Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 248.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 30 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Зоология

Продавец

Bohodir Jalolov

Ўзбекистон Республикаси заҳарли ҳайвонлари биоэкологияси ва аҳамияти

Купить
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ БИОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ Тўйчиева Зиёда Абдихолиқ қизи “51 4 0100 биология” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасини олиш учун “Ўзбекистон Республикаси заҳарли ҳайвонлари биоэкологияси ва аҳамияти” мавзусида ёзган Илмий раҳбар: б.ф.н., доц. Ғ.Бобоназаров “Ҳимояга тавсия этилди” Табиий фанлар факультети декани _______ доц. Б. Бойсунов “_____”____________ 2016 йил Қарши шаҳри, 2016 йил М У Н Д А Р И Ж А Кириш. ..................................................................................................................... 1. АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ................................................................................ 1.1. Заҳарли ҳайвонларни ўрганилиш тарихи , систематикаси ва зоотоксинларни эксперименталь ўрганишнинг асосий методлари.................... 2. ЗАҲАРЛИ ҲАЙВОНЛАР ФАУНАСИ, БИОЛОГИЯСИ, ЭКОЛОГИЯСИ ВА ТАРҚАЛИШИ........................................................................................... 2.1. Заҳарли бир хўжайрали ҳайвонлар ва ковак ичлилар............................... 2.2. Заҳарли чувалчанглар.................................................................................... 2.3. Заҳарли молюскалар.......................................................... Мавзунинг долзарблиги . Заҳарлилик (токсичностъ) тирик табиатнинг хусусиятларидан биридир. Заҳарли турлар ҳайвонот оламининг барча таксономик гурурҳларида учрайди. Табиий биологик фаол моддалар ичида ҳайвонлар заҳари (зоотоксин) ўзининг кимёвий хоссалари ва физиологик хусусиятлари билан ажралиб туради. Заҳарли ҳайвонлар ва уларнинг заҳари бугунги кунда турли соҳа мутахассислари, олимлари, жумладан: зоологлар, физиологлар, биохимиклар, медиклар ва бошқалар диққат эътиборида турибди. Заҳарли ҳайвонлар ва улар заҳарини ўрганадиган фан зоотоксинология деб аталади. Бугунги кунда заҳарли ҳайвонлар биологияси, экологияси ва тарқалиши ҳамда улар заҳарининг кимёвий хусусиятлари, тирик организмларга таъсир қилиш механизмлари ҳақида кўплаб маълумотлар тўпланган. Медицинада кўпгина ҳайвонлар заҳарига - Заҳарли ҳайвонлар фаунаси, биологияси, экологияси ва тарқалишини ўрганиш; - Ҳайвонлар заҳари кимёвий хоссалари ва таъсир этиш механизмлари ҳақида маълумотлар тўплаш; - Ҳайвонлар заҳарининг зарари ва аҳамиятини ўрганиш; - Ўзбекистон Республикаси ноёб ва йўқолиб бораётган заҳарли ҳайвонларини ўрганиш ва маълумотлар бериш; - Заҳарли ҳайвонларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш. Илмий янгилаш ва амалий қиммати. Заҳарли ҳайвонлар фаунаси, биологияси, экологияси ва тарқалиши, ҳайвонлар заҳрининг кимёвий хоссалари ва таъсир этиш механизмлари ҳақида маълумотлар тўпланди. Ўзбекистон Республикаси ноёб ва йўқолиб бораётган заҳарли ҳайвонлари ўрганилди ва уларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари ҳақида маълумотлар берилди. Ишнинг апробацияси. Битирув малакав 1.1. Заҳарли ҳайвонларни ўрганилиш тарихи , систематикаси ва зоотоксинларни эксперименталь ўрганишнинг асосий методлари. Кўплаб биологик актив моддалар ичида (табиий келиб чиқишига кўра) асосий ўринни ҳайвонлар заҳари, ёки зоотоксинлар эгаллайди. Зоотоксинлар кимёвий табиати ва физиологик таъсирига кўра ўзига хос бирикмалар гуруҳидир. Зоотоксинлар ёрдамида молекулер биология ва нейрофизиология соҳасида янги дори-дармонлар ва ташхис қўйиш воситалари яратилган. Заҳарли ҳайвонлар ва уларнинг заҳари кўпгина турли соҳалар мутахассислари: зоологлар, физиологлар, биохимиклар, фармакологлар ва медиклар диққат эътиборида турибди. Кейинги ўн йилликлар давомида ёки ХХ асрнинг охирларига келиб юз берган техника ва маданият тараққиёти биология ва медицина фанлари таркибида қатор янги йўналишдаги фанла маълумотлари асосида “Заҳарли балиқлар атласи” (1886 й.) асарида заҳарли балиқлар турлари, балиқлар заҳрининг одам организмига таъсири, унга қарши кураш чоралари кўрсатилган. Австриялик врач Терч (1888 й.) асаларилар заҳрини ўрганди. Зоотоксинология фанининг ривожланишига рус олимлари Е.Н.Павловский, Н.А.Холодковский, Ф.Ф.Талызин, С.В.Пигулевский ва бошқаларнинг ҳиссалари катта бўлди. Ўзбекистонда ФА Зоология институтида Ўрта Осиё кобраси питомниги ташкил этилган. Мазкур терарриумда Ўрта осиё кобраси кўпайтирилади ва илмий тадқиқот ишлари олиб борилади. Бундан ташқари лабораторияда қора қурт кўпайтирилмоқда ва унинг заҳри бўйича тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Зоотоксинология – (грекча: “zoo” – ҳайвон, “toksin” – заҳар “logos” - фан) асосий ўрганиш объекти турли заҳарли ҳайвонлар ва улар Зоотоксинология фани - молекуляр биология, зоология, физиология, биокимё, патофизиология, токсикология ва фармакология ва бошқалар билан ҳам алоқа қилади. Заҳарли ҳайвонлар т о ксикологик классификацияси ва терминологияси . Заҳарлилик - тирик табиатнинг универсал хусусиятидир. Ҳайвонот олами ичида заҳарлилик барча токсиномик гуруҳларда мавжуд. Кўпгина ўсимликлар ҳам ўта заҳарлидир. Эволюцион тараққиёт босқичларида кимёвий моддалардан ҳимоя қилиш ва ҳужум қилишда тирик жонзотлар, организмлар доимо фойдаланиб келган. Олимлар токсинлар организмларнинг ўзаро алоқасида иштирок этиб уларга фойда келтирса бу моддаларни алломонам моддалар деб аташни тавсия этдганлар. Алломонам моддалар ўз хусусиятлари ва таъсир этиш механизмларига кўра гуруҳларга ажратилади: 1. Қўрқитувчи моддалар. 2. Изни ёширувч Иккиламчи заҳарли ҳайвонлар – бу заҳар суюқлиги ҳайвонлар гавдасида тўпланади ва озуқа сифатида қабул қилинганда заҳарли таъсир қилади. М. балиқлар ички бўшлиғида “заҳар пардаси” ва б.қ.р. Бирламчи заҳарли ҳайвонлар – ўз навбатида 2 гуруҳга ажратилади . 1 . Фаол заҳарли ҳайвонлар – Махсус заҳар ишлаб чиқарувчи органлар системаси мавжуд . Булар ҳам ўз навбатида икки гуруҳга : 1. Қуролланган: Заҳарли аппарат махсус санчувчи, жароҳатловчи мосламалари мавжуд бўлади . 2. Қуролланмаган (қуролсиз) – Заҳарли аппаратларида жароҳатловчи мосламалари бўлмайди. Ҳозирги пайтда заҳарли ҳайвонлар қуйидагича токсикологик классификация қилинади: Терминология. Ҳар бир фанда бу асосий муаммо ҳисобланади. Терминлар бу фаннинг тили саналади. Бусиз бирор фаннинг тараққий этиши мумкин эмас. Ҳар бир фан ўз терминл Масалан: Заҳар (ядь) ва “токсин”(ҳайвон организми ёки махсус безлар томонидан ишлаб чиқиладиган таъсирчан моддалар) терминларини қиёсласак, бу иккала терминни ишлатишда икки хил ёндашиш мумкин. “Заҳар” деганда кенг маънодаги, бир қанча мураккаб бирикмалар тушунилади. “Токсин” термини индивидуал маълум бир организмда тўпланадиган ёки махсус безлар томонидан ишлаб-чиқилган таъсирчан модда тушунилади. Зоотоксинларни эксперименталь ўрганишнинг асосий методлари . Зоотоксинларни эксперименталь ўрганишнинг асосан 2 та йўналиши мавжуд : - зоотоксинларни кимёвий табиатини ўрганиш ; - зоотоксинларнинг токсик таъсири механизмларини аниқлаш . “Токсин функцияси унинг структурасига боғлиқлиги” қонуниятидан келиб чиқиб зоотоксинларни ўрганишда асосий мезон бўлмоғи зарур. Зоотоксинлар кимёвий структурасин миқдордаги ёки дозадаги заҳар организмига ижобий таъсир қилса, шунга бироз кўпроқ миқдордагиси организм функцияларини бузилишига олиб келади ёки оширилган миқдори уни ўлимга олиб келади. Заҳарлилик даражаси (токсичность) – Зоотоксинларнинг биологик фаоллигини натижаси бўлиб, миқдорий кўрсаткичлар билан ўлчанади. Ҳозирги замон токсикологияси, фармакологиясида заҳарлилик даражасини миқдор ўлчами, ўртача ўлим дозаси (ДЛ50) яъни тажрибадаги ҳайвонларни 12-24 соат мобайнида юборилган маълум бир дозаси таъсирида организмнинг 50 % га физиологик функцияси бузилса ёки ўлим содир бўлса самарали доза саналади. Заҳарни тўқималарга таъсир этиш даражасини аниқлашда ҳозирги кунда “сичқон дозаси” термини ишлатилади. Бу маълум миқдордаги заҳар ёки токсин модда дозаси 20 г оғирликдаги сичқонни 20 минутда ўл 2. Кенг қамровли ёки резорбтив (лотинча “Rezorbeo” – кенг қамров, эгаллаб олиш). Маҳаллий- бундай таъсирда токсин тушган жойнинг ўзида ўзгариш (қизариш, яра, оғриқ ва ҳоказолар) юз беради ёки кучли таъсирда тўқима ўлади. Кенг қамровли ёки резорбтив- бунда зоотоксинларни организмни биологик бареридан ўтиб, бутун организм бўйлаб тарқалиши ва эгаллаши тушунилади. 2. Заҳарли ҳайвонлар фаунаси, биологияси, экологияси ва тарқалиши 2.1. Заҳарли бир хўжайрали ҳайвонлар ва ковак ичлилар Содда ҳайвонлар 5 синфга бўлинади. Хивчинлилар синфига мансуб бўлган вакиллари инсон учун заҳарли бўлиб ҳисобланади. Хивчинлиларни динофлагеллата, хларомонадида, эугленида деган туркумларга кирадиган турларида триҳоцисталар ва ўзига хос кинидоцисталар бўлади. Хивчинлиларнинг заҳарли мосламаси оддий ҳаёт шароитида инсон учун хавф туғдирмайди, лекин айрим ҳолатларда уларнинг заҳари инсон соғлиғига зарар етказиши мумкин. АҚШ, Португалия, Австралия денгиз қирғоқларида, планктонда, динофлагеллеталарни кўпайиши одамлар истеъмол қиладиган моллюскалар ва балиқларнинг заҳарланишига сабаб бўлиши аниқланган эди. Демак, бундай ҳайвонлар динофлагелеллата заҳарларини йиғиш (адсорбция қилиш) хоссасига эга. Шундай “заҳарланган” моллюскаларни ва балиқларни истеъмол қилиш одамнинг заҳарланишига сабаб бўлади заҳарланиши ҳам кузатилади. Ёлғин коралл колониялар хосил қилиб яшайди. Унинг колониялари шакланган оҳак дарахтига ўхшаб кетади. “Дарахнинг” чиройли шохлари одамларни ўзига жалб қилади. Шунинг учун кўпчилик коралл шохларини қўлига олади ва шунинг натижасида заҳарланади. Гидроидларнинг эркин сузиб харакатланадиган вакиллари ҳам инсон учун хавф туғдириши мумкин. Япония, Кория қирғоқларида, Сахалининг жанубий қисмида ва Курил оролларида унча катта бўлмаган “бутсимон” медуза (Gonicnemus vertens) лар яшайди. Уларнинг танаси япалоқ қўнғироқ шаклида бўлиб, диаметри 25 мм лар бўлади. Унинг қиррасида 80 тача ..... бўлиб, уларнинг барчаси сўрғичлар билан тугайди. Қўнғироқ марказида 4 та бахмалсимон лаблар бўлиб, ўралган оғиз тешиги жойлашган. Қўнғироқ ичида 4 та оқиш йўлда бўлиб, улар атрофида қорам Атлантиканинг тропик қисмида ва Ўрта ер дингизида учрайди. У бундай чиройли номни “ суздирувчи пуфаги ” нинг ранги учун олган бўлиб, у гўёки қадимий Португалия кемалари елканинг рангини эслатади. Пневматофорнинг узинлиги 30 см лар бўлиб, жуда гўзал, яшил ва гунафша рангларда бўлади. Сцифоидлар ёки ҳақиқий медузалар . Бу синф ҳийла йирик гидроидларнинг тузилишига қараганда мураккаб бўлган медузаларни ўз ичига олади. Буларнинг пайпаслагичлари терини унчалик таъсирлантирмайди, лекин шундай хиллари ҳам борки, улар инсон учун анча хафлидир. Бундай “хавфли”ларига кубомедузаларини мисол қилиш мумкин. Буларнинг танаси аубни эслатади. Кубнинг пастки учларидан 4 та ўсимта “кўллар” чиқади. Ҳар бир “кўл” пайпаслагичга айланиб кетувчи “бармоқлардан” иборат. Денгиз қовоқ ариси (Chironex aleckeri) хавфли тақа шаклида жинсий безлари жойлашган. Соябоннинг куйи томонида 4 та узун эшак қулоқларини эслатадиган оғиз ўсимталари бор. Мана шу белгисига кўра қулоқли медуза деб ном олган. Танасининг умумий ранги пушти бўлиб, ичида қорамтир жинсий безлар-гонадалар кўриниб туради. Илдизоғиз (корнерот) медузалар (Rhizostoma) илиқ сувларда яшайдилар. Rhizostoma pulmo уларнинг бир вакили бўлиб, у Қора ва Азов денгизларида яшайди. Яшил ёки гунафша рангли медузанинг соябони 60 см гача етади. Оғиз ўсимталарини учи худуди илдизларга ўхшаб тугайди, шу сабабдан “илдизоғиз” деб ном олган. Пайпаслагичлари йўқ. Фаол ҳаракатланиши ҳар томонлама бўлиб, ёнга ва юқорига ҳаракат йўналишларини ўзгартириши мумкин. Илдизоғизлилар билан мулоқатда бўлиш оғир аҳволга солиб қўйиши мумкин. Коралл полиплари (anthozoa ) Якка ҳол Адамсия (Adamsia palliata) ўрта катталикдаги актиниядир. Вояга етган адамсиялар эни бўйига нисбатан анча кенг бўлиб, 7 см гача боради. Ёшлари қизғиш рангда, аммо қисқичбақа билан симбиозда яшовчилари сариқ ёки жигаррангли бўлиб, товланиб турувчи қизил доғчалари бўлади. Пагурус деган қисқичбақа актинияни қисқичлари билан ушлаб, оғзига яқин жойга ўтказади ва бунинг натижасида адамсия қисқичбақанинг озуқа қолдиқлари билан овқатланиши мумкин бўлади. Адамсиялар Ўрта ер денгизи ва Атлантика океанининг шарқий ноҳияларида кенг тарқалган. Коллиактис – (Colliactis parastica). Бу ўртача ва йирик актиния бўлиб, бўйи 10 см гача боради. Танаси сарғиш-жигарранг, лекин пайпаслагичлари рангсиз бўлади. Атлантика океанида ва Европа бўйилаб кенг тарқалгандир. Мадрепор кораллар негизида рифлар ётувчи тўпламлар ютиб юборса ҳам унинг ошқозони-ичак системасида ҳаётий фаолиятини бир неча кун йўқотмайди, формалинда эса бир кунгача ўз хусусиятини сақлайди. Шу сабабли, денгиз қирғоғига чиқиб қолган медузаларга тегиш ман этилади, чунки бу жуда хавфли, Ковакичлиларнинг заҳари асосан уч гуруҳга бўлинган моддалардан ташкил топган. 1. Талассин гуруҳи – токсик жиҳатдан яқин бўлган моддалар-тетрамин ва серотонин . 2. Гипнотоксин гуруҳи . 3. Протеин, гемолизин ва бошқа гистаминлар гуруҳи . Талассиннинг таъсирини Портье ва Рише – 1903 йилда ўрганганлар. Итнинг венасига талассининг сувдаги 0,00012-0,00015 г аралашмаси юборилганда, ҳайвоннинг кучли қўзғалиши, яъни бутун танаси бўйлаб бошдан бошлаб тарқалувчи қичима ҳолати кузатилади. Юқори дозада талассин коньюктивит ва тери гиперемиясини ҳосил қилади, 0,025-0,09 коралл полиплар, сцифомедузалар) заҳари таъсиридан тери зарарланиб, оғриқ ҳосил бўлса, гонионемаларнинг заҳри асаб-томир фаолияти бузилишига, фалажлик, нафас маркази фалажлиги. Юракнинг тўхтаб қолиши, охир-оқибат ўлимга олиб келиши мумкинлигини кўрсатади. Айрим кубомедузаларнинг (хиронекс, хиропсалмус ва бошқалар) заҳари ўзида гемолизин тутганлиги сабабли беморнинг қон-томирлари системасига таъсир қилиш билан ажралиб туради. Демак, заҳарли қовакичлиларнинг заҳарининг таъсири жиҳатидан бир неча ажратиш мумкин. масалан: 1) дерматроп; 2) нейротроп; 3) гемотроп. Заҳарли ковакичаклиларнинг заҳаридан заҳарланганда юзага келадиган к линик манзара Заҳарланганда кузатиладиган умумий белгилар (симптомлар): терининг қизариб қолиши, ҳар хил қизарган йўлакчалар, пуфакчалар ҳосил бўиши билан бирга баъза ўша заҳоти куйдирувчи оғриқ ва тиниқ қизил рангли папулалар ҳосил бўлади. Бир неча дақиқадан сўнг аниқ ифодаланган адинамия, мушакларда оғриқ пайдо бўлади. 10-20 дақиқадан сўнг бу белгилар йўқолади. Зарарланган тери соҳасида некроз бўлиши табиийдир. Циания заҳари билан заҳарланганда ўткир интоксикация кузатилади. Унинг пайпаслагичлари терига тегиши билан куйдирувчи оғриқ пайдо бўлади. Зарарланган соҳа қизариб, қалин жойлашган папулалар ҳосил бўлади. Узун қизғиш чизиқлар (50-60 см гача) вақт ўтиши билан қораяди. Одамни титроқ тутади, нафас олиш ва юрак уриши сусаяди, ўткир мушак ҳолсизланиши юзага келади. Заҳар таркибида юрак капиллярлари ва нерв системасига таъсир этадиган гистамин моддасининг бузилиши одамни ўлимига сабаб бўлади. Бутсимон медузалар заҳари таъсирида ўзига хос клиник манзар булар юрак мадорлари нафас олиш фаолиятини изга солувчилар, оғриқсизлантирувчилар, десенсиоилизацияловчилар ва бошқа дори- дармонлар. Теридаги яралар антибиотикларга шимдирилган боғламлар билан боғлаб қўйилади . 2.2. Заҳарли чувалчанглар (vermes) Ясси ва юмалоқ чувалчангларнинг инсон саломатлигига зарар ҳозирга пайтда муҳим аҳамият касб этмоқда . Тиббий адабиётда одам аскаридасининг соғлиққа зиёни кўрсатиб ўтилган. Чувалчанг ички суюқлигидан кучли токсик хусусиятга эга бўлган аскарон ажратиб олинган. Отнинг қон томирига шундай заҳарнинг 1 томчиси юборилганда от ўлимига сабаб бўлган. Аскаридалар меъда ичак секреция безларига салбий таъсир этиб, тутқаноқ (эпилепсия) касаллигида кузатиладиган ҳолат юз беради. Агарда аскарида одам ичагида ўлиб қолгудек бўлса, унинг танасидаги заҳарли суюқлик ичакка сўрилиб жиддий заҳарланиш, аскарида псевдоменингитини юзага келтиради. Бундай ҳолатларда заҳарланган одамга вақтни ўтказмасдан тезда кучли тузли эритма ичиш тавсия этилади ва ични тозалаш учун ҳукна қилиш керак бўалди. Анкилостома деб аталувчи чувалчанг заҳарида гемолизни бўлиб, анемияни юзага келтиради (анкилостомидозда). Ичак бўшлиғида бу Айрим ҳалқали чувалчанглар тишлаганда ёки чақиб олганда олдинига оғриқ, сўнгра эса заҳарланиш белгилари юзага келади. Булар асосан эркин ҳаёт кечирадиган чувалчанглар бўлиб, танаси узунчоқ, айрим ҳалқалардан ташкил топган. Ҳар бир ҳалқада (сегментда) бир жуфтдан туклар бўлади. Ҳалқали чувалчанглар 3 синфга бўлинади: кўп туклилар (Polychaeta) кам туклилар (Olygochaeta) ва зулуклар. Заҳарли кўп туклилар ичида баҳайбат гилицерв (Clycera gigantea) катта аҳамиятга эга. Унинг танаси узун бўлиб, (35 см гача), сегментлар сони 300-4000 та бўлади. Танасининг олдинги қисми ялтироқ, қизғиш рангда бўлиб, орқа қисми эса кулранг бўлади. Содда ҳайвонлар ва сув ўтлари билан озуқанади. Атлантика океани, Ўрта Ер денгизи, Ҳиндистон ва Австралия ён қироқларида заҳарли полихеталар кенг тарқалган. Бу чувалчангла интоксикация ҳолатлари кузатилади. Полихет заҳари фанда “нейротоксин” деб юритилади. Заҳарланишнинг асосий белгиси ўткир оғриғи ва терининг яллиғланиши. Айрим ҳолларда кучли бош оғриғи, кўнгил айниши асфиксия кузатилади. Бундай заҳарланишда ўлим ҳоллари қайд этилмаган. Ўзига хос давоси топилмаган тукларининг синиқлари спирт сода аралашмаси билан артиб тозаланади, кейин балиқ мойи шимдирилган боғлам билан боғлаб қўйилади. Тишланган жойни аввал физиологик аралашма билан ювиб, сўнгра асептик боғич қўйиш мақсадга мувофиқдир. Кам туклиларнинг заҳарлилиги Кам туклилар ичида фақат ёмғир чувалчангларигина (Lumbricus terrestris) кўпайиши даврида заҳарлилик хусусиятини намоён қилади. Бу холат чувалчангларнинг жинсий безлари фаолияти билан боғлиқ бўлиб, шу чувалчанглар заҳарлилик даврида еб қўйган уй Бу гуруҳга қориноёқли моллюскаларнинг ҳамда бошоёқлиларнинг вакиллари, осминог (саккизоёқ) ва калмарлар киради. Заҳарли моллюскалар заҳар ажратувчи безга ва жароҳатлаб ўлжага заҳарини юборадиган аъзо (мосламага) эга. Бу аъзо барча вакилларида ҳар хил тузилишига эга, лекин барчасини ҳазм системаси билан боғланган. Инсон учун қориноёқлилар ичида Conus зотига кирадиган моллюскалар нисбатан хавфли бўлиб, у ўз ичига 400 дан ортиқ вакилни жамлайди. Улар Ҳинд океани ҳавзаси, Ғарбий Тинч океани қирғоқлари, Полинезиядан то Шарқий Африка ва Қизил денгизгача бўлган хавзаларда кенг тарқалган. Бу моллюскаларнинг чиғаноғи конуссимон кўринишига эга, номланиши ҳам шундан келиб чиққан. Уларнинг узунлиги 15-20 см гача боради. Кўпинча буларнинг чиғаноқлари ранг-барнг ва чиройли бўлиб, душманини ўткир, кескир ейди. Сўрғичлар таъсирида яралар ҳосил бўлади. Уларнинг тузилиши ва битиши узоқ давом этади. Саккизоёқ одатда чуқурликларда яшайди. Оддий саккизоёқ (Octopus vulgaris) лар танаси копсимон, кулранг бўлади, лекин рангини ўзгартириш хусусиятига ҳам эга. Катталиги 2-3 м гача боради, тансининг юқори қисми қалин сўгаллар билан қопланган. Пайпаслагич қўллари саккизта бўлиб, шу сабабдан бундай ном олган. Уларнинг барчасида 2 қатор бўлиб жойлашган ўрғичлар бўлади, сезги аъзолари яхши ривожланган. Жағлари ўқитиш тумшуғига ўхшайди. Озуқани радулари ёрдамида майдалайди. Худди шу жойга сўлак безлари йиғилади. Сўлаги одам ва хатто йирик ҳайвонлар учун ҳам хавфлидир. Қисқичбақасимонлар ва майда моллюскалар билан озиқланади. Улар тишлаганда заҳар жароҳат соҳасига ўтиши табиий. Саккизоёқлилар ичида энг хавф Тажрибаларга кўра конус заҳарининг сичқонларга бўлган таъсири қўйидагича: мускулларнинг мадорсизланиши, тремор, атаксия, чуқур рефлексларнинг бузилиши, фалажлик ва ҳаказолар кузатилади. Заҳар периферик асаб системасига таъсир кўрсатибгина қолмай, балки парасимпатик асаб системаси, постганглионлар толаларига ҳам таъсир кўрсатади, яъни юрак фаолиятини сўсайтириш хусусиятига эга. Баъзи маълумотларга қараганда заҳар нейротроп хусусиятига ҳам эга. Т.Whyteet R.Endean (1962 й). Бошқа моллюскалар заҳарида тетрамин, гистамин, холин моддалари бўлиб, бошоёқли моллюскалар заҳари шу билан бирга силлиқ мушакли аъзолари ва ҳазм йўли фаолиятини ҳам издан чиқаради. Моллюскалар заҳаридан заҳарланишдаги клиник манзара Қориноёқли моллюскалардан заҳарланиш учраб турадиган ҳолат бўлиб, одам моллюскаларни эҳтиёт қолаётганидан, ютинишга қийнаётганидан шикоят қила бошлайди, сўнг қусади, нафас олиши қийинлашади, брак фаолиятининг бўшашиши ва асфиксия натижасида бемор ҳалок бўлади. Моллюскалардан заҳарланганда симптоматик даво ўслуби қўлланилади . Токсикоинфекциялар хосил қилувчи моллюскалар . Моллюскаларнинг кўп турларини истеъмол қилса бўлади. Лекин баъзан истеъмол қилганда заҳарланиш ҳам мумкин. Чунки моллюскаларда бир ёмон хусусият бўлиб, яъни улар заҳарларни ва микроорганизмларни адсорбция қилишлари мумкин. Масалан, таркибида заҳарли моддалари бўлган саноат сувларининг минамата (Япония) кўрфазига оқизилиши натижасида моллюскалар ўша заҳардан заҳарланганлар ва бунинг натижасида заҳарланган моллюскаларни еган балиқларни истеъмол қилган кўпчилик одамлар ҳалок бўлганлар. Биологик ва клиник омилларга меъдани ювиш, адсорбентлар ичириш тавсия этилади, кейин эса симптомик усулда даволанади. 2.4. Заҳарли бўғимоёқлилар – Arthro poda . Турларнинг сони жиҳатидан бўғимоёқлилар типи жуда каттадир. У ер юзида яшовчи ҳайвонат оламининг 68 % иниўз ичига олади. Уларнинг кўпчилиги бўлиб, бутун бирсинф (кўпоқлар) ёки туркум (чаёнлар, ўргимчаклар) заҳарли аъзолар билан қуроллангандир. Табиийки улар одам учун хавфли бўлиб, заҳарли бўғимоёқлилар ичида ўргимчаксимонлар ва ҳашоратлар энг муҳим аҳамиятга эга. Заҳарли ўргимчаксимонлар (Arachnoidea). Ўргимчаксимонлар синфи ўзига 30000 ортиқ турдаги ерда яшовчи бўғимоёқлиларни бирлаштиради. Уларнинг танаси икки қисмдан: бош- кўкрак ва қориндан тузилган. Бош-кўкрагида 6 жуфт оёқлари бўлиб, уларндан 2 жуфт оғиз аппаратини ташкил қилади, қолган 4 жуфти юрувчи оёқлардир. Ўргимчаксимонлар ичида заҳарли ҳайвонлар сифатида чаён ва баъзан бир ўргимчаклар катта аҳамиятга эга. Чаёнлар (Scorpionida) жойларга ўтиши (пррадиация) мумкин. Чаққан жойда гиперемия, шиш пайдо бўлиб, сезиш ҳисси йўқолади. Камдан-кам ҳоллардагина терида сероз суюқлик билан тўлган пуфакчалар ҳосил бўлади. Лимфаденит ва лимфангоит бўлиши кузатилади. Умумтоксик ҳолати чаққандан сўнг дастлабки соатларда авж олади. Бунда чаён чаққан одам титрайди, сўзлашиши, нафас олиши ва ютиниши қийинлашади. Кўпинча қўрқув ҳисси, бош оғриғи, юрак соҳасида оғриқ, юрак тез уриб кетиши, ҳансираш, кўнгил айнаши, мускулларнинг тортишиб тиришиши, адинамия, терлаш кузатилади. Тана ҳарорати ностабиль бўлади. Камдан-кам ҳолларда нафас фалажлигидан одам ўлиши мумкин. Одатда бу дастлабки 20 соатдан, камдан-кам ҳолларда 30 соатдан сўнг кузатилади . Заҳарланишнинг енгил шаклида интоксикация маҳаллий кўринишда бўлади. Чаён чақишидан заҳарланиш оёқлари-мелицералар асосига очилади. Ҳамма заҳарли ўргимчаклар заҳарлари таркиби жиҳатидан икки гуруҳга бўлинади: 1. Нейротроп заҳар ишлаб чиқарувчилар. 2. Гемотроп заҳарли ўргимчаклар . Асосан гемотроп заҳар ишлаб чиқарувчи ўргимчакла р . Булар унча катта бўлмаган ёки ўрта катталикдаги ўргимчаклар бўлиб, танасида олтита ўргимчак сўгаллари бўлади. Кўзлари саккизта бўлиб, икки қатор бўлиб жойлашган. Хеллицерадаги илмоқлари унчалик катта эмас. Урғочиларининг қорнида ўзига хос расм бўлиб, унинг кўриниши кўпроқ бут нақшига ўхшайди, шунинг учун бу ўргимчаклар гуруҳининг номи бутсимонлар деб аталади. Типик вакили бутсимон ўргимчак (Aranea diademata) . Бу унчалик катта бўлмаган ўргимчакдир. Эркагининг катталиги 6-10 мм, урғочисиники 15-16 мм. Бош-кўкраги ноксимон шаклда бўлиб, тўк кулранг, оч ёки асосига заҳарли без йўли очилади. Бутсимон ўргимчак заҳари турли ҳашоратларни ўлдиради. Бутсимон ўргимчакка бақа ва сичқонларни чақтирилганда, чаққан жойда яллиғланиш яна орқа оёқлар фалажи ва даврий равишда нафас олишни қийинлашиши кузатилади. Улар 3-4 кунда соғайиб кетишган. Бутсимон ўргимчак одамни чаққанда қўйидаги заҳарланиш белгилари: бош оғриши, дармонсизлик, санчиқлар, бўғим оғриқлари, чаққан жойда ачишиш кузатилади. Ўлим билан тугаган ҳолат хеч кузатилмаган. Узум ўргимчаги (Mastophora gastneacanthoides). Ўртача катталикдаги ўргимчак бўлиб, узунлиги 6-8 мм лар бош кўкраги трапеция шаклида, усти бир оз кабарик, қорни юраксимон кўринишда бўлади. Устки томонидан қорнининг шакли ва кўриниши билан бир бош узумга ўхшайди. Юпқа, майда майин тук билан қопланган тирноқлари бўлиб, бу ўргимча Анчагина катта бўлиб, узунлиги 35-40 ммга борадиган ола-була рангли ўргимчакдир . Бу ўргимчак тирноқлари йирик, кучли бўлиб, қора қўнғир рангда кўндаланг сариқ ҳошияли бўлади. Кўзлари танасида уч қатор бўлиб жойлашган. Жанубий рус тарантули Европанинг Жанубий Шарқида ва Осиёнинг Жанубий Ғарбида кенг тарқалган. Ўргимчаклар асосан очиқ текис даштларда ҳаёт кечиришади. Кечгача инларида ётишиб, қуёш ботишига бир оз қолганда, ўлжа қидиришга қидиришга чиқишади. Жуда тез ҳаракатланишади. Турли бўғимоёқлилар дуч келиб қолгудек бўлса, тарантул уларга ташланиб, хелицера илмоқлари билан тишлайди. Улар якка ҳолда яшашади ва ов қилишади. Фақат урчиш пайти (копуляция даври) дагина эркаклари урғочлари билан учрашади. Урғочиси 400 тага яқин тухум қўйиб, тухумларини инларига қўйишади. Кузда қўйилган тухумл Чаққан жойда кўплаб қизил доғлар кўринишида излар қолади. Тарантул чаққандаги оғриқ маҳаллий бўлиб, тезда ўтиб кетади. Умумий интоксикация белгилари камдан-кам ҳолларда гина кузатилади. Адабиётларда ёзилишича ўлим билан тугаш ҳоллари ҳам бўлиши мумкин. Бундай ҳол иккиламчи инфекция қўшилганда кузатилади. Шу туркумнинг бошқа ўргимчак турлари каби заҳалари чаққан жойидаги тўқималарнинг ўлишига (некрозига) сабаб бўлади. Заҳарланишнинг давоси симптоматикдир. Нейротроп заҳар чиқарувчи ўргимчаклар қушҳўр (Avicularia avicularia) киради. Булар анча йирик ўргимчаклар бўлиб, танасининг узунлиги 60-80 мм лар бўлади. Умумий туси бир хил қўнғир рангда бўлиб, тана ва оёқлари қўнғир рангли қалин юзи билан қопланган. Бош-кўкраги юқорисида юнги (туки) яссиланган бўлиб, кам сезиларли бир оз кабарик юлдузча Қўрқинчли қушҳўр (Acanthoscurria atrox) Жанубий Америкада энг йирик қушхўрлардан бўлиб, танасининг узунлиги 100 мм гача оғирлиги эса 30 г гача боради. Умумий туси қора-қўнғир рангли бўлиб, ҳамма оёқларида жуфт оқиш йўллари бор. Танаси ва оёқлари сариқ рангли узун туклар билан қопланган. Хелицера илмоқлари йирик қора рангда. Қорни рангсиз, овал шаклида, қуюқ сариқ рангли юнг билан қопланган. Бразилияда кўп учрайди. Қўрқинчли қушҳўр дарахтларда юрадиган ўргимчаклар гуруҳига киради. Ҳаракатчан ҳаёт кечиради ва Жанубий Америкадаги энг заҳарли қушҳўр ҳисобланади. Бошқа ўргимчаклардан жуда қўзғатучанлиги билан фарқ қилади. Агар одам ёки бошқа жонзотга дуч келиб қолса, тинчи бузилса, тажовузкорона ҳаракат қилади, қорнини ерга босиб туриб, бош-кўкрагини юқорига кўтариб олдинги жуфт оёқларини ва пе кечирувчилардир ва бўғимоёқлилар билан озуқланишади. Ҳаёт кечириши жиҳатидан Жанубий Америка қушҳўрлари 5 гуруҳга бўлинади. (W.Busherl, 1962). 1. Ёпилувчи, қопқоқли қазилган инларида яшовчи ўргимчаклар (йирик оёқли ер ўргимчаклар). 2. Бир қисми ер остида, бир қисми дарахтларда ҳаёт кечирадиган ўргимчаклар Barychelidae. 3. Иплари ёрдамида конуссимон ин ясаб ва қисман ўтроқ ҳаёт кечирувчи қушҳўрлар. Иплари ердан бир қанча юқорида дарахтлар шаҳлари орасига тортилган бўлади. (Dipluridas, Muridae et Paratropididae оиласи). 4. Дарахтлар чиқувчи қушҳўрлар (Avicularinae кенжа оиласи). 5. Дайди (югуриб юрувчи) ўргимчаклар. Улар фақат кўпайиши пайтида ер остида ин қуриб ўтроқ ҳаёт кечиради. (Therapzosinae ва Grammostolinae кенжа оиласи). Заҳарловчи аппарати – безлар ва жароҳатловчи воситалардан ташк Заҳарланишнинг давоси. Заҳарни маҳаллий равишда инактивациялаш ёрдам бермайди. Заҳарланишда асосан юрак ва нафас фаолиятини кучайтириб туриш керак. Қорақурт ўргимчаги (Lathrodectus tredecimguttatus) нейротроп заҳарга эга. Вояга етган урғочи ўргимчак қора баҳмал тусда, қорни катта бўилб, қорни устида тўғри жойлашган 13 та қизил нуқтаси бўлади. Вояга етган эркаги эса ола рангда бўлади. Европа Жанубида, Шимолий Шарқий Аффикада, Яқин ва Ўрта Осиё давлатларида кенг тарқалган. Қорақурт асосан даштларда бўлади. Бундан ташқари янги аҳоли яшайдиган жойларда ҳам учрайди. Урғочисининг ҳаёт тарзи эркагиникига қараганда яхши ўрганилган. Урғочилари ёшлигида (вояга етмаганлари) кўчиб ҳаёт кечиради. Заҳарловчи аппарати аосан заҳар безлари ва жароҳатловчи мосламадан тузилган. Ўргимчакнинг заҳарли безлари б тополмай бақиради. Сийдик ва аҳлат чиқиши қийинлашади. Тил қуруқ бўилб, қиринди билан қопланган бўалди. Нафас олишга ва гапиришга қийинлашади. Кўз қорачиғининг рефлекси бузилиб бошқа рефлекслар эса кучаяди. Тана ҳарорати ва қон босими кўтарилади. Кучли заҳарланишда касаллик ўн икки кунлар давом этиши мумкин. Жуда оғир холларда қўзғалиш депрессия билан алмашинади. Бунда бемор ҳушидан кетиб, алаҳсирайди, ўлиб қолиши ҳам мумкин. Заҳарланишнинг давоси. Энг яхши даво қорақуртга қарши зардоб қуйиш. Беморга кўп суюқлик ичириб, оёқ-қўлларини ва танасини грелка билан иситиш зарур. Танани иситиш мушакларнинг тиришишини, оғриқни камайтиради, сфенктерларни бўшаштиради. Интоксикацияни тезда йўқотиш учун организмга 25 % магний сульфат эритмаси, морфин, хлоралгидрат юборилади. Қорақурт заҳари от ва туяла кўп қон оқиши, кучли оғриқ ва нерв фаолиятининг бузилиши кузатилади. Кўпинча сколопендра чаққанда кучли бош оғриғи, бош айланиши, сўнгра эса кўнгил айниши, нерв системасида ўзгаришлар, алахлаш кузатилади. Агарда кўпроқлилар овқат ҳазм қилиш йўлига тушгудек бўлса, улар бу ерда вақтинчалик бўлиб, жинсий вояга етгандан сўнг ўсимликлар орасига ин қуриб, ўша ерда яшайди. Ин асосан наслини ҳимоя қилиши учун қурилади. Урчиганидан сўнг урғочиси тухумларини пилла ичига қўяди (5-10 та пилладан 1200 дан 2000 гача тухумлари бўлади). Пиллалар инда келаси йил баҳоргача қолади, сўнгра бу тухумлардан личинкалар чиқиб 1,5-2 ой ичида 6 марта тиллайди ва вояга етган ўргимчакларга айланади. Сколопенда – (Scolopendra cingylata) . Ўртача катталикдаги кўпоёқлиларга киради. Танасининг узунлиги 80-100 мм лар бўлад Сколопендралар заҳари таркибида кўп миқдорда гемолизинлар бўлади. У чаққан жой қизариб, бир оз шишади, сўнгра бир неча дақиқадан кейин пуфакча пайдо бўлади, кейинчалик бу жой, некрозга учрайди, лимфангоит ҳам бўлиши мумкин. Ҳар қандай кўп оёқлилар чаққан жой ачишиб оғрийди. Brio (1904) асосларига кўра, сколопендралар заҳари, асосан маҳаллий таъсир қилиб, яллиғланишга, шишга ва некрозга сабаб бўлади. М.С.Гиляров қўлини ҳалқали сколопендра чаққан одамни кузатган. Оғриғи қовоқ ари чаққандагига ўхшаш бўлиб, кейин 3-4 соат ичида аввл кафт шишган, сўнгра шиш елкагача кўтарилган. Беморнинг тана ҳарорати 39 0 С дан ошган. Қалтираш кузатилган. Мана шу белгилар 2 кун давом этиб, сўнгра бемор аҳволи яхшилана борган. Сколопендра чаққанда ўлим ҳолати аниқланмаган. Лекин, йирик тропик турларининг чақиши шунингдек асаларилар билан боқади, пишган нок, узум ва бошқаларни еб боғдорчиликка зарар етказади. Ари заҳаридан заҳарланиш клиникаси . Якка арилар заҳаридан одамнинг заҳарланиши деярли кузатилмаган. Агар одамни битта ари чақса, бу чаққан жой ачишиб оғрийди. Терида яллиғланиш жараёни ривожланади. Умумий интоксикация белгилари кузатилмайди. Одамни бир неча ари чақиши тез-тез учраб туради. Уларнинг чақиши жуда ҳавфли бўлиб, чаққан жойи шишиб, ҳушдан кетиш, бўғилиш ҳоллари кузатилади. Чақишнинг оқибати чаққан жойга ҳам боғлиқ бўлиб кўз, оғиз бўшлиғини чақиб олганда, бу ердаги тўқималарнинг шишуви натижасида асфиксия келади. Ф.Ф.Тализин бир аёлнинг бўйнини қовоқ ари чаққанини гувоҳи бўлиб, бу ҳолатни шундай таърифлайди: Чаққандан сўнг хеч қанча вақт ўтмай, аёл бўйнида қаттиқ оғриқ пайдо бўлади даврда кечади. Мана шундай иссиқ ва қуруқ вақтида асаларилар одамлар учун жуда ҳавфли ҳисобланади. Оддий асаларилар (Apis mellifera) . Ҳамма ҳашаротларга ўхшаб танаси сегментлардан тузилган. Қора рангда бўлиб, бошқа асаларилар каби қўнғир- сарғиш тук билан қопланган. Бошида узоқ масофани кўриш учун иккита фасеткали кўзи ва оддий кўзи жойлашган. Оддий кўзлари яқин масофани кўриш учун мослашган. Кўкрагида уч жуфт оёқлари бўлиб, оёқчаларида ёстиқчалари ва тирноқчалари бўлади. Ишчи асалариларнинг охирги жуфт оёқларида саватчалари ва чўткалари бўлади бўлади, икки жуфт сариқ тусли, тиниқ парда қанотлари танасига бириккан. Ҳашарот мумкин эритиш учун юқори жағ безлари секретини ишлатади. Қорин қисмининг учунчи сегментидан бошлаб олтинчисигача ёш асалариларда махсус мўм ишловчи безлари жойлашган бў Эркакларида игна бўлмайди. Асалари чаққанидан сўнг тезроқ учиб кетишга интилади, лекин терига кирган игнаси чиқмай қолади, шундан сўнг заҳарли аппарати кўпинча сурилиб кетади. Асалариларнинг заҳари тиниқ, сал сарғишроқ, қуюқ, ўзига хос ҳушбўй ҳидли, аччиқ таъмли суюқликдир. Заҳарининг солиштирма оғирлиги 1,1313. Муҳити – кислотали. Таркибида 80-88 % гача сув бўлади. Асосий бирикмалар сифатида оқсил, липоидлар, оддий молекулали органик моддалар ва минерал бирикмалар бўлади . Асалари заҳаридан заҳарланиш клиникаси . Асалари чаққан, жой ачишиб оғрийди, кейин қизаради, шишади. Одатда маҳаллий реакция бир неча соатдан бир неча кунгача давом этади. Заҳар тушган жойда некроз кузатилади. Шиллиқ қаватларни ва кўзни чақиши энг ҳавфли бўлиб, маҳаллий интоксикация юз беради. Заҳар қон оқимига тушиши б Чумолилар(Formicoidea). Чумолилар оиласи (парда қанотлилар туркуми) 6000 дан ортиқ турни ўз ичига олади. Уларнинг 80 % тропик мамлакатларда ҳаёт кечиради. Турли оилага мансуб чумолилар бир-биридан заҳарли аппаратининг ривожланиш даражасига қараб фарқланади. Асосан ўсимликлар билан чумолиларда заҳарли аппарат суст ривожланган бўлади. Заҳарли безлари ва заҳар учун катта резервуарлари бўлгани билан игнаси бўлмайди. Ўз душманларидан ҳимояланиш учун баъзи бир чумолиларда қўшимча заҳарли аппарат, яъни аналь безлари бўлади. Чумолилар заҳари жуда кам ўрганилган. Уларнинг таъсири асаларилар ва арилар заҳари таъсир даражаси билан бир хил . Заҳарланишнинг давоси симптоматикдир . Қўнғизлар. (Colloptera) . Заҳарли ҳашоратларга қўнғизлар ҳам киради. Лекин, қўнғизлар заҳари фақат ҳашарот тухумдонларида, Тутипак қурти (Mombyx mori) . Капалагининг катталиги ўртача бўлиб, оқ қанотлари бўлади. Кам ҳаракат қилади. Вояга етган қуртлари оқ рангли. Тут дарахти барглари билан озуқанади. Тери безлари секрети заҳарли бўлиб, дерматитларга сабаб бўлади. Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Карам қапалаги (Reris brassicae) . Ўртача катталикдаги капалак бўлиб, оқ қанотлари бор. Карамда ва бошқа бутгулдош ўсимликларда яшайди. Тери безлари ажратмаи заҳарли. Европа ва Осиёда кенг тарқалган . Ер шарида 140000 тури бор. Улар ичида диққатга сазовори- монарх капалаги . (Danaus plexicippus) . Улар қушларга ўхшаб кўчманчи ҳаёт кечириши яқинда маълум бўлди. Улар Марказий Америкадан Канадаги, кузда эса Канададан Марказий Америкага 4 минг километр масофани босиб ўтишар экан. Капалак танаси заҳар билан тўла бўлади. Монарх ка 2.5. Заҳарли игнатерилилар (Echinodermata). Булар нурсимон тузилишга эга бўлган денгиз ҳайвонларидир. Ичи оҳаксимон скелети бириктирувчи тўқимали тери билан қопланган. Уларнинг тана юзаси турли кўринишдаги игналар ва махсус ушлайдиган мослама – педицелляриялар бўлганлиги туфайли “игнатерилилар” деб аталади. Игнатерилилар типи барча денгиз ва океанларнинг қирғогидан тортиб, уларнинг тубигача жойлашган 6 мингдан ортиқ турни ўз ичига олади. Одам учун ўртача 80 турдаги денгиз типратиконлари, денгиз юлдузлари, офиуралар ҳавфли деб ҳисобланади. Энг ҳавфлиси денгиз типратиконидир (Echinoidea) . Улар тўлқинлар ва оқимлардан ҳоли бўлган қумли чуқурликларда, қоялар тешиги ва ғорларда орасида яшайди. Кўпчилик денгиз типратиконларининг игнаси нисбатан қисқа, учлари ўтмас бўлиб, заҳарлари бўлмайди. Амм вазифасини бажаради, шунингдек игналар орасига тиқилиб қолган ёт моддаларни олиб ташлаш учун ҳам хизмат қилади. Телпаксимон типратикон – Toxopheustes pileolus . Анча йирик типратикон бўлиб, кўндаланг кесими 15 см лар бўлади. Игналари ўртача узунликда. Педицилляриялари заҳари безлар билан таъминланган. Ҳиндистонда ва Тинч океанининг ғарбий қисмида кенг тарқалган. Типратиконларнинг санчувчи жуда ҳавфли фақат маҳаллийгина эмас, балки умумий интоксикацияга ҳам сабаб бўалди. Ўлим билан тугаган ҳоллари ҳам маълум. Эхинотрикс коломарис – Echinothrix calamaris типратикони игнали нисбатан ҳавфли ҳисобланади. Япония қирғоқларида кўплаб учрайди. Типратикон игнаси ингичка, мўрт, қаттиқ бўлади. Игналари терига киргач, синади ва чидаб бўлмайдиган оғриқ келтириб чиқаради. Педицилляриялар заҳари жуда кучл заҳарлидир. Игнасини одам терисига санчиганда иганси синиб, денгиз типратиконнинг заҳарли аппарати 2 типда бўлади . 1. Заҳарли безлар ва қисқичлар билан таъминланган педицелляриялар . 2. Токсик моддалар ишлаб чиқарувчи, секретор ҳужайраларига эга бўлган, лекин қисқичлари бўлмаган игналар. Педицилляриялари ва игналари бўлган типратиконлар катта ҳавф туғдиради, чунки бир пайтнинг ўзида жуда кўп марта санчиши мумкин. Энг заҳарли денгиз типратиконлари топик денгизларда бўлади . Денгиз типратиконларининг заҳари ва заҳарланиш клиникаси . Денгиз типратиконлари заҳари ўзида фаол (гемолизинлар), холиноэргик таъсирли, шунингдек норадреналин ва гистамин каби моддаларни сақлайди. Турли типратиконларда бу моддалар турли нисбатан учрайди. Типратикон игналари санчилган жойда кучли оғриқ сезилади. Бу оғри Кўпчилик денгиз юлдузлари тери безлари шиллиқ ажратмаларини сувга ажратади, улар фалажлик қилувчи хусусиятига эга. Бу ажратма шиллиқ қаватга ёки терига тушганда яллиғланиш реакцияси ривожланиб, юрак иш фаолияти бузилади. Бу ўзгаришлар тезда ўтиб кетади. Денгиз типратиконларининг заҳари билан зарарланганда, уларнинг ўзига хос давоси йўқ. Биринчи навбатда шикастланган жойдан игна қолдиқлари ёки перициллярияларни олиб ташлаш лозим. Кейинги даво эса симптоматикдир. Овқатга ишлатилганда заҳарли бўладиган игнатерилилар. Игнатерилилардан денгиз типратикони ва голотурия истемол қилинади. Голотурия (Golothurioidea) ёки денгиз бодринги бошқа игнатерилилардан танасининг узунчоқлиги билан фарқланади. Голотуриянинг узунлиги 10-40 см, қувурсимон голотурия Holothurioidea tubulosa узунлиги 33 см атрофида, шишада ва қизаради. Интоксикацияни давом этиши организмга тушган заҳар миқдорига боғлиқ бўлади. Голотуринни кўзга тушиши олиб келади. Жанубий Шарқий Осиё мамлакатларида трепанглар овқатга кўп ишлатилгани учун голотурин заҳари билан заҳарланиш тез-тез учраб туради. Бундан голотуриялар денгиз типратиковлари каби заҳарли тери безларига эга, уларнинг ажратмалари терида маҳаллий яллиғланишни келтириб чиқаради. Денгиз типратиконлари заҳари ҳайвон сифатида ҳавф туғдириши мумкин. Уларнинг увилдириғида (еса бўлади, жуда мазали) кўпайиши пайтида одамларни заҳарланишига олиб келадиган токсик махсулотлар йиғилиши мумкин. Заҳарланишнинг давоси самптоматикдир. 2.6.Заҳарли умуртқалилар – Vertebrata Тўгарак оғизлилар. Мускуллари ва тери шиллиқ қавати безлари заҳарли деб таҳмин қилинадиган миногалар овқатга ишлатилганда заҳарланиш тасодифлари қадимдан маълум бўлган. Аммо миногаларда заҳарли безлар ёки заҳарли ҳодисалар учрамайди. Миногаларнинг тери шилимшиғи одамнинг овқат ҳазм қилиш йўлига тушиб кўзатувчан таъсир кўрсатади деб таҳмин қилинади. Лекин олиб борилган кузатишлар шиллиқ қават безининг таъсирлантирувчи хусусияти ажратма фақат қонга ўтгандагина юзага чиқишини кўрсатди. Шунингдек ҳайвонлар овқатига қўшиб берилган безнинг шилимшиқ қавати ҳам заҳарланишга олиб келади. Миногаларнинг мушакларини заҳарлилиги тажрибада тасдиқланмаган. Шундай қилиб, миногалар заҳарли деган таҳминлар тўла аниқланмаган. Бироқ миногалар овқатга ишлатилганда заҳарлан дум қисмидаги тиконларгина вазифасини бажариб, улар ҳар хил модификация кўринишида бўлган. Без аппаратидаги ўзгаришлар шилимшиқ безларнинг аста-секин фақат сон жиҳатидан эмас балки сифат жиҳатидан ҳам ривожланишига олиб келди. Без ажратмалари заҳарли хусусиятга эга бўла бошлади. Шундай қилиб тиканбошли балиқлар гуруҳининг санчувчи аппарати билан бошқа санчувчи қурилмага эга бўлган балиқларга нисбатан кўпроқ оғриқ берадиган бўлди. Кўринишидан тиканбошли балиқлар заҳарли ва заҳарсиз балиқлар ичида оралиқ шаклни эгаллайди. Тиканбошли балиқларга хитой ерши, ерш-носар, жарроҳ-балиқ ва денгиз шайтони киради. Хитой ерши Siniperca chuatsi - нисбатан йирик балиқ бўлиб, ауха деб ҳам аталади. Танаси сарғиш-яшил рангда, бўлиб, ён томонларида тўқ доғлари бўлади. Шунингдек белида, аналь ва дум сузгичлар қаттиқ олдинги қараган ўткир тиғи бўлади. Тиғда кесувчи қисми бўлиб, олдинга скальпелини эслатгани учун жаррох-балиқ номини олган. Бу майда балиқнинг узунлиги 20-30 см бўлиб, тропик денгизларда яшайди. Жарроҳ балиқнинг дум қисмидаги санчиқлари жуда заҳарли ҳисобланади. Аммо уларда ҳақиқий заҳарли безлар топилмаган. Думидаги тиғ асосида фақат шиллиқ безлар тўплами аниқланган. Тиғ туфайли юзага келган ярага тушган ажратма заҳарли таъсир кўрсатади деган таҳминлар бор. Денгиз шайтони-Lophius piscatorius . Бўйи икки метргача борадиган улкан бошли, танаси юқоридан пастга кенгайиб борувчи балиқ бўлиб, оғзи катта, жағи ва танглайи тишли, танаси қопламасиз, бошида кўпгина тиғлари бўлади. Олдинги уч тикончаси бел сузгичларидан ажралган. Илқ ва мўътадил денгизларда кенг тарқалган. Заҳарли ҳисобланган кўпгина некроз ривожланиб боради. Яра ўрнида эса чандиқ қолади. Баъзи ҳолларда оғир асоратлар, масалан бармоқларни доимий букилмай қолиш ҳолатлари ҳам учрайди. Заҳарланишнинг давоси симптоматик. Думтиғлари билан қуролланган ва чиқарув йўллари бўлмаган оддий заҳарли безлари бўлган балиқлар Уларга думнинали скатлар Trygon pastinaca киради. Танаси доирасимон, кенг бўлиб узун думи бўлади. Думида ўйилган тиғ шунинг думниналилар гуруҳига киради, йирик турларининг узунлиги 1,5-2,5 метрдир. Нинасини узунлиги 10-12 см. Ниналарининг асосида зуҳурли безлари жойлашган. Заҳари жуда кучли. Одатда скат тиғи санчилганда кучли оғриқ, беради ва жароҳатланган жой бирданига қизариб, 2-4 соатдан сўнг шишиб кетади, шиш сўнгра янада каттароқ масофани эгаллайди. Маҳаллий ўзгаришлардан ташқари умумий заҳарланиш ал Денгиз аждари заҳари билан заҳарланиш клиникаси . Санчиқ ўрнида кучли оғриқ сезилади, қизаради, кейин эса лимфаденит ривожланади. Бу ўзгаризлар 2-3 кунгача сақланади ва аста-секинлик билан камаяди. Умумий интоксикация белгилари қисқа муддатга қон босимининг тушиши, тахикардия, ҳансираш кўринишида бўлади. Денгиз ершлари Қора денгизда, Узоқ Шарқ ўлкаси қирғоғи бўйларида, Ўрат Ер денгизида ва Атлантика океанида кенг тарқалган бўлиб ( Scorpaena porcus ) нисбатан ҳавфли ҳисобланади. Бу балиқларнинг узунлиги 25 см атрофида, катта бошли, танаси қисман ён томонларидан сиқилган, кам ҳаракат бўлиб тош ва сув ўтлари орасида яшайди. Сузгич ўсимталари заҳарли, улар заҳарли безлар билан таъминланган. Денгиз ершларининг санчиғидан кейин дарҳол кучли оғриқ юзага келади. Ярачалар атрофи қизариб, шишиб кета баъзан бир турлари эса қорамтир рангли бўлади. Гўшти жуда мазали, лекин увилдириғи, эркак жинсий безлари, қора рангли қорин пардаси жуда заҳарли. Мурена (Muraena helena) болиғининг, тана шакли кабарик бўлиб, узунлиги 1,5 метрга етади, кул рангли доғлар кўринишида, 23 тадан 28 тагача бўлган йирик тишлари бор. Кўкрак сузгичларига эга бўлмаган йиртқич ҳисобланади. Заҳарли амфибиялар – Amphibia. Амфибиялар орасида териси заҳарли безлар билан қопланган турлари кўпдир. Улардан баъзи бирларнинг кўзини орқа қисмида анчагина без тўпламлари бўлади. Булардан ташқари бел қисмидаги терида жойлашган майда безлари ҳам бўлади. Қурбақаларда бу безлар теридан бўртиб чиқмаган бўлса, саламандра ва бақаларда улар нотўғри жойлашган тери сўгаллари ва пўст толалари кўринишида бўлади. Уларнинг ажратмалари қурбақал ҳам ҳавфли. Агар ажратма шиллиқ қаватларга тушгудек бўлса, майда ҳайвонларни ўлдиради, аммо одамда ушбу ҳолат ўлим билан тугамайди. Тритонлар ва саламандрлар заҳарли думли амфибиялар вакили бўлиб ҳисобланади. (Salamandra maculosa – доғли саламандра) .( Mertensiella caucasica – кавказ саламандраси ва бошқалар ). Саламандра заҳари – саламандратоксин тажрибадаги ҳайвонларга юборилганда марказий нерв системасининг шикастланишига: аввало бош мия пўстлоғининг қўзғолишига, кейин эса депрессияга, томир тортилишига, оғир ҳолларда эса фалажликка олиб келади. Ушбу заҳар яққол кўринадиган нейротроп хусусиятига эга бўлиб, ўлимга олиб келадиган ҳолати бирданига қон босимни ошиб кетиши, нафас олиш марказининг фалажлиги натижасида келиб чиқадиган юракнинг тўхтаб қолишига боғлиқ. Ўлимнинг бошланиши стрихни Думсиз амфибиялар. Думсиз амфибиялар танаси йўғон ва катта, боши гавдасига қўшилиб кетган, бўйни бўлмайди. Думи фақат личинка даврида бўлиб, вояга етганда йўқолиб кетади. Кўпчилик турларининг эркакларида резонанторлари бўлади. Бош билан гавда чегараларида йирик қулоқатрофи безлари бўлиб, уларнинг ажратмалари барча ҳайвонлар учун заҳарлидир. Паротидлардан ташқари кўпсонли тери безлари бақанинг бел қисми юзасидан олдинги ва орқа оёқларининг ташқи юзасида бир текисда ёйилган. Баъзи бир турдаги думсиз амфибияларда умуман паротидлар бўлмайди. Аммо тери безлари барча сувда ва қуруқликда яшовчиларда, шу жумладан қурбақаларда ҳам бўлади. Бақалар заҳарида буфотоксининг бошланғич таъсиридаги хусусиятлари бўлади. Одамнинг бақа заҳари билан заҳарланиш ҳоллари турли мамлакатларда жуда кўп кузатилади. 3. Ўзбекистон Республикаси ноёб ва йўқолиб бораётган заҳарли ҳайвонлари , уларни муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш. 3.1. Даль қорақурти Каракурт Даля Dahl’s Black Widow Lathrodectuc dahlia Levi, 1959 Мақоми. 3(NT): Заифга яқин, мозик тарқалган тур. Тарқалиши. Қашқадарё вилояти. (Нишон, Чор-Оғил, Фазоги, Ғузор қ., атрофлари, Оловиддинтоғ тепалиги). Жиззах вилояти. (Янгиқишлоқ, Зомин), Навои вилояти. (Зарафшон ш., Томди). Ўзбекистондан ташқарида: Эрон, Яман. Яшаш жойлари . Майинтулроқли чўл (яримчўл). Кемирувчилар, тошбақалар уясида тупроқдаги ёриқларда яшайди. Сони. Локал популцияларда урғочилари сони ҳар 100 кв. Метрда ўрта исобда 2 донагача бўлади. Яшаш тарзи. Йилига бир марта насл беради. Иккинчи ёшдаги ўргимчакчалар пилла ичида қишлайди, апрел-майда тарқалади, турли ёшдаги ўргимчакла 3.2. Ҳинд бойгаси Индийская (Черноголовая бойга). Indian Gamma (Common Tree) Snake. Boiga trigonatum (Schneider 1802) ssp. Melanocephala (Annandale 1904). Мақоми. 2 (VU:R) Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган тур. Тарқалиши. Сурхандарё вилоят жануби, Қизилқум чўли. Ўзбекистондан ташқари: Тожикистон, Тукмнистон, Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Покистон, Шри-Панкада-бошқа кенжа тури. Яшаш жойлари . Қум ва тупроқли чўллар, жар ва ўнқирлар, тоғларнинг пастки қисмлардаги сийрак ўт-бутали тошли қияликлар далалар ва эски турар жойлар. Сони. Ўзбекистонда саноқли топилмалари маълум. Яшаш тарзи . Апрел-октябрда тунлари фаол, кундузи тупроқ ёриқларида, тошлар тагида, жарликлардаги қушлар уясида ёки кемирувчилар инида жон сақлайди ва шу ерда қишлайди ҳам. Дарахт ва томларда тез ўрмалайди. Тахминан май 3.3. Тўрт йўлли чипор илон Палласов (чет ырёхполосый ) полоз Four – lined (Rat) Snake Elaphe quatuorlineata (Lacepede, 1789) Ssp. Sauromates (Pallas, 1814). Мақоми. 2 ( VU:R ) : Заиф, табиат камёб ареалининг четида, покал тарқалган тур. Тарқалиши. Устюрт ясси текислиги, Орол денгизидаги Возрождение ороли. Ўзбекистонда ташқарида: Қозоғистон, Туркманистон,Кавказ, Кавказолди, Украина, Молдова, Кичик Осиё, Болгария ва Руминия. Яшаш жойлари. Мустаҳкамланган қум ва тупроқли чўл худудлари, саксовул ва шувоқлар қопланган ўта шўрланган ерлар; кўпинча катта қумсичқон колонияларида. Сони. Ўзбекистонда доимо кам учраган: саноқли зотлар орқали маълум. Яшаш тарзи. Апрел-октябр ойлари фаол, дарахт ковакларида, тошлар тагида, тупроқ ёриқларида, кемирувчилар инларида беркинади ва шу ерда қишлайди. Июн-июл 3.4. Кўндаланг йўлли бўритиш илон Поперечнополосатый волкозуб. Northern (Schaw’s) Wolf Snake Lycodon striatus (Schaw, 1802). Ssp. Bicolor (Nikolsky, 1903 ). Мақоми. 2 (VU:R): Заиф, табиатан камёб, локат тарқалган кенжа тур. Тарқалиши. Сурхондарё вил. Жануби, Зарафшон, Туркманистон, Нурота т., Тошкент вилоят текислик ва тоғ этаклари. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Тожикистон, Эрон, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон шимоли. Покистон ва Ҳиндистоннинг жануби , Шри-Ланкада- бошқа кенжа тури. Яшаш жойлари . Соғ тупроқли ва тошли қир-адирлар, сийрак яримчўл ўсимликлари билан қопланган паст тоғлар (д.с.б. 1800 метргача). Сони. Барча жойда кам сонли: ўзбекистонда саноқли топилмалардан маълум. Яшаш тарзи . Апрел-октябрда тунлари фаол, кундузи тупроқ ёриқларида, тошлар остида, эсаи пахта дево 3.5. Афғон лоторинхи Афганский литоринх Afghan Awl-headed Snake Lythorhinchus nidgewayi Boulenger, 1887. Мақоми. 2 (VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган тур. Тарқалиши. Жанубий-Ғарбий Қизилқум (“Жайрон” экомаркази), Кўҳитанг т., Шеробод атрофлари. Ўзбекистондан ташқарида: туркманистон, Эрон, Афғонистон Покистон. Яшаш жойлари. Текислик ва тоғ этакларининг қумли ва тупроқшағалли қисмлари, қолдиқ тепаликлар, ботиқларнинг жарликлари, қуриган дарё ўзанлари (д.с.б. 2000 метргача). Сони. Барча жойларда кам учрайди. Ўзбекистонда саноқли зотлари маълум. Яшаш тарзи. Мартдан октябргача тунлари фаол, кудузи тупроқ ёриқларида, тошлар остида, кемирувчилар, калтакесаклар инида, чумолилар уяларида яширинади ва ўша ерда қишлайди: баъзан ўзи ҳам ин қуради. Июн- июлда 3-4 та чўзинроқ тухум қўяди. Жин 3.6. Капча илон Среднеазиатская кобра Oxus (Central Asian) Cobra Naja oxiana (Elichwald, 1831). Мақоми. 3 (NT): Заифларга яқин, мозаик тарқалган тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган (ДД). Тарқалиши. Ғрабий Помир-Олой, Марказий ва Жанубий Қизилқум, Қарши чўллари. Ўзбекистондан ташқарида: туркманистоннинг жанубий қисми, Тожикистон, Хиндистоннинг шимолий қисмлари. Яшаш жойлари. Шағал ва тупроқли адирлар, қолдиқ тоғлар ва д.с.б. 2000 метргача бўлган тоғлар, дарё қайирлар ва воҳалар, баъзан чўл ва ярим чўллар. Сони. 1980-йилларда жанубий худудларда (Боботоғ этаклари, Сандиқличўл) 1,5 гектар майдонда 1 дона учар эди. Ўртача зичлиги 1 кв. Км майдонда 0,5-5 тани ташкил этар эди. Ҳозирда айрим яшаш жойларида бутунлай йўқ бўлиб кетган қолганларида эса сони камайиб кетган. Яшаш тарзи. Март-октябрда, 3.7. Дашт қора илони Восточная степная гадюка Ursini’s Viper Vipera (Pelias) renardi (Christoph, 1861) Ssp. Teanshanica (Nilson et Ander, 2001 ). Мақоми. 2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган (EN). Тарқалиши. Ғарбий Тёншон тоғ тармоқлари, Чирчиқ ва Сирдарё воҳалари. Ўзбекистондан ташқарида: Жунғория, Сибир жануби, Олтой, Қозоғистон, Қирғизимтон жануби, Волга – Кама ўлкаси, Украина жануби, Кавказолди ва Катта Кавказ. Ғарбий ва Шарқий Европа жанубида, Молдавияда, Озарбайжонда, Туркиянинг шимоли-шарқида, Эроннинг шимолида-бошқа кенжа турлари. Яшаш жойлари. Дарё қайирлари ва кўп соҳиллари, баъзан тоғ ва тоғ этакларидаги қуруқ даштлар. Сони 1970 йилларда локат популяцияларда гектаорига 10-12 дона учар эди. Ҳозирда сони жуда камайиб кетга Х У Л О С А Ҳайвонлар дастлабки филогенетик ривожланиш давридаёқ ҳимояланиш ва ҳужум қилиш мақсадида қўлланадиган заҳар моддасини ҳосил қила бошлаган. Заҳарлилик ҳавонлар ўртасида кенг тарқалган хусусиятларидан биридир. Шубҳасиз, сифат, тузилиш жиҳатидан бир- биридан фарқ қилувчи заҳар ҳосил қилиш аъзоларига эга бўлган ҳайвонлар ўртасида қандайдир бир умумий қонуният бор. Модда алмашинувининг заҳарли ҳосилалари органик тараққиётнинг дастлабки даврларидаёқ пайдо бўла бошлаган. Хозирги пайтгача фақат жуда кам вакилларнинг заҳарлилик табиати ўрганилган (вируслар, бактериялар ва замбуруғларники). Лекин қолган барча организмларнинг метоболитлари ҳам маълум бир даражада заҳарли мавжудотлар заҳарлилик хусусиятининг датлабки (биринчи) палласи деб ҳисобланади. Навбатдаги давр ёки палла ушбу мавжудо ишлаб чиқаради. Лекин безлар ҳайвон организмида махсус қобиғ билан чегараланган бўлгани учун ҳам заҳар унга таъсир қилмайди. Ҳайвонот оламининг эволюцияси натижасида ҳайвонларнинг заҳарлилик ҳусусияти, айниқса заҳарларнинг кимёвий тузилиши кўплаб ўзгаришларга учради. Агар дастлабки заҳарли моддалар, метаболитлар структура (тузилма) жиҳатидан жуда содда тузилган бўлса, кейинги даврларда пайдо бўлган заҳарлар мураккаб тузилишга эга бўлди. Охир оқибат шундай заҳарли моддалар ҳосил бўла бошладики, ҳатто заҳарнинг тузилиши шахсий организм оқсили жойдаги тўқималар, хужайралар, аъзолар шикастланди, жароҳатланди. Заҳар организмнинг оқсил тузилишидан қанчалик фарқ қилса, шунча заҳарнинг қувватини юртиши, заҳарланиш даражаси юқори бўлиши маълум бўлди. Заҳарли моддалар токсик фаоллиги жиҳатидан бир-б Булар ичида экологик ва токсикологик тўлароқ ўрганилганлари заҳарли илонлар, чаёнлар, ўргимчаксимонлар ва бошқалардир. Энг кам ўрганилган ҳайвонлар – заҳарли амфибиялар, балиқлар, моллюскалар ва ковакичлилар ҳисобланади. Битирув малакавий иш бўйича олиб борилган изланишларимиз натижаларини қуйидагича изоҳлаш мумкин. 1. Дунё бўйича тарқалган заҳарли ҳайвонлар фаунаси, биологияси, экологияси ва тарқалишини ҳақида маълумотлар берилди. 2. Дунёда заҳарли ҳайвонларнинг 5000 мингга яқин тури учрайди. Булардан 21 таси содда ҳайвонларга, 93 ковакичлиларга, 16 таси паразит чувалчангларга, 50 таси ҳалқали чувалчангларга, 4 мингтаси буғимоёқлиларга, 91 таси юмшоқ таналиларга, 26 таси игна терилиларга, 500 таси балиқларга, 40 таси амфибияларга, 102 таси рептилияларга, 1 та тури сут эмизувчиларга киради Адабиётлар рўйхати 1. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Тошкент. Ўзбекистон нашриёти. 1997 йил. 2. Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш, Миллий стратегия ва Ҳаракат режаси. Тошкент. “Ўзбекистон” нашриёти. 1996 йил. 3. Биохилма-хиллик қонунчилик асослари. 4. Багданов О. Б. “Туркистондаги барча қўриқхоналар ва уларнинг ҳаёти”. Экологик хабарнома. Т. 1997 йил. 5. Мо и сеев В. И. Туркистоннинг ёввойи табиати. “Шарқ” нашриёти. Тошкент. 1998 йил. 6. Ноёб ва йўқолиб бораётган ҳайвон турлари рўйхати. Тошкент. 1998 йил. 7. Заповедн ы е территории Узбекистана . Под общей редакций В.И.Рацела. Ташкент. Узбекистан. 1980 г. 8. Ўзбекистон Қизил китоби. 2- том. Ҳайвонлар. Т. 1991 йил. 9. Маркевич Д.Ж. Социал
Купить
  • Похожие документы

  • Yomg‘ir chuvalchanglarining bioekologik xususiyatlari
  • Boshlang`ich sinf o`quvchilarini umurtqali hayvonlar bilan tanishtirishning metodlari
  • Respublikamiz tabiiy suv havzalarida uchraydigan baliq turlari va ularning ekologik guruhlari
  • Hasharotlarning tabiiy feromonlari
  • O’zbekistonning zaharli ilonlari, ularning tarqalishi va ahamiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha