Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Зоология

Продавец

Bohodir Jalolov

Паразитлар билан кун кечирувчи организмлар

Купить
Паразитлар билан кун кечирувчи организмлар Трипаносомалар ( Tripanosoma ). Балиқлар, сутэмизувчилар ва бошқа ҳайвонлар, шунингдек, одамлар қони плазмасида жуда майда паразит хивчинлилар – трипаносомалар учрайди. Уларнинг танаси дуксимон, хивчини орқага қайрилган, танаси ва хивчини ўртасида тўлқинсимон пардаси бўлади. Трипаносомалар қонга заҳарли моддалар ишлаб чиқаради. Африканинг тропик минтақасида одамлар орасида тарқалган оғир уйқу касаллигини Triponosoma gambiense пайдо қилади. Касалликни це-це чиивни антилопалардан одамга юқтиради. www.arxiv.uz Трипаносома лар www.arxiv.uz Лейшманиялар ( Leishmania ). Лейшманиялар териси эпителийси ҳужайралари ичида паразитлик қиладиган ҳайвонсимон хивчинлилардир. Одамларда тери лейшманияси кўпроқ учрайди. Бу паразит терининг очиқ жойларида узоқ вақт сақланиб қоладиган яра ҳосил қилади. Касаллик халқ орасида «авғон яра», «ёмон яра» ёки «шарқ куйдиргиси» номлари билан маълум. www.arxiv.uz Лейшманиялар www.arxiv.uz • Яра тузалиб кетгандан сўнг ўрни чандиқ бўлиб қолади. Касаллик Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида учрайди. Касаллик қўзғатувчисини искабтопарлар кемирувчилардан одамга юқтиради. • Ҳайвонсимон хивчинлиларнинг айрим вакиллари чумолилар ичагида симбиоз (ҳамкорликда бирга яшаш) яшайди. Улар қийин ҳазм бўладиган ўсимлик целлюлозасини ҳазм қилишда чумолиларга ёрдам беради. www.arxiv.uz СПОРАЛИЛАР ( SPOROZOA ) ТИПИ Споралилар типига одам ва ҳайвонлар организмида паразитлик қилувчи 5000 га яқин бир ҳужайрали ҳайвонлар киради. Уларнинг ҳаракатланиш органоидлари бўлмайди. Кўпчилик споралилар ҳаётининг маълум даврида спора ҳосил қилиш хусусиятига эга. Спора ҳайвонни ташқи муҳитнинг ноқулай шароитидан сақлайди. Ҳамма споралилар мураккаб ривожланиш циклига эга бўлади. Бу тип вакиллари орасида кокцидиясимонлар кўп учрайди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz Кокцидиялар ( Coccidiomorpha ) туркуми . Кокцидиялар турли умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонларнинг ичак девори эпителий ҳужайраларида паразитлик қилади. Улардан бири қуён, товуқ ва бошқа баъзи бир чорва моллари ичагида паразитлик қилувчи эймерия кенг тарқалган. www.arxiv.uz Кокцидиялар www.arxiv.uz Кокцидиялар ичакда паразитлик қилиб, ичбуруғга ўхшаш касалликни қўзғатади. Кокцидияларнинг ривожланиш жараёни жинсий ва жинссиз бўғинларнинг галланиши орқали мураккаб йўл билан боради. Ривожланиши циста ҳосил қилиш билан тугалланади. Цистаси ахлат билан ташқарига чиқади ва атроф-муҳитга сочилади. Ҳайвонлар озиқланганида кокцидияларнинг цистасини юқтиради. Циста ичида паразит фақат кислород етарли бўлган нам шароитда ривожлана олади.Кокцидиялар чорва молларининг маҳсулдорлигини камайтириш билан халқ хўжалигига катта зарар етказади. www.arxiv.uz Қон споралилари ( Haemosporidia ) туркуми . Споралилар орасида қон споралилари туркумининг вакиллари айниқса энг хавфли паразит ҳисобланади . Улар сут эмизувчилар, қушлар, судралиб юрувчилар ва одам қони эритроцитларида паразитлик қилиб яшайди. Шунинг учун улар қон споралилари дейилади. Қон споралилари ҳам ҳужайра ичида паразитлик қилади. Лекин уларнинг ҳаёт цикли иккита ҳўжайинда ўтади. www.arxiv.uz Қон споралилари www.arxiv.uz Қон споралиларидан безгак плазмодийси ( Plaasmodium vivax ) одамнинг энг хавфли паразитларидан бири ҳисобланади. Безгак паразитларининг ҳаёт циклида жинссиз ва жинсий кўпайиш такрорланиб туради. Паразит одам қонида жинссиз кўпаяди, безгак пашшаси ичагида эса жинсий кўпаяди. Шунинг учун одам паразитнинг оралиқ хўжайини, безгак пашшаси эса асосий хўжайин ҳисобланади. Пашша қон сўраётганида одамга паразитнинг спорозоитларини юқтиради. Спорозоитлар эритроцитларга кириб олиб, бўлиниб кўпая бошлайди ва жуда кўп мерозоитлар ҳосил қилганидан сўнг эритроцитларни емириб, қон зардобига чиқади. Мерозоитлар бошқа эритроцитларга кириб олади ва яна кўпаяди. Ҳар доим эритроцитлар ёрилиб унинг ичидан паразитлар чиққанида одамда безгак хуруж қилади. Пашша касал одамни чаққанида паразитни қайта юқтиради. Уни Споралилар орасида фойдали ҳашаротларда ва уй ҳайвонларида паразитлик қилувчи турлари ҳам кенг тарқалган. Нозема споралиси ( Nosema ) тут ипак қуртида ва асалариларида паразитлик қилади. Касалланган ипак қуртларининг танаси қораяди. Шу сабабли бу касаллик «қорасон» ёки «пебрина» деб аталади. Пебрина юқумли оғир касаллик, касалланган қуртлар кўплаб нобуд бўлади. Шунинг учун касалланган қурт топилган сўкчаклардаги ҳамма қуртлар куйдириб ташланади. Пебрана асалариларда оғир ич кетишни пайдо қилади. Споралилар типига мансуб бўлган пироплазмидлар қорамоллар, отлар, итлар ва бошқа сутэмизувчилар қонида паразитлик қилиб, қон касалликларини пайдо қилади. Пироплазмидларни ҳайвонларга қон сўрувчи каналар юқтиради. Сутэмизувчилар ва қушларнинг мускулида гўшт споралиларининг спораси учрайди. У яхши пи ИНФУЗОРИЯЛАР ( INFUSORIA ) ТИПИ. Инфузориялар энг мураккаб тузилишга эга бўлган бир ҳужайралилар бўлиб, дастлаб пичан ивитмасидан топилган. «Инфузория» сўзи ҳам пичан ивитмасида яшовчи ҳайвонлар маъносини англатади. Уларнинг танаси жуда кўп майда киприкчалар билан қопланган. Киприкчалар ёрдамида ҳаракат қилади. Ҳужайрасида икки хил ядро бор. Кичик ядроси – микронуклеус ва катта ядроси – макронуклеус (микро – кичик, макро – катта, нуклеус – ядро) дейилади. Кичик ядроси ирсий белгиларни сақловчи генератив ядро бўлиб, кўпайишда иштирок этади. Инфузориялар жинссиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. www.arxiv.uz www.arxiv.uz • Инфузориялар денгиз ва чучук сув ҳавзаларида, нам тупроқда яшайди, айрим турлари ҳайвонлар организмида паразитлик қилади. Уларнинг 7000 га яқин тури маълум. Инфузориялар типи киприкли инфузориялар ( Ciliata ) ва сўрувчи ( Suctoria ) инфузориялар синфларига бўлинади. • Яшаш муҳити ва тузилиши . Инфузорияларнинг типик вакили туфелька инфзорияси ( Paramaecium caudatum ) ҳисобланади. Уни чириётган ўсимликлар қолдиғи билан ифлосланган кўлмак сувларда, суви эскириб қолган аквариумларда учратиш мумкин. Туфелька танасининг шакли туфлининг тагчармига ўхшаш бўлганлиги туфайли унга шундай ном берилган. Унинг танаси чўзиқ, 0,1–0,3 мм катталикда, олдинги томони ярим доира шаклида, кейинги томони эса ингичкалашган бўлади. Туфелька танаси қаттиқ пелликула қобиқ билан ўралганлиги туфайли тана шакли доим Озиқланиши . Туфлька танасининг ён томонида оғизолди чуқурчаси бўлади. Чуқурчасининг четлари киприклар билан ўралган, унинг тубида эса оғиз тешикчаси жойлашган. Чуқурча четидаги киприкчаларнинг ҳаракатланиши туфайли турли майда организмлар ва органик моддалар оғиз тешигига келади. Оғиз тешиги қисқа ҳалқум билан тутушган. Озиқ ана шу ҳалқум тубида тўпланади ва унга цитоплазмадан бир томчи ҳазм суюқлиги ажралиб ҳазм қилиш вакуоласи ҳосил бўлади. Ҳазм қилиш вакуоласи ҳалқум тубидан ажралиб цитоплазмага ўтади. Озиқ цитоплазма оқими билан айланиб, вакуола ичида ҳазм бўлади ва цитоплазмага сўрилади. Ҳазм бўлмаган озиқ қолдиғи танасининг кейинги қисмидаги махсус чиқарув тешиги (порощица) орқали организмдан чиқариб юборилади. Туфелька бактериялар ва бошқа бир ҳужайрали майда организмлар, органик м • Нафас олиши ва айириши . Туфелька ҳам барча ҳайвонлар каби тана юзаси орқали сувда эриган кислород билан нафас олади. Моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган зарарли маҳсулотлар ва ортиқча сув танасининг олдинги ва кейинги қисмида жойлашган қисқарувчи вакуолалар ёрдамида чиқариб ташланади. Ҳар бир қисқарувчи вакуола йиғувчи узун найчалар, суюқлик сақловчи пуфакчалар ва чиқарув найчасидан иборат. Сув ва моддалар алмашинувининг кераксиз маҳсулотлари дастлаб йиғувчи найчаларга, улардан вакуола пуфакчасига ўтади. Пуфакча девори қисқариши туфайли суюқлик чиқарув найчаси орқали ташқарига чиқариб юборилади. Туфелька танасида нерв толалари топилмаган. Лекин у ҳарорат, кимёвий, ёруғлик ва турли механик таъсирни сезиш хусусиятига эга. • Ҳаракатланиши . Туфелька танаси сиртида жойлашган киприкч • Кўпайиши . Туфелька жинссиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. Жинссиз кўпайиши озиқ мўл бўлган қулай об-ҳаво шароитида содир бўлади. Жинссиз кўпайиш катта ва кичик ядроларнинг иккига бўлинишидан бошланади. Бўлинган ядролар ва бошқа ҳужайра органоидлари туфелька танасининг олдинги ва кейинги қисмига тенг ажралиб кетади. Шундан кейин туфелька танаси ўрта қисмидан ингичка тортиб, иккига ажралади ва иккита ёш туфелька ҳосил бўлади. Ҳар қайси ёш туфелькада етишмаган органоидлар қайтадан тикланади. • Туфельканинг жинсий кўпайиши иккита туфельканинг оғизолди чуқурчаси жойлашган томони билан яқинлашувидан бошланади. Ҳар иккала туфелькада пелликула қобиғининг бир-бирига тегиб турган жойи эрийди ва улар цитоплазмаси ўртасида боғланиш ҳосил бўлади. Сўнгра катта ядро емирилиб, цитоплазмага тарқалади, кич ТЎГАРАК ЧУВАЛЧАНГЛАР ( Nemathelminthes ) ТИПИ. • Тўгарак чувалчангларнинг танаси икки томондан ингичкалашган дуксимон шаклда ёки ипга ўхшаш бўлади. Танасининг кўндаланг кесими тўгарак, яъни доирасимон шаклни ҳосил қилганидан бу ҳайвонлар тўгарак чувалчанглар дейилади. Тана бўшлиғи суюқлик билан тўлган бўлиб, уни тери-мускул халтаси ўраб туради. Ҳазм қилиш ва жинсий системаси найлари ана шу тана бўшлиғи ичида жойлашган. • Тўгарак чувалчангларнинг нафас олиш системаси ривожланмаган. Ҳазм қилиш системасининг охирги қисмида чиқарув тешиги бўлади. Тўгарак чувалчанглар айрим жинсли ҳайвонлардир. Тўгарак чувалчанглар типи 12000 дан ортиқ турни ўз ичига олади. Улар денгиз ва чучук сув ҳавзаларида, тупроқда ҳаёт кечиради. Бир қанча турлари ўсимликларда, одам ва ҳайвонлар организмида паразитлик қил • Ташқи тузилиши ва ҳаёт кечириши . Одам аскаридасининг танаси дуксимон шаклда, оқиш ёки сарғиш рангда бўлади. Эркагининг узунлиги 15–25 см, урғочиси 20–40 см келади. Эркак аскарида думининг учки қисми қорин томонига қараб илмоққа ўхшаш буралган. Ёпишиш органлари ривожланмаган. Ичак бўшлиғида аскарида доим озиқнинг юришишига қарама-қарши ҳаракат қилади. Шу туфайли паразит ичакдан озиқ қолдиғи билан чиқариб ташланмасдан сақланиб қолади. • Ҳазм қилиш системаси . Аскариданинг ҳазм қилиш системаси икки учи очиқ узун найга ўхшайди. Бу най оғиз тешигидан бошланади ва қисқа халқум, қизилўнгач, ўрта ичак ҳамда орқа ичак орқали орқа чиқарув (анал) тешиги билан тугайди. Оғиз тешиги учта лаб билан ўралган. Аскарида ингичка ичакдаги озиқни сўриб олади. Озиқнинг ҳазм бўлмаган қисми анал тешиги орали чи • Айириш ва нерв системаси. Асакриданинг нерв системаси оқ планарияникига ўхшаш тузилган. Қизилўнгачни ўраб турадиган нерв халқасидан тананинг олдинги (лабларига) ва орқа томонига нерв томирлари чиқади. Бўйлама нерв томирлари кўндаланг нерв толалари ёрдамида бир-бирига туташиб туради. Сезги органлари яхши ривожланмаган. Айириш системаси тана бўйлаб кетган бир жуфт узун найдан ва олдинги томонида ташқарига очиладиган айириш тешигидан иборат. Бундай айириш системаси бўйин бези дейилади. • Кўпайиши ва ривожланиши . Жинсий системаси ингичка ва узун найларга ўхшаш бўлиб, тана бўшлиғида буралиб ётади. Урғочисида иккитадан тухумдон, тухум йўли, бачадон, битта жинсий қин ва жинсий тешик, эркагида биттадан уруғдон, уруғ йўли, уруғ чиқарувчи най ва куйикиш органи бўлади. Куйикиш органи орқа ичакнинг • Болалар гижжаси . Болалар гижжаси ( Enterobius Vermiculorus )нинг тана узунлиги 5–10 мм келадиган оқиш чувалчанг. Бу гижжа одам, айниқса, кичик ёшдаги болалар ингичка ичагининг кейинги қисмида ва йўғон ичагида паразитлик қилади. Урғочи гижжа кечаси орқа чиқарув тешигидан чиқиб, унинг атрофига тухум қўяди. Бу пайтда тери қаттиқ қичишиб, кишини безовта қилади. Гижжанинг тухуми ифлос қўл билан оғизга тушганида, ичакда яна личинкалар ривожлана бошлайди. www.arxiv.uz • Ўсимликларда паразитлик қилувчи тўгарак чувалчанглар . Тўгарак чувалчанглар орасида ўсимлик паразитлари ҳам жуда кўп учрайди. Айниқса илдиз бўртма нематодаси экинларга катта зарар етказади. Бу нематода бодринг, помидор, лавлаги, ғўза, кунгабоқар, картошка, ловия, мош, тут, тол каби 200 дан ортиқ сабзавот, полиз ва техника экинлари ҳамда турли хил дарахтларнинг илдизи ва ер ости қисмларига зарар етказади. • Картошка нематодаси ( Ditylenchus dipsaci ) картошка тугунагида паразитлик қилиб, ҳосилдорликнинг кескин камайишига сабаб бўлади. Цитрус нематодаси эса цитрус ўсимликлари (лимон, апельсин) илдизида паразитлик қилади. Буғдой ( Anguina tritici ) ва шоли нематодаси буғдой ҳамда шолининг донида паразитлик қилади. Республикамизда паразит чувалчангларни ўрганиш соҳасида М.И.Исаев, А.Т.Тўлага www.arxiv.uz
Купить
  • Похожие документы

  • Yomg‘ir chuvalchanglarining bioekologik xususiyatlari
  • Boshlang`ich sinf o`quvchilarini umurtqali hayvonlar bilan tanishtirishning metodlari
  • Respublikamiz tabiiy suv havzalarida uchraydigan baliq turlari va ularning ekologik guruhlari
  • Hayvonlarning ko’payishi va rivojlanishi
  • Hayvonot olamining hilma-hilligi va uning tabiatda tutgan oʼrni

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha