Kirish Roʻyxatdan oʻtish

Docx

  • Referatlar
  • Diplom ishlar
  • Boshqa
    • Slaydlar
    • Referatlar
    • Kurs ishlari
    • Diplom ishlar
    • Dissertatsiyalar
    • Dars ishlanmalar
    • Infografika
    • Kitoblar
    • Testlar

Dokument ma'lumotlari

Narxi 3000UZS
Hajmi 2.7MB
Xaridlar 0
Yuklab olingan sana 30 Mart 2023
Kengaytma pptx
Bo'lim Slaydlar
Fan Odam va uning salomatligi

Sotuvchi

Bohodir Jalolov

Соғ танда-соғлом ақл

Sotib olish
СОҒ ТАНДА-СОҒЛОМ АҚЛ Соғлом турмуш тарзи – унумли меҳнат, фаол дам олиш, бадантарбия ва спорт билан шуғулланиш, организмни чиниқтириш, шахсий гигиенага риоя қилиш, тартибли овқатланиш, зарарли одатлардан ўзини тийиш, руҳий ва маънавий озиқланиш, мунтазам шифокор кўригидан ўтиб туриш каби тушунчаларни ўз ичига олади.  океан Ўз саломатлигини мустаҳкамлашни босқичма – босқич ривожлантириб бориш; Ўз организмининг жисмоний ҳолатини аъло даражада сақлаб туришига эришиш; Ҳар куни ўз саломатлигини бир меъёрда бўлиши учун руҳан тетик бўлиш чораларини кўриш .  океан Яшаш тарзини шакллантиришдаги биринчи ва энг кучли омил бу оила.Оилавий муҳит, оилавий тартиблар, оиланинг яшаш услуби ҳисобланади . .Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш тадбирлари орасида барча аҳоли қатламларини оммавий равишда гигиеник билимлар билан қуролантириш ва гигиеник кўникмаларни ўзлаштириш учун ўқитиш муҳим ўрин эгалайди. Аҳоли саломатлигини сақлаш, тиббий хизмат сифатини ошириш борасида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, тиббий маданиятни ривожлантириш мақсадида ўтказилаётган қатор маданий-маорифий тадбирлар алоҳида аҳамият касб этади. Фарзандларни шахсий гигиена қоидаларига тўғри риоя қилишга ўргатиш болалар ўртасидаги турли юқумли касалликларни 50% га камайтириш имконини беради. Шахсий гигиена Инсоннинг ҳаёт фаолияти, меъёрий ўсиши ва ривожланишини таъминлайдиган, унинг саломатлигини мустаҳкамлайдиган ҳамда касалликларни олдини олишда ёрдам берадиган овқатланишдир. Тўғри овқатланиш Инсон саломатлиги унинг бахтли ва фаровон турмуш кечириши учун асосий замин бўлиб хизмат қилишини эсдан чиқармаслиги керак. Соғлом ва узоқ умр кўриш инсониятнинг азалий орзуси бўлгани тарихдан маълум. Шу нуқтаи назардан ҳар қандай жамиятнинг олдида турган асосий вазифа инсониятнинг ана шу орзусини рўёбга чиқаришдан, яъни кишилар соғлиғи ва узоқ умр кўришлари учун шароит яратишдан иборат. Саломатлик ҳар бир инсон учун бебаҳо бойлик сифатида жамиятнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланишнинг муҳим шартларидан бири бўлиб келмоқда. Инсон мустаҳкам саломатликка эга бўлгандагина бахтли бўлиб яшаши мумкин. Зарарли одатлардан воз кечиш Тамаки, гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш инсон саломатлигига катта зиён етказади. Зеро, саломатликдек бебаҳо бойликни асраб- авайлаш хотиржам ҳаёт кафолати эканлигини ҳар бир киши чуқур англаб етсагина, хасталик ва у билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олишга муваффақ бўлиш мумкин. Саломатлик инсоннинг энг катта бойлигидир. Шу боис, ҳар бир киши энг аввало ўзи, оиласи ва яқинларининг саломатлиги учун масъул бўлиши лозим. Бунда ҳар қандай касалликни даволашдан кўра унинг олдини олиш осон ва самарали эканини унутмаслик даркор. Тиббий маданиятлилик Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз! Бизга ҳеч қандай ёмон иллатлар ғов бўла олмайди . Эътиборингиз учун раҳмат!
Sotib olish
  • O'xshash dokumentlar

  • Ichki sekretsiya bezlarining yoshga xos xususiyatlari
  • Hozirgi zamon tibbiyotida yatrogeniya
  • Jamoat salomatligi va sog‘likni saqlashni tashkil etish modulning o‘rni, asosiy vazifalari
  • Qo’l va oyoq muskullarining tuzilishi
  • Organizmni chiniqtirish usullari

Xaridni tasdiqlang

Ha Yo'q

© Copyright 2019-2026.

  • Balansdan chiqarish bo'yicha ko'rsatmalar
  • Biz bilan aloqa
  • Saytdan foydalanish yuriqnomasi
  • Fayl yuklash yuriqnomasi
  • Русский