Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 289.1KB
Покупки 0
Дата загрузки 23 Сентябрь 2019
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Силикатлар технологияси

Купить
Ў ЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА Ў РТА МАХСУС ТА Ъ ЛИМ ВАЗИРЛИГИ ФАР Ғ ОНА ПОЛИТЕХНИКА ИНСТИТУТИ «КИМЁВИЙ ТЕХНОЛОГИЯ» КАФЕДРАСИ КОДИРОВА ДИЛШОДХОННИНГ « Боғловчи моддалар нинг кимёвий технологияси» фанидан муаммоли маъруза матнини электрон варианти Фарғона 2010 Силикатлар технологияси Режа. 1 . Сопол-керамика хақида ма ъ лумот. 2 . Сопол буюмлар синфи. 3 . Сопол буюмлар хом-ашёси. 4 . Сопол керамик буюмлар ишлаб чиқариш. Таянч иборалар. Сопол-керамика, лой хом-ашё, каолин, майинлик, керамик масса,таб и ий масса, сунъий масса, деаэрация, шакл бериш. Силикатлар технологияси. Одатда силикатлар технологияси буюмлар, ёпишқоқ моддалар ва шиша ишлаб чиқариш технологияларидан ташкил топади. Охирги йилларда бу моддалардан ташқари кремеорганик моддалар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган. 1 .1. Сопол керамик буюмлар хақида ма o лумот. Керамика- сузи грекчадан олинган бўлиб, ўзбекчада «кулол» сўзига ва «Карамия» - лойдан буюмлар тайёрлаш деган ма o нони беради. Сопол буюмлар ишлаб чиқаришда асосан лойдан, ундан ташқари магнезит, доломит, кварцит, тал p к ва шунга ўхшаш моддалардан фойдаланиб келинган. Сопол буюмлар техникани кўп тармоқларида, жумладан қурилиш материаллари, ўй-рузғор буюмлари ва х.к.да қулланилади. Кимё саноатида кислота ва ишқорга чидамли сополбуюмлар ишлатилади. ғишт ва плиткалар билан аппаратлар футеровкаланади, сопол халқа ва бошқа шаклдаги элементлар билан абсорбер, скруббер аппаратлар тулдирилади. Сопол материаллар металлургия ва электро-техника саноатида кенг қулланилади. Сопол буюмлар ишқаланишга яхши қаршилик қилл билан бирга мурт булади. кейинги йиллардасополбуюмларнинг механиклиги анча оширилди. Масалан, керамик массага глинозем қушилганда, уни мустахкамлиги ортиб бундай моддадан марказдан қочма насослар учун кураклар тайёрланяпти. Сопол буюмлар тайёрлашда хом-ашё материал майдаланиб рецептура асосида шихта тайёрланади. Тайёрланган шихта сувига қориштирилиб пластик масса тайёрланади. Унга шакл бериб, қуритилади ва ўтда пиширилади. 1 .2. Сопол буюмлар синфи. Сопол буюмлар хоссаларига биноан иккита синфга булинади: ғовак сопол буюмлар, тиниқ эмас сопол, лойсимон кесмали ва суриш хусусиятига эга (хатто сув ҳам ўтказиши мумкин) зич буюмлар, пишган сопол, силлиқ кесимли, сув сурмайдиган хусусиятга эга. Биринчи синфга қурилиш сополи (ғишт, черепица, кулолчилик буюмлари ва хакозолар) ва ўтга чидамли буюмлар. Иккинчи синфга – тош буюмлар (кислотага чидамли аппаратура, канализация трубалари, метал плиталари ва хакозо) ва чинни. Сопол буюмлар хом-ашёси. Асосий хом-ашё, бу таркибида тоғ жинслари бор лой. тоза лой каолин минералидан иборат, кимёвий таркиби қуйидаги формулага мос келади: А l О3, Si О, Н2О Каолин таркиби (% оғирлик) А l О3 39.7 Si О 46.4 Н2О 13.9 Одатда сопол буюмлар тайёрлашда каолиндан ташқари такибида: кварц, дала шпати, кал p ций карбонат, магний карбонат, темир бирикмалари ва бошқалар. Хар хил буюмлар тайёрлаш учун лой хам турли булади: чинни лойи, ўтга чидамли лой, терракат, ғишт, черепица, клинкер ва х.к. Лойнинг энг асосий хоссаси, уни майинлиги, я ъ ни, ма ъ лум бир миқдордаги сув билан аралашмаси хар хил шаклга келиш хусусияти ва шу шаклни қуритилган ва пиширилгандан кейин сақлаб қолиши. Дастлабки материал хоссаси ва тайёрланадиган буюм турига кура, амалиётида лойини майинлигини ошириш ёки камайтириши талаб этилади. Майинлиги к ў п лойни суюлтириш учун, унга оздирувчи қ ў шимчалар қ ў шилади. Шамот, кварц, дала шпати ва бошқалар. Майинлигини купайтириш учун уни шабадалантирилади. Шабадалантириш жараёни шундаки, лойни узоқ вақтга тарам-тарам қ илиб ҳ авога қ ў йилади. Лойни ачитиш учун уни қоронғу ертулада, 3-7 0С температурада бир неча хафта сақланади. Иккала ҳ олатда ҳ ам сув билан алюминий оксиди бирлашиши р ў й бериши керак, натижада уни нг майинлиги ортади. Электролитда, агар ОН иони Органик моддалардан лойни майинлигини к ў пайтириш учун, лойга гумус, қ анд шираси, декстрин ва бош қў шади. Лойни майинлигини ошириш учун, уни деаэрация қиладилар, я ъ ни вакуумда са қ ланади ёки бошқа йул билан ундаги ҳ аво пуфакчалари чиқариб юборилади. ўтга чидамли, лойдаги кимёвий ва минералогик таркибга боғлиқ. ўтга чидамлилиги (буюмни юмшаш температураси) жи ҳ атидан, лой қийин эрийдиган – чидамлилиги 130 0С дан 1580 гача, осон эрийдиган ўтга чидамлилиги 1350 0С дан паст. Сопол буюмларни зич кесимли, муханик мустахкамлигини ошириш, кислотага чидамли ва бошқа сифатларни яхшилаш учун дала шпати, доломит, магнезит ва х.к. қў шилади. Улар дан энг кўп ахамиятга эга бўлган калийли дала шпати (эриш температураси 1200 0С) , сопол буюмларни пиширишда калийли дала шпати эриб, ёпишқоқ шишасимо Айниқса, юмшоқ ва қаттиқ чин н и, фаянс, кислотага чидамли буюмлар метлах ва безак плиталар, канализация трубалари, хамда глазур ва эмал ишлаб чиқаришда дала шпати шихтанинг зарур компоненти бўлади. Тал ь кли тоғ жинслари ҳам, майин сопол тайёрловчи материал ҳисобланади. Стеатит ёки зич тал ь к унинг асоси хисобланади: Тал ь к таркиби: Mg 31.8 Si0 63.6 H20 4.6 Сопол керамик буюмлар ишлаб чи қ ариш. Керамик массалар икки турли б ў лади: табиий – қ андайдир битта тоғ жинсига ишлов бериш й ў ли билан олинади. сунъий – бир неча материалларни аралаштириш й ў ли билан олинади. Таб и ий материаллардан асосан қ ў пол керамик буюмлар, кулолчилик буюмлари, қ урилиш ғиштлари, шамот товарлари, дренаж трубалар, безак плиталари ва ҳ .к. лар тайёрланади. сунъий керамик массадан асосан бежирим массалар тайёрланади. Хом-ашё тайёрлаш. Х ом-ашё ҳ усусиятлари. Ишлаб чиқариш шароити ва олинаётган сопол буюмлар характерига хом-ашё ҳ ар хил усулларда тайёрланади. Бу жараён – аралаштириш, майдалаш ва намлашдан иборат бўлади. Чинни ва фаянс тайёрлаш учун каолин одатда бойитилади, яъни ортиқча қ ум ва темир бирикмали минераллардан тозаланади. Уларни сепарация қ илинади, майдалашдан олдин хом-ашё қ уритилади. Хом-ашё майдалаш учун жағли дробилка, дезинтеграторлар, вал ь цли ва шарли тегирмонидан фойдаланилади. Майдалангандан с ў нг материаллар ма ъ лум гранлометрик таркибга киритила Керамик масса тайёрлаш. Бу жараён бир неча й ў л билан амалга оширилади: майинлашган усулда шакл берилиши учун материаллар аралаштириб юборилади, намлантирилади ва хамир холатигача эзилади. Буюмларни қу йишда фақат майдаланган материаллар сув билан қориштирилади. Материалларни 9-12% намлик қ олгунча қ адар қ уритиш ярим қ уруқ усулда шакл бериш. Аралаштириш учун вертикал ва горизантал лой эзгичлардан фойдаланилади, катта машстабда ишлаб чиқариш учун- даврий ишловчи аралаштиргичлар қулланилади. Мавжуд усулларда шакллантириш учун керамик масса намлиги 4 – 40% булиши керак. Ма o сулиятли, ўтга чидамли буюм ишлаб чиқариш учун, тайёр керамик массага қушимча махсус масса эзгичда ишлов берилади. Шу усул билан ундаги хаво пуркагичлари батамом чиқиб кетади ва бир текис таркибга эга булади. Буюмларга шакл бериш. Тайёр керамик масса шакл бериш учун келтирилади. Керамик буюмларга қуйидаги усулларда шакл берилади- майинлаш усули керамик буюмлар майин (хамирсимон) холатга чинни ва фаянс буюмлар, сопол трубалар изаляторлар ва х.к. ишлаб чиқариш учун қулланилади. Ярим қуруқ усули – керамик массани пресслаш(ғишт, безак, плиталар ва х.к). қуйиш – ундай майдаланган керамик массадан тайёрланган суспезиядан мураккаб шаклдаги буюмлар қуйиш. Бу операция қўйидагича бажарилади – керамик массани сув билан ажратилиб, қаймоқ қуйиқлиги холатига келгунгача аралатирилади, кейин қалин деворли гипс қолипга қуйилади. Суспезия таркибидаги сув, гипс қолипга сурилади, натижада қолипда қаттиқ пуслоқ хосил бўлади. Буюм қуриганда уни хажми камаяди, натижада буюм енгилгина кучади. Машинада шакл бериш. Машинада шакл бериш - бунда шакл бериш лентали ёки яшикли пресс ёрдамида ам а лга оширилади. Лентали прессда керамик масса (1) юкловчи каробкадан (2) валиц ёрдамида(3) прессловчи барабанга келади, (4) шнейк ёрдамида (5) мундштук эзиб чиқарилади, мундштук (6) лента шаклида чиқади. Кесиш машина (7) ёрдамида столда лента буюмларига айлантирилади. Мундштукка сув бачокдан берилади. Назорат саволлари. 1. Керамика с ў зини ма ъ носини тушунтиринг? 2. Сопол буюмлар қандай синфларга булинади ? 3. Сопол керамика буюмлар ишлаб чиқариш учун асосий хом-ашёни тавсифлаб беринг? 4. Лойнинг майинлигини купайтириш учун унга қандай қушимча моддалар қушилади? 5. Керамик массаларни турлари? 6. Лойнинг ачитишнинг мохичти нимадан иборат? 7. Керамик массага қайси усулларда шакл берилади? 8. Табиий керамик массадан қандай буюмлар тайёрланади? 9. Бежирим буюмлар олишда қайси масса ишлатилади? 10. Керамик масса қайси усулларда олинади? Адабиётлар: 2;4 2 -ма ъ руза. Мавзу: Керамика сопол буюмларини пишириш. Режа. 2 .1. Буюмларни пишириш. 2 .2. Керамик буюмларга расм тушуриш ва глазорлаш 2 .3. Чинни ва фаянс . Таянч иборалар. Керамик буюмлар, печ, камера, пишириш, глазур, чинни, фаянс, юмшоқ, қаттиқ, қуритиш, декал p комания. 2 .1. Буюмларни пишириш. Шакл берилган керамик буюмлар табиий ёки сунъий қуритилади, кейин улар махсус печларда пиширилади. Керамик буюмлар тайёрлашда, пишириш энг ма ъ сулиятли жараён хисобланади. унда мураккаб физик ва кимёвий жараёнлар р ў й беради. Керамик массадан намлик чикарилиб, ундан каттик буюм тайёрлаш учун ма o лум иссиқлик режими бўлиши талаб этилади. Бу режимга риоя килинмасликда буюм чатнаши, ундан чиғанок хосил булиши, уни кийшайиши ёки тайёр буюм эриб кетиши мумкин. Хар хил буюмлар учун максимал пишириш температураси хар хил булади. Оддий ғишт 900-11000С да утга чидамли гишт 1300- 15000С да, кислатага чидамли буюмлар 1250-1350 0С да, магнезитли гишт 1550-16800С температурада пиширилади. 2 .2. Керамик буюмларга расм тушириш ва глазурлаш. Керамик буюмлар доиравий ва тунелли печларда пиширилади. Улардан доиравий печ кенг таркалган. Энди 16-камерали доиравий печни ишини куриб чикамиз.(расм 220-617бет). Печ 16-та камерага булинган каналдан иборат. Хар бир камера марказий мури билан богланган. Ишлаетган печда учта зона бор: қиздириш пишириш совутиш зоналари. Агар 16-камерали печларда тула пишириш жараёни 7 суткадан иборат бўлса, у холда печ қўйидаги схемада ишлайди. (1) ва (2) –чи камералардан буюм олиб чиқилаётганда, 3-6 камераларда пиширилган буюм совутилади. Бунинг учун бу камералардаги хаво сурилади, буюмларни совутиш билан бирга хаво исийди. Исиган хаво (7) ва(8) камераларга киради, чунки бу вақтда бу камераларда максимал темепатурада куйдириш жараёни кетади. Иссиқ ёниш махсулотларини 9-14 камераларга киради, бу ерда аста-секин иситиш ва хул буюмлар қуритилади, газлар (14) камера трубасидан чиқиб кетади. Бу вақтда (15) ва (16) камераларга янги буюмлар қуйилади. Доиравий печларда қарама-қарши оқим принципи қулланган, шунга қарамай ёнилғи сарфи, пиширилаётган буюмлар оғирлигини 10-20% ни ташкил қилади. Куп камерали тунелли печлар ҳам кенг тарқалган. Бу печларда камералар бир қатор қилиб жойлаштирилган, умумий каналда пиширилаётган буюмлар ортирлган вагонеткалар харакатланади. Тунелли печларда ҳам иситиш, пишириш, совутиш зоналари бор. Керамик буюмларга рам тушириш ва глазурлаш. Пиширилган буюмларга қуйидаги усулларда расм туширилади: қўлда чизиш, трафарет ва пулвезатор ёрдамида буяш, штамп ёрдамида буяш, далкомания, ва фотокерамика. Булардан энг куп тарқалган усул-далкомания, ундан расм тушурилган қоғозга керамик краска билан чизилади, кейин у буюмга ўтказиш йўли билан ўтказилади, сунг буюмга махсус усулда ишлов берилиб, қуритилиб, кейин пиширилади Фотокерамика усулида пиширилган, асосан глазурланган буюмга ўта сезгир қатлам суркалади ва расм фотосуратланади, кейин буюм паст температурада пиширилади. Керамик краскалар сифатида асосан хар хил металлар оксидларидан ва тузларидан фойдаланилади. Темир оксиди куп тобланиш беради-оч сариқдан қорамтир- қунғиргача, хром оксиди-яшил, хром оксиди билан калий оксиди – бинафша қизғиш. Баъзи керамик буюмлар юзасига глазур берилади, ундан буюм юзаси газ ва сув ўтказмайди, қаттиқланади, ярқирайди ва кимёвий та o сирларга турғун бўлади. Глазур юпқа қатлам қилиб берилади, улар шишасимон сликатлардан иборат. Глазурни эриш температураси керамик буюмни эриш температурасига мос келиши керак. Шунинг учун глазурлар купчилик эрувчан қушимчалар, масалан дала шпати қушилади. Чинни глазур таркиби: Керамик краскалар сифатида асосан хар хил металлар оксидларидан ва тузларидан фойдаланилади. Темир оксиди куп тобланиш беради-оч сариқдан қорамтир-қунғиргача, хром оксиди-яшил, хром оксиди билан калий оксиди – бинафша қизғиш. Баъзи керамик буюмлар юзасига глазур берилади, ундан буюм юзаси газ ва сув ўтказмайди, қаттиқланади, ярқирайди ва кимёвий та o сирларга турғун бўлади. Глазур юпқа қатлам қилиб берилади, улар шишасимон сликатлардан иборат. Глазурни эриш температураси керамик буюмни эриш температурасига мос келиши керак. Шунинг учун глазурлар купчилик эрувчан қушимчалар, масалан дала шпати қушилади. Чинни глазур таркиби: Каолин 9 Кварц 27 Дала шпати 64 Глазур ва сополни иссиқликдан кенгайиш коэффициенти бир хил булиши керак. Акс холда пишириш вақтида глазур ча қ найди. Буюмларга глазур ҳ ар усулларда берилади. Буюм глазурли идишга ботирилади, буюмни устидан қуйилади, щ ё тка ёрдамида чизилади, пелевезатор ёрдамида сочилади. Буюмлар глазурлар билан пиширилгунча ёки пиширилгандан с ў нг хам қопланиши мумкин. Чинни ва фаянс пиширилгандан кейин глазурланиши мумкин. Тош буюмлар учун тузли глазурлар ишлатилади. Унда натрий буғлари та ъ сирида буюм юзасида глазур хосил қилинади. Пишириш жараёни тугашдан олдин пес оловхонасига бир мунча миқдорда натрий хлорид тузи ташланади, туз парчаланиб, унинг буғлари кремний ва аммоний б и рикмалари билан реакцияга киришиб ва сув буғлари билан натрийнинг силикатлари ва алю мо с е ликатлар хосил қилади. Чинни ва фаянс. Чинни ва фаянс бир-биридан физик хоссалари билан фарқ қилади: чинни зич кесимли, фаянс эса ғовак кесимли бўлади. Чинни ва фаянс буюмлар одатда глазур билан қопланилади. Кимё саноатида кислотага ва ишқорга чидамли, хамда механик мустахкам, термик чидамли ва ўтга чидамли булганлиги учун чинни буюмлар кенг қулланилади. Чинни ва фаянс ишлаб чиқариш учун тайёрланадиган шихта таркибига майинлаштирувчи (каолин, оқ лой), оздирувчи 9квар, куйдирилган лой, чинни синиқлари) ва эрувчи (дала шпати ва х.к) моддалар киритилади. Чинни буюмларни ишлаб чиқариш жараёни оддий керамик буюмлар тайёрлаш технологиясидан хом-ашёни сифатли тайёрлаш уни яхши майдалаш, майинлаштирувчи ва дағаллаштирувчи материалларни яхшилаб аралаштириш билан фарқ қилади. Шакл бериш операцияси майинлаштириш, қуйиш ёки Чинни буюмлар бир-биридан пишириш температурасига қараб фарқ қилади: қаттиқ чинни 1350-14000 С да юмшоқ чинни 1200-13500 С да пиширилади ва унда қаттиқ чиннига қараганда эрувчи моддалар купроқ булади. қаттиқ ва юмшоқ чинни таркиби(%, оғир) қаттиқ чинни юмшоқ чинни Каолин 50 25-40 Кварц 25 30-45 Дала шпати 25 30-35 Юмшоқ чиннидан асосан хужалик идишлари, бадий буюмлар, паст волтли изаляторлар ишлаб чиқарилади. қаттиқ чинни асосан кимёвий идишлар, юқори волтли изаляторлар ишлаб чиқаришда қулланилади. Фаянс ҳам қаттиқ ҳам юмшоқ бўлади. Юмошқ фаянс зичлиги камлиги ва юмшоқроқ кесими билан фарқ қилади. Одатда юмшоқ фаянс (80%) майин лойдан ва (20%) кварцдан тайёрланади. Эрувчан модда ахён- ахёнда қушилади. Юмшоқ фаянсдан ғовак идишларва филтрлар, хамда хужалик идишлари тайёрланади. қаттиқ фаянс (45-55%) лойдан ва (25-30%) кварц кумидан, хамда унга 10%гача синиқ сопол ва 5-8% дала шпати қушилади. Каттиқ фаянснинг глазурланган плиталар ва санитар-техника буюмлари ишлаб чиқарилади. Назорат саволлари. 1. Керамик буюмларни сифати яхши булиши учун нималарга ахамият бериш керак ? 2. Керамик буюмлар пишириш учун қандай печлар мавжуд ? 3. Доиравий печларда керамик буюмлар пишириш жараёнини гапириб беринг ? 4. Керамик буюмларга қандай расм тушуриш йулларни биласиз ? 5. Глазурлаш жараёнини сўзлаб беринг ? 6. Чинни билан фаянс бир-биридан қайси хусусиятлари билан фарқ қилади ? 7. Тунел печи ишлаш приципини тушунтиринг? 8. Тунел печни халқали печдан қандай афзаллиги бор? 9. Керамик буёқлар сифатида қандай моддалар ишлатилади? 10. Фотокерамика усулида расм тушуриш тартиби қандай утказилади? 3 -ма ъ руза. Мавзу: Қовуштирувчи моддалар кимёвий технологияси. Режа. 3 .1. Минерал қовуштирувчи моддалар. 3 .2. Хавойи қовуштирувчи моддалар. 3 .3. Гипсли қовуштирувчи моддалар. 3 .4. Магнезиал қовуштирувчи моддалар. 3 .5. Гидравлик қовуштирувчи моддалар. Таянч иборалар. қовуштирувчи модда, хавойи, лукма, охак, гипс, магнезал, пишириш, ангедрит, цемент, гидравлик қовуштирувчи модда. Минерал қовуштирувчи моддалар. Материалларни бир-бирига боғловчи ва суюқ ёки хамирсимон холатда қаттиқ холатга ўтиш хусусиятига эга бўлган моддалар, қовуштирувчи моддалар дейилади. қовуштирувчи моддалар минерал ва органик турларга булинади: Органик қовуштирувчилар- смолалар, битумлар, клейлар ва х.к. ушбу мавзуда курилмайди. Минерал қовуштирувчи моддалар хавойи ва гидравлик турга булинади. Хавойи қовуштирувчи моддалар фақат хавода қотадилар. Улар хавойи охак, гипсли ва магнезал қовуштирувчи моддалар киради. Гидравлик моддалар сувда хам хавода хам қотишлари мумкин. Ва узоқ вақт ўзини мустахкамлигини махкам сақлаб қолиш хусусиятига эга. Уларга гидравлик охак, роман-цемент, портланд- цемент, пуццолан ва шлакли цементлар. Микротулдирувчили цементлар. Глинозем цементи ва цементни бошқа турлари киради. Мамлакатимизда қурилиш саноатининг тез ривожланиб бораётгани муносабати билан қовуштирувчи материалларга эхтиёж ортмоқда. Хавойи қовуштирувчи моддалар. Хавойи охак. Бу модда қурулишда энг куп ишлатиладиган материаллардан хисобланади. охакни тоза ёки магнезиали охактошларни куйдириш йули билан иложи борича СО 2 тўла ажралишигача эришиш йули билан олинади. қурилиш хавойи охакларини турлари: сундирилмаган луқма ёки қайнама олинган махсулот, асосан СаО дан иборат бўлиб, катта булаклар оқ ёки кукимтир рангли булади. сундирилмаган янчилган охак-майдаланган луқма охак. Гидратохак, ёки пушонка – майда кукун, сув билан сундирилган луқма охак асосан Са(ОН) дан иборат. Охакли хамир-майин консистенцияли материал бўлиб, луқмалар охакни сув билан сундириш йули билан олинади, асосан Са(ОН) дан иборат. Охакни сундириш жараёни катта миқдорда иссиқлик ажралиши билан ўтади. СаО+Н 2 О = Са(ОН) + 15.5 ккал Шунинг учун охакни сақлаш ва тарспитовка қилиш вақтида унга нам тегмаслиги керак, акс холда охак қизиб кетиб омбор ва вагонларни ёғоч қисмлари ёниб кетиши мумкин. Охак гидраторларда, интенсив аралаштириш йўли билан сундирилади. Оддий гидратор сифатида – сундириш шенки қулланиши мумкин, у берк желоб шаклида бўлиб, уни ичида куракли винт айланади. Яна сундирувчи гидратор сифатида айланувчи сундириш барабани ҳам қулланилади. Охак қотиши жараёнида унда сув буғланиб, хаводан карбонат IV -оксидни суриб, кал p ций карбонат хосил булади. Са(ОН) 2 + СО 2 = СаСО 3 + Н 2 О Кал p ций гидроксидни калций карбонатга айланиш жараёни бир мунча вақт ўтади, чунки қаттиқ модда сиртида пайдо булган пустлоқ, уни ГИПСЛИ қОВУШТИРУВЧИ МОДДАЛАР. Бу моддалар гипсни пишириш йули билан олинади. Пишириш температурасига қараб, гипс (Са S 0 4 , Н 2 О), хар хил миқдорда ўзини кристалланиш сувини йуқотади. Гипсли қовуштирувчи моддалар паст пиўирилган ва юқори пиширилган гурухларга булинади. Паст пиширилган гипсли модда асосан гипсни пасттемпературада пишириш йули билан олинади. Са S 0 4 0.5 Н 2 О ва у тез қотади. Юқори температурада пиширилган қовуштирувчи модда секин қотади. Паст пиширилган гипсли қовушқоқ модда сифатида қурилиш гипсни олиш мумкин. Бу модда гипсни 140-1900С да пишириш йули билан олинади. Материал пиширишдан олдин ёки кейин майдаланади. Жуда майда заррачалар холати шаклловчи гипс, тез қотадиган модда. Гипс қозонларда, айланувчи печларда ва муаллақ холда пиширувчи аппаратларда пиширилади. Гипсни майдалиги шундай булиши керакки, тешиклари ўлчами 0.2 мм булган элакдан ўтказилганда элак устида 15-25% дан куп махсулот қолмаслиги керак. Гипснинг қотишини бошланиши 4 минутдан олдин бошланмаслиги, ёпишиб қолиш жараёни эса 6 минутдан кеч бошланмаслиги керак. қотиш жараёни 30 минутдан купга чузилмаслиги керак. Гипсни рухсат этилган мустахкамлиги, у қотгандан сунг 1.5 соатдан кейин 40-55 кгс/см2 ташкил этади, охирги доимий оғирлиги қуритилгандан сунг 750100 кгс/ см2 ни ташкил этади. Гипс асосан қурилиш материаллари деталларини тайёрлашда охак гипс аралашмаси сувоқ ишларида қулланилади. қурилиш гипси албастер ва бошқа қушимчалар билан биргаликда термоизоляция композиция сифатида ишлатилади. Гипс керамик буюмларни қуйиш учун форма, хайкалтарошлик ва медицинада қулланилади. Гипсни 600-7000С температурада пишириш натижасида олинган қовуштирувчи модда, асосан Са S О 4 – дан иборат булиб ангедрит цемент деб аталади. Ангедрит цемент, гипс тошни шахтали ёки айланувчи печда пишириб уни майда дипрес порошок булиб, унга 1-5% охак қушилганда цементни қотиш жараёни тезлашади. Ангедрит цементни табиий ангедритини майдалаш йули билан ҳам олиш мумкин. Ангедритли цемент қурилиш қурилиш цементига қараганда кечроқ қотади, ёпишишни бошланиш вақти 30 минут, қотишни охирги 24 соатни ташкил этади. қотаётганда уни хажми ўзгармайди. Ангедрит цементни 7 суткали қотиш давридан сунг, рухсат этилган мустахкамлиги 25-100 кгс/см2 ни ташкил этади. Ангедрит цемент қум ва шлак аралаштириб қурилиш раствори та Юқори пиширилган гипс ёки эхсстрикгипс, оддий гипсни (ёки таббий ангедритни) шахтали ёки айланувчи печда 800-10000С да пишириб, кейин майин порошок шаклигача майдаланиш натижасида олинади. Пишириш жараёнида калций сулфатни бир қисми парчаланади Са S О 4 =2СаО + 2 S О 2 + О 2 Юқори пиширилган гипс қотишида СаО гидроксидга айланади, сунг калций карбонатга ва сувсиз калций сулфатни гидратцияланиши руй беради. қотган, юқори пиширилган гипс, тангенсиал кучлар та o сирида ушланмайди. У чоксиз пол сифатида, қурилиш раствори, ер устидан бетон иншоотлар, хамда сунъий мармар тайёрлашда қулланилади. Магнезиал қовуштирувчи моддалар. Каустик магнезит ва каустик доломитни Mg СО 3 ёки СаСО 3 Mg СО 3 ни шахтали ёки айланувчи печларда 750-8500С температурада пишириш натижасида олинади. Пиширишдан мақсад Mg СО 3 ни дисоцияланиш натижасида парчалашдан иборат. Mg СО 3  Mg О + C О 2 Доломит таркибидаги СаСО 3 ўзгармайди, чунки у 1000 0С да диссоцияланади. Куйдириш натижасида олинган махсулот шарли тегирмонда майдаланади. Магнезиал қавуштирувчи модда Mg С l 2 эритмасида қориштирилади. Сув билан қорилганда магнезиал модда секин қотади ва унчалик юқори катталикка эга булмайди, Mg С l 2 билан қорилганда қотади, жуда юқори мустахкамликка эга булади. Магнезиал қовуштирувчи моддалар унга қушиладиган моддаларни яхши боғлайди ва ксилолит, фибролит, сунъий тегирмон тоши чархлаш куруги ва х.к. ишлатилади Ксилолит – тош стфат масса булиб, таркибида ёғоч қипиғи, магнезиал цемент бор.асоан пол, зинапоя ва ойнак таги тахтаси, хамда иссиқлик изоляцияси сифатида ишлатилади. Фибролит қурилиш иссиқлик излояцияси материали сифатида ишлатилади. Фибролит ёғоч пайхарасини пресслаш йули билан олинади.сунъий тегирмонтош, у тегирмон тоши сифатида ишлатилади. Магнезиал цемент хар хил минерал тулдирувчилар билан аралаштирилиб, аралашма цементланади. Гидравлик қовуштирувчи моддалар. Гидравлик охак. Уни маргелийли охактошни 900- 11000С температурада материла куйгунча қадар пиширилади. Гидравлик охак олиш учун ишлатилади. Охактош таркибида СаО булганилиги учун, унга сув тегиши билан сундирилади. Унга етарли даражада сув билан аралаштириш натижасида хамирсимон модда хосил булади, кейин хавода қота бошлайди, қотиш жараёни сув остида хам давом этиши мумкин. Гидравлик охак асосан гидротехник иншоотларда ишлатилиши мумкин. Романцемент. уни олиш учун маргелийни 100-11000 С гача, қуйиш жараёни бошлангунча қадар пишириш усулида оладилар. Пишириш жараёни шахтали ёки доирасимон олиб борилади. Романцемент олиш учун ишлатиладиган магрелда охактош билан лойни нисбати шундай буладики, пишириш жараёнида охактош хаммаси сликатлар, алюминатлар ва ферритлар хосил қилиш учун сарфланиши керак. Пиширилган махсулот яхши майдаланади. Сув та o сирида романцемент сунмайди, сувда қотади. Романцементдан тайёрланган қурилиш раствори ёрдамида ғишт теришдаги масулиятли чоклар тулдирилади ва ундан бутон тайёрла Назорат саволлари. 1. Минерал қовуштирувчи моддаларни қандай турлари мавжуд? 2. Қурилиш хавойи охакни қандай турлари бор? 3. Охакни сундириш жараёнини гапириб беринг ? 4. Гипсли қовуштирувчи моддани формуласини ёзинг? 5. Ангедрит цементқандай олинади? 6. ўлик гипс қандай олинади ва қандай хоссаларга эга? 7. Магнезиал боғловчи модда қандай хусусиятларга эга? 8. Магнезиал боғловчи моддалар нимадан олинади? 9. Гидравлик боғловси моддалар қайси иншоотлар учун ишлатилади? 10. Қурилиш гипсига қандай талаблар қуйилади? Адабиётлар: 2;5
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha