Президент фармон ва қарорларини ва ҳукумат Дастурларини, Вазирлар махкамасининг қатор қарорларини келтириш мумкин. Айниқса, бу борада Президент И.А.Каримов томонидан “ борилмоқда. Фермер хўжаликлари махсулотини ишлаб чиқариш қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш каби жараёнларни ўз қўлларига олишлари хамда хақиқий мулк эгалари бўлиши керак. Республикамизда чорва молларини бош сонини кўпайтириш уларнинг махсулдорлигини ошириш, жахон андозаларидаги янги технолгияларни жорий этиш, чорва махсулотларини ишлаб чиқаришда дехқон, фермер, ижара каби ишлаб чиқариш усулларини қўллаб чорвадорларни мулк эгалари деб хис этган холда мехнат қилиш билангина чорвачиликни ривожлантириш мумкин. Озуқа базасини янада мустаҳкамлаш, чорва молларини парваришлаш билан шуғилланадиган ахоли ва фермерларнинг юқори сифатли озуқа – омухта ем шрот ва шлухалардан кенг фойдаланишни таъминлаш ҳам чорвачилик сохасининг асосий вазифаси хисобланади. Мамлакат аҳолисини гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йилнинг асосий якунлари мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси маърузаси эълон қилинди. Давлатимиз раҳбарининг маърузасида жаҳонда эътироф этилган тараққиётнинг ўзбек модели ҳамда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг устувор йўналишларини изчил амалга ошириш натижасида, дунё иқтисодиётида юз бераётган инқироз ҳолатларига қарамасдан, 2012 йилда мамлакатимиз иқтисодиётининг юқори барқарор ўсиш суръатлари ва макроиқтисодий мутаносиблиги таьминлангани қайд этилди. Жорий йилнинг “Обод турмиш йили” деб эьлон қилиниши муносабати Ахолини сифатли ва арзон чорва озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлаш дунё мамалакатларидаги каби бизнинг хам мамлакатимизда хам энг долзарб масалалари хам бири бўлиб турибди. Мустақилликга эришганимиздан кейин мамлакатимизда бошқа соха ва тармоқлар каби чорвачиликнинг ривожланишига катта эътибор берилмоқда. Мавзунинг ечими ва матнда ёритилиши Чорвачилик қишлоқ хўжалигининг бир тармоғи ҳисобланиб қорамолчилик, чўчқачилик, қўйчилик, эчкичилик, йилқичилик, туячилик, буғичилик, қуёнчилик ва муйначилик, паррандачиликни ўз ичига олади. Ҳар хил ҳайвон турларини боқиб кўпайтириш, хилма – хил озиқ – овқат маҳсулотлари ва хом – ашё етиштиришни таъминлайди, яъни чорва ходимларининг бош вазифаси аҳолини озиқ – овқат маҳсулотлари ва саноатни қишлоқ хўжалик хом – ашёси билан таъминлашдир. Ҳайвонларни касалликларни олдини олишда зоогигиеник, ветеринария – санитария қоидалари ва талабларига қатъий амал қилингандагина ҳайвонларни соғлиги, юқори маҳсулдорлиги ва наслдорлигини сақлаб қолиш мумкин. Чорвачиликда зоогигиена меъёр, қоида ва талабларни кенг қуллаш ҳайвонлар маҳсулдорлигини оширишда алоҳида аҳамиятга эгадир. Йилқичилик чорвачиликни муҳим тармоғи бўлиб, отлардан қишлоқ хўжалигида, спорт уйинларида, чегара қўшинларида, ички ишлар вазирлиги соҳасида, ер ости конларида ишчи кучи сифатида фойдаланилади ва маҳсулот олинади. Статистик маълумотларга қараганда иккинчи жаҳон урушигача дунёда 90 млн от бўлган. 2012 йилга келиб Ўзбекистонда 195,1 минг бош от мавжуд бўлган. Отларни сақлаш усуллари - отлар икки хил усулда яъни отхона ва яйлов-уюр усулида сақланади. Отлар отхоналарда алоҳида ёк эгаржабдуқлар, навбатчилар, дағал озуқа ва тўшамалар, сунъий қочириш хонаси ва бошқалар бўлади. Ишчи отлар учун қурилган отхоналарда юқоридагилардан ташқари стойла, эгар-жабдуқларни таъмирлаш ва тақалаш устахонаси бўлиши керак. Қимиз ишлаб чиқаришга мўлжалланган товар хўжалигида эса соғиш хонаси бўлади. Ёш насллик тойларни сақлаш биноларида денник, манеж (эгарлаш), ўргатиш ва чиниқтириш майдони, душ хоналари, денник ва гуруҳда сақлаш учун алоҳида бўлимлар (секция) бўлади. Яйловларда ҳар бир от учун 0,3 - 0,5 га ер ажратилиб иложи бўлса тўсиқлар билан ўралади. шамол ва ноқулай обҳаводан сақлаш учун шийпонлар қурилиб ичида охурлари бўлади. Ҳамма турдаги отчилик фермаларида ветеринария бўлими, тортиш жойи, суғориш қурилмаси, темирчилик, эгар жабдуқ устахонаси, озуқа омбори, гўнгхона, идора, м Отхона ва унинг ички жиҳозлари технологияни лойиҳалаш меъёрига (тлм 9-83) тўғри келиши зарур. отхоналар асосан г ва п шаклда қурилиб, стойла ва денниклар 2 қатор қилиб жойлаштирилади. Уларнинг орасидан кенглиги 2,6 - 3 м бўлган озуқа - гўнг йўли қилинади. От заводларида, отхоналарда озуқа - гўнг йўли 2 м кенгликда, девор томонидан қурилади. Отхонанинг бир қаторида 12 тагача денник, 30 тагача стойла жойлаштирилиб, бинонинг ўртасида бошқа қўшимча хоналар қилинади. Насллик отлар отхонасининг баландлиги 3 м, ишчи отлар учун 2,4 м ва товар хўжалигидаги отхоналар учун 2,7 м ва манежнинг баландлиги 4,5 м бўлади. Бинолар иссиқ, ёруғ, қуруқ бўлиши ва вентиляция яхши ишлаши керак. бир бош от учун стойла юзаси 5 - 5,5 м2, денник эса 10,5 - 12 м2, той гуруҳлари учун катаклар 5 - 7 м2 юзага эга бўлиши даражада бўлишига эътибор бериш керак. Қочиришдан олдин ва қочириш даврида айғирларни ҳар 100 кг вазнига 2 оз. бирлиги, бошқа вақтларда 1,6 оз. бирлиги берилади. Оғир юк ташувчи отларга 1,6 - 1,8 оз. бирлиги берилиб, таркибида ҳазм бўладиган протеин 130 г, кальций - 6 г, фосфор - 5 г ва каротин 30 - 35 мг бўлиши керак. Қулунли биялар сут даврида 100 кг тирик вазнга 2 оз. бирлиги берилиб, унда 100 г протеин, 6 - 7 г кальций, 5 г фосфор, 20 - 25 мг каротин бўлиши лозим. Отлар рационида кўпроқ беда, ем озуқа бўлиб, донли ўсимликларни похоли майдаланиб, буғлаб емга қўшиб берилади. Илдизмевали озуқалар ювилиб, майдаланиб, пишириб берилса яхши бўлади. Ботулизм касаллигини олдини олиш мақсадида маккажўхори ва кунгабоқар силоси берилади. силосни тайёрлашда ифлосланишига ва тупроқ аралашишига йўл қ Оғир иш бажарувчи отларга чошгоҳда 1 - 1,5 соат, тушда 2 - 3 соат, пешинда 1 - 1,5 соат дам берилади. кечасидан тонггача озуқа бериб боқилади. Отларни иштахасини ошириш учун биринчи дағал озуқа, кейин сувли, ундан кейин ем ва охирида яна дағал озуқа берилади. Овқат ҳазм қилиш органларини касалликдан сақлаш учун, отларни ишга чиқаришдан олдин ва дам беришдан кейин тезда озуқа берилмайди, яъни озиқлантирилгандан 50 дақиқадан кейин ишга чиқарилади ва ишдан кейин 1 соат ўтгач озиқлантирилади. Бундан ташқари 1 тур озуқадан 2-турга ўтишида ҳам эҳтиёт бўлиш зарур. Ўрганмаган озуқа таъсирида ҳазм қилиш бузилади, ич кетади, қотади, санчиқ ва метеоризм пайдо бўлади. Чириган, моғорлаган, ҳидланган, музлаган, заҳарли ўтлар, қум-тупроқ аралашган озуқаларни бериш қатиян маън қилинади. Отларни суғориш - давомида яйловда боқилиб, яна қўшимча 2-3 кг дан ем берилади. Яхши сут берадиган бия кунига 10 - 24 литргача, йил давомида 1000 литргача сут бериб, шунинг 50 - 70% ини қулунлар эмади. соғиладиган биянинг сути кўпайиб ўзи ориқлаб борса рациони 12 - 13 оз. бирлигига етказилиб, ширали, илдизмевали озуқалар микдори оширилади. қишда эса доимо сенаж ва ўт унлари бериб борилади. Бияларни соғиш даврида қулунлар 2 - 3 соат, кейинчалик аста - секин вақт кўпайтирилб 14-18 соат бия билан сақланади. қулун туғилганидан 30 - 40 кун кейин биялар кунига 5 - 6 марта соғилади. Бияларнинг сут бериш микдорини камайишига - соғиш жойларини тез ўзгартириш, шовқин-сурон, бегона одамларни келиши, ҳалат алмаштириш ва бошқалар сабаб бўлади. Қулунларни сутга қўйиш ҳар доим бир вақтда бўлади. Агар бия безовта бўлса ёки Қулунларни ўстириш гигиенаси - бияларни туғиши кўпинча март, апрел ойларига, баъзан ҳавонинг нам ва совуқ вақтига тўғри келиши мумкин. шунинг учун отхоналар иситилиши, елвизаклар ёпилиши ва ҳаво ҳароратини отхонада +6 + 100с атрофида сақлаш лозим. Айниқса биялар туғадиган жойлар санитария-гигиена талабига жавоб бериши керак. Соғлом туғилган қулун тезда оёққа туриб, онасини елинини излай бошлайди, энг асосийси туғилгандан 0,5-1 соат кейин оғиз сути беришдир. Агар баъзи сабабларга кўра қулунча эма олмаса ҳар 1-1,5 саотда онасини сутидан эмизик орқали эмизилади. Қулун кучга киргандан кейин онасини эмиб кетади. агар бия боласини олмаса, у ҳолда қулунчани ўзи билан бир кунда туғилган бияни эмизиб ўргатилади. Янги туғилган қулунчалар кўпинча биринчи тезаги чиқмай қолиши мумкин, бундай ҳолатда т Шунинг учун иссиқ сувда эритилган шакардан 1 л сутга бир қошиқ солинади. Сут янги ва ҳарорати 36 - 380с бўлиши лозим. Қулунларга биринчи 2 ойлигида ҳар 1,5 - 2 соатда, кейинчалик кунига 4 - 5 соатда берилади. Қулунлар 1 ёшгача жуда тез ва яхши ўсади. Шунинг учун бияларга яхши, сифатли ва тўйимли озуқалар бериб борилади. Агар қулунлар кучсиз, заиф туғилса совуқга, намликга ва ҳавонинг ҳароратига сезувчан бўлади, қалтирайди. Бундай вақтда уларнинг танасини, оёқларини уқалаш, иссиқ ва майин тўшама солиш зарур. Туғилгандан 3 - 5 кун кейин онаси билан бирга 30 - 40 дақиқага ташқарига чиқарилади ва аста-секин вақт узайтириб ўргатиб борилади. Айниқса қулунларни зах, совуқ ерда ётиб қолмаслигига эътибор бериш лозим. Қулунлар кунига 20-30 маротаба онасини эмганлиги учун уларни узоқ ажратмаслик, ар Ишчи отлар ва уларнинг эгар-жабдуқларига бўлган гигиена талаблари - отларнинг соғлигини сақлаш ва иш унумини оширишда улардан ишчи кучи сифатида тўғри фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Бажариладиган иш отнинг кучига қараб бўлинади. Иш ҳаддан ташқари кўп ишлатмаслик керак, чунки бу иш унумдорлигини пасайтиради ва уларни турли касалликларга йўлиқтиради. Отлар 4-5 ёшида тўлиқ кучга киради. Отлар соғлигига зарар етказмай, максимал даражада ишлаши қуйидаги омилларга боғлиқдир: Отнинг семизлиги, ёши ва вазни; отни ишга тайёрлаш ва машғулотлар ўтказиш; отга мос эгар-жабдуқларни танлаш; отни вақтида озиқлантириш, суғориш ва дам бериш; иқлим шароити, ер тузилиши, йўлнинг аҳволи; отнинг физиологик ҳолати ва ҳ.к. боғлиқ бўлади. Отнинг иши юкни қанча масофага тортиб бориши билан ўлчанади (кг/м, кг/км, И.А.Каримов «Ўзбекистон ўз истиқлол ва тараққиёт йўлида» номли асарида «Таълим халқ маънавиятига яратувчилик кайфиятини бахш этади. Ўсиб келаётган ёш авлоднинг барча энг яхши имкониятлари унда намоён бўлади. Касб-кори, маҳорати ўзлуксиз такомиллашади, катта авлоднинг доно тажрибаси англаб олинади ва ёш авлодга ўтади», - деб таъкидлаб ўтганлар. Бугунги кунда олдимизда жаҳон фани ва маданиятининг энг илғор ютуқларини ўзида мужассамлаштирилган, инсон ақл-заковати яратган бойликлардан баҳраманд бўлган янги авлодни шакллантириш вазифаси турибди. Фақат шу асосдагина миллатнинг тараққиёт сари интилишини таъминловчи интеллектуал кучни вужудга келтириш мумкин. Президентимиз томонидан илмий асослаб берилган таълим-тарбия моделини амалиётга татбиқ этиш ўқув жараёнини технологиялаштириш билан узвий бо Замонавий бозор иқтисодининг шаклланиши корxоналар орасидаги рақобат асосида, xалқ xўжалигини барча тармоқ ва звеноларнинг кескин ривожланишини тақозо этади. Чунки бозор иқтисодиётини рақобатсиз тасаввур этиб бўлмайди. Корxоналар орасидаги рақобат ўз навбатида, фан теxника ва теxнологияни, яъни илмий теxника тараққиётининг (ИТТ) жадаллашувига олиб келади. Бу тизим фанлар орасида сунъий тўсиқларни сақлаб қолиб, замонавий касбий таълим эҳтиёжларига тобора камроқ жавоб бермоқда. Бу масалаларни муваффақиятли ҳал этишга ёрдам берадиган, замонавий талабларга кўпроқ мослашган ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологиялари, жумладан, кадрлар тайёрлашнинг модул тизимидир. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида бунга алоҳида эътибор қаратилган, унда таъкидланганидек, «янги педагогик ва ахборот технология - Отларни озиқлантириш ва суғоришда гигиена талаблари. - Отлар учун ажратиладиган жой меъёрлари. - Денник ва стойлаларнинг ўлчамлари танишадилар. - Ажратилган жой майдонлари ва денникларнинг ўлчамлари билан танишади - Бериладиган озиқа турлари, туйимлилиги ва суғориш тўғрисида маълумот берилади. Ўқитиш услуби ва техникаси Визуал маъруза, Б-Б-Б стратегияси, блицсўров, баён қилиш. Ўқитиш воситалари Маърузалар матни, проектор, тарқатма материаллар, слайдлар. Ўқитиш шакли Жамоавий Ўқитиш шарт-шароити Техник воситалардан фойдаланишга ва гуруҳларда ишлашга мўлжалланган аудитория Мониторинг ва баҳолаш Оғзаки назорат, савол-жавоб Маъруза машғулотининг технологик харитаси Фаолият боскичлар и Фаолият мазмуни Ўқитувчининг Талабанинг I. Мавзуга кириш босқичи (20 дақиқа) 1.1. Мавзуни эълон килади. Мавз ўрганиш билан боғлайди. Адабиётлар рўйхатини тақдим этади ва изохлайди. 1. 3.Мавзунинг номи, мақсади ва кутиладиган натижаларини эълон қилади. 1.4. «Ақлий ҳужум» ва муаммоли маъруза методини қўллаб, мавзу бўйича таянч тушунчаларни айтади. Барча таклифларни доскага ёзиб боради. Мавзуни дафтарларига ёзадилар. Ўз фикрларини билдирадилар . II. Асосий босқич (50 дақиқа) 2.1.Мавзу бўйича маъруза матнларини тарқатади: Мавзу режаси ва асосий тушунчалар билан танишиб чиқишни таклиф қилади. 2.2.Намойиш қилиш ва изохлаш ёрдамида асосий назарий маълумотларни беради. Мавзунинг ҳар бир саволи бўйича хулосалар қилади. Талабаларнинг эътиборини асосий Тинглайдилар. Ҳар бир таянч ибора ва атамани мухокама тушунчаларга ва аҳамиятли томонларига жалб қилади. 2.3. Доскада қайд этилган асосий тушунчаларга қайтиш III. Якуний босқич (10 дақиқа) 3.1. Мавзу бўйича якуний хулосалар қиладилар. Фаолият натижаларини изохлайди. Мазкур мавзу бўйича эгалланган билимлар келажакда қаерларда қўлланилиши мумкинлиги ҳақида маълумот беради. 3.2. Талабалар фаолиятини ва белгиланган ўқув мақсадларига эришилганлик даражасини тахлил қилади ва баҳолайди. 3.3. Мустақил ишлашлари учун вазифа беради: назорат саволларига оғзаки жавоб бериш. Саволлар берадилар Вазифани ёзиб оладилар 1-илова. Хулоса Отларни зоогигиеник нормативлар асосида сақламаслик натижасида уларнинг турли хил касалликларни келиб чиқиши ва чидамлилик қобилиятини пасайишига олиб келганлиги аниқланган. Отхоналарда нисбий намликни 95 – 98% гача ошиши ва ҳароратнинг пасайиши ўсиш ва ривожланишнинг секинлашиши ҳамда озуқа сарфининг кўпайишига сабаб бўлади. Отхонада микроиқлим кўрсаткичларисақлаш усулларига боғлиқ эканлиги аниқланган. Отларни зоогигиеник талабларга жавоб бермайдиган отхоналарда сақлаганда уларнинг маҳсулдорлигини камайиши ҳамда озуқа сарфининг ошиши аниқланган. Отларни меъёрда озиқлантириш уларнинг ўсиш ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши исботланган. Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати. 1. Ўзбекистон Республиси Призидентининг “Шахсий ёрдмчи, деҳқон ва 2. фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-308 сонли қарори. Тошкент 2006 йил 13 март. 3. Ўзбекистон Республиси Президентининг “Шахсий ёрдмчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-842 сонли қарори. Тошкент 2008 йил 21 апрел. 4. Байбаева М. “Таълимда инновацион педагогик технологиялар” . Касб – ҳунар таълими журнали 2006. № 3. 17 – 18 бетлар. 5. Мусинов Я.Х., Чалабаев А.Ж. «Ҳайвонлар организмига сақлаш усулининг таъсири». Фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш
Купить
  • Похожие документы

  • Yomg‘ir chuvalchanglarining bioekologik xususiyatlari
  • Boshlang`ich sinf o`quvchilarini umurtqali hayvonlar bilan tanishtirishning metodlari
  • Respublikamiz tabiiy suv havzalarida uchraydigan baliq turlari va ularning ekologik guruhlari
  • Hasharotlarning tabiiy feromonlari
  • O’zbekistonning zaharli ilonlari, ularning tarqalishi va ahamiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha