Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.4MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Раъногуллилар қабиласи Росалес

Купить
Раъногуллилар қабиласи Росалес Режа: 1. Раъногуллилар қабиласининг таснифланиши. 2. Тобулғилар кенжа оиласи вакилларининг тузилишидаги ўзига хос хусусиятлар. 3. Раънолар кенжа оиласи вакилларининг тузилиши ва аҳамияти. 4. Олмалар кенжа оиласи вакилларининг тузилиши ва халқ хўжалигидаги аҳамияти. 5. Олхўрилар кенжа оиласи вакилларининг тузилиши ва аҳамияти. 6. Тошёраргуллилар қабиласи ҳақида умумий маълумот. Раъногулдошлар оиласи — Росаcэаэ Оиланинг 120 туркумга мансуб 2.000 дан ортик тури Шимолий ярим шарнинг ўрта иқлимли минтақасида тарқалган. Ҳамдўстлик мамлакатларида 50 туркумга мансуб 700 дан ортиқ тур, шу жумладан, Ўрта Осиёда 38 туркум, 263 турга мансуб ўсимликлар ўсади. Гуллари барг қўлтиғида жойлашган, якка ёки гул тўпламида, кўш жинсли. Кўш гул қўрғонли, актиноморф, беш аъзоли, гул косача барглари туташ эмас, эркин; оқ, сариқ, кизил, айрим ҳолларда ҳаворанг. Чангчилари кўп сонли, тугунчаси усткидан осткига қадар, 5 хонали. Раънолар кенжа оиласи — Росоидеаэ Раънолар кенжа оиласи вакиллари бута ва ўт шаклидаги усимлик. Барглари тоқ патсимон мураккаб ёнбаргли. Гуллари, одатда, актиноморф, қўш гул қўрғонли, тугунчаси устки ёки ўрта. Меваси япроқча, данак, айрим ҳолларда этли, ёнғоқча гул ўрнига ботган ҳолда жойлашган (итбурун, қулупнай, маймунжонларнинг мевасига ўхшаш). Итбурун ёки наъматак (Роса. cанина) раънолар туркумининг Ҳамдўстлик мамлакатларида 150 га яқин тури, шу жумладан, Ўрта Осиёда 39 тури маълум. Буларнинг аксарият қисми тиканли бута, барглари тоқ патсимон мураккаб, уруғчиси гул ўрни билан туташ, унинг ичида кўп сонли данакчалар мавжуд бўлиб, ундан ёлғон мева шаклланади. Ўзбекистонда бу туркумнинг ғовак наъматак (Р. лаха), Федченко наъматаги (Р. федтсченкоана), Самарқанд наъматаги (Р. мараcандиcа), итбурун (Р. cанина) деб номланган турлари кенг тарқалган Витаминларга бой ўсимликлар бўлиб, меваси таркибида А, Б, C, Д витаминлари кўплиги туфайли қимматли ҳисобланади.Наъматаk Маймунжон (Рубус) туркумининг 6 тури Ўзбекистонда ўт ўсимликларга бой тош ва шағал тошли аралаш тупроқли тоғ ёнбағирларида ўсади. Уларнинг зангори маймунжон (Рубус cаэсиус), оддий маймунжон (Р. идаэус), қора маймунжон деб номланган турлари ўсади, уларнинг барчаси тиканли бута шаклидаги ўсимлик. Қулупнай (Фрагариа) — ертутнинг ёввойи ҳолда 6, маданий ҳолда 2 тури учрайди. Уларнинг аксарият қисми кўп йиллик ўт ўсимлик. Баргларининг охири мўйловга айланган, меваси ширали ёлғон мева, кўпинча, қизил рангли. Қулупнай Олмалар оиласи вакиллари дарахт ва бута шаклидаги ўсимлик уруғчиси битта мева баргидан шаклланган, тугунчаси остки. Меваси ширали. Ўзбекистонда учрайдиган вакилларнинг аксарият қисми мева дарахтлари ҳисобланади.Олмалар кенжа оиласи — Малоидеаэ Ўрик (зардоли — Армениаcа) аксарият ҳолларда дарахт ўсимлик. Унинг 8 тури (Хужановский, 1982) фанда маълум. Ўрик ҳалқимизнинг хушхўр мевасидан бири. (Персиcа вульгарис) қадар катта бўлмаган дарахт. Ўрикдан баргининг чўзиқ наштарсимон бўлиши, гулининг баргига нисбатан эрта очилиши ва мевасининг тузилиши билан фарқ қилади. Ўзбекистонда 10 дан ортиқ нави мавжуд. Шафтоли мағзидан табобатчиликда кенг фойдаланилади. Шафтол и Фойдаланилган адабиётлар: 1. Буригин В. А., Жонгуразов Ф. Х. Ботаника. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1977. 2. Курсанов А. ва бошқалар. Ботаника. Тошкент Ўрта ва Олий мактаб Давлат нашриёти. 1963. 3. Мустафаев С. М. Ботаника. Тошкент, “Ўзбекистон”, 2002. 4. Саҳобиддинов С. С. Ўсимликлар систематикаси. Тошкент, “Ўқитувчи”, 1976. 5. Худойқулов С. М., Назаренко Л. Н. Ўсимликлар систематикасидан амалий машғулот. “Ўқитувчи”, Тошкент, 1984. 6. Зокиров К. З., Жамолхонов Х. А. Ботаникадан русча-ўзбекча энциклопедик луғат. И том. “Ўқитувчи” Тошкент, 1973.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha