Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Қирқбўғимлилар Эқуисетинеаэ бўлими

Купить
Қирқбўғимлилар Эқуисетинеаэ бўлими Режа: 1. Қирқбўғимларнинг тузилишидаги ўзига хос хусусиятлар. 2. Қирқбўғимларнинг қадимий ва ҳозирги вақтда тарқалган вакилларининг ўзаро ўхшашлиги ва фарқли белгилари. 3. Дала қирқбўғимининг тузилиши, кўпайиши ва аҳамияти. Эқуисетинеаэ синфининг вакиллари поясининг “бўғимли” бўлиши, яъни бўғим ва бўғим оралиқларига бўлинган бўлиши билан характерланади. Шох ҳалқалари ҳам бўғимларда бўлади. Ер усти новдаларининг учида спорали бошоқчалар юзага келади, улар ҳалқа бўлиб жойлашган қалқончалар ёки спорофиллардан иборат. Гаметофитлари майда яшил пластинкага ўхшаб кўринади ва кўпинча бир жинсли бўлади. Қирқбўғимлилар синфи Эқуисетинеаэ Бу оилага биргина қирқбўғим (Эқуисетум) авлоди киради. Унинг 25 га яқин тури бор, бу турлар Австралиядан ташқари бутун ер юзида тарқалган. Сув ҳавзаларимизда, одатда, кўп учрайдиган дала қирқбўғими — Эқуисетум Поя билан илдизпоянинг учларида ўсиш нуқтаси бўлади, ўсиш нуқтаси бир- бирига зич тақалиб турадиган қинлар билан қопланган. Қирқбўғимлар оиласи — Эқуисетаcэаэ Қирқбўғимнинг споралари сиртдан бир-биридан фарқ қилмаса ҳам; ички тузилиши бошқача бўлади, шунга кўра бир хил споралар оталик гаметофит хосил қилса, иккинчи хил споралар оналик гаметофити хосил қилади. Қирқбўғимларнинг ҳаммаси ўт ўсимликларидир. Қирқбўғимлар ичида энг каттаси жанубий америка қирқбўғими Уларнинг ҳаммасида горизонтал равишда ўсиб, жуда шохланадиган ва кўпинча анча ерни эгаллайдиган илдизпоя бор, кўпгина қирқбўғимлар (Э. арвенсе, Э. ҳелеочарис ва бошқалар) илдизпояси ёрдамида вегетатив йўл билан кўпаяди. Каламитлар оиласи — Cаламариаcэаэ Каламитлар, асосан, палеозой эрасида ўсиб, ҳозир қуриб битган ўсимликлар оиласидир. Cаламитес ва Протоcаламитес бу оиланинг асосий авлодлари бўлган. Каламитлар бўйи 20—30 м га борадиган катта-катта дарахтлар ҳолида бўлар эди. Уларда горизонтал ёки вертикал илдизпоядан ўсиб чиққан, шохланган узун поя бор эди. Каламитлар танаси тўғри навбат билан галланадиган бўғим ва бўғим оралиқларига бўлинган бўлиб, юзи қиррали бўлган. Шу майда шохларининг бўғимларида ҳалқа бўлиб жойлашган майда-майда барглар бўлган. Асосий поянинг бўғимларидан ҳам жуда редукцияланган барглар чиққан. Бўғим оралиқлари, худди қирқбўғимлардагига ўхшаш, ичи ковак, бўғимлари эса тўқималар билан тўлган эди. Понабарглилар, асосан, полеозой эрасида ўсган ва ҳозир қуриб битган ўсимликлар синфидир. Асосий оиласи Спҳенопҳйллумдир. Понабарглиларда узун, аммо нозик поя бўлиб, пояси тўғри тартиб билан навбатлашадиган бўғим ва бўғим оралиқларига бўлинган эди. Понабарглилар синфи — Спҳенопҳйллинеаэ Понабарглиларда узун, аммо нозик поя бўлиб, пояси тўғри тартиб билан навбатлашадиган бўғим ва бўғим оралиқларига бўлинган эди. Поясининг юзи қиррали эди. Понабарглилар, чамаси, қуруқликда чирмашиб ўсувчи ўсимлик бўлган ва нозик поялари атрофдаги ўрмон дарахтларидан таянч топган. Поясининг марказини бирламчи ёғоч эгаллаган, шу ёғоч қатлами кесмада учбурчак шаклида бўлган иккиламчи ёғоч қатламига тақалиб турган. Фойдаланиладиган адабиётлар: 1. Буригин В. А., Жонгуразов Ф. Х. Ботаника. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1977. 2. Курсанов А. ва бошқалар. Ботаника. Тошкент Ўрта ва Олий мактаб Давлат нашриёти. 1963. 3. Мустафаев С. М. Ботаника. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2002. 4. Саҳобиддинов С. С. Ўсимликлар систематикаси. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1976. 5. Худойқулов С. М., Назаренко Л. Н. Ўсимликлар систематикасидан амалий машғулот. “Ўқитувчи”, Тошкент, 1984.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha