Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.5MB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Декабрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Шилимшиқлар ва Замбуруғлар бўлими. Хитриомицетлар

Купить
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ Биология факультети Фан. Ботаника ( Ўсимликлар анатомия ва морфологияси, тубан ўсимликлар ) Мавзу: Шилимшиқлар ва Замбуруғлар бўлими. Хитриомицетлар Режа: 1. Шилимшиқлар тўғрисида умумий тушунча, уларнинг кўпайиши 2. Шилимшиқларнинг вакиллари, тарқалиши, кўпайиши 3. Замбуруғлар бўлими, классификацияси 1.Миксомицет плазмодийнинг бир қисми, 2. Спорасининг ўсиши, 3. Зооспораси Шилимшиқтоифалар – (Миксофитлар) Myxomycota бўлими  Шилимшиқлар тубан ўсимликларнинг бир гуруҳи бўлиб, содда тузилган, сапрофит ва паразит озиқланадиган ўсимликлар киради.  Шилимшиқларнинг вегетатив танаси плазмодий дейилади. Плазмодий кўп ядроли , цитоплазма уюмидан иборат бўлиб, ташқи муҳит таъсирини бир бутун ҳолда сезади. Шилимшиқтоифалар – (Миксофитлар) Myxomycota бўлими  Плазмодий ёлғон оёқлар чиқаради ёки ўз моддасини ҳаракатлантиради, ёруғликдан қочиб, овқат ва намликка томон ҳаракат қилади. Шилимшиқларнинг плазмодийси секин оқиб бориб, қаттиқ овқат бўлакчаларини ва органик модда қолдиқларини айланасига ўраб олади ва уларни ютиб ҳазм қилади.  Плазмодий турли рангларда бўлади, қаймоқсимон аталага ўхшайди. Улар ҳаётининг кўп даврини плазмодий ҳолда ўтказади . Шилимшиқлар споралар ёрдамида кўпаяди. Споралар ҳосил қилиш олдидан плазмодийси қуруқ ерга қараб силжийди, субстрат сиртига чиқиб, ёлғон оёқларини йиғиштириб олади ва ҳаракатдан тўҳтайди. Танасидаги сувини йўқотиб, қуруқ уюмга меватанага айланади . 1.спорангий лар тўплами, 2. капиллиция споралари  Меватана - микроскопик споралар етиладиган целлюлоза пўстли спорангийларга айланади. Спорангий перидий деб аталадиган қалин, структурасиз тузилган қобиқ ва унинг ичидаги спора лар ҳамда капилиций дейиладиган спирал ипчалар дан иборат.  Спорангийлар қўнғир, пушти сариқ рангли шарсимон нўҳотдек бўлиб, якка - якка бўлмай, кўпинча зич тўда ҳосил қилади. Спорангийнинг тўдаси эталий дейилади. Спорангий етилиши билан қобиғи парчаланиб, ичидан қорамтир микроскопик майда, чанг тўзон каби споралар чиқиб тарқайди. Споралар қулай шароитга, яъни сувли, нам ерга тушиши билан бир ёки икки хивчинли зооспораларга айланади.  Бирмунча вақт ўтгандан кейин зооспоралар хивчинини йўқотиб, бир ядроли протоплазма уюми - амёбоид ёки миксоамёбаг а айланади. Миксоамёбаларнинг ҳужайралари ёлғон оёқлар чиқариб, силжийди ва бир - бири билан қўшилади ва кўп ядроли умумий плазмадий ёки вегетатив тана вужудга келади.  Плазмадий етилгандан сўнг, яна споралар ҳосил қилишга ўтади. Шилимшиқларнинг кўпчилиги сапрофит бўлиб, чириётган ўсимлик қолдиқларида, тўнкаларда, эски дарахт қобиқларида ва зах ерларда, ўсимлик пўстлоқларида яшайди.  Ликогала (Lycogala) п лазмодийси ва меватанаси қизил рангли .  Тухумсимон спорангийси тўда - тўда бўлиб жойлашади. Ликогала (Lycogala) э талийсининг ранги споралар етилганда пушти қўнғир рангга киради. Перидий (қобиқ) юпқалашади ва жуда осонлик билан ёрилиб, споралар отилиб чиқади. Эталий ичида сохта капилиций (спиралсимон ипчалар) бўлиб, унинг шакли шохланган ипга ўхшайди.  Ликогала (Lycogala) ҳам тўнкаларда, чириётган дарахт таналарида, ердаги ўсимлик чириндиларида яшайди.  А - эталий;  Б - вояга етган эталийнинг кесмаси;  В - сохта капилляция ипи  Г - споралар ШИЛИМШИҚЛАР ПАРАЗИТ ШИЛИМШИҚЛАР Замбуруғлар (Myxomycota) бўлими  Замбуруғлар таллофит ўсимликлардир, чунки улар ҳеч қачон ҳақиқий тўқима ҳосил қилмайди ва танаси қисмларга ( илдиз, поя, барг ) бўлинмайди.  Замбуруғларнинг талломи мицелий деб юритилади. Замбуруғлар (Myxomycota) бўлими  Мицелий гифа деб юритиладиган ингичка, шохланувчи иплардан иборат бўлиб, мицелийси бўғимсиз бўлса тубан замбуруғлар (1) ,  бўғимлари мавжуд вегетатив талломлилари юксак замбуруғлар (2) саналади.  1 - мукорнинг бўғимсиз мицелийси;  2 - пенициллиумнинг бўғимли ёш мицелийси Замбуруғлар (Myxomycota) бўлими  Замбуруғларнинг ҳужайра девори хитин ёки целлюлозадан иборат.  Ҳужайра ичида цитоплазма , бир ёки бир нечта ядро мавжуд, жамғарма маҳсулот сифатида углевод (карбонсув), гликоген ёки ёғ (мой) тўпланади. Замбуруғлар (Myxomycota) бўлими  Замбуруғлар орасида паразит ва сапрофит йўллар билан озиқланадиган турлари бор. Паразит турлари халқ хўжалигига, хусусан, юксак ўсимликларга катта зарар етказади.  Паразитлик билан яшайдиган замбуруғлар гифасида алоҳида сўрғичлар гаусторийлар ҳосил бўлади, замбуруғлар шулар ёрдамида ўсимлик хўжайин ҳужайраси моддаларини сўриб олади.  Замбуруғлар вегетатив, жинссиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. Вегетатив кўпайишда, гифаларнинг узилган бўлакчаларидан янги организм вужудга келади, унда ҳам жинссиз, ҳам жинсий кўпайиш органлари бўлади. Вегетатив кўпайиш: 1 - мицелийси узилади , ўсиб мустақил индивидга айланади; 2 - мицелий гифасининг учлари бир қанча ҳужайраларга бўлинади; 3 - ҳосил бўлган ҳужайра тараққий этиб, янги мицелийга айланади; 4 - куртакланиш йўли билан кўпаяди.  Ачитқи замбуруғлар (1) куртакланиш йўли билан (2) вегетатив кўпаяди. Бунда она ҳужайрада ўсимта ҳосил бўлади, кейин у катталашиб ажралиб, янги вегетатив танага айланади. Жинссиз кўпайиш: 1. Зооспоралар билан 2. Спорангийспоралар билан 3. Конидияспоралар билан Жинссиз кўпайиш:  Жинссиз кўпайишда:  1. Зооспоралар билан кўпайиши. Бу тубан замбуруғларга хос бўлиб, гифасининг учида ҳар хил шаклда зооспорангий етишади ва унинг ичида икки хивчинли зооспоралар ҳосил бўлади. Зооспоралар ташқарига чиқиб, сувда актив сузади, бирорта органик моддага илашиб, у ерда янги мицелийга айланади. Жинссиз кўпайиш:  2. Спорангийспоралар билан кўпайиши. Бунда спорангий шарсимон, хивчинсиз, аммо кўп миқдорда споралар ҳосил қилади. Булар спорангийспора деб аталади. Спорангийспоралар спорангий ичида ҳосил бўлади. Улар жуда майда бўлади ва зооспораларга ўхшаб сувда ҳаракат қилмайди, балки шамол воситасида ёки ҳашаротларга илашиб, ҳамма ерга тарқалади. 3. Конидияспоралар билан кўпайиши:  Бу кўпайиш қуруқ шароитда яшашга мослашган юқори замбуруғлар учун хосдир.  Баъзан споралар гифалар учида ҳосил бўлиб, кейин ажралиб кетади. Бундай гифа конидиябанд , уларда ҳосил бўлган споралар конидия ёки конидияспора дейилади . Жинсий кўпайиш:  Замбуруғларнинг жинсий кўпайиш усули ҳам жуда хилма - хил. Баъзилари изогамия , бошқалари оогамия типда жинсий кўпаяди. Зигогамия йўли билан кўпайиш ҳам кузатилади, бунда, одатда гифаларнинг учида жойлашган 2 та вегетатив ҳужайранинг протопласти қўшилиб, зигота ҳосил қилади.  Тубан замбуруғларда уруғланган ҳужайра - зигота спорага айланади, қалин пўстга ўралади ва бир қанча вақт тиним давридан кейин, ўсиб янги индивидга айланади. Жинсий кўпайиш:  Юксак замбуруғларда зигота бевосита спорага айланмайди, у олдин ўсиб, ривожланишининг оҳиридагина янги спора ҳосил қилади. Бу споралар турли йўл билан, баъзиларида алоҳида халтачалар ичида, бошқа турларида эса тана сиртида пайдо бўлади.  Замбуруғ хивчинларининг жойлашиши ва тузилишига, ҳужайра қобиғининг таркиби, талломининг тузилиши ва кўпайиши кўра,  7 та синфга бўлинади: Замбуруғлар (Myxomycota) бўлими классификацияси  1. Хитридиясимонлар-Chytridio mycetes  2. Гифохитридиясимонлар- Hyphochytridio mycetes  3. Оомицетсимонлар-Oo mycetes  4. Зигомицетсимонлар-Zygo mycetes  5. Аскомицетсимонлар-Asco mycetes  6. Базидиясимонлар-Basidio mycetes  7. Деутеромицетсимонлар-Deutero mycetes 1-синф. Хитридиясимонлар - Chytridiomycetes  Хитридиясимонлар (Chytridiomycetes) нинг мицелийси вегетатив танаси пўстсиз, ҳужайра девори йўқ. Жинссиз кўпайиши зооспоралар ёрдамида содир бўлиб, зооспора фақат битта силлиқ хивчинга эга.  Жинсий кўпайиши гаметамия;  ҳужайра деворида хитин ва глюкан учрайди. Вакил: Ольпидиум -Olpidium  Olpidium - к арам кўчатининг илдиз бўғзи яқинидаги илдиз пўстлоғи эпидермис ҳужайраси ичида паразитлик қилиб “ қора оёқ ” касаллигини вужудга келтиради. Ольпидий билан касалланган карам кўчати тўқимаси қораяди, сўнг чирийди ва нобуд бўлади. Вакил: Ольпидиум -Olpidium  Ўсимлик тўқимаси ичида паразитнинг протопласти бўлиниб, шарсимон ёки найзасимон ўсимтали зооспорангий ҳосил қилади. Зооспорангий ичидаги бир хивчинли зооспоралар ўсимталари орқали ташқарига чиқади ва нам тупроқда ҳаракат қилиб, соғлом карам кўчатининг илдиз эпидермисига жойлашади ва ўсимлик ҳужайраси ичига ўз протопластини қўяди. Вакил: Ольпидиум -Olpidium  Зооспора ҳужайра ичида ўсиб кўпаяди ва 2 - 3 кундан кейин вегетатив тана яна бир хивчинли зооспоралар ҳосил қилади, унинг тараққиёт цикли яна қайтадан бошланади.  Ольпидий парниклардаги карам кўчатлари ва сернам тупроқлардаги нўхат илдизида паразитлик қилади, ҳосилдорликнинг камайишига сабабчи бўлади. Вакил:Endobioticum  У, гулли ўсимликларнинг барг, поя ва илдизларида паразитлик қилади. Картошка тугунакларида рак касаллигини келтириб чиқаради. Бундай паразит билан касалланган картошка тугунаклари қалин пўстли, ғадир - будир, ичида эса паразитнинг цистаси бўлади. Циста ичида сорус , сорус ичида 5 - 9 зооспорангий ва 300 га яқин зооспора етишади. Вакил:Endobioticum Вакил:Endobioticum  Зооспора зооспорангийдан чиқиб, бутун ёз бўйи соғлом ўсимликларни зарарлантиради. Кузда эса картошка тугунаклари ичига паразитнинг тиним давридаги спораси (цистаси) жойлашиб олади. Бундан ташқари, тиним давридаги спора тупроқда ҳам узоқ вақтгача сақланади. Кулай шароитда циста ўсиб, зооспора ҳосил қилади, лекин бундаги зооспорада соруслар бўлмайди.  Картошка рак касаллиги Америка, Ғарбий Европа, Жанубий Америка ва Японияда кенг тарқалган бўлиб, ҳосилдорликни 50 60% пасайтириб боради. 2 -синф. Гифохитридиясимонлар- Hyphochytridiomycetes  Гифохитридиясимонлар (Hyphochytridiomycetes) нинг вегетатив тана ва бир ҳужайрали бўлиб, ризомицелий ( баъзи, бир ҳужайрали замбуруғларнинг мицелийси шохланган ипсимон бўлади, ризомицелий дейилади ) ҳосил қилади. Жинссиз кўпайиши шохланган бир хивчинли зооспоралар ёрдамида содир бўлади. Ҳужайра деворларида хитин ва целлюлоза учрайди . Вакил. 3-синф. Оомицетсимонлар-Oomycetes  Оомицетсимонлар (Oomycetes) нинг мицелийси ривожланган, лекин ҳужайрасиз тузилишга эга.  Жинссиз кўпайиши икки хивчинли (хивчиннинг бири силлиқ ва иккинчиси шохланган) зооспоралар воситасида боради.  Жинсий кўпайиш оогамия , ҳужайра деворида целлюлоза ва глюкан бор. Вакил: Сапролегния -Saprolegnia  Сапролегния (Saprolegnia) замбуруғи сувдаги ўлик ҳашаротларда , баъзан тирик балиқларда паразитлик билан яшаб, балиқ танасининг сиртида пўпанак ҳосил қилади. Вакил:Сапролегния -Saprolegnia  Агар бирор сувли стаканга ўлик пашшаларни ташлаб, орадан бир неча кун ўтгач уни кўздан кечирсак, пашшаларнинг сиртида ва теварагида оқ пўпанаклар ҳосил бўлади.  Бу пўпанаклар сапролегниянинг бир мунча шохланган ва тўсиқсиз бир ҳужайрали мицелийсидир . Вакил:Сапролегния -Saprolegnia  Жинссиз кўпайиши зооспоралар воситаси билан боради. Мицеллийсидаги баъзи спораларнинг учи йўғонлашиб, у ердаги протоплазма қуюқлашиб, зооспорангий ҳосил бўлади.  а)мицелийси сувдаги ҳашаротлар, б)зооспорангий, в)зооспоралар, г)жинсий органлар Вакил:Сапролегния -Saprolegnia  Зооспорангий протопластининг бўлиниши натижасида жуда кўп ядролар ҳосил бўлади. Бу ядролар протоплазма билан бирга икки хивчинли тухумсимон зооспораларга айланади. Зооспоралар хивчинини йўқотиб, янги мицелийга айланади.  Озиқланиш шароити ёмонлашганда жинсий йўл билан кўпайишга ўтади. Гифасининг учида шарсимон бўртма ҳосил бўлиб, қалин ва қора пўст ҳосил қилиб, оогонийга айланади, оогоний ичида бир нечта (8 тагача) тухум ҳужайра ҳосил бўлади.  Оогоний пайдо бўлган ипдан пастроқда ён шохча ҳосил бўлади ва юқорига қараб ўсади, бу антеридий дир . Антеридий ичида бир нечта сперматозоид ҳосил бўлиб, улардан биттаси тухум ҳужайрани уруғлантиради ва зигота ҳосил бўлади. Зиготадан қалин қўшқават пўстли ооспора пайдо бўлади. Ооспора ўсиб, редукцион бўлинади ва кўп 4-синф. Зигомицетсимонлар-Zygomycetes  Зигомицетсимонлар (Zygomycetes) нинг мицелийси яхши ривожланган бўлиб, кўпчилик вакилларида танаси ҳужайрасиз тузилган. Жинссиз кўпайиши спорангийспора ҳосил қилиш билан боради.  Жинсий кўпайиши изогамия ;  ҳужайра деворида хитин ва хитозан моддаси учрайди. Қабила.Мукорнамолар-Mucorales  Вакил: Оқ пўпанак мицелийси субстрат ичида ёки устида тараққий этади. Мицелий гифаларнинг учларида спорангий бандлари тик кўтарилиб чиқади.  Спорангий бандларининг учларида тўсиқ билан ажралиб шарсимон бўртма спорангий бўлади. Спорангий ичида ҳаракатсиз споралар ҳосил бўлади.  Бу споралар спорангий ичида ҳосил бўлганлиги учун спорангийспора дейилади. Спорангий етилгач дастлаб сариқ , кейин қорамтир рангга киради. Спорангий пўсти сувда ёки намли ҳавода ёрилади ва ичидан чиққан спорангийспоралар шамол ёрдамида тарқалади . Вакил:Оқ пўпанак-Mukor mucedo  Мукор яваникус (Mukor javanicus) шарқда, Японияда спиртли ичимликларни тайёрлашда ачитувчи замбуруғ сифатида ишлатилади.  Мукор замбуруғлари орасида паразитлари ҳам бор. Масалан, қушларнинг ўпкасини касаллантиради.  Баъзи турлари одамнинг марказий нерв системасини ҳамда эшитиш органларини касаллантиради. Вакил: Ризопус (Rhisopus)  Ризопус (Rhisopus) табиатда кам тарқалган бўлиб, мева, сабзавот, кўсак ва пахта толаларида яшайди ва кулранг моғор ҳосил қилади. Бу туркумнинг муҳит белгиси, қалин ҳавои гифалар ёки столонлар ҳосил қилади. Ҳавои гифаларнинг учларида кулранг спорангий етилади. Ризопус оруза ((Rhisopus oryzae) крахмални қандга айлантиради. Бу замбуруғ Японияда “Соке” номли ароқ тайёрлашда қўлланилади. 5 -синф. Аскомицетсимонлар-Ascomycetes  Жинсий кўпайиши гаметангиогамия, жинсий споралар эндоген йўл билан ҳалтачалар ичида тараққий этади. Ҳужайра деворида хитир ва глюкан учрайди. Ачитқи замбуруғларининг ҳужайра деворида хитин моддаси бўлади.  Аскомицетсимонлар (Ascomycetes) нинг мицелийси яхши тараққий этган бўлиб, кўп ҳужайрали .  Жинссиз кўпайиши конидияспоралар ёрдамида содир бўлади.  Пеницелл (Penicillium) ёки кўк моғор кенг тарқалган бўлиб, мураббо ва ҳўл меваларда кўп учрайди. Конидиябандлари кўп ҳужайрали бўлиб, учи икки - уч марта шоҳлайди. Кейинги конидиялари конидия занжирларига айланади. Пенициллниннг конидиялари панжа шаклида бўлади (лот. “Penicillium” панжа ёки шингилча).  Пенициллнинг баъзи турларидан саноатда (Penicillum notatum) кўпдан маълум бўлган антибиотик дори пенициллин олинади. Айрим турлари одам ва ҳайвонларда аспергиллез касалини вужудга келтиради. Ун шудринглилар - Erysiphales  Ун шудринг замбуруғи паразит ҳолда яшайди, улар ёввойи ва маданий ўсимликларда кўп тарқалган бўлиб, экинларга зарар келтиради. Ун шудринг замбуруғи тушган барг, поя ва меваларнинг усти аввал оқиш ёки кулранг , кейинроқ қўнғир тус олувчи ғуборлар билан қопланади. Бу ғуборлар замбуруғ мицелийси ва унда вертикал жойлашган конидиялардан иборат . Вакил. Қўзиқорин - Morchella  Қўзиқориннинг (Morchella) меватанаси йирик, бўйи 10-20 см, ичи бўш бўлиб, у қалпоқча ва банддан иборат. Қалпоқчасининг устки томони қориннинг ички томонига ўхшайди ва четлари эса банди билан бирлашган ҳолда ўсади. Вакил. Қўзиқорин - Morchella  Қалпоқчасининг катакчаларида гимений қатламлари жойлашиб, етилган халтачалар ичида 8 тадан спора ҳосил бўлади. Ўзбекистонда конуссимон қўзиқорин (Morchella conica) ва гигант кулранг қўзиқорин (Morchella grisea-gigantea) учрайди. қўзиқоринлар чириндига бой, тупроқда яшовчи сапрофит замбуруғлар бўлиб, уларнинг кўп йиллик мицелийсида ёз фаслида запас озиқ моддалар тўпланади, куздан бошлаб меватанача ҳосил бўлади. У фақат келгуси йилнинг кўкламида ердаги намлар кетмасдан ўсиб, йўғонлашиб, катталашади, сўнгра баҳорнинг ёғинли ва иссиқ кунларида ер бетига чиқади ва спораларини сочади. 6 -синф. Базидиясимонлар-Basidiomycetes  Базидиясимонлар (Basidiomycetes) нинг мицелийси кўп ҳужайрали.  Жинссиз кўпайиши конидияспоралар ёрдамида содир бўлади.  Жинсий кўпайиши эса соматогамия. Жинсий кўпайиш споралари базидия дейиладиган ҳужайралар устида ҳосил бўлади. Базидиомицетсимонлар (Basidiomycetes) синфи  Базидиомицетсимонлар юқори даражали замбуруғлар бўлиб, мицелийси кўп ҳужайрали ва тўсиқли бўлади. Базидия (грек. b asidion- асос, туб) мицелий учларида ҳосил бўлади. Базидия икки ядроли ҳужайралардан вужудга келади. Вакил: Оддий шампиньон- Psalliota (Agaricus) campestris  Оддий шампиньон қалпоқчаси оқ, қалин этли, аввал шар шаклида, кейинроқ эса ясси бўртма шаклида бўлиб, майда, ингичка, қорамтир тангачалар билан қопланган. Пластинкаси ёшлигида пушти рангда, вояга етгандан кейин қораяди . Банди қисқа, қалин этли бўлиб, юқори қисмида ҳалқа ҳосил қилади. Вакил: Оддий шампиньон-Psalliota (Agaricus) campestris  Оддий шампиньон овқатга ишлатиладиган замбуруғлардан бўлиб, парникларда ҳам ўстирилади, спораси унгандан сўнг, 40 кунда етилади, микориза ҳосил қилмайди.  Шампиньон Ўрта Осиё республикаларнинг боғларида, ариқ бўйларида, тўқайларида ва тоғли районларида кенг тарқалган. Буғдой чанг қоракуяси-Ustilago tritici  Бу замбуруғ баҳорги буғдойга тушади. Чанг қоракуяси тушганлиги буғдой бошоғини тортиш пайтида маълум бўлади. Касалланган бошоқда дон ўрнида қора тўзондек чанг қоракуя споралари вужудга келади. 7-синф. Деутеромицетсимонлар (Deuteromycetes)  Деутеромицетсимонлар (Deuteromycetes) такомиллашмаган замбуруғлар – ҳужайрали, мицелий яхши тараққий этган.  Жинссиз кўпайиш конидияспоралар йўли билан боради.  Жинсий кўпайиши аниқланмаган.  Ҳужайра деворида хитин ва глюкан учрайди. Такомиллашмаган замбуруғлар- Funge imperfecti  Такомиллашмаган замбуруғларнинг мицелийси бўғимли, яъни кўп ҳужайрали бўлади.  Бироқ буларнинг ривожланиш даврида жинсий процесс ҳамда ҳалтача ёки базидияларнинг ҳосил бўлиши кузатилмайди.  Кўпайиши фақат жинссиз йўл билан, яъни конидиялар воситасида боради.  Такомиллашмаган замбуруғларнинг вакиллари табиатда жуда кенг тарқалган бўлиб, улар орасида сапрофит, қишлоқ ҳўжалик экинларида ҳамда ҳайвон ва одамларда ҳар - хил касалликларни туғдирувчи паразит турлари кўп. Лекин, улар орасида фойдали турлари ҳам мавжуд. Такомиллашмаган замбуруғлар  Фузариум (Fusarium) конидиябанди қисқа, пушти рангли, конидияси ўроқсимон, кўринча ёйсимон букилган бўлиб, одатда бир қанча ҳужайраларга бўлинади. Фузариум сапрофит ва паразит турларга бой бўлиб, паразит турлари маданий ўсимликларда фузариум деган хавфли касалликни туғдиради: ғўзада, зиғирда, картошкада.  Вертициллиум (Verticillium) конидиябанди ҳалқа шаклида етилиб, унинг учида якка - якка ёки ғуж конидиялар вужудга келади. Бу жуда хавфли паразит бўлиб, қишлоқ хўжалик экинларининг поя ва илдиз ўзакларини чиритади; ғўзада вилт ёки вертициллез касаллигини пайдо бўлишига сабаб бўлади.  Графиум (Graphiumi) замбуруғи қайрағочларда графиоз касалини пайдо қилади. Қайрағочнинг аввал ёш, сўнгра қари шохлари қурийди, барглари сўлийди. Қуриган шох ва танасининг кўндаланг кесимида йиллик ҳалқанинг чеккасида энсиз, доира шаклида доғлар ҳосил бўлади. Нўхат аскохитаси-Ascochyta pisi  Аскохита вакиллари тўғри ёки билинар билинмас қайрилган, бир тўсиқли, конидияспораларга эга. Ҳамма вакиллари паразит бўлиб, ёввойи ва маданий ўсимликларнинг поя, барг ва меваларида яшайди ва аскахитоз касаллигини чақиради. Нўхатда, бодрингда паразитлик қилади.  А- барг ва дуккагидаги доғлар;  Б - пикнида; В - конидиялари Аҳамияти  Замбуруғлар сапрофит ёки паразит организмлар бўлиб табиатда кенг тарқалган, ҳаёт кечириши хилма - хил, унинг турлари кўп. Замбуруғлар бактериялар билан бирга органик моддаларни анорганик моддаларга айлантиришда катта роль ўйнайди.  Замбуруғ хушхўр овқат маҳсулоти ҳисобланади, чунки улар таркибида турли фойдали моддалар кўп. Қўзиқорин, гигант қўзиқорин, қалпоқчали замбуруғ турлари кишилар томонидан овқат сифатида истеъмол қилинади. Ачитқи замбуруғлар - спиртли ичимликлар тайёрлашда, нон ёпишда ишлатилади.  Кейинги вақтларда замбуруғлар тиббиётда ҳам ишлатилмоқда. Сил касаллигини даволашда қўлланиладиган стрептомицин замбуруғидан олинади. Суяк ва тери силини даволашда муҳим антибиотиклардан мицетин эса замбуруғидан олинади.  Замбуруғлар хилма -хил витаминларга бой.  Замбуруғлар орасида заҳарли турлари бор. Куз ёмон келган йиллари кечикиб терилган ва яхши қуритилмаган пахта толасида пўпанак ҳосил қилувчи заҳарли токсикиум стахиботрис салтернанс , аспергиллус нигер замбуруғлари тўқимачилик саноатида зарар келтиради. Булардан ташқари, шохкуя замбуруғи ғалласимонларда паразитлик қилувчи ғалла фузариум , ўрмонларда ўсувчи мухомор турлари заҳарлидир. Эътиборингиз учун рахмат!
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha