Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 16 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Текстиль

Продавец

Bohodir Jalolov

Пневмомеханик усулда ип йигириш

Купить
Мавзу: Пневмомеханик усулда ип йигириш Режа 1. Очиқ учли йигириш усуллари. 2. Пневмомеханик йигириш машиналари. 3. Пневмомеханик йигириш машинасида технологик жараёнлар. 4. Пневмомеханик йигириш машинасининг таъминлаш қурилмаси. Очиқ учли йигириш усуллари Ҳалқали йигириш машиналарида пишитиш ва ўраш жараёнларининг биргаликда бажарилиши тезликнинг кўрсаткичларини чекланишидаги асосий сабаб ҳисобланади. Машина унумдорлигини ошириш учун пишитиш ва ўраш жараёнларини ажратиб (пишитиш ва ўраш жараёнлари тезликларини ошириш учун), ушбу вазифаларни алоҳида механизмларда бажариш йигириш технологияси тарақиётининг асосий йўналишлардан бири ҳисобланмоқда. Тадқиқотлар, изланишлар асосида ип шакллантириш ва ўраш вазифаларини алоҳида амалга ошириш имкониятига эга бўлган йигириш усуллари яратилди ва улар «очиқ учли йигириш» деб аталмоқда. Ҳалқали Очиқ учли Очиқ учли • Очиқ учли йигириш усулида тайёрланган ипларга ОЕ шартли белгиси берилган. Инглиз тилида ОЕ «open-end», яъни очиқ учли йигириш маъносини билдиради. (Карда йигириш системасида тайёрланган тўқув иплари СD «card», қайта тараш системасида тайёрланган тўқув иплари СМ «combing» шартли белгилари билан юритилади. Трикотаж ипларини номлашда CD ва CM олдига К «knitting» ҳарфи қўшилиб, KCD ёки KCM белгилари қўйиб ишлатилади). • Очиқ учли йигиришда ҳалқали усулдан фарқли ўлароқ қуйидаги қўшимча технологик операциялар (жараёнлар) бажарилади: 1. Таминланувчи пилтани дискретлаш (бир - бирига боғлиқ бўлмаган алоҳида толалар оқимини ҳосил қилиш); 2. Ҳосил бўлган дискрет толалар оқимини ип шакллантириш зонасига транспортировкалаш (етказиш). 3. Белгиланган чизиқий зичликни ҳосил қилиш учун дискрет толаларни циклик қўшиш . Очиқ учли йигиришнинг қуйидаги турлари мавжуд : 1. Механик (ипнинг эркин учларига дискрет толаларни бирлаштириш механик тарзда амалга оширилади). 2. Пневмомеханик (дискрет толалар камерага ҳаво ёрдамида йўналтирилади ва механик тарзда бурамлар берилади). 3. Пневматик (ажратилган толаларни узатиш ва пишитиш ҳаво гирдоби ёрдамида амалга оширилади). 4. Электромеханик (толаларни тўғрилаш, параллеллаштириш электр майдони ёрдамида пишитиш эса механик усулда амалга оширилади). 5. Гидравлик (толаларни узатиш ва пишитиб ип хосил қилишда суюқлик оқими қўлланилади). Очиқ учли йигиришнинг пневмомеханик тури дунё тўкимачилик корхоналарида юқори самара билан ишлатилмоқда. Пневмомеханик йигириш машиналари Пневмомеханик йигириш машиналарида ишчи органларнинг катта тезликда ишлаши ҳисобига юқори унумдорликда 2,5 - 5,0 килограмм оғирликдаги бобиналарда ўртача чизиқий зичликдаги иплар тайёрланмоқда. Йигириш камерасининг уйиқ қисмида дискрет толаларнинг циклик қўшилиши натижасида ипнинг шаклланиши, чизиқий зичлик ва пишиқлиги бўйича нотекисликни 30-40 фоизга камайишига олиб келди. Пневмомеханик ип равонроқ, силлиқроқ, ғовакроқ, тозароқ ҳамда узайиши юқори бўлганлиги туфайли турли хил маҳсулотлар тайёрлашда кенг миқёсда ишлатилмоқда. Пневмомеханик йигиришда маҳсулотнинг пастдан юқорига ҳаракатланиши туфайли оператор машинага тик ҳолатда хизмат кўрсатади. Бу эса унинг афзалликларидан бири ҳисобланади. Пневмомеханик ип ассортиментининг чекланганлиги ва пишиқлигининг ҳалқали усулда йигирилган ипга нисбатан 15-20 фоизга кам бўлиши унинг камчилиги ҳисобланади. Пневмомеханик йигириш машиналари тезлик кўрсаткичлари, камераларнинг сони, тайёрланаётган ип ассортименти, сифатни бошқариш қурилмалари ва ўраш механизмлари билан бир-биридан фарқ қилади. Етакчи фирмаларнинг пневмомеханик йигириш машиналарида шаклдор ва чирмовуқли иплар хам тайёрланмоқда. Бу машиналарда цилиндрик ёки конуссимон шаклдаги бобиналарни ҳосил қилиш қурилмалари мавжуд. Пневмомеханик йигириш машиналари камерали, роторли ва кондерсорли турларга ажратилади. Камерали йигириш машиналари табиий ва кимёвий толалардан кенг ассортиментдаги ипларни тайёрлашда қўлланилади. Роторли йигириш машиналари эса паст навли пахта толаси ва чиқи Пневмомеханик йигириш машиналарининг техник тавсифлари Т/р Техник кўрсаткичлар Oerlikon-Schlafhorst Rieter Oerlikon- CZech Autocoro-S360 Autocoro-480 ВТ 923 R-40 BD-330 BD-416 1 Ишлатиладиган тола узунлиги мм 60,0 гача 60,0 гача 60,0 гача 60,0 60,0 60,0 2. Таъминланадиган пилтанинг чизиқий зичлиги, ктекс 7,0-2,5 7,0-2,5 3-7,0 2-7,0 3-7,0 2,5-7 3. Ип чизиқий зичлиги, текс 14,7-145 10-145 14,5-200 10-200 10-250 15-150 4. Дискрет барабанчанинг айланишлар частотаси, мин -1 6000-9000 6000-9000 6000-10000 6000- 1000 0 6000-10000 6000-10000 5. Камералар орасидаги масофа, мм. 230 230 220 220 210 210 6. Йигириш камерасининг айланишлар частотаси, мин -1 40000-130000 40000-150000 40000 110000 150000 31000- 100000 25000- 120000 7. Ипнинг чиқиш тезлиги, м/мин 230,0 300,0 170-200 255 150-170 180 8. Чўзи Ўзбекистон корхоналарида Ритер, Эрликон-Шлафхорст, Эрликон-Чех фирмаларининг пневмомеханик йигириш машиналари самарали ишлатилмоқда. «Ритер» фирмасининг RU-14, R-20, R-40, ВТ 905, ВТ-923 пневмомеханик йигириш машиналарида йигириш камералари 80000 дан 150000 мин-1 гача, Эрликон- Шлафхорст фирмасининг Аutocoro-S360, ва Аutocoro-480 машиналарида йигириш камералари 150000-1 мин «Эрликон-Чех» фирмасининг BD-330, BD-340, BD-350, BD-380, BD-416 машиналарида эса 25000 дан 120000 мин-1 гача тезликда ишлатилмоқда. Пневмомеханик йигириш машиналарининг технологик параметрлари компьютер дастурлари ёрдамида бошқарилади. Пневмо механик йигириш машиналарининг турлари (n кам =100000-150000 мин -1 ) Oerlicon Шляфхорст (Германия) Аutocoro S 240, 360, 480 Oerlicon.Чех. (Чехия) BD-320, BD-330, BD-350, BD –380 Rieter (Швецария) R-20, R-40, BT –903, ВТ-904, ВТ-905 Пневмомеханик йигириш машинасининг технологик схемаси • 1- таъминланувчи пилта • 2 - зичлагич • 3 - таъминловчи столча • 4 - таъминловчи цилиндр • 5 - дискретловчи барабан • 6- конфузор (транпортировка канали) • 7 - йигириш камераси, • 8 - ип сифатини назорат қилувчи датчик • 9 - тортувчи валллар • 10 - ип узилишини назорат қилувчи датчик • 11 - ип тахлагич • 12 -ўровчи вал • 13- бобина Пневмомеханик йигириш машинасида технологик жараёнлар Пилта 1 зичлагич 2 дан ўтиб, таъминловчи столча 3 билан таъминловчи цилиндр 4 ёрдамида дискретловчи барабанча 5 га узатилади. Дискретловчи барабан гарнитура тишлари ёрдамида маҳсулотни алоҳида- алоҳида толаларга ажратади. Толаларнинг дискрет оқими сўрувчи ҳаво таъсирида конфузор 6 орқали йигириш камераси 7 га транспортировка қилинади. Йигириш камерасининг айланиши ҳисобига толалар унинг қия сиртида силжиб уйиқ қисмида йиғилади. Толалар камера ичида устма-уст жойлашиб ҳалқасимон пилтача ҳосил қилади. Натижада толалар дискрет оқимининг циклик қўшилиши амалга ошади. Агар ип учи найчага киритилса, у сўрилиб марказдан қочма куч таъсирида камеранинг уйиқ қисмидаги ҳалқасимон пилтача билан туташади. Йигириш камерасининг катта тезликда айланиши Пневмомеханик йигириш машинасининг таъминлаш қурилмаси Пневмомеханик йигириш машинасида таъминлаш, дискретлаш, пишитиш ва ипнинг шаклланиши каби вазифалар алоҳида йигириш қурилмаларида амалга оширилади. Машинанинг таъминлаш қурилмаси зичлагич, таъминлаш столчаси ва таъминлаш цилиндридан иборат. Зичлагич пилта таркибидаги толаларнинг зичлашишига, улар орасидаги ишқаланиш кучини кўпайишига, маҳсулотни маълум шаклда ва бир хил тезликда узатилишига хизмат қилади. Таъминлаш столчаси ва цилиндр орасидан ўтаётган толалар тутами қаттиқ қисилган ҳолда дискретловчи барабанчага узатилади. Столча пластинкали пружина таъсирида толалар тутамини цилиндрга қаттиқ қисилишини таминлайди. Таъминлаш цилиндр пилтани зичлагичдан тортиб ўтказиш ва дискретловчи барабанчага узатиш вазифасини бажаради. BD-330 пневмомеханик йигириш машинасининг таъминлаш қурилмаси • 1 - таъминловчи цилиндр • 2 - зичлагич • 3 - таъминловчи столча • 4 - пружина • 5 - ҳавфсизлик ричаги • 6 - дискретлаш барабанчаси • 7- дискретлаш барабанчасининг гарнитураси Дискретловчи барабанча • 1 - барабанча; • 2 - подшипник; • 3 - блокча; • 4 - арра тишли гарнитура Дискретловчи барабанча таъминланаётган маҳсулотни алоҳида толаларга ажратиш ва дискрет толалар оқимини ҳосил қилиш вазифасини бажаради. Дискретловчи барабанча таъминловчи цилиндрга нисбатан катта тезлик билан айланиб маҳсулотни ингичкалаштиради. Натижада пилтадан айрим толалар ва уларнинг гуруҳлари ажралиб, толаларнинг дискрет оқими ҳосил бўлади. Дискретловчи барабанча қуйидаги гарнитуралар билан жиҳозланади: а) пахтага ишлов берилганда ОК – 40, тишнинг қиялиги  =240, тиш баландлиги 3,6 мм, тиш қалинлиги 0,9 мм. б) пахта толаси ва унинг вискоза ҳамда акрил толаси билан аралашмасига ишлов берилганда ОК - 61 ишлатилади. Тиш баландлиги 2 мм,  =240, тиш қадами 2,5 мм. в) вискоза толаси ва вискоза толасининг пахта толаси билан аралашмасига ишлов берилганда ОК – 36 ишлатилади. Тиш баландлиги 1,2 мм,  =00 тиш қадами 4 мм. г) синтетик штапел тола ва улар аралашмасига ишлов бериш учун ОК – 37 ишлатилади, унинг тиши олдинги бурчаги манфий қийматга эга бўлиб 990, тиш қадами 4,7 мм ни ташкил этади ва толани ушлаб туриш имконияти кам ҳисобланади. Узилиш датчиги Узилиш датчиги тирқишидан ўтаётган ип оптик-электрон тизим назоратида бўлади. Ушбу тизим ип узилганда датчикнинг сигнали асосида таъминловчи цилиндр ҳаракатини тўхтатади. Узилиш датчиги оптик-электрон тизимга қуйидиги ҳолатларда сигнал беради: 1. Йигириш камерасида ип узилганда; 2. Тортувчи ва ўровчи валлар оралиғида ип узилганда; 3. Машинани юргизиш вақтида йигириш қурилмаларида индивидуал ёки ялпи шайлашда. 4. Оптик-электрон тизим ип узилганда олинган сигналга асосан таъминловчи цилиндрни тўхтатади ҳамда уни бир онга тескари ҳаракатлантириб, толалар тутамини дискретлаш зонасидан чиқаради. Ип узилганда таъминлашни автоматик тўхтатиш қурилмаси • 1- ипнинг зангламайдиган йўналтиргичи; • 2 – бошқарувчи тугма; • 3 – корпуснинг устки қисми; • 4 – керамик ип йўналтиргич; • 5- нур диоди; • 6- яшил ранг лампаси; • 7-қизил ранг лампаси; • 8- кабель; • 9,10, 11- ушлагич; • 12- йўналтиргич. Пневмомеханик йигириш машиналарида пилтадан ип шакллантиришда иштирок этувчи органлар бир корпусга монтаж қилинган бўлиб, у йигириш қурилмаси (йигириш блоки) деб аталади. Уни машина ишлаётганда ҳам олиб, қайтадан жойига ўрнатиш мумкин. Ушбу қурилма икки қисмдан тузилган. Биринчи қисмида таъминлаш ва дискретлаш, иккинчи қисмида эса дискрет толалар оқимини транспортировкалаш, уларни циклик қўшиб ҳалқачага айлантириш, бурамлар бериб ип шакллантириш вазифалари бажарилади. Қурилманинг иккала қисми бир-бирига шарнир ёрдамида бириктирилган бўлиб, улардаги ишчи органлар ёпиқ контурда жойлашган. Қурилма очилганда камера у билан бирга олдинга силжиб, хизмат кўрсатишга қулай ҳолатни эгаллайди. Йигириш қурилмаси Йигириш қурилмаси Пневмомеханик йигириш машиналарининг ажратгичи конфузор билан бирга яхлит бир детал (диск) ни ташкил этиб, ўртасида ип ўтувчи найча жойлашган. Конфузор дискрет толалар оқимини камера сиртига тангенциал йўналишда киритилишига хизмат қилади. Ип ўтувчи найчалар сирти турли шаклда тайёрланади. Ажратгич Ип ўтувчи найчалар • Йигириш камераси ичида ипга берилаётган бурамларнинг бир хил тақсимланиши учун бурам сақлагич мосламалари ўрнатилади. • 1-тўпловчи қия сирт, • 2-нов, • 3-подшипник, • 4-ўқ, • 5-блокча, • 6-конуссимон сирт. Йигириш камераси Йигириш камерасининг конусимон ички қисми тўпловчи қия сирт ва унга туташган турли шаклдаги новдан иборат. Конфузор орқали келаётган толаларнинг дискрет оқими камеранинг айланиш пайтида марказдан қочма куч таъсирида энг кенг жой нов томон силжиб боради. Толалар дискрет оқимининг ҳар бири новда устма-уст жойлаша бошлайди ва ҳалқали пилтача ҳосил бўлади. Бу ҳодиса толалар дискрет оқимининг циклик қўшилиши деб аталади. Пневмомеханик йигириш машиналарида камералар турли диаметрларда (28; 30; 33; 34; 35; 36; 40; 43; 46; 54; 56; 66 мм) тайёрланиб ишлатилмоқда. Уларни танлашда ишлатилаётган тола тури, ипнинг чизиқий зичлиги ва тезлик кўрсаткичлари инобатга олинади. Камеранинг ичига ташқаридан ип туширилса, у дарҳол марказдан қочма куч таъсирида камера сиртининг энг кенг диаметрли жойи – новга боради ва ҳалқасимон пилтача билан туташади. Йигириш камерасининг ўз ўқи атрофида катта тезлик билан айланиши туфайли ипнинг учига толалар бирин- кетин чирмашиб илаша бошлайди ва ҳалқасимон пилтача шу жойидан узилиб, пишитиш жараёни - ип шаклланиши бошланади. Йигириш камерасида пишитилаётган ип иккита участкада эгилиб ўтади. Ипнинг эластиклиги туфайли унинг пишитилиши эгри «Э» участкадан ўтиб баллон қисми 5 бўйлаб тарқалиб ажралувчи «А» пунктига етиб боради. Бу пунктда буралган ва пишитилган маҳсулот - ип йигириш камераси сиртидан ажратиб олинади. Камеранинг ўз ўқи атрофида ҳар бир айланиши ипга битта бурам беради. Шундай қилиб, йигириш камерасида иккита техноло • 1 – дискрет толалар оқими; • 2 – конфузор; • 3 – толали тутамча; • 4-ип; • 5-баллон; • 6 –тортувчи валлар; • 7 – ўровчи вал; • 8 - бобина Ипнинг пишитилиш схемаси Пневмомеханик йигириш машиналарида толалар дискрет оқиминининг ҳаракатланишини амалга ошириш учун таъминловчи цилиндр ва дискретловчи барабандан бошлаб то йигириш камерасигача ҳаво ишлатилади. Бунинг учун ҳар бир машинанинг йигириш камераларидан ҳаво махсус вентиляторлар ёрдамида сўриб олинади. Натижада камеранинг ичида ҳаво босими камайиб, пневмоканалда толалар дискрет оқимини йўналтирувчи ҳаво ҳаракати вужудга келади. Ҳавонинг сўрилиш даражаси ёки камерада ҳавонинг сийракланиш даражаси мунтазам текширилиб турилади. Ҳавонинг сийракланиш даражаси пасайиб кетса, толаларнинг дискретловчи барабандан ажралиши ва уларнинг ҳаракати қийинлашиб қўшимча тугунаклар пайдо бўлиши мумкин. Тугунаклар доим ипнинг шаклланишига тўсқинлик қилиб, унинг узилишини кўпайтиради. Йигириш камерасида ҳавонинг ҳарак Йигириш камерасининг ичида шаклланаётган ип тортувчи валлар ёрдамида ўзгармас тезлик билан узлуксиз чиқариб олинади. Ип ғалтакларга ўралаётганда унинг ғалтак ўқи бўйлаб йўналтириб туриш учун машина ип юритгич билан жиҳозланган. Ўровчи ва тортувчи валлар орасида ип маълум тарангликка эга бўлиши керак. Ғалтак туткич иккита ричаг ва иккита тарелкалардан иборат. Тарелкалар ричагга ўрнатилган ўқларга кийгизилган подшипникларда енгил айланади. Ўралаётган ипнинг миқдори ошган сари ричаг кўтарилиб, бобинанинг диаметри катталашиб боради. Пневмомеханик йигириш машинасининг ўраш механизми • 1- ип чиқарувчи найча; • 2- ип юритгич; • 3- тортувчи валлар; • 4- назорат датчиги; • 5-парафинлаш қурилмаси; • 6- ўраш вали; • 7- ип тахлагич; • 8- ғалтак туткич; • 9- бобина. BD-330 пневмомеханик йигириш машинасининг ўраш механизми Пневмомеханик йигириш машиналарининг ўраш механизми цилиндрик ёки конусли бобиналарни шакллантириш учун хизмат қилади. Цилиндрик ёки конуссимон бобиналарни шакллантириш учун ғалтак туткични алмаштириш керак бўлади. Пневмомеханик йигириш машиналарининг ўраш қурилмалари эҳтиёжга қараб, парафинловчи ва электрон назорат қурилмалари билан жиҳозланиши мумкин. Парафинловчи қурилма ип сифатини яхшилашга хизмат қилади. Электрон назорат қурилмаси йигирилаётган ипнинг сифат кўрсаткичларини ҳар бир камера ёки машина бўйича аниқлаб маълумотни дисплейга узатади. Машина унумдорлиги
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami
  • UXK rusumli paxta tozalash uskunasi ta’minlagichi takomillashtirish
  • O‘quvchilarga ip va gazlama mavzusini o‘qitish metodikasi
  • O’quvchilarga fartuk va bog’ichli qalpoqchalarni tikib, oxirgi o’lchov berish mavzusini o’qitish ijodkorlikni shakllantirish metodikasi
  • Халқали усулда ип йигириш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha