Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Қуббасимонлар аждоди Cониферопҳйта

Купить
Қуббасимонлар аждоди Cониферопҳйта Режа: 1. Кордаитларнинг келиб чиқиши ва тузилишидаги ўзига хос хусусиятлар. 2. Гинкго билобанинг тузилишидаги хусусиятлар. 3. Нинабарглиларнинг морфологик тузилиши, кўпайиши ва ҳозирги кунда тарқалган оилалари. Кордаитлар, асосан палеозой эрасида ўсиб, ҳозир қуриб битган ўсимликлар тартибидир. Уларнинг қолдиқлари юқори девондан юра давригача ҳосил бўлган қатламларда, айниқса перм- карбон давр қатламларида кўп учрайди. Кордаитлар тартиби — Cордаиталес Кордаитлар баланд, лекин ингичка дарахт бўлиб, бўйи 30 м га етган. Танасининг учида қалин шохлар бўлиб, чизиқли лантсетсимон, чети бутун катта-катта оддий барглар чиқарган. Танасида сербар ёғоч зонаси билан ўралган ўзак бўлган, ўша ёғоч қисми тузилиши жиҳатидан нинабарглиларнинг ёғоч қисмига ўхшаган. Кордаитлар камбий ҳалқаси ёрдамида иккиламчи тартибда қалинлаша олган. Кордаитлар баланд, лекин ингичка дарахт бўлиб, бўйи 30 м га етган. Гинкголар тартиби Гинкгоалес Гинкгоалес тартиби ҳозир Гинкгоаcэаэ деган атиги битта оилани ўз ичига олади, бу оиланинг бирдан-бир вакили гинкгодир (Гинкго билоба). Ўтмиш геологик даврларда бу тартиб анчагина формаларга эга бўлган. Г. билоба ҳозир ёввойи ҳолда учрамайди ва Хитой билан Японияда, шунингдек, Ғарбий Европанинг ботаника боғларида кўплаб ўстириладиган маданий ўсимлик сифатидагина маълум. Гинкго таналари учидан зўр бериб шохлайди, шу билан бирга икки хил шохлар чиқаради: Биринчи хиллари учида куртаги бор узун новдалар бўлиб, сийрак барглар билан қопланган Иккинчи хиллари узун новдалардан чиқадиган калта новдалар бўлиб, бир-бирига тақалиб турувчи тангачалар билан қопланган. Уларнинг учларидан бир даста барглар чиқади. Гинкго барглари жуда ғалати: улар, одатда, икки бўлакка бўлинган учбурчак пластинкадан иборат бўлиб, узун бандга айланади; баъзан пластинка яхлит бўлади. Макроспорангийлар ёки уруғкуртаклар ҳам барг қўлтиқларидаги калта новдачаларда ривожлаиади. Уруғкуртаклар узун оёқчанинг қалинлашган устки қисмида иккитадан бўлиб жойлашади. Уруғкуртаклар асосининг атрофида ҳалқасимон валик бор. Мана шу тузилмаларнинг ҳаммаси (уруғкуртак оёқча, валик) макроспорофилл деб қаралади. Гинкгонинг уруғкуртаги Cйcас уруғкуртагига ўхшаб тузилган. Унинг битта қалин қоплағичи бор, қоплағичнинг учи чўзилиб, икки паллали микропилега айланган. Қоплағич ичида нутселлус туради, унда эндосперм ёки архегонийли гаметофит бўлади. Нинабарглилар тартиби Cонифералес Бу тартибга оддий қарағай — Пинус силвестрис мисол бўла олади. Қарағай катта, адл дарахт бўлиб, бўйи 40 м гача боради. Ташқи кўриниши ўзи яшаб турган шароитга кўп даражада боғлиқдир. Ўрмон ичкарисида ўсадиган бўлса, танаси ингичка бўлиб, учидан ихчам шох-шабба чиқаради, очиқ жойда ёки ўрмоннинг сийрак жойларида ўсадиган бўлса, танаси тезда шохланиб, шох-шаббалари ёйилиб кетади. Нинабарглилар саговниклардан фарқ қилиб, ер юзининг, асосан ўртача ва совуқ иқлимли зоналарида ўсади ва ўша жойларда катта-катта ўрмонлар ҳосил қилади. Шохларининг учида ҳар йили янги чиқарадиган новдалар бор. Бу новдалар икки хил бўлади: бир хили узун ва қўнғир тангачалар билан қопланган бўлса, иккинчи хили калта бўлиб, ўша тангачалар қўлтиғидан жой олади ва учидан иккита нинасимон нинабарг чиқаради. Тисслар оиласи — Тахасеае Бу оила вакилларининг уруғкуртаклари, новдаларининг учида якка-якка туради, оталангандан кейин уруғкуртакларининг асосидан “Уруғни ўраб олган очиқ қизил рангли этдор тангача чиқади. Бу оилага Кавказ ва Қрим ўрмонларида учрайдиган тисс (Тахус баccата) киради. Унинг ёғочи қаттиқ бўлганлигидан токар ишида жуда қадр килинади. Шу муносабат билан тисс кўплаб қирқилиб кетган, ҳозир жуда кам учрайдиган дарахт бўлиб қолган. Тахус баccатага яқин турадиган Т. cуспидата Узоқ Шарқда ўсади, бу дарахт ўша жойда ҳали ҳам анча кўп учрайди. Тисс икки уйли ўсимликдир, унинг уруғларидан бошқа хамма қисмлари заҳарли. Подокарпуслар оиласи — Подоcарпаcэаэ Бу оилага кирувчи ўсимликларнинг урғочи қуббалари этдор, спорофиллари бор майда новдалардан иборат, улардан биттаси ёки иккитасида этдор парда билан ўралган битта уруғкуртак бўлади. Подоcарпус авлодининг турлари Австралияда, Янги Зеландияда ва тропик Осиёнинг тоғларида қалин ўрмонлар хосил қилади. Араукариялар оиласи — Аратиcариаcэаэ Мева берувчи тангачада тешиги пастга қараган битта уруғкуртаги бор. Янги Зеландия, Филиппин ва Малайя оролларида учрайдиган Агатҳис (Даммара) авлодидан дамара лаки (копал) олинади. Арауcариа Жанубий Америкада катта-катта ўрмонлар ҳосил қилади. Қарағайлар оиласи — Пинаcэаэ Бу оиланинг характерли вакили Пинус — қарағай авлодидир, юқорида таърифланган Р. силвестрис шу авлодга киради. Бу — бизда жуда ҳам кенг тарқалган оиладир. Нинабарглиларнинг ҳаммаси амалий жиҳатдан жуда муҳим ҳисобланади, чунки улар аъло даражали қурилиш материаллари ва улардан бир қанча қимматли маҳсулотлар: смола, қорамой, терпентин, канифол, ёғ олинади ва ҳоказо. Таксодиумлар оиласи — Таходиаcэаэ Мева берувчи тангачалари 2-9 та уруғкуртак чиқаради ва спиральсимон жойлашади. Бу оиланинг энг машҳур вакили Шимолий Америкадаги мамонт дарахтидир (веллингтония — Сеқуоиа гигантеа). Бу дарахт ер юзидаги энг катта дарахт бўлиб, бўйи 100-150 м гача, йўғонлиги 12 м гача бўлади ва 1500 йилгача яшайди. Ботқоқ сарви (Таходиум дистичум) ҳам шу оилага киради (СЪҲимолий Америка), бу дарахт ҳам мамонт дарахти каби йирик бўлиб, бўйи 40 м га, йўғонлиги 3 м га боради. Фойдаланиладиган адабиётлар: 1. Буригин В. А., Жонгуразов Ф. Х. Ботаника. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1977. 2. Курсанов А. ва бошқалар. Ботаника. Тошкент Ўрта ва Олий мактаб Давлат нашриёти. 1963. 3. Мустафаев С. М. Ботаника. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2002. 4. Саҳобиддинов С. С. Ўсимликлар систематикаси. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1976. 5. Худойқулов С. М., Назаренко Л. Н. Ўсимликлар систематикасидан амалий машғулот. “Ўқитувчи”, Тошкент, 1984. 6. Зокиров К. З., Жамолхонов Х. А. Ботаникадан русча-ўзбекча энциклопедик луғат. И том. “Ўқитувчи” Тошкент, 1973.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha