Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Зоология

Продавец

Bohodir Jalolov

Республика қўриқхоналарида муҳофазага олинган сут эмизувчи ҳайвонларнинг биоэкологик хусусиятлари

Купить
РЕСПУБЛИКА ҚЎРИҚХОНАЛАРИДА МУҲОФАЗАГА ОЛИНГАН СУТ ЭМИЗУВЧИ ҲАЙВОНЛАРНИНГ БИОЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ Табиатда ўсимлик ва ҳайвонот олами вакилларининг табиий бирлиги ва ўрни • Ўзбекистон республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 1-моддасида кўрсатилганидек, қуруқликда, сувда, атмосфера ва тупроқда табиий эркинлик ҳолатида яшайдиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ёки вақтинча турадиган ёввойи ҳайвонларни, шунингдек, илмий ёки Табиатни Муҳофаза қилиш мақсадларида (ҳамда биохилма-хилликни бойитиш ва бошқа мақсадларда интродукция қилинган ҳайвонларни) ярим эркин шароитда ёки сунъий яратилган яшаш муҳитида боқилаётган ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги мунособатларни тартибга солади. • Ер юзида ҳаёт мавжуд экан, эволюция жараёнида жониворларнинг айрим турлари вужудга келади, баъзилари камайиб боради ва Республикамизда табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари ва унинг кўринишлари • Барқарор тараққиёти учун табиатни муҳофаза қилиш ва биологик хилма-хиллик ресурсларини сақлаб қолиш катта аҳамиятга эга бўлганлиги туфайли Ўзбекистон Республикаси 1995 йилда Халқаробиологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенцияга(CBD, Рио-де-Жанейро) қўшилди.1998 йилда ҳукумат томонидан Ўзбекистон Республикасида Биологик хилма-хилликни сақлаб колиш бўйича Миллий стратегия ва Ҳаракатлар режасининг тасдиқланиши биохилма-хилликни сақлаб қолиш йўлидаги биринчи қадам бўлди. Бу стратегиянинг асосий вазифаларидан бири мамлакат умумий майдонининг 10%гача қисмини қамраб олувчи муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар барқарор тизимини ташкил қилиш ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасида биохилма-хилликни муҳофаза қилиш айнан муҳофаза РЕСПУБЛИКАМИЗДАГИ ТАБИИЙ ҚЎРИҚХОНАЛАР • Қўриқхоналар табиатнинг бир эталони ҳисобланади. Республикамиз ҳудудида 9 та қўриқхона фаолият кўрсатмоқда. Шулардан биттаси қумли чўл ва тўқай ландшафтини ўз ичига олган Қизилқум қўриқхонаси ҳисобланади. Бу қўриқхона ҳудудидан вилоятимиз жуда узоқда жойлашганлиги сабабли унда тадқиқот ишлари ҳам олиб борилган. Шу сабабли ундаги тўқай ўсимликларни ва ҳайвонларни ўрганиш долзарб саналади. • Ўзбекистон республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Инсонинг табиат имкониятларини ва унинг ривожланиш қонуниятларини ва унинг ривожланиш қонуниятларини ҳисобга олмай жадал юритилган хўжалик фаолияти, ер юзида тупроқ нураши, ўрмонлардан маҳрум бўлиш, балиқларнинг ҳаддан ташқари кўп овланиши, тузли ёмғирлар, атмосфера ифлосланиши, озон қатламининг бузил Ўзбекистон Республикасида қуйидаги қўриқхоналар мавжуд: • Чотқол; • Бадай-тўқай; • Ҳисор; • Зомин; • Зарафшон; • Қизилқум; • Нурота; • Сурхон; • Китоб . Чотқол биосфера қўриқхонаси • 1947 йилда ташкил қилинган. Угом-Чотқол табиий миллий боғи таркибига кириб, Тошкентдан шарқда ва Ангрендан шимолда жойлашган. Умумий майдони 35724 га, шундан ўрмонлар 6586 га, далалар 7047 га, ҳовузлар 81 га ни ташкил қилади. Қўриқхона Тошкент вилояти ҳудудида Чотқол тизмасининг ғарбий қисмида жойлашган. Қўриқхонанинг мақсади Ғарбий Тянь - Шаннинг тоғли экотизимларини сақлаш ва атроф - муҳит ҳолатининг экологик мониторингидан иборат. Чотқол қўриқхонаси флораси 1168 турга эга бўлиб, минтақа учун хосдир. Бу ерда Қўриқхона учун эндем бўлган 6 тур ўсади. Ҳисор давлат қўриқхонаси Қашқадарё вилоятида Ҳисор тизмасининг ғарбий ёнбағрида денгиз сатҳидан 1750 м дан 4349 м гача баландликда жойлашган. 1983 йилда икки давлат қўриқхонаси – Қизилсуй ва Мироқин қўриқхоналарин • Нурота давлат қўриқхонаси Ўзбекистон Республикаси жануби-ғарбида Жиззах вилояти Фориш туманидаги Нурота тизмасининг марказий қисмида жойлашган. 1975 йилда ташкил қилинган. Қўриқхона майдони 17752 га, шундан 2529 га ўрмон билан қопланган. Ёнғоқнинг қадрли турларини сақлаб қолиш ва Северцов қўйининг ноёб популяциясини ҳимоялаш қўриқхонанинг асосий мақсади ҳисобланади.Помир-Олой тоғ тизими ва Қизилқум чўлининг оралиғида жойлашган қўриқхонада тоғли, чўлли ва бореал турлар, шунингдек, кўп миқдорда эндемикларни ўз ичига олган ўзига хос флора шаклланган. • Сурхон давлат қўриқхонаси Сурхондарё вилояти Шеробод туманининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, иккита мустақил ҳудуд: Орол- Пайғамбар ва Қўҳитонтоғ тизмаси шарқий ёнбағридан ташкил топган. Умумий майдони 3092 га бўлган Орол-Пайғамбар • «Бадай-тўқай» давлат қўриқхонаси 1971 йил октябрь ойида тўқай ландшафтини ва унинг ҳайвонот оламини сақлаб қолиш мақсадида, Ўзбекистон ҳудудида олтинчи ва Қорақалпоғистонда биринчи қўриқхона сифатида ташкил топган. Майдони 6462 га, хусусан, ўрмон билан қопланган ери 3975 га. Беруний ва Кегайли туманлари ҳудудида Амударё паст оқимида жойлашган. Тўқай чангалзорлари майдоннинг 70 фоизини эгаллайди. Ҳайвонот олами 91 турдан ортиқ қуш, 15 турдаги сутэмизувчи ва 15 турдаги балиқни ўз ичига олади.«Бадай-тўқай» давлат қўриқхонаси ТМХР Қизил китоби, Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби, СИТЕС II Иловасига киритилган Бухоро буғусини (хонгулни) иқлимлаштириш билан шуғулланади. • Зарафшон давлат қўриқхонаси 1975 йилдаташкил этилган, Самарқанд вилоятида жойлашган. Унинг ҳудуди Чўпонота чўққиларидан б • Қизилқум давлат қўриқхонасиҚизилқум давлат қўриқхонаси 1971 йилда ташкил топган, Бухоро вилоятида жойлашган. Қўриқхона майдони 10311 га ни ташкил қилади, шундан 5144 га ўрмон билан қопланган, 6964 га қумли зонада ва 3177 га Амударё бўйида жойлашган. Қўриқхона ҳудудида 250 турдаги ҳайвон мавжуд, шундан 10 дан ортиқ тури ТМХР Қизил китоби ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига кирган; 160 турдаги ўсимлик учрайди, шундан 2 тури Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига кирган. Бухоро бўғуси алоҳида эътиборга молик, унинг сони 1991 йилдан бери 200 бошгача кўпайди. • Қизилқум давлат қўриқхонаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тизимига киради ҳамда Қўриқхоналар, миллий табиий боғлар ва овчилик хўжаликлари бошқармаси томонидан бо РЕСПУБЛИКАМИЗДАГИ ТАБИИЙ ҚЎРИҚХОНАЛАРДА МУҲОФАЗАГА ОЛИНГАН СУТ ЭМИЗУВЧИ ҲАЙВОНЛАР ЭКОЛОГИЯСИГА • Қўнғир айиқ. • Мақоми. Голарктика турининг заиф табиатан камёб, мозаик тарқалган Туркистон-Марказий Осиё кенжа тури. • Тарқалиши. Ғарбий Тёншон, Ғарбий Помир-Олой. Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё мамалакатлари, Қозоғистон; Афғонистонинг, Покистонинг, Ҳиндистонинг шимоли; Хитой, Непал. Шимолий Евроосиё, Шимолий Америкада-бошқа кенжа турлари. • Яшаш жойлари. Тоғларнинг д.с.б. 1500-3500 м бўлган ўрта ва юқори қисмлари. Гепард. • Мақоми. Афро-ғарбий Осиё турининг мамлакатда умуман йўқ бўлиб кетган Эрон-Турон кенжа тури. • Тарқалиши. Ўтмишда –Қизилқум, Устюрт ясси текислиги. Ўзбекистондан ташқарида: Эрон, Ўтмишда Туркманистон, Қозоғистон, Кавказорти, Яқин Шарқ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон. Африкада-бошқа кенжа туралари. • Яшаш жойлари. Чўлнинг текислик қисмидаги баланд-паст ва қумлоқ ёки қум тупроқли жойлари. • Сони. Қизилқумда XIX-асрда йўқ бўлиб кетган, Устюртда 1960-1970 йилларда 13 донаси қайд этилган, 1973 йилдан кейин умуман учрамаган. • Яшаш тарзи. Асосан кундузи, баъзан ойдин кечалари ҳам фаол. Декабр- январда жуфтлашади. Апрел-майда болалайди (2-4). Болалари 1-2 йил онасидан ажрамайди, 2-4 ёшда жинсий вояга етади. Кўпайиш давридан сўнг кўчиб юради. Жайронлар, баъзан қуёнлар, кемирувчилар, қушл Қоплон. • Мақоми. Афро-жанубий Осиё турининг бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган локал тарқалган Эрон-Турон кенжа тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган. • Тарқалиши. Кўҳитанг, Боботоғ т. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Тожикистон; Эрон ва Афғонистонинг шимоли. Африка, Ғарбий ва Жанубий Осиё, Кавказорти, Узоқ Шарқда-бошқа кенжа турлари. • Сони. 1949-1960-йилларда Боботоғ т. бир неча донаси қайд этилган, 1990 йилларда Кўҳитанг т.да ҳам бир неча донаси учраган. Ҳозирда 10 тага яқини қолган деб тахмин қилинади. • Яшаш тарзи. Оқшом ва тунлари фаол, кундузи ғорлар, қоялар орасига беркиниб ётади. Декабр-январда жуфтлашади. Март-май ойларида болалайди (2-5). Болалари 1-1,5 йилгача онаси билан бирга бўлади. 2-3 ёшда жинсий вояга етади. Ёввойи туёқлилар, баъзан кемирувчилар ва қушлар би ХУЛОСА • Ўзбекистон ҳайвонот оламининг тарқалишида ҳам иқлим ва рельеф муҳим аҳамият касб этади. Ч ў л ва адир минтақасида асосан, калтакесак, илон, кўрсичқон, юмронқозиқ, сут эмизувчилардан: чўл мушуги, жайрон, оққуйруқ, қора қулоқ, тулки хонгул ва бошқалар яшайди. Тоғ ва тоғ олди минтақаларида оқ сичқон, оқ сувсар, ўрмон сичқони, ўрмон олмахони, қундуз, қўнғир айиқ, силовсин, бўри, тулки, сиртлон, бўрсиқ, қуён яшайди. Қушлардан бургут, тасқара, каклик, булбул кабилар учрайди. • Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, давлат табиий қўриқхоналари қатъий муҳофаза қилинадиган ҳудудлар бўлиб, уларда ёввойи табиатнинг йил бўйи кузатиб борилади. Ҳозирги кунда республика ҳудудида 9 та давлат қўриқхонаси мавжуд бўлиб, уларнинг асосий вазифаларидан бири табиат ландшафтлари, ноёб ва нодир ҳайв Ўзбекистоннинг тупроқ қоплами, ўсимлик ва ҳайвонот олами жуда хилма-хил.
Купить
  • Похожие документы

  • Yomg‘ir chuvalchanglarining bioekologik xususiyatlari
  • Boshlang`ich sinf o`quvchilarini umurtqali hayvonlar bilan tanishtirishning metodlari
  • Respublikamiz tabiiy suv havzalarida uchraydigan baliq turlari va ularning ekologik guruhlari
  • Hasharotlarning tabiiy feromonlari
  • O’zbekistonning zaharli ilonlari, ularning tarqalishi va ahamiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha