Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Псилофитсимонлар ва псилотсимонлар бўлимлари

Купить
Псилофитсимонлар ва псилотсимонлар бўлимлари Режа: 1. Псилофитсимонларнинг умумий тавсифи, морфологик тузилишининг ўзига хос хусусиятлари 2. Псилотсимонларнинг умумий тавсифи, морфологик тузилишининг ўзига хос хусусиятлари. 3. Псилофитсимонлар ва Псилотсимонларнинг келиб чиқиши Бу бўлимга монотип псилотсимонлар (Псилотопсида) аждоди билан монотип псилотлар (Псилоталеса) қабиласи мансуб. Булар қуруқликда тарқалган ўсимликлар, илдизи йўқ, унинг ўрнига узунлиги 1 м келадиган ризомоидлари мавжуд. Пояси тик ўсади, баландлиги 1 м га яқин, учидан уч томонлама бўлинувчи инициал ҳужайра ўсади. Псилотсимонлар бўлими — Псилопҳйта Вегетатив танасининг ички тузилиши жуда содда бўлиб, тананинг энг уст қисмида бир қават ҳужайрадан иборат эпидермис, унинг ич томонида кўп қаватли пўст жойлашган. Поянинг марказида бошланғич ўзак цилиндр – простотел жойлашган. У ўз навбатида флоэма ва ксилемадан ташкил топган. Ўсимликда иккиламчи йўғонлашиш кузатилмайди. Бу бўлимнинг содда тузилишли вакилларининг ер ости органлари бир ҳужайрали ризоидлар, унча-мунча тараққий этган вакилларининг ер ости органлари вазифасини эса талломнинг шохланган ер ости қисми – илдиз поя бажарган. Буларда барг умуман бўлмаган, лекин юксак тараққий этган вакилларида барг вазифасини бажарадиган қипиқсимон ўсимталар – филлодийлар бўлган. Ҳар иккала туркумга мансуб ўсимликларнинг ҳам ички тузилиши бир хил эмас. Псилотнинг уст томонида оғизча ва кутикулали эпидермис, унинг остида уч қават пўст, унинг ички қисмида эндодерма ва марказида шотисимон трахеидлардан иборат ўтказувчи боғламлар жойлашган. Тмезиптерис ер устки поясининг марказида сифоностел деб аталадиган ўзакнинг бўлиши ва луб қатламининг анча тараққий этганлиги билан фарқ қилади. Барг пояли архегониал ўсимликлар — Cормобионта арчигониата Бу поғонага плаунсимонлар, қирқбўғимлар, папоротниксимон ва очиқ уруғли ўсимликлар таалуқли. Дастлабки уч бўлим ташқи кўриниши жиҳатидан бир-биридан кескин фарқ қилса- да, ҳаммаси спорали бўлганлиги билан очиқ уруғли ўсимликлардан ажралиб туради. Барг пояли архегониал ўсимликлар — Cормобионта арчигониата Аргхегонийли ўсимликлар ўтсимон, бута, дарахт сингари ҳаёт шаклларига эга. Айрим қазилма ҳолда учрайдиган плаунсимонларнинг баландлиги 30 метрга қадар бўлган, очиқ уруғлилар поясининг баландлиги бундан ҳам ортиқ, айрим ҳолларда 100-120 метргача бўлади. Шундай экан, барча архегонийли ўсимликларда спорофитнинг ҳаёти маълум вақт ичида тўлиғича гаметофитга боғлиқ бўлади. У запас озиқ модда — бирламчи эндосперм билан таъминланган. Шунинг учун ҳам қулай муҳит шароитида узоқ муддат тиним ҳолатида бўлиши мумкин. Бирламчи эндосперм очиқ уруғли ўсимликларда жинсий жараён содир бўлгунга қадар ҳосил бўлади. Барча архегонийли ўсимликларда, шу жумладан, очиқ уруғли ўсимликларда ҳам жинсий жараён архегонийда содир бўлади, яъни архегонийда дастлаб гаметофит ҳисобида уруғ муртак ривожланади. Фойдаланиладиган адабиётлар: 1. Буригин В. А., Жонгуразов Ф. Х. Ботаника. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1977. 2. Курсанов А. ва бошқалар. Ботаника. Тошкент Ўрта ва Олий мактаб Давлат нашриёти. 1963. 3. Мустафаев С. М. Ботаника. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2002. 4. Саҳобиддинов С. С. Ўсимликлар систематикаси. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1976.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha