Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 2.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Изобразительное искусство

Продавец

Bohodir Jalolov

Roman-Gotika uslubi

Купить
Roman- Gotika uslubi ” Варварлар” санъати ва антик санъати  ” Варварлар” санъати ва антик санъати анъаналарининг ўзаро таъсирида Европада ўрта аср санъатини бошидан кечирди. Бу таъсир айниқса ҳажм форма динамикаси, экспрессияда, композиция ва наққошликда яққол намоён бўлди. Fарбий Европадаги кўпгина мамлакатларда ибтидоий тузумдан сўнг ўз бошларидан қулдорлик даврини кечирмай туриб, феодал тузумига ўтишлари муҳим воқеа бўлди. ”Варварлар” санъатидаги ибтидоий тузумга хос фольклорий тушунчалар билан антик санъат анъаналари қўшилиб ўзига хос янги санъат ривожлана бошлади. ” Варварлар” томонидан истило қилинган Рим империясида феодал муносабатлар ривожлана бошлаган эди, истило натижасида Римда христиан дини таъсирида қолди. Дин одамлар онги, руҳиятига чуқурроқ кириб борди. Визатия санъати ўз моҳияти жиҳатидан аристократик характерга эга. Улар образларни баркамоллигига интилса, варварлар эса баъзида мажруҳ, майиб, жисмоний хунук образларни тасвирлашдан чўчимайди. Роман санъати.  Буюк Карл империяси узоққа чўзилмай, тез инқирозга учради. Вафотидан сўнг эса томом парокандаликка учради, маданий ёдгорликлар эса таланди. Фақат X аср охирларидан бошлаб Европада ҳаёт изга туша бошлади. X-XII асрларни ўз ичига олган тараққиёт даври санъати роман санъати деб ном олди. ”Роман” ибораси шартли бўлиб, у лотинча «roma» деган сўздан олинган бўлиб, ”рим” услуби деган маънони билдиради. Бу даврда меъморчиликка алоҳида эътибор берилди.  Роман даври санъатида меъморчилик асосий ўринга чиқади. Бу давр меъморчилигининг характерли томони шундаки, унда бинолар бирмунча паст, жиддий ва оғир кўринишга эга. Деворлари қалин ва мустаҳкам, эшик, деразалар энсиз. Меъморчиликнинг бундай кўриниши ҳарбий мақсадларни кўзда тутади. Бу даврда асосан меъморчилик билан боғлиқ бўлган санъат турлари ривожланади. Булар махобатли рангтасвир, ҳайкалтарошлик, витраж санъати. Бу меъморчиликнинг яна бир ўзига хос хусусияти, томнинг гумбаз тарзида ёпилиши ва унда дарчаларнинг жойланишидир. Бу давр тасвирий санъати дин билан узвий боғлиқлиги сабабли унда рамзий, ғайри-табиий, фантастик образлар учрайди. Феодализм даврининг санъати ҳарбий Европа давлати бу Франция эди. Француз меъморчилиги Европа қурилишида муҳим ўрин тутади. Роман асри даврида Франциянинг кўпгина шаҳарларида анчагина ибодатхоналар қурилди. Бу биноларнинг пастки қисми тепа қисмига нисбатан анча катта бўлди. Улар ўйма нақш ва бўртма тасвирлар билан безатилар эди.  Италия меъморчилигида стилистик бирлик йўқ. Бунга асосий сабаб унинг тарқоқлиги. Айрим вилоятларда Византия таъсири, яна бир жойда роман архитектураси таъсири, бошқа жойида эса, масалан Тоскана ва Ломбардия мактабларида эса антик анъаналар таъсири сезилиб туради. Роман даври тасвирий санъатида мана шу архитектура билан боғлиқ тасвирий санъат яъни деворий сурат ва витражлар ишлаш муҳим ўрин тутади. Рангдор суратлар билан бино шифтлари ва деворларини безашга катта эътибор берилади. Бу бинолар асосан ибодатхоналар бўлганлиги сабабли унда суратлар мавзуси ҳам диний бўлиб, бу ўша Биби Марям ва Исо ҳаётидан олинган лавҳалар эди. Готика санъати.  Феодализм тузуми ичидаги янги ўзгаришлар ундан кейин келиши керак бўлган тузумнинг шарт- шароитларини яратишга замин ҳозирлашга кириша бошлади. Бу эса шаҳарларнинг тараққий этишига, бунда савдогар ва ҳунармандларнинг ролини ортиб боришига сабаб бўлди. Европа марказларида XII аср бошларида фаннинг роли ортди ва биринчи илмий марказлар - университетлар ташкил қилинди. Материалистик дунёқарашнинг илк белгилари пайдо бўла бошлади. Бунда Ибн Сино ва унинг шогирди Ибн Рушд (Аверрос) таъсири катта бўлди. Санъат ва маданиятда ҳам катта ўзгаришлар юз берди, ҳаётий мавзудаги асарлар пайдо бўла бошлади. Руҳонийлар ҳаётидаги икки юзламачиликни фош этувчи театрлар, яъни комедиатлар, маскарадлар юзага келди.  Ҳарбий Европа санъати Византия санъати таъсиридан қутула бошлади. Кейинчалик бу даврдаги санъатга ”Готика” санъати, деб ном берилди.  Бу иборанинг луғавий маъноси итальянча сўздан олинган бўлиб, ”готларники” деган мазмунни билдиради. Готлар бу немис қабилаларидан бири бўлиб, бу давр санъатига гот қабилалари санъатининг таъсири кучли бўлганини билдиради.  Бу даврда шаҳар маданияти феодал муносабатларга тўлиқ қарши чиқа олмас эди. Шу боис готика санъати характерида ҳам мураккаб ва қарама- қарши фазилатлар кашф этилди. Яратилган асарларда реалистик элементлар билан бир қаторда, диний қарашларнинг кўтаринки тасвирлаш ҳолатлари сезилади. Роман-Готика услублари  Готика услуби XII- XIII асрларда ўзининг гуллаган даврини бошидан кечирди. Бу услуб турли мамлакатла рда турлича кечди ва унинг ички структураси умумий қурилиш тусини олди.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Maktab maslahatchisi savollari javoblari bilan
  • Argos
  • Chingiz Ahmarov asaridan nusxa ko’chirish
  • Mustaqillik yillarida O’zbekistonda haykaltaroshlik san’ati va uning rivojlanishi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha