Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 9000UZS
Размер 521.3KB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Сентябрь 2019
Расширение doc
Раздел Дипломные работы
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Раъногулдошлар оиласи вакилларидан Олма турларининг замбуруғ касалликлари

Купить
Мавзу: Раъногулдошлар оиласи вакилларидан Олма турларининг замбуруғ касалликлари Кириш. I БОБ. Мевали ўсимликларининг келиб чиқиши ва биологик хусусиятлари. 1.1. Ўсимлик касалликлари туғрисидаги умумий маълумотлар. 1.2. Олма турларининг касалликларини ўрганишда қулланиладиган асосий усуллар. 13. Олиб борилган тажрибаларнинг натижалари. II. БОБ. Раъногулдошлар оиласи вакилларидан Олма турларининг замбуруғ касалликлари II.1. У н-шудринг, қора рак,монилиоз, қўтир (парша) ва занг касалликлари. II.2. Олма дарахтининг замбуруғ касалликларига қарши кураш чоралари Хулоса Фойдаланидган адабиётлар. Кириш Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида мустақил Ўзбекистон давлатининг асосий мақсади, кишиларнинг озиқ-овқатга, кийим-бошга бўлган талабини, эҳтиёжини қондиришдан иборатдир. Ўзбекистон нафақат пахта, қоракўл тери, пилла толаси макони эмас, балки эл дастурхонининг ноз-неъмати бўлган хилма-хил олма, ўрик, анжир, анор ва бошқа кўпгина ширин-шакар мевалар етиштирадиган гўзал бир бўстон ҳамдир. Ўлкамизнинг кўрки бўлган боғ-бўстонлар халқимизнинг миллий ифтихори ва фахридир. Боғдорчилик ва токчилик билан ота-боболаримиз қадимдан шуғулланиб келишган. Мана шу тўғрисида боғбонлар сардори, машҳур соҳибкор, Давлат мукофотининг лауреати, Меҳнат қаҳрамони Ризамат Мусомуҳамедов шундай дейди: «Боғдорчилик ўзбекларнинг ота-боболаридан тортиб севган касби. Биз кўз очиб узум, ўрик, олма ва бошқа мевалар чиқаришнинг илғор технологиясини жорий этиш, минерал ва органик ўгитлардан самарали фойдаланиш, сизот сувлари ер бетига яқин жойлашган зоналарда мелиорация ишларини тубдан яхшилаш, эрозияга қарши тадбирларни ўтказиш, механизациядан унумли фойдаланиш, серҳосил мева дарахтларини кўпайтиришдек муҳим вазифани қўйди. Ҳозир жумҳуриятимизда мева ва узум етиштириш бўйича ихтисослаштирилган 60 дан ортиқ мевачилик ва токчилик хўжаликлари ташкил этилган. Мустақил республикамизда мевали дарахт ва токлардан юқори ҳосил олаётган хўжаликлар сони йил сайин ошиб бормокда. Ҳаётий эҳтиёжлардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, боғдорчилик ва токчиликни кенг режа асосида ривожлантириш мустақил Ўзбекистон учун долзарб масалалардан биридир. Бу муҳим масалани етарли даражада ҳал этиш мевали дарахт касалликлари в касалликларнинг олдини олиш ва унга қарши самарали кураш чораларини ишлаб чиқиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. I БОБ. Мевали ўсимликларининг келиб чиқиши ва биологик хусусиятлари. Деҳқончилик ривожланган ва илм фан тараққий қилган сари одам мева ва резавор мева ўсимликларининг ёввойи турларини онгли равишда танлаб олган ва экиб ўстира бошлаган, сўнгра зарур агротехника усулларини қўллаб ана шу ёввойи тур ўсимликларини тобора яхшилаб борган ва кейинчалик хўжалик мақсадларини қондирадиган янги тур-навларни вужудга келтирган. Экиб ўстирилаётган ҳамма ўсимликлар, мева ва резавор мева ўсимликлари ҳам, ўзларининг ёввойи қариндошларига қараганда эртароқ ҳосилга киради, мўлроқ ҳосил беради, уларнинг мевалари йирикроқ, тўйимлироқ ва сифатлироқ бўлади. Шу билан бирга бундай ўсимликларнинг ме Мева ва резавор мева ўсимликлари ўзларининг ботаник белгиларига, биологик хусусиятларига, тупроқ, ёруғлик, нам ва иссикдикка бўлган талабларига, ҳосилдорлигига, меваларининг сифатига, қандай мақсадлар учун ишлатилишига қараб бир-биридан фарқ қилади. Мевали дарахтларнинг ўзига хос яна бир хусусияти шундан иборатки, деярли ҳамма маданий мевали дарахтлар куртак ва искана пайванд қилиш йўли билан кўпайтирилади. Ўзбекистонда ёввойи мева дарахтлари, асосан Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё ва бошқа вилоятларнинг тоғли районларида ўсади. Кейинги йилларда ёввойи олма, ёнғоқ, бодом, дўлана, писта, тоғолча каби мевали дарахтлар пайванд қилиш йўли билан маданийлаштирилмоқда. Биз юқорида айтилган мевали дарахтлардан олма дарахтининг замбуруғ касалликлари бўйича иш олиб бордик. Олма дарахти Ўзб Олимлардан В.И.Сербиновнинг 1964 йилда езиши ч а усимлик касалликлари икки гурухга : 1 , нокулай яшаш шароити таъсирида келиб чикадиган юкимсиз ва 2 , замбуруглар, бактериялар, вируслар ва гул л и паразитлар таъсирида келиб чикадиган юкумли касалликларга булинади. Усимликларнинг юкумсиз касалликлари нокулай шароит: юкори еки паст температура, ерда ва хавода нам етишмаслиги еки ортикчалиги, механикавий зарарланиши ва хоказолар таъсирида пайдо булади. Усимликларга сув, корбанат ангидрид ва кислароддан ташкари, макро ва микроэлементлар керак. Ана шу элементлардан бирортаси етишмаса, усимликлар касалланиши мумкин. Масалан, азот етишмаса, усимликлар саргайиб, усиши секинлашади, барглари эрта тукилади, уруг ва мева хосили камайиб кетади еки бутунлай хосил бермайди. Аксинча, азот ортикча булса,ус экинлар зах босиб нобуд булади, дарахтларнинг илдиз бугзи могорлаб, чирийди. Иккинчидан тупрокда нам куп булади, хам усимликлардан мухим паталогик узгаришлар содир булади. Юкимсиз касалликлар кимевий моддалар таъсирида келиб чикади. Юкумли касалликлар юкумсиз касалликлардан фарк килиб усимликларда замбуруглар, бактериялар, вируслар ва бошкалар таъсирида пайдо булади. Бундай касалликлар бир усимликдан бошкаларига утиши мумкин яъни улар юкумлиги билан фарк килади. Олимлардан С.М.Паспелов ва бошкаларнинг 1978 йилда аниклашига юкумли касалликлар табиатда кенг таркалган булиб, бирорта хам усимлик у еки бу юкумли касалликдан холи эмас экан. Усимлик касалликлари нихоятда хилма-хил булиб, уларни бир неча типга бирлаштириш мумкин: догланиш усимликларни баргида ва бошка кис м ларида замбуруг мицел и 1.2. Олма турларининг касалликларини ўрганишда қулланиладиган асосий усуллар. Олма дарахтининг замбурут касалликларини ўрганиш мақсадида Қарши шаҳрида ва Қарши Давлат университети тажриба боғида 2002 ва 2003 йилларда кузатиш ишлари олиб борилди. Бунинг учун текширилган боғлардаги ҳар хил олма дарахтидан алоҳида гербарий тайёрланиб, йиғилган вақти ва жойи кўрсатилди. Шу билан бирга касалланган олмалар ҳам касаллик турларига қараб ажратилди. Касалланган олма меваларидан ва баргидан тайёрланган гербарийдан лаборатория шароитида касалликни келтириб чиқарган замбуруғлар ажратиб олинди. Бунинг учун Н.А.Наумов (1937), В.И.Билай (1977), М.Б.Хохряков (1969) лар томонидан тавсия этилган намланган камера усулидан фойдаланилди. Касалликларни текшириш ва аниқлаш ишлари Қарши Давлат университети ботаник 13. Олиб борилган тажрибаларнинг натижалари. Ўсимлик касалликлари Ўзбекистонда мевачиликнинг ривожланишига анчагина зиён етказади. Шунинг учун олма дарахтининг ҳосилдорлигини ошириш, сифатини яхшилаш учун, олмазорларни серҳосил навлардан ҳосил қилиш, олма кўчатларини интенсив ва юқори агротехника асосида парвариш қилиш билан бир қаторда уларни касаллик ва зараркунандалардан асраб қолиш чораларини амалда тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги шароитда жумҳурият олийгоҳларида таълим олаётган талабалар қишлоқ хўжалик ўсимликларининг биологияси ва экологиясидан билимларини ўзлаштирибгина қолмасдан, балки ўсимликларда содир бўладиган касалликларни келтириб чиқарувчи замбуруглар ва бактериялар тўгрисида ҳам тўлиқ тушунчага эга бўлиши керак. Шунингдек, бу мутахассислар ўсимликларни касаллик ва (гармсел, кучли совуқ тушиши), тупроқда айрим озиқ моддаларининг етишмаслиги ёки ортиқ бўлиши, олманинг новда ва таналари бевақт ҳамда нотўгри кесилиши натижасида содир бўлади. Мевачиликдан мўл ҳосил олишга ёрдам берувчи асосий омиллардан бири мева дарахтларида учрайдиган касалликларни пухта ўрганиш ва уларга қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқишдан иборатдир. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон шароитида ўсадиган олма ўсимлиги ва олма меваси асосан, қора рак касаллиги, кулранг чириш, қўтир (парша), ун-шудринг, калмараз, пўкак ва бошқа касалликлар билан энг кўп зарарланади. II. БОБ. Раъногулдошлар оиласи вакилларидан Олма турларининг замбуруғ касалликлари II.1. Ун-шудринг, қора рак, монилиоз, қўтир (парша) ва занг касалликлари. Олманинг ун-шудринг касаллиги Бу касалликни 1895 йилда Тоғли Зарафшон шар ичига ўсимталарини (гаусториялар) киргизиб олади ва шулар орқали ўсимлик ширасини сўради. Ун-шудринг касаллигининг қўзғатувчиси асосан мицелий шаклида касалланган новдаларда қишлайди, булар касаллик тарқалишининг дастлабки манбаи ҳисобланади. Баҳорда куртаклар уйғониши билан мицелий ўсиб, барг муртакларининг эпидермис хўжайраларига киради ва барг ўсиши билан унинг бутун юзасини қоплайди. Мицелийда ҳосил бўладиган жуда кўп конидиялар шамолда тарқалиб, ёш ва соғлом барг ва новдаларни ёппасига зарарлайди. Ёз охирида мицелий мева ёки куртаклар ичига кириб олиб қишлаб чиқади. Касаллик ўсимликнинг ўсиш даврида конидиялар билан тарқалади. Касаллик Ўзбекистон, айниқса, Қозоғистон шароитида кенг тарқалган ва деярли ҳамма жойда учрайди. Ун-шудринг касаллиги қўзғатувчиси қуруқ ва иссиқ иқлим шароитид Касалланган пўстлоқнинг устида концентрик жойлар аниқ кўринади, қуриган пўстлоқнинг устида кейинчалик қора нуқталар (замбурут пикнидийлар) ҳосил бўлади. Натижада дарахт пўстлоғи майда ғадир-будир бўлиб қолади. Қора рак доғлари шох ва танани ҳалқа шаклида ўраб олса, шох ҳам тана ҳам қурийди. Касаллик натижасида меваларда йиғим-терим бошланмасдан олдинроқ чирик пайдо бўлади. Чирик кичкинагина қорамтир доғдан бошланиб, аста-секин ўсиб, бутун мевани қоплайди ва натижада мева қорайиб, бужмаяди, мумланади. Олма мевасининг ҳамма жойини пикнидалар қоплаб олади ва мева ғадир-будир бўлиб қолади. Зарарланган дарахт пўстлоғида буртиб чиққан жуда кўп нуқталар, замбуруғ спораларидан иборат пикнидалар ҳосил бўлади. Пикнидаларни микроскоп орқали кўрганимизда жуда кўп қора, йирик бир хўжайрали спораларни к Олманинг калмараз касаллиги Бу касалликни олма дарахтида халтачали Venturia inaeqalis замбуруги қўзғатади. Бу паразитнинг халтачали стадиядан ташқари такомиллашмаган замбуруғларга хос бўлган конидия стадияси ҳам бўлади. Бу замбуруғ халтачалилар синфига мансуб. Калмараз нам етарли бўлмаган туманларда уруғли мева дарахтларида жуда кўп тарқалган кзсалликдир. Кейинги йилларга қадар бу касаллик фақат ёввойи ва маҳаллий олма навларида, асосан, тоғ ва тоғ этаги районла-рида учрар эди. 70 йилларда касаллик Ўзбекистоннинг ҳамма боғдорчилик хўжаликларига тарқалиб, маданий навларда, айниқса Ренет Симиренко навида ҳам учрай бошлади. Вужудга келган метеорологик шароит туфайли касаллик кенг тарқалиб, дарахтларни қаттиқ шикастлантира бошлади. Замбуруғ асосан, барг ва меваларни зарарлайди. Барг ёзилиши би бирида саккизтадан спора жойлашган. Халтачада жойлашган споралар икки хўжайрали, яшил рангда бўлиб мева таналари қишда зарарланган баргларда қишлаб баҳор ва ёзда етилади. Перицийдаги халтача споралар иссиқ кунлар бошланиши билан барглар нимиқиб шишганда тўкилади. Мева таначалар билан халтача споралар бир вақтда етилмайди, шунинг учун улар ҳар хил вақтда тўкилади. Бизнинг олиб борган кузатишларимиз натижасида пгу нарса маълум бўлдики, баъзи йиллари мева таначалари ва халтача споралар ҳатто бир неча ойда ҳам етилар экан. Халтача споралар сув томчисидан ўсади ва баргларни зарарлаб, уларда тўқ ранг губорли ўзига хос ҳосилаларини вужудга келтиради. Тўқ рангли, бахмалсимон ғубор замбурутнинг конидияспораларидан иборатдир. Ёз давомида ана пгу конидияспораларнинг бир неча бугини етилади. Кузда зар Калмараз касаллиги олма ва нок дарахтига, айниқса, катта зарар етказади. Қаттиқ зарарланиш рўй берганда барглар муддатидан олдин сулийди ва натижада мева ҳосили камаяди, дарахтнинг ўсиши секинлашади, совуққа чидамлилиги пасаяди. Касалланган мевалар сифатсиз ва сақлаш учун яроқсиз бўлиб қолади. Калмараз касаллиги ҳамма ерда тарқалган. Намлиги юқори бўлган туманлар касаллик туфайли катта зарар кўради. Монилиоз касаллиги Монилиоз касаллиги уругли меваларнинг кўпчилигида учрайди. Бу касаллик билан, асосан, олма ва нок мевалари кўпроқ зарарланади. Касалликни Monilia Iructigena деган, вояга етмаган замбуруг туғдиради. Бу такомиллашмаган замбуруғлар синфига киради. Қарши шаҳрида ва Қарши Давлат университетининг тажриба боғида олиб борилган текширишлар натижасида нгу нарса аниқландики, касаллик қў (казарка, мева қуртида), қушлар ва момақалдироқ вужудга келтирган механикавий шикастланишлар орқали зарарланади. Ҳосил бўлган конидияли споралар сув томчисида .ёки ҳавонинг нисбий намлиги юқори бўлганда ўсиб чиқади. Замбуруғнинг ривожланиши учун энг қулай ҳарорат 26-28 даража ҳисобланади. Қўнғир тусли доғ ҳосил бўлгунга қадар замбурутнинг инкубация даври 3-5 кун, спора ҳосил бўлиши 8-10 кун давом этади. Инкубация даврининг қисқа бўлиши касаллик қўзғатувчисига ёз-куз фаслида жуда кўп буғун қолдириш имконини беради. Ҳавонинг қулай бўлиши ва механикавий шикастланишлар касалликнинг авж олишига сабаб бўлиши мумкин. Олма монолиоз касаллиги олманинг гуллаш вақтида ҳаво намлиги юқори, температура паст бўлганда, айниқса, кучли ривожланади ва ҳосилга катта зарар етказади. Олма илдизининг бактериал р дарахтлари ва қанд лавлагини ҳам зарарлайди. Бу бактерия тупрокда узоқ вақт сақланиши мумкин. Занг касаллиги Олманинг занг касаллигини базидиомицетлар синфига кирувчи Рuccinia spinosae замбуруғи туғдиради. Занг замбуруги касаллиги олмада жуда авж олиб, ривожланиб, олманинг барг ва баргбандини зарарлайди. Касалликнинг бошланиши баргларда даставвал майда, юмалоқ, сарғиш- яшил тусли доғлар кўринишида пайдо бўлади. Кейин доғлар катталашади, барг тўқимаси қалинлашади ва доғлар оч қизил ёки тўқ қизил тусга киради. Касаллик натижасида зарарланган органларнинг шакли ўзгаради, новдалар ўсишдан тўхтайди. Айрим йиллари зарарланган новдалар бутунлай қуриб қолади. Касаллик туфайли барглар ассимилияция юзасининг кескин камайиши натижасида мевалар яхши тулишмайди. Зарарланган барглар тўкилади. Касаллик ё Цитоспороз Касаллик уруғли ва данакли мева экинларининг новдалари ва скелет шохларида пўстлоқнинг нобуд бўлишини келтириб чиқаради. Дастлаб касаллик белгилари қора ракни эслатади. Бироқ кейинчалик пўстлоқнинг кўмирга айланиши ва бўялиши кузатилмайди. Пўстлоқ қизғиш-жигарранг тусини сақлаб қолади ва ёғочликдан қийин ажралади. Цитоспороз зарарланган жойларда пўстлоқ териси остидан чиқиб турувчи жуда кўп ярим шарсимон стромалар ҳосил бўлади. Цитоспороз қўзғатувчиси – Sphaeropsidales тартибига мансуб такомиллашмаган Замбуруғлар: Cytospora carphosperma Fr ., C . capitata Sacc . et Schilz . (иккаласи ҳам олмада), C . m а crospora Robernh (олма ва нокда) ва C . cydoniae Bud . at Kab . (беҳида). C . carphosperma нинг стромаси эллипссимон ёки тўмтоқ учли, зайтунранг-қора, асосида диаметри 1,5 мм га Конидиябандларининг узунлиги 22 мкм, ўткир учли, шохланган, конидийлари эса сосискасимон, ўлчами 5-6,5х1,5 мкм. C . cydoniae нинг стромаси зайтунранг-қора, ярим шарсимон, думалоқ ёки эллипссимон асосли, диаметри 1-1,5 мкм, сўрғичсимон ялтироқ қора устьицали, концентрик жойлашган думалоқсимон ялтироқ камерали. Конидиябандлари ипсимон, узунлиги 20-35 мкм. конидийлари сосискасимон, ўлчами 6,5х1,5 мкм. баъзан мазкур Замбуруғлар Diaporthales тартиби, Valsaceae оиласи, Valsa авлодига киритилувчи халтали давр ҳосил қилади. Ўсимликларнинг зарарланиши, қоидага мувофиқ, механик шикастланган жойларда амалга ошади. Кўпинча цитоспороз қора ракнинг ривожланишига имкон беради. Касаллик кучли ривожланганда дарахтлар вақтидан илгари нобуд бўлади. Цитоспороз Олма парша касаллиги Касаллик ҳамма жода тарқалган, аммо намлиги юқори ҳудудларда кучли зарар келтиради. Барг, новда ва мевалар касалланади. Баргларда яшил- зайтунранг бахмалсимон ғубор билан қопланувчи думалоқ қўнғир доғлар пайдо бўлади. Доғларнинг ўлчами 2 дан 13 мм гача ўзгаради, бу баргнинг ёши, навнинг чидамлилиги ва об-ҳаво шароитларига боғлиқдир.энг йирик доғлар чидамсиз навларнинг ёш баргларида ва серёғин об-ҳавода кузатилади. Олмада ғубор одатда баргларнинг устки томонида, нокда эса остки томонида ҳосил бўлади. зарарланган барглар вақтидан илгари қурийди ва тўкилади. Меваларда парша тўқ зайтунранг бахмалсимон ғубор билан қопланган, ингичка ҳошия билан кескин чеараланган доғлар кўринишида пайдо бўлади. Мазкур жойларда юқориги ҳужайра қатлами пўкаклашади, бу эса патогеннинг тўқимага чуқурроқ кириб боришига барҳам беради. Бироқ зарарланган жойнинг пўкаклашиши меванинг бир текис ўсишига тўсқинлик қилади ва зарарланган жойларда ёриқлар пайдо бўлади. Іосил тез-тез туман тушиб турувчи сернам об- ҳавода йиғиб олинганда меваларда жуда майда жигарранг-қора доғлар кўринишидаги кечки парша юзага келади. Касаллик айниқса сақлашда тўлиқ юзага келади. Новдаларнинг зарарланиши пўстлоқда кичик шишларнинг пайдо бўлиши билан ажралиб туради, кейинчалик улар ёрилади ва пўстлоқ майда тўкилувчи ёриқлар билан қопланади. Новдалар ўсишдан тўхтайди ва кўпинча уларнинг нобуд бўлиши кузатилади. Парша кўпинча гул, мевабанди ва баргбандида ҳам ривожланади, бу барглар ва тугунчаларнинг вақтидан илгари тўкилиб кетишини етилиши ва сочилиши танаффусли намлик ва 7 дан 23 0 С гача бўлган ҳарорат диапазонида (қулай чегараси 18-20 0 С) юзага келади. Шундай қилиб, халтаспоралар баҳорда ўсимликларни зарарловчи бирламчи инфекция манбаи ҳисобланади. Уруғли мева экинлари касаллик қўзғатувчиларининг спора ҳосил қилиши: 1-олма паршаси қўзғатувчиси (а-конидийли конидиябандлар, б-халта ва халтаспорали перитеций); 2-олма қора раки қўзғатувчиси пикноспорали пикнидасининг кесилган кўриниши; 3-нок қўнғирланиш қўзғатувчисининг конидиябанддаги конидийлари; 4-олма ун шудринг қўзғатувчиси (а- клейстотеций, б-халтаспорали халта, в-конидиябанддаги конидийлар); 5-олма филлостиктоз кўзғатувчиси пикноспорали пикнидасининг кесилган кўриниши; 6- олма мева чириши қўзғатувчисининг конидиябанддаги конидийлари. Иссиқ иқлимли ҳудудларда халтаспораларнинг сочилиши баҳор бошида, салқин жойларда эса баҳор охирида содир бўлади. халтаспораларнинг халтадан чиқиши об-ҳаво шароитларига боғлиқ равишда 60 кунгача давом этиши мумкин. куртакларнинг ёзилиши, ғунчаларнинг ранг олиши, гуллаш ва гултожбаргларнинг ялпи тўкилиши даврида халтаспораларнинг сочилиши ўсимликларнинг зарарланишиу учун энг хавфли ҳисобланади. Халтаспоралар ҳаво оқими ва сув томчилари билан тарқалади. Халтаспоралар мўл намлик ва 2 дан 30 0 С гача ҳароратда ўсади. Қулай ҳароартда (18-20 0 С) уларнинг ўсиши 4 соаттдан сўнг, қуйи ва юқори ҳароратларда (мос ҳолда 6 ва 27 0 С) эса 6 соатдан сўнг бошланади. Ха (38-расм), F . pirinum да мос ҳолда 16,5-60х4,5-8 ва 13-30х5-9 мкм. мицелийнинг қишлаши ва баҳорда янги конидиал спора ҳосил қилиши тўғрисида ҳам маълумотлар мавжуд. Демак, парша қўзғатувчилари қоидага биноан, халтали даврида тўкилган баргларда ва баъзан (кўпинча нокда) мицелй кўринишида зарарланган новдаларда қишлайди. Юқорида таъкидлаганимиздек, парша етарлича намлик шароитида ривожланади, шу боис касаллик республикамизда катта зарар келтирмайди. Олманинг парша касаллиги Олма мевасининг чириш касаллиги Бу касаллик Ўрта Осиёда А.А.Ячевский томонидан 1910 йили аниқланган. Касаллик Ўрта Осиё республикалари ва Қозоғистоннинг водий тоғ ва трғ олди зоналарида учрайди ва у уруғли мева дарахтларини шикастлайди. Олманинг шикастланган еридаги пўстлоғида жигар ранг доғ пайдо бўлиб, кейинчалик меванинг ҳамма ерига тарқалади. Олма мевасининг эти бутунлай чирийди (4-расм). Чириган мевалар кўпинча тўкилади, баъзан осилиб қолганлари ҳам учрайди, уларнинг эти мумиёланган бўлади. Кўкламда олма меваларидан конидиал споралар чиқади. Бу споралар - конидиялардан (мева этининг шикастланган еридан) замбуруғ мицелийи ҳосил бўлади. Замбуруғ мицелийси мева этининг ҳамма томонига тарқалади. Унинг ичига кириб борган сари мева эти устига замбуруғ кулранг қўнғир конидиал спора тарқатади. Ана ш у конидиал споралардан жуда кўп спора занжирлари ҳосил бўлади. Етилган споралар шамол, ёмғир ва ҳашоратлар таъсирида ҳамма ёққа тарқалиб кетади. Олма мевасининг чириш касаллигини такомиллашмаган замбуруғлар синфига кирувчи Спаера Пўкак касаллиги Бу касалликни Базидиомицейлар синфи, Афиллофоралар тартиби пўкаклар оиласига кирувчи замбуруғлар келтириб чиқаради. Пўкак касаллигининг замбуруғи Ўзбекистон шароитида олмадан ташқари жуда кўп мевали ва мевасиз дарахтларда тарқалган бўлиб, дарахт таналарининг чиришига сабаб бўлади. Чириган жойда ковак ҳосил бўлади. Пўкак замбурути вакилларидан бизнинг шароитимизда энг кўп тарқалгани жигарранг ёки қўнғир тусли ( Роliporus hispidus), оддий ёки кулранг ( Ғотеs fomentarius) замбуруғлари билан танишамиз. Оддий ёки кулранг пўкак касаллиги Оддий ёки кулранг пўкак касаллигини келтириб чиқарувчи замбуруғ олма дарахтининг танасида чармдек ёки ёғочдек қаттиқ, кўпинча тақага ўхшаган мева таналар ҳосил қилади. Мева таналарининг пастки қисмида вертикал найчалардан ташкил топган геминофор қатлам ҳосил бўлади. Мева тананинг кесмадаги қатламлар сонига қараб, пўкакнинг ёшини аниқлаш мумкин. Табиатда ўн йиллик ва ундан ҳам кўпроқ мева таналари учрайди. Мева тананинг юза қисми тукли, силлиқ ва хилма-хил рангда бўлади. Пўкак споралари олма танасининг яраланган ва уриб ёрилган еридан кириб, у ерда замбуруғ иплари ўсиб, дарахт шираси билан озиқланади, натижада дарахтни чиритади ва зарарланган ерлар кукунга айланади ва дарахтни нобуд қилади. Жигарранг ёки қўнғир тусли пўкак касаллиги Бу замбуруғ бизнинг шароитимизда тут, тол, чинор, терак, мевали дарахтлардан олма, олча ва нок таналарида тақа ёки ёстиқчасимон тана ҳосил қилади (5-расм). Мева танаси бирмунча йирик, қалпоқчасининг диаметри 25 см. гача, оёқчаси қалпоқчанинг ёнбош томонида жойлашади. Геминоформ найсимон. Жигарранг ёки қ II.2. Олма дарахтининг замбуруғ касалликларига қарши кураш чоралари Ун-шудринг касаллигига қарши кураш чоралари Касаллик сийрак учрайдиган ерларда новдаларнинг касалланган учларини қирқиб олиб ёқиб юборилади. Мевазорлар нормал қалинлиқда бўлиши керак. Ўсув давомида тез-тез қатор ораларига ишлов бериш ва бегона ўтларни йўқотиш, кузда ёки кўкламда чуқур ҳайдаш ва сурункали ўғитлаб туриш керак. Кузда касалланган барг ва шохларни куйдириш ёки молларга бериш ёки ерга кўмиб чиритиш, олмаларнинг буғзидан чиққан бачки новдаларни ва танадаги қуриган шохларни кесиш касалликни олдини олиш чораларига киради. Кимёвий кураш чораларидан бири, эрта баҳорда, куртаклар буртган вақтда касалликни таг-томири билан йўқотиш учун дарахтларга мис купоросининг 3 фоизли эритмасини пуркаш тавсия этилади. Биринчи ггур фоизли нитрофен эритмаси билан дезинфекцияланади. Орадан 5-6 кун ўтгандан кейин жароҳатга оҳак ёки лой, ё бўлмаса махсус тайёрланган замазка (таркибида 70 фоиз нигрол, 15 фоиз канифол ва 15 фоиз парафин) суртилади. Ковакларни цементлаш ёки уларга боғ замазкаси тикиш, кузда ёки эрта баҳорда дарахтларга 1 фоизли темир купороси қўшилган сўндирилмаган оҳакнинг 8-10 фоизли суспензиясини пуркаш яхши натижа беради. Кал мараз касаллигига кураш чоралари Мевазорлар нормал қалинликда бўлиши керак. Ўсув давомида тез-тез қатор ораларига ишлов бериш ва бегона ўтларни йўқотиш, кузда ёки кўкламда чуқур ҳайдаш ва маҳаллий ўгитларни кўпроқ бериб туриш лозим. Кузда касалланган ва тўкилган баргларни ёқиш ва кўмиб ташлаш олманинг бугзидан чиққан бачки новдаларни ва танадаги қуриган шохларни кесиш касалликни ол Дарахт атрофи чопилади ва қайта ҳайдалади. Ўсимликларни яхши парвариш қилиш билан бирга, ерга ўз вақтида органик ва минерал ўғитлар солинади. Касалликни бутунлай йўқотиш учун баҳорда куртакларнинг буртиш фазасида ДНОК нинг бир фоизли эритмаси ёки нитрофеннинг 2-3 фоизли эритмаси пуркалади. Юқоридаги тадбирлар билан бирга касалликни олдини олиш мақсадида, ғунча ёзилган вақтда 2-3 фоизли бордос суюқлиги, гуллагандан кейин эса 80 фоизли цинебнинг 0,5 фоизли суспензияси пуркалади. Учинчи ишлов иккинчи ишловдан 2-3 ҳафта кейин ўтказилади. Ҳосилни йиғиб олиш пайтида меваларнинг шикастланишига мумкин қадар йўл қўймаслик керак. Меваларни сақлаш вақтида касалликни олдини олиш мақсадида меваларни олтингутурт кукуни билан чанглаш лозим. Кураш чоралари Бактериал рак касаллигига қарши кураш чораларидан Яшил конус фазасида (базидияспоралар тарқалишидан олдин) биринчи баҳорги ишлов берилади. Кейинги ишловлар ҳар 12-15 кунда (гуллашдан олдин, гуллаган заҳоти, ёш ўсимта чиққандан кейин) ўтказилади. Кураш чоралари Олманинг қўтир касаллигига қарши кураш чораларидан бири боғдаги тўкилган меваларни мунтазам равишда йиғиштириб йўқотиш, тўкилган баргларни кузда йиғиш ва ёқиб юбориш лозим. Мевалар ва дарахтзорлар ерини кузда ағдариб ҳайдаш, органик ва минерал ўғитлардан етарли миқдорда фойдаланиш зарур. Олмазорлар барпо қилишда дарахтлар шундай жойлаштирилиши керакки, улар ҳатто катта бўлиб ўсиб кетганидан кейин ҳам туташмаслиги лозим. Олма дарахтларига кузда ва эрта баҳорда, гул куртаклари ўса бошлаган даврда 3 фоизли бордос суюкдиги пуркалади. Дарахтлар гуллаб бўлганидан кейин дори пуркаш яна так Бундан ташқари касалланган меваларни териб олиш ҳам унинг тарқалишини камайтиради. Олма мевасининг чириш касаллиги кўпайиб кетиб, ҳосилга катта зарар етказиши мумкин бўлган жойларда навбатдаги дори пуркашлардан бирида кўпинча 85 фоизли намланувчи севин кукуни ишлатилади. Севин ишлатил- ганидан кейин етти-саккиз кун ўтгач, замбуруғларни ва унинг спораларини қириб ташлаш мақсадида олма дарахтларига 1,5 фоизли олтингугурт эритмаси пуркалади. Пўкак касаллигига қарши кураш чоралари Пўкак касалликларига қарши курашиш учун, ағдарилган, шохлари синиб тушган ва касалланган дарахтларни кесиб ташқарига чиқариб ёқиш, олманинг баргли новдаларини ёрилтирмасдан ва пўстини шикастлантирмасдан кесиш, қуриган ва совуқ урган шохларни олиб ташлаш ҳамда касалланган, қуриган шохларни замбуруғ мева танаси билан б кўз очиб узум, олма ва бошқа меваларни кўрганмиз. Оналаримиз беланчагимизни ишкомларга, мева дарахтларига осиб аллалаганлар. Йиғлаганимизда сўрғич ўрнига узумнинг донасини сўрдирганлар. Хуллас, мевачилик қонимизга сингиб кетган. Боболар удумини қилиб кўчат ўтказайлик, мева етиштирайлик, халқимизни ширин-шакар мевалардан баҳраманд қилайлик». 2. Кейинги йилларда республикамиз миқёсида экологик шароитнинг ўзгариб бориши олма дарахтида турли хил касалликларнинг намоён бўлишига сабаб бўлмокда. Ана шу касалликларнинг олдини олиш ва унга қарши самарали кураш чораларини ишлаб чиқиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 3. Олма дарахтининг касалликларини ўрганиш учун Қарши шаҳрида ва Қарши Давлат университетининг тажриба боғида олмазор ва кўчатзорлар кўриб чиқилиб, текширилган олмазордаги касаллан тўқималарида моддалар алмашиниши, нафас олиш, фотосинтез, сув ва озик моддаларнинг ўзлаштирилиши бузилиб, ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши кечикади, ҳосили камаяди ва ниҳоят у нобуд бўлади. 7. Мевачиликдан мўл ҳосил олишга ёрдам берувчи асосий омиллардан бири мева дарахтларида учрайдиган касалликларни пухта ўрганиш ва уларга қарши кураш тадбирларини ишлаб чиқишдан иборатдир. 8. Кейинги вақтда Ўзбекистон шароитида олма дарахтида 30 дан ортиқ турдаги касаллик қайд қилинган бўлиб, шулардан энг аҳамиятлиси ун-шудринг, қора рак, калмараз, монилиоз, бактериал рак, занг, қўтир, олма мевасининг чириш ва ггўкак касалликларидир. 9. Ун-шудринг г калмараз, занг ва қора рак касалликлари, асосан, олма баргининг устки ва остки томонида ҳар хил шаклда, кўринишда ва ҳар хил рангдаги доғларни ҳосил қилади. 10.Наумов Н.А. Методы микроскопических и фитопатологических исследований. М.-Л. 1971 г. 11 . Поспелов С.М. ва бошқалар. Ўсимликларни ҳимоя қилиш. Т. 1978 й. 12.Райлло И.А. Грибы рода фузариум. М. 1950 г. 13.Сахобиддинов С.С. Ўсимликлар систематикаси. Т. I. Тош. 1963 й. 14.Сербинов В.И. Қишлоқ хўжалик экинларининг касалликлари. Т. 1964 й. 15.Тожибоев Ш. Ўсимликлар систематикаси (Тубан ўсимликлар). Т. 1990 й. 16.Хохряков М.К. Указания по экспериментальному изучения фитопатогенн ых грибов. 1969 г . 1 7 . Черемисинов Н.А . Общая патология растений . М. 1965 г. 1 8 . Ячевский А.А. Определитель грибов. Том. I . 1931 г. Мундарижа Мавзу: “Олма дарахтининг замбуруғ касалликлари ва унга қарши кураш” бўйича қилинган ишнинг режаси Сўз боши II БОБ. Мева ўсимликларининг келиб чиқиши ва биологик хусусият
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha