Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 525.6KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Саноатда нитрат кислота ишлаб чиқариш (dars ishlanma)

Купить
Мавзу: Саноатда нитрат кислота ишлаб чиқариш. Дарс жиҳози: Тарқатма тестлар, платкатлар. Дарснинг бориши: I. Ташкилий қисм: давоматни аниқлаш, янгиликлар билан танишиш. II. Асосий қисм: 1.Уйга вазифани сўраш. 2. Ўтилган мавзуга доир савол-жавоб. а)Нитрат кислота тузлари нима деб қандай бирикмаларга айтилади. б) Нитрат кислотанинг кимёвий хоссалари айтиб беринг. Режа: Унинг физик хоссалари. Кимёвий хоссалари. Ҳозирги вақтда нитрат кислота асосан аммиакдан олинади, бу жараён икки босқичда амалга оширилади. 1-босқичда аммиак Fe катализатори иштирокида оксидланади. 4NH 3 +5O 2 =4NO+6H 2 O Нитрат кислота рангсиз суюқлик, сувдан 1,5 баробар оғир, 86 0 С да қайнайди, сув билан аралашади, кристалгидрат ҳосил қилади. Кучли оксидловчи. Бошқа моддаларни оксидлаганда азотнинг оксидланиш даражаси +4 , +3 , +2 , +1 ва -3 гача ўзгаради. Дастлаб аммиак ва ҳаво аралаштирилиб, тозалангандан сўнг контакт қурилмасига юборилади. Бу қурилмада катализатор сифатида платина-родийли қотишмадан тайёрланган ингичка симли тўрдан фойдаланилади. Контакт қурилмасидан ҳарорат 750-800 0 С атрофида сақланиб туради. Контакт қурилмасидан чиққан газ оксидланиш минорасига юборилади. Ҳосил бўлган азот (IV)-оксид ўтиш минорасига узатилади ва сув билан реакцияга киришиб, нитрат ва нитрит кислотага айлантирилади. Ҳосил бўлган нитрат кислотага аралашган нитрит кислота қўшимча берилган кислород билан реакцияга киришиб, нитрат кислотага айланади. Лекин ютиш минорасида ҳар қандай шароитда ҳам оз миқдорда NO бўлади. У кўпчилик заводларда атроф муҳитни ифлослантир- маслик учун катализатор таъсирида парчалангандан сўнг ҳавога чиқариб юборилади. Техник жиҳатдан имконияти йўқ заводларда азот(II)-оксид тўғридан тўғри атмосферага чиқариб юборилади. У ҳавода оксидланиб, завод мўрисида қўнғир рангли газ-“тулки думи” ҳолида чиқиб туради. Бу эса ҳайвонлар, шунингдек одамлар саломатлигига катта зарар келтиради. Саноат миқёсида ишлаб чиқарилган нитрат кислота концентрацияси 68 % ли бўлади. Сотиш учун қизғиш- қўнғир рангли, тутовчи 96-98 % ли концентрацияли нитрат кислота эритмалари ишлаб чиқарилади. Саноатда нитрат кислота ишлаб чиқариш схемаси Нитрат кислотанинг ишлатилиши Нитрат кислота пласмассалар саноатида, дори-дармон ишлаб чиқаришда, буёқчиликда, портловчи моддалар, азотли ва комплекс ўғитлар тайёрлашда кенг қўлланилади. Нитрат кислота кўп металларни ўзида эритиш хусусиятига эга эканлиги туфайли ундан саноат миқёсида фойдаланилади. Сульфат кислота билан аралашмаси нитратловчи сифатида ишлатилади. Нитрат кислота Чирчиқ электрокимёвий ва Навоий шаҳридаги “ Навоиазот ”, Фарғонадаги “ Азот ” завод- ларида республикамиз эҳтиёжини қоплашга етарли миқдорда ишлаб чиқарилади Мустаҳкамлаш учун саволлар: 1. Нитрат кислотанинг кимёвий хоссаларини айтиб беринг. 2. Нитрат кислотанинг халқ хўжалигидаги аҳамияти қандай? Дарсни якунлаш 1. Баҳолаш ва изоҳлаш. 2. Уйга вазифа бериш. Уйга вазифа Мавзуни ўқиб конспектлаштириш.
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha