Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 7.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Декабрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Раънонамолар қабиласи-Rosales

Купить
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ Биология факультети Фан. Ботаника (Юксак ўсимликлар систематикаси)  Мавзу: Раънонамолар қабиласи-Rosales РЕЖА:  Раънонамолар қабиласи-Rosales нинг умумий тавсифи  Қабилага оид оилалар, уларнинг вакиллари, тарқалиши ва аҳамияти  Сапиннамолар нинг умумий тавсифи, уларнинг вакиллари, тарқалиши ва аҳамияти  Токнамолар нинг умумий тавсифи, уларнинг вакиллари, тарқалиши ва аҳамияти Магнолиясимонлар – Magnoliopsida синфи классификацияси  8 та синфча бўлинади (128 қабила, 429 оила, 10 минг туркум ва тахминан 190 минг турни ўз ичига олади):  1- синфча. Магнолиякабилар-Magnoliidae  2- синфча. Айиқтовонкабилар-Ranunculiidae  3- синфча. Чиннигулкабилар-Cariophilliidae  4- синфча. Темирдарахткабилар- Hamameliidae  5- синфча. Далачойкабилар-Dilleniidae  6- синфча. Раънокабилар-Rosiidae  7- синфча. Ялпизкабилар-Lamidae  8- синфча. Қоқиўткабилар-Asteriidae 6- синфчаси. Раънокабилар- Rosoidae  Раънокабилар синфи 21 та қабила, 60 та оила, 2800 туркумга мансуб 5500 та турни ўз ичига олади.  Раънодошлар оиласи 100 туркумни ўз ичига олиб, 3000 – 3500 га яқин турга эга.  Ўзбекистонда 11 та туркумга оид 96 тури ўсади. улар ер юзида жуда кенг тарқалган дарахт, бута ва ўт ўсимликлардан иборат. 6- синфча. Раънокабилар-Rosoidae  Синфча 21 та қабилани ўз ичига олади:  Тошёрарнамолар, урутнамолар, раънонамолар , миртанамолар, бурчоқнамолар, сапиннамолар , тошбақатолнамолар, пистанамолар, зиғирнамолар, қирмизакнамолар, ёронгулнамолар, қонтепарнамолар, хнагулнамолар, туятовоннамолар,қайиқчагулнамолар, мингуруғнамолар, маржонўтнамолар, чилонжийданамолар, жийданамолар, токнамолар Оила. Раънодошлар-Rosaceae (гул ва меваларининг тузилишига кўра, 4 та оилачага бўлинади) Тобилғилар- Spiraeoideae Итбурунлар- Rosoideae Олмалар- Pomoideae Олхўрилар- Prunoideae 1 - оилача. Тобилғилар-Spiraeoideae Туркум. Тобилғи-Speraea L. Тур. Тобилғи -Speria  Оилача вакиллари буталардан иборат. Бўйи 1 - ,5м. Барглари оддий, тухумсимон - наштарсимон ёки наштарсимон, асоси понасимон, учи учли, узунлиги 5 - 10 см, устки томни яшил, пастки томони кўкимтир, сийрак тукли. Гуллари майда, шингил ёки қалқонсимон тўпгулда ўрнашган. Гулўрни ясси. Косачабарг, тожбарглари 5 та. Чангчилари кўп, доира бўлиб ўрнашган, уруғчиси 5 та. Меваси тўпмева. Манзарали. 2 - оилача. Итбурунлар-Rosoideae  Оилача вакиллари ўт, чала бута ва бута ўсимликлар киради. Барглари тоқ патсимон, ёнбаргчали. Пояси кўпинча тиканли. Гулўрни ботиқ. Гулқўрғони қўшалоқ, доира бўлиб жойлашади.  Гуллари актиноморф, икки жинсли. Чангчилари кўп. Уруғчиси кўп ёки битта. Оила. Раънодошлар-Rosaceae Туркум. Итбурун-Rosa L. Тур. Итбурун-Rosa canina L.  Бўйи 3 метрли бута. Тикани кам, япроқлари қаттиқ, яшил, тухумсимон ёки чўзиқ-тухумсимон, икки томони туксиз ёки сийрак тукли, қирғоғи ўткир аррасимон тишчали. Гуллари икки жинсли, рўваксимон тўпгулда ўрнашган. Косачабарглари учбурчаксимон, икки томони наматсимон тукли. Тожбарглари қизғиш ёки оқ. Чангчиси, уруғчиси кўп. Меваси қуруқ данак. Оила. Раънодошлар-Rosaceae Туркум. Итбурун-Rosa L. Тур. Итбурун-Rosa canina L.  Аҳамияти: Манзарали. Тиббиётда наъматак мевасининг кукуни, дамламаси, суюқ экстракти ва ҳўл мевасидан тайёрланган шарбати турли авитаминоз касалликларини даволашда ишлатилади.  Наъматак мевалари организмни қувватлантириш, модда алмашинувини яхшилаш, буйрак касаллигида ишлатилади.  Наъматак мевасидан озиқ-овқат саноатида витаминга бой конфетлар ва қандолат маҳсулотлари тайёрлашда фойдаланилади. Ёввойи турлари боғдорчиликда маданий турлар учун пайвантаг сифатида кенг қўлланилади. Федченко наъматаги-Rosa Fedtschenkoana L. Беггер наъматаги-Rosa Beggeriana Қўқон наъматаги-Rosa kokanica L.  Наъматаклар тиббиётда хом-ашё сифатида С витаминини олишда муҳим аҳамиятга эга. Наъматакнинг ҳамма турларининг меваси С, Р, К витаминларига бой.  Наъматакнинг ҳамма турлари асаларилар учун аҳамиятли. Оила. Раънодошлар-Rosaceae Туркум. Пираканта -Pyrocantha L. Тур. Қизил пираканта -Pyrocantha coccinea L.  Шоҳланган тиканли бута. Шоҳлари қўнғир, дастлаб тукли, кейин туксиз бўлади, салгина ялтироқ. Барглари думалоқ, кенг эллипссимон ёки кенг чўзиқ, асоси ва юқориси думалоқ, қирғоғи тўмтоқ ёки ўткир тишчали, барглари тукли, усти ялтироқ. Гуллари икки жинсли, соябонсимон кўпгулли тўпгул. Косачабарг ва тожбарглари 5 та. Чангчиси кўп, уруғчиси 5 та. Меваси этли, думалоқ. 3 - оилача. Олмалар-Pomoideae  Оилача вакиллари оддий баргли, барглари навбат билан ўрнашган дарахт ва буталар. Косачабарг, тожбарглари 5 та. Чангчилари кўп, меваси сохта мева, олма ҳосил бўлади. Оила. Раънодошлар- Rosaceae Туркум. Олма- Malus Mill. Тур. Олма –Malus domestica  Шох – шаббаси юмалоқ тарвақайлаб ўсадиган дарахт. Барглари тухусимон. Гуллари оддий, соябон тўпгулга йиғилган. Косачабарг, тожбарглари 5 та. Чангчилари кўп, меваси сохта мева, олма ҳосил бўлади.  Меваси терининг куйган ва совуқ урган ерига ҳамда қийин битадиган яраларга олма кесиб ёки қириб боғланади.  У, овқат ҳазм бўлишини яхшилайди. Меваси камқонликда, юрак-қон томирлари системаси, жигар, буйрак, меъда-ичак йўли касалликларини даволашда ҳамда организмни умумий қувватлантирувчи пархез таоми сифатида ишлатилади. Олманинг нордон навлари қанд касаллигида ва кишиларнинг семиришга мойиллик бўлганида жуда фойдалидир.  Хитойда меҳмондўстлик рамзи сифатида уй эгасига «олма» совға қилинган. Оила. Раънодошлар- Rosaceae Туркум. Нок- Pyrus L. Тур.Оддий нок- Pyrus communis L.  Бўйи 20 - 30 м. ли дарахт. Пояси туксиз. Барглари думалоқ, тухумсимон, қирғоғи бутун, туксиз ёки тукли. Гулларининг диам. 2,5 - 3 см. Тожбарги қисқа бандли, косачабарги қалин тукли. Мева ноксимон, ёқимли, мазали бўлиб, унинг таркибида қандлар ( глюкоза, фруктоза, сахароза ), органик ( олма, қисман лимон ) кислоталар, ошловчи ва бошқа моддалар бор.  Нок таркибида С, В, В2, В6 ва Е витаминлари учрайди.  Бундан ташқари, минерал бирикмалардан темир, калий, магний, натрий, кальций, молебден, никель, йод, фтор ва бошқалар бўлади. Нок қадимдан халк табобатида турли касалликларни даволашда қўлланилади.  Ибн Сино яраларни даволашда ва ич кетишини тўхтатишда ишлатган. Яна, чанқоқни қондириш ва сафрони нормал ҳолга келтириш учун қўлланган.  Нокдан тайёрланган қайнатма, сок (шира) ва кисель сийдик ва ўт хайдовчи, иситмани пасайтирувчи, дезинфекцияловчи, йўтални ҳамда ич кетишини тўхтатувчи ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.  Халқ табобатида қаттиқ йўтал тутганда уни енгиллаштириш, иситма кўтарилганда чанқовни босиш учун ҳамда буйрак касаллигида, жигар ва ўт қопи касалликларида дори сифатида қўлланилади.  Меваси ўзининг дезинфекцияловчи таъсирини ичак микроблари билан бир қаторда буйрак касалликларини чақирувчи микробларга қарши таъсир кўрсатади.  Нафас олиш йўлларининг шамоллаш ва яллиғланишни даволашда, баҳорда пишмай тўкилган яшил, майда нок мевасидан, айниқса куртлаб дарахтдан тўкилган майда меваларидан тайёрланган қайнатма билан томоқни чайилади.  Бўйи 1,5 6 м ли бута. Ёш новлари тукли, кейинчалик тушиб кетади. Барглари тухумсимон ёки думалоқ, асоси салгина юраксимон, тўқ яшил, пастки томони кулраг тукли. Ёнбаргчалари безсимон тишчали. Гуллари калта бандли тўпгулларда ўрнашган. Косачабарги думалоқ. Меваси сариқ ёки тўқ сариқ, дастлаб тукли бўлиб, кейинчалик туклари тушиб кетади.  Апрел ойида гуллаб, сентябрь октябрда меваси пишади.  Осиёда тарқалган. Ўрта Осиё, Кавказ,Эрон, Европада маданийлаштирилган.Оила. Раънодошлар-Rosaceae Туркум. Бехи– Cydonia Mill. Тур. Чўзинчоқ бехи-Cydonia oblonga Mill. Оила. Раънодошлар-Rosaceae Туркум. Бехи– Cydonia Mill. Тур. Чўзинчоқ бехи-Cydonia oblonga Mill.  Беҳининг дориворлик хусусиятлари азалдан маълум.Қадимий Грецияда ва Римда беҳининг фойда ва зарари ўрганилган. Мифологияда беҳи меваси муҳаббат тимсоли саналади ва шунинг учун, никох маросимларида ишлатилган. Беҳи табиий ҳолда Кавказда ўсади. Беҳи таркибида биологик фаол моддалар, витаминлар, ошловчи моддалар бор.  “ Мармелад” португалча “marmelo” сўзидан олинган бўлиб, “бехи пьюреси” деган маънони англатади.  Бехи уйқусизликни олдини олади ва нерв фаолиятини яхшилайди. Томир ва юрак касалликларини даволашда ишлатилади, инфаркнинг олдини олади. Меваси ва барги бронхитни, астмани, қанд касалликларини даволайди. Бехи меваси ошқозон ва ичакни даволайди.  Қанд касалликларида бехи баргларидан тайёрланган қайнатмалар фойдали, ёши катталарга фойдаси катта.  Бехи барги ва уруғи қайнатмаси шамолашга дори. Кунига 3 маҳал овқатдан 30 минут олдин ичилади.  Барг дамламаси гипертонияга даво ва буйракни даволайди.  Барг қайнатмаси сочни мустахкамлайди.  Уруғи қазғоқни (перхот) йўқотади ва ёғланишни камайтиради.  Бехидан тайёрланган маска доғларни олади ва ажинларни камайтиради.  Кунига 2 тадан беҳи ейиш тавсия этилади. Оила. Раънодошлар- Rosaceae Туркум. Япон беҳиси -Chaenomeles Lindl. Тур. Япон беҳиси-Chaenomeles japonica Lindl.  Бута. Ёш шоҳчалари тукли, кейин қўнғир рангли, туксиз бўлади, юқори қисми тиканли. Барглари думалоқ, тухумсимон- наштарсимон, этли, ялтироқ. Гуллари баргдан олдин ёки баравар очилади, икки жинсли. Косачабарг ва тожбарглари 5 та. Чангчиси 20- 50 та. Меваси олма.  Март-апрель ойларида гуллаб, август-сентябрь ойларида меваси пишади Бўйи 5-8 м ли дарахт. Барглари оддий, ўйилган пояга кетма-кет жойлашган. Меваси қизил. Оила. Раънодошлар- Rosaceae Т уркум. Дўлана – Crataegus L. Тур. Королков дўланаси-Crataegus korolkovii L. Мевасидан юрак касаллигини даволашда, қон босимини пасайтишда, уйқусизликни даволашда ишлатилади. Дўлана мевасининт суюқ экстракти юрак касалликларини даволаш учун қўлланиладиган кардиовален комплекс доривор препарат таркибига киради. Оила. Раънодошлар- Rosaceae Т уркум. Дўлана – Crataegus L. Тур. Королков дўланаси-Crataegus korolkovii L. Оила. Раънодошлар- Rosaceae Т уркум. Дўлана-Crataegus L. Тур. Тиканли дўлана -Crataegus oxyacantha L.  Кичик дарахт ёки бута. Шохлари кулранг, тиканли. Барглари патсимон-бўлмали ёки бўлинган. Баргларининг устки томони яшил, остки томони оч яшил, туксиз, юқори қисми 3 бўлмали. Тўпгули 6-10 та гулли. Меваси думалоқ, тўқ қўнғир қизил. Чангчиси 15-20 та. Меваси 1-5 данакли.  Апрель ойларида гуллайди. Оила. Раънодошлар- Rosaceae Т уркум. Дўлана-Crataegus L. Тур. Тиканли дўлана -Crataegus oxyacantha L.  Аҳамияти: Манзарали. Дўлана гули таркибида эфир мойи, кислоталар; Дўлана ўсимлигининг мевасидан ва гулидан тайёрланган воситалар (экстракт, настойка) юрак қисқариш кучини оширади, қон томирларини кенгайтириб, қон босимини туширади. Оила. Раънодошлар- Rosaceae Т уркум. Дўлана-Crataegus A.Pоjark. Тур. Туркистон дўланаси -Crataegus turkestanica A.Pоjark. - Дарахт, бўйи 8 м. Баргларининг пастки қисми 3 бўлинган,юқори қисми 5 га бўлинган. Тўпгуллари 12-15 та гулли. Меваси кенг эллипссимон. Июнь ойида гуллаб, сентябрь ойида меваси пишади. Аҳамияти: Манзарали. Таркибида қанд, кислота, С витамин, каротин ва бошқа хил моддалар бор. Ундан мармелад, қиём ва кисель тайёрлашда фойдаланилади. Дўлананинг гуллари нектарли. У турли вақтда гуллаши сабабли гуллари йил бўйи асаларилар учун озиқ манбаи булади. Мевасидан экстракт тайёрланади. Барг ва гулларини қайнатиб суви ичилса, марказий нерв системасининг тинчланишига таъсир этади, экстракти юрак фаолиятини яхшилашда ва қон босимини пасайтиришда ишлатилади. 1 - оилача. Олхўрилар-Prunoideae  Оилача вакиллари дарахт ва бута ўсмликлардир. Гуллари тўғри, икки жинсли, беш бўлакчали. Гулўрни ботиқ. Меваси қуруқ ёки ширадор серэт, данак мева. Туркум. Нок- Pyrus Тур. Оддий нок- Pyrus communis L. Оила. Раънодошлар-Rosaceae Туркум. Олхўри- Prunus L. Тур. Олхўри- Prunus domestica L.  Бўйи 12 м дарахт. Пояси туксиз. Барглари эллипссимон, тухумсимон. Гулининг диам. 2,5 - 3 см. Тожбарги калта бандли, косачабарги қалин тукли. Меваси деярли думалоқ.  Апрелда гуллаб, июль - август ойларида меваси пишади.  Олхўрининг 2000 га яқин нави маълум. Меваси таркибида В1,В, С, РР витаминлари бор.  Ватани: Осиё, Кавказ, Эрон.  Олхўри-форс-тожикча олу сўзига форс- тожикча хўр (озиқ, ейиладиган) сўзи қўшилишидан ясалган.  Дарахт, олчанинг 21 га яқин нави маълум. Меваси таркибида А, С витаминлари бор.  Олча-форс-тожикча олу сўзига – ча қўшилиб,  к и ч к и н а о л у демакдир.Оила. Раънодошлар-Rosaceae Туркум. Олча- Cerasus Mill. Тур. Оддий олча- Cerasus vulgaris Mill. Оила. Раънодошлар-Rosaceae Туркум. Ўрик-Armeniaca L. Тур. Оддий ўрик -Armeniaca vulgaris L.   Ўрикнинг уруғидан олинадиган мойи ва дарахтидан олинадиган елими тиббиётда ишлатилади.  Туршакни ивитиб қўйиб ичилса, ични юмшатади, сийдик ажралишини кўпайтиради (буйрак-тош касалликларида). Уни, яна қон босими кўтарилган ҳолларда ва сариқ касаллигида ичилса, фойдали.  Ўрик меваси таркибида калий элементи кўп бўлгани учун уни юрак-томир касалликларида истеъмол қилинади. Оила. Узумдошлар– Vitaceae Туркум. Узум–Vitis L. Тур. Узум –Vitis vinifera L.  Бўйи 30-40 м ли лиана. Жингалаклари биоан ёпишади. Пўстлоғи яшил, жигарранг. Ёш новдалари қизғиш ёки сарғимтир бўлади. Барглари бандли, навбат билан ўрнашган, бутун, яшил рангли. Гуллари икки жинсли ёки бир жинсли, яшил бўлиб, рўваксимон тўпгулга йиғилган. Май –июнь ойларида гуллайди. Оила. Узумдошлар– Vitaceae Туркум. Узум–Vitis L. Тур. Узум –Vitis vinifera L.  Қадимдан экиб ўстирилган ўсимлик. Халқ табобатида ва тиббиётда кенг фойдаланилади. Озиқ-овқат сифатида қиём, компот, кондитер саноатида ишлатилади. Узум уксуси тайёрланади, этил спирти олинади. Уруғидан қимматли мой олинади.  Узум таркибида 150 дан ортиқ биологик фаол моддалар: витаминлар, эфир мойи, ошловчи ва бўёқ моддалар бор. Оила. Vitaceae - Узумдошлар Туркум. Vitis L. – Узум Тур. Vitis vinifera L. – Узум  Мева сувида 20% қанд, оқсил, шунингдек, витамин В1, В2, В6, В12, С, Р, РР сақлайди.  Барги ва новдаларида- 2% гача қанд, уруғида - ошловчи моддалар ва уксус кислота бўлади.  Илдизи- витамин С, алкалоидлар, гликозидлар, ошловчи моддалар сақлайди. Оила. Vitaceae - Узумдошлар Туркум. Vitis L. – Узум Тур. V.vinifera L. – Узум  Узум моддалар алмашинувини яхшилайди. Узум барг шираси ичак яраси, қон қусишни даволайди. Узум суви сочни ўстиради. Узум шираси (сок) шакар билан қайнатилиб ичилса, юрак урушини яхшилайди, иштаҳани очади, кўнгил айнишини қолдиради. Лекин бу сироп йўтални кўпайтиради. Узум соки экземани тузатади. Агарда зайтун ёғи билан аралаштирилиб ишлатилса сочни бақувват қилади. Оила. Vitaceae - Узумдошлар Туркум. Vitis L. – Узум Тур. Vitis vinifera L. – Узум  Узум гуллари ейилса, юракни бақувват қилади, кўнгил айнишини қолдиради. Ёввойи қора ва оқ узум илдизи эшитмасликка (гаранг) даво. Барг қайнатмаси тери касалликларида ишлатилади. Тўлиқ пишмаган узум меваси ангинада ва стоматитда ишлатилади. Барглари қанд касалликларида ишлатилади. Вакиллари: 1. Наъматак 2. Олма 3. Нок 4. Шафтоли 5. Ўрик 6. Олхўри 7. Олча 8. Гилос 9. Беҳи 10. Малина 11. Маймунжон 12. Қулупнай 13. Бодом 14. Четан 15. Шумурт 16. Дўлана 17.Ғозпанжа 18.Ерчой 19.Пираканта 20.Керрия Оила. Сапиндошлар-Sapindaceae Juss. Туркум. Совун дарахти -Koelreuteria Laxm. Тур. Совун дарахти - Koelreuteria paniculata Laxm.  Бўйи 10 м ли дарахт. Шохчалари дастлаб қўнғир-яшил, кейинчалик очиқ қўнғир рангли бўлади, туксиз. Барглари тоқ патсимон, узунлиги 15 40 см. Япроқчалари 11 15 та, тухумсимон, чўзиқ-тухумсимон. Гуллари 2 жинсли. Тожибарглари 3-5 та, сариқ, чангчилари 5-8 та.  Май - июнь ойларида гуллаб, сентябрь ойида меваси пишади.  Қурғоқчиликка, ёруғликка, совуққа, сояга, чанг ва тутунларга чидамли ўсимлик. Оила.Срохтакаштандошлар Туркум. Сохтакаштан-Aesculus L. Тур. Сохтакаштан-Aesculus hippocastanum L.  Аҳамияти: Манзарали. Сохтакаштан уруғи таркибида сапонинлар, В 1 ,С ва К 1 витаминлари, крахмал, ёғ, оқсил, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Тиббиётда сохтакаштан препарати - бавосил, атеросклероз ва тромбофлебит касалликларини даволашда қўлланилади. Оила. Зарангдошлар - Туркум. Заранг - Acer L. Тур. Чинорбарг заранг - Acer platanoides L. Бўйи 20 м ли дарахт. Барглари йирик, 5 ёки 7 бўлмали, қирғоғи йирик ўйилган тишчали. Гуллари даста тўпгулда ўрнашган, сарғиш-яшил. Гуллари икки жинсли ёки бир жинсли. Косачабарг ва тожбарглари 5 та. Чангчилари 4 - 10 та. Меваси 2 қанотчали. Апрель ойида гуллаб, август ойида меваси пишади  Тарқалиши: Россиянинг европа қисми, Ўрта ва Жанубий Европа, Кавказ, Кичик Осиё  Аҳамияти: Манзарали. Зарангнинг ёғочи қимматбаҳо ҳисобланади. У тиниқ сариқ ёки қизғиш рангда, оғир, қаттиқ бўлади. Гули нектарли.  Заранг жойларни кўкаламзорлаштиришда катта роль ўйнайди, чунки унинг қизил барги ва юмалоқ шох-шаббаси чиройли тус беради. Ўрмон мелиорацияси ишларида ҳам муҳим ўринни эгаллайди. Оила. Зарангдошлар - Туркум. Заранг - Acer L. Тур. Чинорбарг заранг - Acer platanoides L. Тур. Дала заранги- Acer campestre L.Тур. Семенов заранги -Acer semenovii Regel et Herd. Эътиборингиз учун рахмат!!!
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha