Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 6.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Декабрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Қарағайтоифа (Pinophyta) бўлими. Қарағайсимонлар синфи

Купить
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ Биология факультети Фан. Ботаника (Юксак ўсимликлар систематикаси)  Мавзу: Қарағайтоифа (Pinophyta) бўлими. Қарағайсимонлар синфи Режа:  Қарағайтоифа (Pinophyta) ўсимликларнинг характерли белгилари  Синф. Гнетумсимонлар – Gnetopsida  Синф. Гинкгосимонлар –Ginkgoopsida  Синф. Қарағайсимонлар нинг (Pinopsida) характерли белгилари  Қарағайсимонлар (Pinopsida) синфи вакиллари, уларнинг кўпайиши, тарқалиши ва аҳамияти Блиц сўров:  1. Қирққулоқлар (Папоротниклар) ҳозирги даврда тарқалган юксак ўсимликлардан қайси жиҳатлари билан фарқ қилади?  2. Ўсимлик баргида соруслар қандай ва қаерда жойлашган?  3. Гаметофит наслнинг тузилиши ҳақида нималарни биласиз?  4. Сальвиниянинг поя ва барг тузилиши ҳақида сўзланг.  5. Сальвиниянинг сорус, спорангий ва споралари тузилиши қандай? Сорус ўсимликнинг қайси қисмида жойлашган? 1.Қарағайтоифа ўсимликлар ҳаётий шаклларига кўра, дарахт ва буталардир. • 2.Тарқалиши- споралар ёрдамида эмас, балки УРУҒЛАРИ ёрдамида боради. • 3. Уруғ – унинг ичида МУРТАК, ҳамда запас озиқ моддалар – ЭНДОСПЕРМ бўлади. • Уруғ тўғрисида Тахтаджян А.Л.(1978): “УРУҒ нинг пайдо бўлиши – уруғли ўсимликларнинг энг муҳим биологик афзаллиги ҳисобланади, чунки уруғ турли шароитларга тўлиқроқ мослашиш ва яхшироқ ривожланиш имконини берди”. • Очиқ уруғли ўсимликларнинг характерли белгиларидан бири уруғнинг ҳосил бўлишидир. Уруғ уруғкуртакдан ҳосил бўлади. Уруғкуртак эса шакли ўзгарган мегоспорангийдир . Улар мегоспофилда очиқ ҳолда ўрнашган. • Эволюция жараёнида мегоспорангий уруғкуртакка , микроспорангий эса чангдонга айланган. Микроспоралар эса чангга айланган. • Қарағайтоифа ўсимликлар Шимолий ярим шарда ТАЙГА ўрмонларини ҳосил қилади. • Ҳаётий шакли дарахт ва буталар. Истисно тариқасида: кичик бутачалар (гнетум ва кизилча) • Ёғочлигида трахеидлар бўлади. • Барглари игнасимон ёки тангачасимон. • Қарағайтоифа ўсимликлар 6 та синф дан иборат бўлиб, унга 10 та қабила 68 туркум 700 га яқин тур киради. ҚАРАҒАЙТОИФА ( Pinophyta) ЎСИМЛИКЛАР КЛАССИФИКАЦИЯСИ • 1-синф. Уруғли қирққулоқсимонлар – Lyginopteridopsida • 2-синф. Саговниксимонлар – Cycadopsida • 3-синф. Беннеттитсимонлар – Bennetittopsida • 4-синф. Гнетумсимонлар – Gnetopsida • 5-синф. Гинкгосимонлар– Ginkgoopsida • 6-синф. Қарағайсимонлар – Pinopsida 1-синф. Уруғли қирққулоқсимонлар – Lyginopteridopsida • Уруғли қирққулоқлар қирилиб кетган синф хисобланади. • Палеозой ва мезозой қатламларидан топилган (юқори девон, тошкўмир, перм). Уруғли қирққулоқ – Медуллоза ( Medullosa ) 1 – реконструкция қилинган ташқи кўриниши; 2 – барг бандининг кўндаланг кесими. • Ташқи кўриниши қирққулоқларга ўхшаган. Характерли хусусиятлари улар уруғ ҳосил қилган, уруғлар ёрдамида кўпайган. Бироқ уруғлари жуда содда тузилишга эга бўлиб, уруғ муртаги бўлмаган. Аммо, баргининг устида уруғкуртак ривожланган. Яъни, уруғли қирққулоқлар микро ва макроспоралар ҳосил қилган. 1-синф. Уруғли қирққулоқсимонлар – Lyginopteridopsida • Барглари патсимон, айрим япроқчалари тукларга айланган бўлиб, шу тукчаларда бир талай микроспоралар бўлади. Бу микроспоралар уруғкуртакларга ўхшайди. Уруғкуртакнинг марказий қисмида йирик макроспора бўлади. Уруғкуртак учида микроспоралар топилган. • Уруғкуртак мураккаб тузилган бўлиб, ҳозирги саговникларнинг уруғкуртагига ўхшайди. Уруғланишдан кейин, уруғкуртак баргдан ажралиб тушган. Тиним даврисиз ўсиб, спорофитга айланган. Шунинг учун, улар уруғкуртакли қирққулоқлар дейилган. Поясининг ўзак қисми атрофида бир қанча ўтказувчи боғламлари ва иккиламчи ксилемаси бўлган. Уруғли қирққулоқ – Калимматотека ( Calymmatotheca ) А – умумий кўриниши (бир қисми); Б – репродуктив новда (микроспорофиллар); В – уруғкуртак; Г – уруғкуртак ва пўстининг узунасига кесмаси. 1 – новданинг вегетатив қисми , 2 – новданинг репродуктив қисми, 3 – спорангийлар 2-синф. Саговниксимонлар -Cycadopsida • Энг қадимги турлари тропик ва субтропик жойларда тарқалган. Мезозой эрасида кенг тарқалган бўлиб, бизнинг давримизгача етиб келган. • Улар ҳаётий шаклига кўра, асосан дарахт ва буталардан иборат, лекин пояси тўлиқ ер остида ёки танасининг бир қисмигина ер устида жойлашган турлари ҳам бор. Ер устида, асосан барглари жойлашган. Баъзи бирларида ер усти поялари туганаксимон шаклда бўлади. Ҳозирги вақтдаги мавжуд вакилларига саговникларнинг ўзи мисол бўла олади. • 2-синф. Саговниксимонлар -Cycadopsida • Саговниклар дарахтсимон ўсимлик бўлиб, бўйи 8 - 20 м. Танаси патсимон барглар билан қопланган. Баргларининг узунлиги 2 - 3 м бўлади. Пастки барглари ҳар 1 - 2 йилда тушиб кетади. • Саговниклар икки уйли ўсимлик. Уларнинг чангчи (эркаклик) ва уруғчи (урғочи) қуббалари бошқа – бошқа тупларда тараққий этади. Қуббалар – поянинг учидаги барглари орасида шаклланади. • Поянинг ўзак қисмида крахмал тўпланади. Саговникларда биринчи бўлиб ўқ илдиз тараққий этган. • Чангланиши - шамол ёрдамида бўлади. • Саговникларда спорофит насл устун туради. Ахамияти • Саговниклар Қора денгиз бўйларида, Кавказда, намли субтропик зоналарда манзарали дарахт сифатида ўстирилади. Табиий ҳолда ҳозирда Европа, Осиё қитъасининг тропик районларида учратиш мумкин. • Саговниклардан ҳар хил мақсадларда: озиқ – овқат, манзарали ўсимлик сифатида ва ҳалқ табобатида фойдаланилади. 3-синф. Беннеттитсимонлар – Bennettitopsida • Беннеттитсимонлар мезозойнинг бошларида пайдо бўлган ва 70 млн. йил олдин қирилиб кетган. • Улар саговникларга ўхшаган. Қолдиқлари анчагача саговниклар деб хисоблаб келинган. Фарқлари: а) саговникларга ўхшаб бир жинсли стробиллари бўлсада (т. Williamsonia ), аммо икки жинсли стробиллари бор вакиллари ҳам бўлган (т. Williamsoniella , Cycadeoidea) . Демак, битта стробилда ҳам микроспорофилл , ҳам макроспорофил лари бўлган. • Стробилнинг бундай тузилиши гулни эслатади. • Тузилиши. Бенниттитларнинг пояси йўғон бўлиб, тик ўсган. Барглари - кўпчилик турларида мураккаб патсимон, айримларида эса оддий ва бутун бўлган. Уларнинг уруғи икки палладан иборат бўлиб, уруғ паллада заҳира моддалари тўплаган. • Ташқи кўриниши жиҳатидан ҳозирги саговникларга ўхшаш бўлган. Уларнинг қолдиқлари (Ҳисор тизмасида) ҳам топилган. Уруғи кичик - шоли дони катталигида бўлган. Синф номи инглиз ботаниги Беннеттит номига қўйилган. • Бенниттитсимонлар 2 та оилага: Вилямсониядошлар– (Williamsoniaceae) ва Бенниттитдошлар (Bennettitaceae) ажралади. • Вилямсониядошлар оиласининг гигант вилямсония (Williansonia gigans) номли турининг бўйи 2 метргача етади, барглари мураккаб патсимон, қуббалари, асосан икки жинсли бўлган. Вилямсониялар деярли ҳамма қитъалардан топилган. Беннеттитсимонлар: А – реконструкция қилинган ташқи кўриниши: 1 – вильямсония; 2 – цикадеоидея; 3 – вильямсониелла; Б – репродуктив органлари: 1 – цикадеоидеянинг стробили; 2–стробил урғочи қисмининг кесмаси; мсп – микроспорофилл; п – периант; спф – мегаспорангиофор; сз – уруғмуртак; ст.ч – стерил тангача; 3 – уруғнинг бўйига кесмаси; з – муртак Оила. Бенниттитдошлар – Bennettitaceae • Бенниттитдошлар (Bennettitaceae) оиласи вакиллари, асосан қуруқ, иссиқ иқлимли жойларда ўсган. Пояси йўғон ва калта, (1 м гача) шохланмаган. Барглари мураккаб патсимон, поянинг учида ривожланган. Қуббалар поясининг ёнларида ўрнашган. Оила. Бенниттитдошлар – Bennettitaceae • Бенниттитларнинг қолдиқлари Шимолий Америка, Ғарбий Европа, Монголия, Ҳиндистон, Япония ва Ўрта Осиёда тошга айланган. Пояси эса Италиядан топилган. 4 – Синф. Гнетумсимонлар – Gnetopsida Қабила. Қизилчанамолар – Ephedrales Қабила. Вильвичиянамолар – Welwetchiales Қабила. Гнетумнамолар – Gnetales 4-синф. Гнетумсимонлар синфи – Gnetopsida • Бу синфга 3 та оила, 3 та туркум, 70 дан ортиқ тур киради. Гнетумдошлар оиласи битта туркум (Гнетум - Gnetum) ва 30 га яқин турдан иборат. Улар унча катта бўлмаган дарахт ва буталардан иборат. Қуббалари айрим жинсли, икки уйли ўсимликлардир. • Улар Ўрта ер денгизи атрофидаги чўлларда, Жанубий Осиё, Шимоли – жанубий Америка, Кавказ, Сибирь, Жануби-ғарбий Осиё, Африка ва Жанубий Американинг тропик ўрмон зоналарида тарқалган. • Ҳаётий шакли жиҳатидан бу синф вакиллари унча катта бўлмаган дарахт, бута ва лианалардан иборат. Жануби – шарқий Осиёда гнетум маданийлаштирган. Уларнинг уруғлари ёки барглари истеъмол қилинади. Айрим тропик мамлакатларда гнетумларнинг пўстлоғидан тола олинади. Баъзи бир турларидан истеъмол қилинадиган мой олинади. Оила.Қизилчадошлар – Ephedraceae • Қизилчадошлар (Ephedraceae) оиласи ва битта қизилча (Ephedra) туркумидан иборат. • Бу туркумнинг Ер шарида (айниқса, Евросиё, Африка ва Америкада) 40 дан зиёд тури тарқалган бўлиб, Ўзбекистонда 10 та тури ўсади. Булар кўпроқ қурғоқчил жойларда, чўл, тошлоқ жойларда ўсади. Уларга асосан, бута ва бўйи 6-8 метрга етадиган айрим дарахтлар ёки лианалар киради. Қирқбўғимсимон эфедра, киприкли эфедра каби турлари кенг тарқалган.  Бўлим. Қарағайтоифа ўсимликларнинг– Pinophyta  Синф. Гнетумсимонлар – Gnetopsida Қабила: Қизилчанамолар – Ephedrales • Оила.Қизилчадошлар – Ephedraceae • Туркум. Қизилча – Ephedra L. • Тур. Қизилча – Ephedra distachys L. Тур. Қизилча – Ephedra distachys L. • Қизилчалар ташқи кўринишидан қирқбўғимларга ўхшайди. Пояси бўғимли; барглари тангачасимон, қарама-қарши ёки ҳалқасимон ўрнашган, Қизилчанинг стробили (қуббалари) бир жинсли ва кўпинча икки уйли. Яшил шохчаларининг бўғимларидаги баргларнинг қўлтиқларида 2-3 тадан, баъзан 4 тадан микроспорафиллар жойлашган. Оила.Қизилчадошлар – Ephedraceae Туркум. Қизилча – Ephedra L. Тур. Қизилча – Ephedra distachys L. • Ҳар бир урғочи қубба (мегостробил) етилган пайтда унга шамол ёрдамида чанг келиб тушади ва урғочи гаметофитда жойлашган 2 та архегонийдан биттасини уруғлантиради. Ундан кейинчалик уруғ тараққий этади. Уруғ пишгандан сўнг, қуббани ўраб турувчи 4 та тангачасимон барглар ўзига шира тўплаб, қизил, сарғиш, зарғалдоқ рангдаги юмшоқ этли «мева» га айланади. Шунинг учун, у қизилча деб аталади. • Аҳамияти: • Қизилчалар ҳалқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, E.egiustina, E.intermedia турларидан табобатда юрак касалликлари ва астмага қарши дорилар тайёрланади. Новдалари таркибида эферин алкалоиди бор. Тиббиётда эферин алколоиди олинади. Оила. Велвичиядошлар - Welwitschiaceae Оилага мансуб битта туркум велвичия ва Welwitschia mirabilis тур киради. У, Жанубий ва Ғарбий Африкада Намиб чўлларида тарқалган. Унинг ўқ илдизи 3 метргача чуқурликда тушади. Пояси ташқи кўриниши кесилган дарахтнинг тўнкасига ўхшаш бўлиб, кўпчилик қисми ер остида жойлашган. Ер устки қисмининг баландлиги 40-50 см, диаметри эса 1 м гача етади. Танаси етилгандан кейин эгар сингари 2 қисмга ажралади. Аксарият холларда иккита кўп йиллик барг ҳосил қилади. Улар ўсимлик умрининг оҳиригача қуримасдан туради. Бир йилда барги 8-15 см гача ўсади. Баргининг узунлиги 2-3 метрга етади. Велвичиялар икки уйли ўсимлик. Уларнинг стробиллари барг қўлтиғида тараққий этади. Чангчи қуббаси ўқ ва қоплағич баргдан иборат. Уруғчи қуббаси ҳам ўқдан ва унга ўрнашган тангача барглардан тузилган. Велвичиялар ҳашаротлар ёки шамол ёрдамида чангланади. Уруғи қанотчали, 2 уруғпаллали, уруғи униб чиққандан сўнг, уруғпалла барглари 2-3 йилгача сақланади. Оила. Велвичиядошлар - Welwitschiaceae Welwitschia mirabilis Сувсиз чўлда вельвичия намликни, сувни қаердан олади? Бирдан бир сув манбаси бу қуюқ туман бўлиб, у вельвичия йирик баргида конденсация қилинади ва оғизчалари орқали ютилиб, ўсимликнинг ўтказувчи ситемасига келиб тушади. Баргининг иккала томонида кўплаб барг оғизчалари бор. Уруғларида муртак бўлади . 5-синф. Гинкгосимонлар– Ginkgoopsida • Битта тури бор – мезозой реликти Ginkgo biloba. Маъноси “кумуш мева” ёки “кумуш ўрик”. • К.Линней уни 1771 йилда фанга киритган. Ўзбекистонда 1920-йилдан бошлаб манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. • Ginkgo biloba бўйи 30 метрдан ошадиган, қишда баргини тўкадиган сийрак шох-шаббали дарахт. Барглари оддий, узун бандли, япроғи елпиғичсимон, икки бўлакли. Гинко икки уйли ўсимлик. Уруғи этдор. • Хитой тоғ ўрмонларининг эндемиги. • Тур. Икки бўлак баргли гинкго- Ginkgo biloba • Ginkgo biloba 1690 йилда врач Е.Кемпфер томонидан тавсиф берилган. Маъноси “кумуш мева” ёки “кумуш ўрик”. • К.Линней 1771 йилда фанга киритган. Ўзбекистонда 1920 йилдан бошлаб манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади. • Ginkgo biloba бўйи 30 метрдан ошади, қишда баргини тўкадиган дарахт. Барглари оддий, узун бандли, япроғи елпиғичсимон, икки бўлакли. Гинкго икки уйли ўсимлик. Унинг микро ва мегаспорангийлари ҳар хил тупларда ҳосил бўлади. Микроспорангийлар калта новдаларда ривожланади. Улар барг қўлтиқларидан ўсиб чиққан махсус ўқларда кучалалар тарзида жойлашган. Ўқлардаги микроспорангийлар узун оёқчаларда туради. Спорангий билан оёқчаси микроспорофилни ташкил этади. Гинкгонинг тарқалиши ( Ginkgo biloba ) А – сирғасимон қуббага эга эркак ўсимликнинг новдаси; Б – микроспорангияли микроспорофиллар; В, Г – урғочи ўсимлик новдаси ва қуббалари; Д – урғочи қубба (кесмаси); Е – уруғмуртак устки қисмининг бўйига кесмаси; Ж – уруғи, З – уруғнинг бўйига кесмаси: 1 – интегумент (этдор пўсти); 2 – нуцеллус; 3 – археспориал камера; 4 – архегоний; 5 – эндосперм; 6 – пўстнинг устки этдор қисми; 7 – қаттиқ тош қисми; 8 – пўстнинг юпқа пардасимон қавати; 9 – муртак. Тур. Икки бўлак баргли гинкго- Ginkgo biloba • Мегаспорангийлар ёки уруғкуртаклар ҳам калта новдачаларда ҳосил бўлиб, барг қўлтиғидан жой олади. Уруғкуртаклар узун оёқчадан иборат. • Уруғкуртак битта қалин қоплағичга, яъни интегументга эга. Бу қоплағичнинг учи чўзилиб икки паллали микропили йўлига айланади. Қоплағич ичини нуцеллус эгаллайди. Нуцеллуснинг учида чанг камераси ривожланади. • Микроспоралар (чанглар) микроспорангий ичида тараққий этиб, чанг ҳужайралари йирик ва майда икки бўлакка бўлинади. Йирик ҳужайралар - вегетатив; майда ҳужайралар - антеридиал ҳужайра дейилади. • Бу ҳужайралар микроспора қобиқчасига ўралган бўлиб, микроспорангий девори ёрилиши билан ташқарига тарқалади ва шамол ёрдамида уруғкуртакка келиб тушади, унинг микропили йўли орқали чанг камерасига ўтади. • Бу ерда микроспора қобиқчаси ёрилиб, ундаги вегетатив ҳужайра ўсиб чанг найчасига айланади. Шу вақтнинг ўзида антеридиал ҳужайрадан бири архегонийдаги тухум ҳужайрага келади ва уруғланиш содир бўлади. Уруғланган тухум ҳужайрадан муртак (эмбрион) ривожланади. Уруғкуртак тўлалигича уруққа айланади. Уруғ ташқи томондан серсув қалин пўст, ички томонидан қаттиқ тошсимон пўст билан ўралган. Уруғ қулай шароитга тушгандан сўнг, гинкго ўсимлигига айланади.  Гинкго- Ginkgo biloba узоқ умр кўрувчи дарахтлардан ҳисобланади. Хитой, Корея ва Японияда 1000 ёшдан ортиқ яшаган туплари бор.  Гинкго уруғи ёрдамида ва қаламчасидан кўпаяди. Гинкго ҳавоси ифлосланган жойларда ҳам бемалол ўсаверади, касалликларга чидамли.  Шунинг учун, уни манзарали ўсимлик сифатида ўстирилмоқда.  У, доривор ўсимлик ҳамдир. Гинкго билоба ( Ginkgo biloba ) Синф. Қарағайсимонлар – Pinopsida Қарағайсимонларнинг кўпчилик турлари баланд бўйли, айримлари эса гигант дарахтлардир. Масалан, Калифорнияда ўсувчи доим яшил секвойя (Seguoia sempervirens) индеецларнинг йўлбошчиси секвойя шарафига берилган. Бўйи 110 м гача, поясининг диаметри эса 10 м гача етади. Қарағайдошлар оиласи Қарағайдошлар оиласига 10 та туркум ва 250 га яқин турни ўз ичига олади. Шимолий Евросиё ва Шимолий Америкада “Тайга” ўрмонларини ҳосил қилади. Қарағайдошлар, асосан доим яшил, қисман баргини тўкувчи дарахт ҳамда айрим ётиб ўсувчи буталардан ташкил топган. Барглари игнасимон, ингичка наштарсимон, турли катталикда. Барглари кўп йиллик, 2-7 йилгача тўкилмайди. Қарағайтоифа ўсимликлар Шимолий ярим шарда Тайга ўрмонларини ҳосил қилади.  Бўлим. Қарағайтоифа ўсимликлар – Pinophyta  Синф. Қарағайсимонлар – Pinopsida  Қабила. Қарағай-Pinales  Оила. Қарағайдошлар- Pinaceae  Туркум. Қарағай- Pinus L.  Тур. Оддий қарағай- Pinus sylvestris L.  Тур. Оддий қарағай- Pinus sylvestris L. Табиий шароитда Кавказ ва Европада ўсувчи (эльдор ва оддий қарағай) қурғоқчиликка чидамлилиги учун Ўзбекистоннинг кўпчилик шаҳарларида манзарали дарахт сифатида ўстирилмоқда .  Оила. Қарағайдошлар- Pinaceae Туркум. Қарағай- Pinus Тур. Оддий қарағай- Pinus sylvestris L. • Қарағай бир уйли айрим жинсли ўсимлик. Чангчили қуббалари тўпланиб, бошоқсимон қалин “тўпгул” лар ҳосил қилади. Улар баҳорда ўсиб чиққан узун новдалар асосида пайдо бўлади. • Ҳар қайси қуббанинг ўртасида битта ўқ бўлиб, уларга тангача шалидаги микроспорафиллар жойлашади. Микроспорофилларда микроспорангийлар бўлади ва уларнинг ичида микроспоралар ёки чанглар ривожланади. • Ҳар қайси микроспора (чанглар) икки қават: ташқи “экзина” ва ички “интина” пўст билан ўралган. Қарағай чангининг махсус мосламаси бўлади. Унинг ташқи пўстининг икки томонида ичига ҳаво тўлган иккита бўртма ҳаво пуфакчаси бор. Шу пуфакчалар ёрдамида (шамолда) улар бир жойдан иккинчи жойга кўчади. • Микроспоралар микроспорангий ичида уна бошлайди. Микроспора ўз қобиғига эга, қобиқ ичида, иккита антеридиал ва вегетатив ҳужайраларни вужудга келади. Антеридиал ҳужайралардан спермий, вегетатив ҳужайрадан эса чанг найчаси ҳосил бўлади. Шу вақтда микроспорангий девори ёрилади ва микроспоралар шамол ёрдамида оналик қуббаларига келиб тушади. • Оналик қуббалари баҳорда ўсиб чиққан ёш, узун новдалар учларида битта ёки иккитадан ҳосил бўлади. Қуббанинг ўртасида ўқ бор, ўқда тангачалар бириккан. Тангачалар икки хил: бири кичкина ёки қопловчи тангача бўлиб, тўғридан тўғри ўқда туради. Қопловчи тангача қўлтиғида бироз этдор уруғ берувчи тангача ривожланади.  Қарағай қуббалари икки йилда пишиб етилади, чангланиш июнь ойида бўлиб ўтади ва нуцеллусга ёпишган чанг келгуси йилгача қолиб кетади. Келгуси йили ёзда чанг унади, кейин уруғланиш рўй беради, муртак ва уруғ ривожланади. Шу билан бирга қубба ўсади ва кузга келиб, уруғлар пишгандан кейин яшил рангги йўқолиб, қўнғир ёки жигарранг тусга киради. Унинг тангачалари бир-биридан ажралиб, уруғлар сочилади. Ҳар йили қарағайларда 3 хил қуббани кузатиш мумкин: • 1. Чангланиш жараёнида юз берадиган, майда қизил қуббалар, • 2. Уруғланиш жараёнида бўладиган яшил рангли , бирмунча йирик қуббалар, • 3. Уруғлар етилаётганда жигарранг қуббалар . • Очиқ уруғлиларда, яъни қарағайтоифа ўсимликларда жинсий кўпайиш содир бўлиш жараёнини 1880 йили рус олими Н.И.Горажанкин ўрганган ва кашф этган. Ахамияти. Қарағайдошлар вакилларидан қурилиш учун ёғоч, мебеллар тайёрлашда, қоғоз саноати учун ҳомашё ва бошқалар олинади. Қарағайдошлар вакиллари манзарали дарахтлар сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Арчалар тоғли туманларда эрозияга қарши муҳим аҳамиятга эга. Улар ўзидан фитонцид ажратиш билан ҳавони микроблардан тозалайди. Арчалар қурилиш учун ҳомашё, манзарали ўсимликлар сифатида ҳам аҳамиятга эга. Қарағайдошларнинг табиатдаги ва ҳалқ хўжалигидаги аҳамияти катта. Улардан қурилиш учун хом ашё смола, канифал, глюкозидлар ва б. олинади. Қарағайнинг 1м 3 ёғочидан 200 кг қоғоз олинади. Кедрларнинг уруғи таркибида 59% мой бор. Ундан озиқ – овқат саноатида ва техник мақсадларда фойдаланилади. Барглари С витаминига бой. Хўжаликдаги аҳамияти жиҳатидан очиқ уруғли ўсимликлар орасида 4-ўринда туради. Қарағайдошлар вакиллари манзарали дарахтлар сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Қабила. Сарвнамолар – Cupressales • Сарвнамолар (Cupressales) қабиласига сарвдошлар оиласига 19 туркум 130 тур киради . Қабила. Сарвнамолар – Cupressales • Сарвдошлар оила вакиллари ҳар иккала ярим шарда тарқалган. Оила вакиллари бир ёки икки уйли дарахт ва буталар бўлиб, уларда смола йўллари бўлмайди. Барглари нинасимон ёки тангасимон, новдада қарама – қарши ёки ҳалқасимон ўрнашган. Қабила.Тиссанамолар – Taxales • Тиссанамолар қабиласи вакиллари доимо яшил дарахт ва буталардан ташкил топган. Қабила 2 та оилага мансуб, 20 та турни ўз ичига олади. Улар асосан Шимолий ярим шарда иссиқ ҳудудларда тарқалган. Қабила. Подакарпнамолар – Podacarpales • Подакарпнамолар қабиласи вакиллари очиқ уруғли ўсимликларнинг энг такомиллашган гуруҳини ўз ичига олувчи битта оила Подакарпдошлар – Podacarpaceae 9 та туркум ва 140 та турдан ташкил топган бўлиб, улар асосан жанубий ярим шарда тарқалган. Эътиборингиз учун рахмат!!!
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha