Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 6.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 16 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Текстиль

Продавец

Bohodir Jalolov

Пилик тайёрлаш жараёни. Пиликлаш машиналари

Купить
Мавзу: Пилик тайёрлаш жараёни. Пиликлаш машиналари Режа 1. Пилик тайёрлашнинг мақсади ва моҳияти. 2. Пиликлаш машинасининг вазифалари. 3. Пиликлаш машиналарининг турлари. 4. Пиликлаш машинасининг ишлаши 5. Таъминлаш қурилмаси, чўзиш асбоблари ва зичлагичлар  Йигириш системасининг пиликлаш ўтимида пилталанган пилтадан пилик тайёрланади. Пилик тайёрлашда чўзиш, пишитиш ва ўраш жараёнлари қўлланилади.  Пиликлашнинг мақсади ип йигиришга яроқли пилтага нисбатан ингичка ва равон хомаки маҳсулот – пилик олишдан иборат.  Пиликлашнинг моҳияти эса пилтани керакли миқдорда ингичкалаштириш, унга бурамлар бериб пишитиш ва ғалтакга ўрашдан иборатдир. Пиликлаш машинасининг вазифалари  Пиликлаш машинасининг вазифаси пилтани белгиланган чизиқий зичликгача ингичкалаштириш, маҳсулотни пишитиш ва ғалтакка ўрашдан иборат. Пилта чўзиш асбобида ингичкалаштирилади, уни ташкил этувчи толаларнинг учлари тўғриланади, текисланиб параллеллаштирилади ва ундан нозикроқ пилик ҳосил қилинади. Пилтачага пишитиш механизми ёрдамида бурамлар берилиб пишитилади - пилик шакллантирилади. Пиликни кейинги босқичда ишлатишга қулай бўлиши учун ўраш механизми воситасида ғалтакга ўраб, ундан паковка ҳосил қилинади. Пиликлаш машиналарининг турлари  Пиликлаш машиналари бир, икки ва уч ўтимда ишлатилиб келинган. Фан техника тарақиётининг натижасида ўртача чизиқий зичликдаги ипларни бир ўтимли, кичик чизиқий зичликдаги ипларни эса икки ўтимли пиликлаш машиналарида тайёрлаш имкони яратилди.  Пиликлаш машиналари тайёрланаётган пиликнинг чизиқий зичлигига қараб қўйидаги турларга бўлинади: 1. Йўғон пилик тайёрловчи машиналар 2. Йўғонлиги ўртача пилик тайёрловчи машиналар 3. Ингичка пилик тайёрловчи машиналар  Бундан ташқари пиликлаш машиналари таркибий қисмлари – таъминлаш зонаси, чўзиш асбоби ва пишитиш-ўраш механизмининг тузилиши билан ҳам фарқланади.  Ҳозир пиликлаш машиналарида тўла паковкани ажратиб олиш ва бўш ғалтакларни жойлаштириш автоматик механизмлар ёрдамида амалга оширилмоқда. Пиликлаш машинасининг ишлаши Пиликлаш машиналарининг ишлаши деярли бир хил. Улар бир биридан таъминлаш қурилмаси, чўзиш асбобининг тузилиши, чўзиш миқдори, рогулка ўлчами, сони ва улар орасидаги масофа ҳамда паковка массаси каби параметрлари билан фарқ қилади. Чўзиш асбобига киритилган пилта керакли миқдорда чўзилганда уни ташкил этувчи толалар учлари янада тўғриланиб, текисланиб параллеллаштирилади ва ундан юпқа пилтача ҳосил қилинади. Пилтачани пишитиш механизми ёрдамида ўз ўқи атрофида айлантириб – бурамлар бериб пилик шакллантирилади. Ҳосил қилинган хомаки маҳсулот - пилик кейинги босқичда ишлатишга қулай бўлиши учун уни ўраш механизми воситасида ғалтакга ўраб паковка ҳосил қилинади. Машинадаги технологик жараён компьютер дастури ёрдамида бошқарилади. Пилта ва пилик узилишини назорат  Zinser-668, 670, Rieter F-11, F-33 MARZOLI FT1 TOYOTA FL-16, 100  Хитой JWF 1415 Пиликлаш машиналарининг техник тавсифи Кўрсаткичлар Р-260-5 Zinser- 668 F-15/F- 35 FT 2N TJ FA 458A РТТ-132 Ишлаб чиқарувчи фирма (Давлат) Россия Германия Rieter Marzoli Хитой Россия Пиликнинг чизиқий зичлиги, текс 182-130 2222-200 1450-179 1470- 170 1000-200 435-125 Рогулкалар орасидаги масофа, мм 260 260 260 220-260 216 132 Рогулка ўлчами, мм 135-155 150-400 150-400 150-400 152-400 180-200 Машинадаги рогулкалар сони 120 192 гача 160 гача 192гача 120 120 Паковка массаси, кг 1,2-1,5 4,0 кг 4,0 кг 4,0 кг 4,0 кг 0,35-0,22 Рогулканинг айланишлар частотаси, мин -1 700-1200 1500 1500 1500 1200 1000- 1200 Чўзиш асбобининг тури 4х4; 3х3 3х3; 4х4 3х3; 4х4 3х3; 4х4 3х3; 4х4 4х4 Чўзиш миқдори 2,4-18 3,0-15,8 4-20 4-20 4,2-12 8-18 Бурамлар миқдори, бур/м 20-100 10-100 17-96 12-140 18,5-80 20-100 Zinser-668 пиликлаш машинасининг технологик схемаси  1-таъминлаш қурилмаси;  2-чўзиш асбоби;  3-бурам тақсимлагич;  4-рогулка;  5-ғалтакли каретка;  6-ғалтакни ўрнатиш мосламаси;  7-ғалтакнинг ҳаракат узатмаси;  8-ғалтакли карретканинг ҳаракат узатмаси Таъминлаш қурилмаси  Пиликлаш машинасида пилтали тазлар машинанинг орқа томонига жойлаштирилади. Тазларнинг диаметри нисбатан катта майдонни эгаллайди (улар 4 қатор қилиб жойлаштирилади).  Таъминлаш қурилмалари қўйидаги талабларга жавоб бериши шарт: 1. Қурилма баландлиги хизмат кўрсатувчининг бўйини ҳисобга олган бўлиши керак. 2. Қурилма баландлигини ўзгартириш имконияти бўлиши шарт. 3. Тазларни жойлаштириш қулай ва осон бўлиши керак. 4. Узатилаётган пилталар бир-бирига тегмаслиги керак. Пилта йўналтиргичлар  Таъминлаш қурилмаларида турли конструкциядаги бир ёки бир неча йўналтирувчи вал ва пилта ажраткичлар ишлатилади. силлиқ валл ҳалқали йўналтиргич пилта ажратгич Баланд рамкали таъминлаш қурилмаларида яширин чўзилишнинг олдини олиш учун узатувчи йўналтирувчи валлар кўпайтирилиб, пилта жойлашган тазларда пружинали дисклар қўлланилмоқда. Zinzer-668 пиликлаш машинасининг таъминлаш қурилмаси .  1-пилтали тазларнинг биринчи гуруҳи. 2- пилтали тазларнинг иккинчи гуруҳи. 3-таъминлаш қурилмасининг устуни. 4-олти қиррали йўналтирувчи вал. 5-пилта ажратгичлар. 6-фотореле (пилта узилишини сезувчи). 7-кронштейн. Чўзиш асбоблари  Чўзиш асбоблари тузилиши, чўзувчи жуфтликлар сони, чўзиш зоналари, хусусий ва умумий чўзиш миқдори, босувчи валикларнинг юкланиши, цилиндр ва валикларнинг диаметри, чўзиш жуфтликларидаги разводка каби кўрсаткичлари билан фарқланади. Бундан ташқари чўзиш жараёнида ажраладиган момиқларни тозаловчи ва сўриб олувчи мосламаларнинг ишлаши билан ҳам фарқ қилиши мумкин. 3х3 тизимидаги чўзиш асбоби  I- чиқарувчи чўзиш жуфтлиги  II-оралиқ чўзиш жуфтлиги  III- таъминловчи чўзиш жуфтлиги  А-дастлабки чўзиш зонаси  В – асосий чўзиш зонаси 4х4 тизимидаги чўзиш асбоби  1- чиқарувчи чўзиш жуфтлиги  2-оралиқ чўзиш жуфтлиги  3- таъминловчи чўзиш жуфтлиги  4-қўшимча чўзиш жуфтлиги Зичлагичлар Пиликлаш машиналарининг етакловчи механизми таъминланаётган маҳсулотга кичик илгариланма-қайтма ҳаракат бериб, валикларнинг эластик қопламалари бир текис емирилишга хизмат қилган ва уларнинг хизмат муддатини узайишига олиб келган. Пиликлаш машиналарида махсус конструкциядаги зичлагичлар қўлланилиши натижасида етакловчи механизмга эхтиёж қолмади. Зичлагичлардан ўтаётган махсулотнинг ёйилиб харакатланиши эластик қопламаларнинг ишлаш муддати узайишига олиб келди. Пиликлаш машиналарида ишлатиладиган зичлагичлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Маҳсулот зичлагич тешигидан ўтаётганда таркибидаги толалар зичлашиб, бир-бирга яқинлашади, улар орасидаги контакт кўпайиб ишқаланиш кучи, уларнинг илашувчанлиги ортади. Натижада чўзиш жараёни ҳар томонлама яхшиланади, яъни толаларнинг тўғриланиш в  1-таъминлаш зонасидаги зичлагич  2-дастлабки чўзиш зонасидаги зичлагич  3- асосий чўзиш зонасидаги қўшалоқ зичлагич 1 2 3 Пишитиш жараёнининг мақсади ва моҳияти  Маҳсулотни пишитиш жараёни ип ишлаб чиқаришда муҳим тадбирлардан бири ҳисобланади. Пишитиш жараёни пиликлаш, йигириш ва пишитиш машиналарида қўлланилади.  Пишитиш жараёнининг мақсади нисбатан калта толалардан керакли пишиқликга эга бўлган юмалоқ шаклдаги маҳсулотни ҳосил қилишдан иборат.  Пишитиш жараёнининг моҳияти эса ўзаро параллел толаларни маҳсулот ўқи атрофида бураш орқали уларни винтсимон чизиқ бўйлаб жойлаштириб, узувчи кучларга қаршилигини (пишиқлигини) оширишдан иборат.  Маҳсулот пишитилганда толаларнинг зичланиши натижасида уларнинг бир-бирига босими ортиб ўзаро ишқаланиш кучи пайдо бўлади. Айнан шу куч маҳсулотнинг узувчи кучларга қаршилигини таъминлайди.  Маҳсулотнинг буралиши толаларнинг винтсимон чизиқлар бўйлаб жойлашишига ва узу Пишитиш даражаси  Пиликни шакллантиришда чўзиш асбобидан чиқаётган пилтачага пишитиш механизми ёрдамида бурамлар берилади. Натижада маҳсулот нисбатан зичланиб, юмалоқ шаклга келтирилади.  Урчуқ ёки рогульканинг ўз ўқи атрофида бир марта айланиши пиликка битта бурам беради. Бир метр маҳсулотга тўғри келган бурамлар сони пишитилганлик ёки пишитиш даражаси деб аталади. Пиликнинг ўнг а) ва чап б) пишитилиши, битта ўрам в) , ёйилмаси г) . Ўнг ва чап пишитилганлик мавжуд бўлиб улар қуйидагича белгиланади.  Z - ўнг пишитилганлик бўлиб соат стрелкасига бўйлаб йўналган бўлади.  S – чап пишитилганлик бўлиб соат стрелкасига тескари йўналган бўлади.  d – маҳсулот диаметри, мм  h – битта бурамнинг баландлиги, мм  β – пишитиш бурчаги. а) б) в) г) Пишитилганлик даражасини қуйидагича аниқлаш мумкин  K – пишитилганлик даражаси, бурам/метр.  n у – урчуқ ёки рогульканинг айланишлар сони, мин -1 ;  – олдинги цилиндрнинг тезлиги, м/мин.   метр бурам n K у / 1   1   Пишитилганлик коэффициенти пишитишнинг физикавий моҳиятини ифодалайди ва бурамлар (пишитиш) бурчагини ҳисоблаш орқали аниқланади. Пишитилганлик коэффициенти ёрдамида турли чизиқий зичликдаги маҳсулотнинг пишитилганлик даражасини аниқлаш мумкин.  Т – пишитилганлик коэффициенти. Т n – пиликнинг чизиқий зичлиги, текс п T T K 100    Пишитиш механизми  Пиликлаш машинасида чўзиш асбобидан чиқаётган пилтачага бурамлар бериш учун пишитиш механизмидан фойдаланилади. Тузилиши ва ишлашига кўра пишитиш механизмини шартли равишда икки турга ажратиш мумкин (урчуқли ва урчуқсиз). Урчуқли пишитиш механизми  Пиликлаш машиналари урчуқли пишитиш механизми билан жиҳозланган бўлиб, маҳсулотни пишитиш ва ўраш вазифасини биргаликда амалга оширилган (урчуқнинг бир айланиши натижасида битта бурам берилган, рогулька ва ғалтак тезликлари фарқи ҳисобига ўраш содир этилади).  Урчуқли пишитиш механизми устки ва пастки кареткалардан, рейкали узатиш мосламасидан, урчуқ ва унга ўрнатилган рогулькадан, урчуқ ҳамда ғалтакка ҳаракат узатиш мосламасидан иборат бўлиб, урчуқнинг тезлиги чекланганлиги сабабли машина унумдорлиги ва паковка массаси талаб даражасидан паст бўлади. Поковка ўлчамларини ошириш урчуқ ва рогульканинг айланишида катта чайқалишларга сабаб бўлганлиги ҳам механизмнинг асосий камчиликларидан ҳисобланади. Рогулька ишчи ва мувозанатловчи шохчалардан тузилган. Ишчи шохча ғовак, тирқишли ва махсус шаклга эга бўлиб пиликни узилмасдан пишитилиб ўтишини таъминлайди. Ғовак шохчадаги тирқиш пиликни шайлаш (заправка) қулайлигини таъминлайди. Рогулькадаги лапкача ўралаётган пиликнинг таранглигини ростлашга (бир хил зичликда ўралишига) хизмат қилади. Урчуқли пишитиш механизми камчиликларини бартараф этиш, рогулька тезлиги ва поковка массасини ошириш мақсадида урчуқсиз пишитиш механизмлари қўлланилмоқда. Рогульканинг осма равишда устки панелга ўрнатилганлиги ва тасмали узатма ёрдамида ҳаракатланганлиги сабабли унинг тезлигини ошириш имконияти яратилди. Урчуқсиз пишитиш механизми Zinser 668 пиликлаш машинасининг пишитиш механизми.  1- чўзиш асбобининг чиқарувчи жуфтлиги  2- механизмнинг устки панели  3- бурам тақсимлагич  4- рогулька  5- рогульканинг тасмали ҳаракат узатмаси  6- лапка (бармоқча)  7- ғалтак йўналтиргич Ушбу механизмда пишитиш икки зонада амалга оширилади. Биринчи зона чиқарувчи жуфтлик - бурам тақсимлагич орасида бўлиб, чўзиш асбобидан чиқаётган пилтачага айланувчан бурам тақсимлагич сирти қирралари ёрдамида (юмалатиб) дастлабки бурамларни беради. Иккинчи зона бурам тақсимлагич – рогульканинг ғовак шохчаси орасида бўлиб, унинг елкаси шаклланаётган пиликга асосий бурамларни беради. Устки панелга ўрнатилган бурам тақсимлагичларнинг баландлиги ҳисобига олдинги ва кейинги қаторларда пиликнинг бир хил тарангликда пишитиш амалга оширилади. Бурамларни бир текислигини таъминлаш мақсадида ҳар хил тузилишдаги бурам тақсимлагичлар ишлатилади. Уларнинг ишчи сиртлари ва рифля - ўйиқлари ҳар хил тузилишга эга бўлиб тола турларига қараб танланади. Бурам тақсимлагичлар пилтачага берилаётган бурамларни о Бурам тақсимлагичлар  а - тақсимлагичнинг сирти юмолоқлаштирилиб, рифлялари сезгир қилиб ишланган, у универсал ҳисобланиб пахта ва кимёвий толалардан чизиқий зичлиги 500 тексгача бўлган пилик тайёрлашда ишлатилади.  б – тақсимлагичнинг сирти юмолоқлаштирилмай, ўткир рифлялар билан жиҳозланган, у пахта, вискоза ва бошқа кимёвий толалардан чизиқий зичлиги 1000 тексгача бўлган пилик ишлаб чиқаришда қўлланилади.  в - тақсимлагичнинг сирти юмолоқлаштирилган ўтмас рифляли қилиб ишланган, у пахта ва кимёвий толалар аралашмасидан чизиқий зичлиги 500 тексдан кам бўлган пилик ишлаб чиқаришда қўлланилади. Шундай қилиб, пиликлаш машинаси унификациялаштирилган. а б в Ўраш жараёнининг мақсади ва моҳияти Ўраш жараёнининг мақсади – йигириш ўтимларида хомаки маҳсулотлар сифатига зиён етказмасдан қайта ишлаш, сақлаш ва транспортировкалаш учун қулай, иложи борича катта ҳажмдаги зич, компакт поковка ҳосил қилишдан иборат. Ўраш жараёнининг моҳияти эса – чиқарувчи органдан келаётган маҳсулотни маълум қонуниятлар асосида ғалтакга жойлаштириб, белгиланган паковкани шакллантиришдан иборат. Пилик ишлаб чиқаришда асосан цилиндрик тузилишдаги четлари конуссимон ўраш тури қўлланилади. Пиликни ўраш шартлари Шаклланган пилик ўз вақтида махсус поковка шаклида ўралиши шарт. Пиликни ўраш ғалтак тезлигининг ошиб бориши ёки камайиб бориши ҳисобига амалга оширилади. Пахта толаси ишлатилганда пиликлаш машиналарида ғалтакнинг тезлиги урчуқ тезлигидан катта, зиғир ва жун толалари ишлатилганда эса урчуқнинг тезлиги рогулькадан катта бўлади. Пиликни ўрашда қуйидаги талабларга амал қилинади: 1. Ўраш шакли – «поковка» кейинги машинани таъминлаш учун қулай бўлиши керак; 2. Поковка ўрамлари кейинги босқичда ишлатилганда титилиб кетмаслиги керак; 3. Поковка транспортировка учун қулай бўлиши керак; 4. Ғалтакка ўралган пиликнинг узунлиги ёки массаси мумкин қадар максимал бўлмоғи шарт.  Пиликни ўраш компьютер дастурлари ёрдамида бошқарилади, яъни:  ғалтакнинг тезлиги ҳар бир қатламда камайтирилади;  ғалтакли каретканинг тезлиги ҳар бир қатлам охирида камайтирилади;  ғалтакли каретканинг ҳаракат қулочи ҳар бир қатламда камайтирилади;  ғалтакли каретканинг ҳаракат йўналиши ҳар бир қатлам сўнгида ўзгартирилади. Пиликлаш машинасининг ғалтакли кареткаси 1. ғалтакли каретка 2. ғалтакли каретканинг сегментлар панели 3. сегментларни ўрнатиш учун консоллар 4. паковканинг таянч узели Икки конусли ўрам шакли   - конус бурчаги, карда пилиги учун  = 50  , қайта тараш пилиги учун  =58  Ўраш даврини шартли равишда уч қисмга ажратиш мумкин:  пилик учини ғалтакнинг ёпишқоқ белбоғига улаш;  асосий ўраш вақти;  ўрашнинг тугаш вақти. Пилик машинасининг иккала қаторидаги ғалтакларда бир хил зичликдаги паковка ҳосил қилишда пиликнинг таранглиги муҳим омил ҳисобланади. Пилик таранглиги шайлаш усуллари орқали ростланади. Ўрашдаги шайлаш усуллари  Пиликнинг орқа А ва олдинги В қаторидаги лапкачаларга ўралиши. Пиликлаш машинасининг унумдорлиги бу ерда:  Ан –назарий унумдорлик, кг/соат;  n у – урчуқ ёки рогульканинг айланишлар сони, мин-1;  Т n – пиликнинг чизиқий зичлиги, текс.  К - пиликнинг пишитилганлик миқдори, бурам/метр.  m- машинадаги урчуқлар сони   соат кг K m T n A n y H / 1000 60 2     
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami
  • UXK rusumli paxta tozalash uskunasi ta’minlagichi takomillashtirish
  • O‘quvchilarga ip va gazlama mavzusini o‘qitish metodikasi
  • O’quvchilarga fartuk va bog’ichli qalpoqchalarni tikib, oxirgi o’lchov berish mavzusini o’qitish ijodkorlikni shakllantirish metodikasi
  • Халқали усулда ип йигириш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha