Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 11.8MB
Покупки 0
Дата загрузки 24 Август 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Зоология

Продавец

Bohodir Jalolov

Сут эмизувчилар синфи туркумларининг ноёб ва йўқолиб бораётган турлари билан танишиш

Купить
СУТ ЭМИЗУВЧИЛАР СИНФИ ТУРКУМЛАРИНИНГ НОЁБ ВА ЙЎҚОЛИБ БОРАЁТГАН ТУРЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШ 17(191). ҚУМ МУШУГИ- Барханный кот- Felis margarita (Loche, 1858) ssp. thinobia (Ognev, 1926) Мақоми. 3 (NT): Заифга яқин, мозаик тарқалган кенжа тур.0102030104010506 1E 06 3107 16 Тарқалиши. Қизилқум чўлининг қумли массивлари (Ёмонқум, Оқбайтал, Таспен ва бошқалар), Сандиқли, Кеммирекқум ва Каттақум. Устюртда қумлоқ жойларда учрайди. Ўзбекистонда тур ареалининг шимолий қисми жойлашган. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Туркманистон. Африка, Уммон, Эрон, Яқин Шарқ (Ироқ, Иордания, Сурия), Жануби-ғарбий Осиё (Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари) ва Саудия Арабистонида – бошқа кенжа турлари. Яшаш жойлари. Ярим мустаҳкамлашган, мустаҳкамлашган паст-баланд қумлар.03 0836 03 4D 4041 3F 48 0D 51 18 2221 53 3B 4910 Сони. XX асрнинг 60-йилларигача кўп бўлган, кейин эса сони кескин камайиб кетган. 1980-йилларда саноқли даражада учрагани қайд қилинади: Қизилқум чўлининг марказий ва шимолий қисми – 1980–1990 йиллардаги ҳисоботларда мунтазам; Денгизкўл ясси текислиги – 1985 ва 1989 йилларда; 2010 йилдан 2016 йилгача Бухоро вилоятида олти марта учраган. Кўздан яширин ҳаёт кечириши ва маълумотлар етишмаслиги туфайли айни пайтдаги сони ва унинг ўзгариш тенденцияларини аниқлаш қийин. Яшаш тарзи. Ёз пайти тунда, йилнинг қолган вақтларида кундузи ҳам фаол ҳаёт кечиради. Болалари ёш бўлган даврни истисно қилган ҳолда, ҳаётининг кўп қисмини ёлғиз ўтказади. Қум мушукларида бўғозлик даври 60 кун атрофида давом этади. Мушукчалар (2-5 та) апрель-май ойларида дунёга келади. Асосий озуқа объектлари – чўл кемирувчилари Чекловчи омиллар. Чўл ҳудудларининг ўзлаштирилиши, одам томонидан таъқиб қилиниши. Серёғин ва ўта совуқ қиш мавсумида озуқа етишмаслиги туфайли оммавий ҳалок бўлиши. Кемирувчиларнинг табиий камайиб кетганлиги. Кўпайтириш. Дунёдаги бир қатор ҳайвонот боғларида кўпайтирилади. Муҳофаза чоралари. Қизилқум қўриқхонасида, “Сайгачий” мажмуа (ландшафт) буюрт ма қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Қум мушуги учун аҳамиятли яшаш муҳитларини аниқлаш бўйича изчил тадқиқотларни амалга ошириш, уларнинг муҳофазасини ташкил қилиш зарур. Шунингдек, маҳаллий аҳолининг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги билимини бойитиш ҳам фойдадан ҳоли эмас. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган.0A 61423D07 423C3D10 4B 18 18 102C2D 5C4013 16 06 0836 62 3B 39 10 3C10 3B 5710 16 18(193). ҚОРАҚУЛОҚ- Туркменский каракал -Caracal caracal (Schreber, 1776) ssp. michaelis (Heptner, 1945) Мақоми. Мақоми. 1 (CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, мозаик тарқалган кенжа тур.01280301043105 03 06 0A 10 Тарқалиши. Устюрт ясси текислиги, Амударёнинг қуйи оқими, авваллари – ғарбий Қизилқум. Ўзбекистондан ташқарида: Қозо ғистон, Туркманистон, Эрон шимоли ва Афғонистон. Африка, Яқин Шарқ, Эрон жануби, жануби-ғарбий Осиё, Афғонистон, Саудия Арабистони, Покистон, Уммон, Ҳиндистонда – бошқа кенжа турлари. Яшаш жойлари. Чўлларнинг барханли ва мустаҳкамлашган қумли қисмлари, гипслашган текисликлар, чинклар, баъзан чўллашган тоғ этаклари ва тўқайзорлар. Сони. Якка ҳолда, баъзан жуфтлари учрайди. 1954–1980 йиллар давомида 22 таси қайд этилган. 2006–2016 йилларда – 28 та; жами, тахминан, ўнлаб сақланиб қолган Яшаш тарзи. Тунлари фаол, йилнинг бошқа фаслларида кундузи ҳам овга чиқади. Январь-февралда жуфтлашади, апрель-майда болалайди (2-4), болалари уясидан июлда чиқади, 2 ёшда жинсий вояга етади. Қу Чекловчи омиллар. Қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, қаҳратон қиш фасллари, озуқа манбаининг камайиши, инсон ва чўпон итлари томонидан таъқиб қилиниши; автомобиль йўлларида ҳалокатга учраши; бўри ва тулкилар билан рақобатлашиш. Кўпайтириш. Дунёнинг бир қатор ҳайвонот боғларида кўпайтирилади. Тошкент ҳайвонот боғида 2 жуфт қорақулоқдан 4 та насл олинди. Муҳофаза чоралари. Овлаш тақиқланган. Қизилқум қўриқхонаси ва “Сайгачий” мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Яшаш жойларини муҳофаза қилиш ва бу борада маҳаллий аҳолининг билим даражасини ошириш лозим. СИТЕСнинг I Иловасига киритилган.0A28 08421136 3A 44 15 1110 102C 5C 16 3A 06 46 3A 3A 3B40571737 4C10 16 19(194). ТУРКИСТОН СИЛОВСИНИ- Туркестанская рысь - Lynx lynx (Linnaeus, 1758) ssp. isabellinus (Blyth, 1847) Мақоми. 2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тур.01 23 06 2F07 18 Тарқалиши. Ғарбий Тянь-Шань (Угом, Писком, Чотқол, ўтмишда – Қурама, Фарғона тизмалари) ва Помир-Олой (Туркистон, Ҳисор, Кўҳитанг, ўтмишда – Боботоғ тизмаси). Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё мамлакатлари, Қозоғистон, Мўғулистон, Хитой ғарби, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистоннинг шимоли. Яшаш жойлари. Тоғларнинг ўрта ва юқори қисмлари (альп ўтлоқлари зонасининг баргли ўрмон ва арчазорлар қоплаган қуйи чегарасигача), кўпинча сочма-тошлоқ ва қояларга яқин жойлар. Сони. Турғун. Ҳисор тоғ тизмасида 150 га яқин силовсин яшайди, Кўҳитанг тизмасида – 20–25 та, Ғарбий Тянь-Шанда – 100 га яқин. Замонавий ҳисоб-китобларга кўра, ўтмишда оддий тур саналган бўлса-да, айни дамда Туркистон тизмасида мавжуд эмас. Жами тахминан 300 тага яқин.03 7810 42 0348 4F3C47 08 6E 22 48 4E 3C 3A17493D 43 01 48 394A 3 Яшаш тарзи . Асосан тунда, баъзан кундузи ҳам фаол, бошқа пайтлари чакалак зор буталар орасига беркиниб ётади. Жуфтлашиши – январь-мартда. Май-июнда урғочиси қалин чакалакзордаги маконларда болалайди (3-6). Болалари 2-3 йилда жинсий вояга етади. Кўпайиш дав ридан сўнг озуқа етишмаса кўчади. Асосан қуёнлар билан озиқланади. 17 йилгача яшайди. Чекловчи омиллар. Ўрмонларнинг кесилиши, озуқа манбаларининг камайиб кетиши, браконьерлик. Кўпайтириш. Дунёнинг кўплаб ҳайвонот боғларида кўпайтирилади. Муҳофаза чоралари. Овлаш тақиқланган. Ҳисор, Чотқол, Зомин, Сурхон қўриқхоналарида, Угом-Чотқол миллий табиат боғи ва Зомин халқ боғида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган.22 0607 47174A3A 55 3A 2F0E3107 173C 01020715 0A28 4F 3B 102C 5C 16 06 46 6117 3B36 17 20(195). ҚОПЛОН- Переднеазиатский леопард -(Central Asian Leopard) Panthera pardus (Linnaeus 1758) ssp. saxicolor Pocock, 1927 Мақоми. 1 (CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].2F590301042905 7A 7C 06 0107 18 16 Тарқалиши. Кўҳитанг, Боботоғ тизмаси, Сувсизтоғ тоғи. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Тожикистон, Эрон, Афғонис тон, Кавказ ва Кавказорти. Жанубий ва ғарбий Осиё, Узоқ Шарқ ва Арабистон ярим оролида – бошқа кенжа турлари. Яшаш жойлари. Д.с.б. 1500 дан юқори бўлмаган, нотекис тоғ этакларининг сийрак пистазор ва арчазорли ҳамда тошқоялари юзага чиққан жойлари, агар туёқлилар боқилаётган бўлса, тўқайзорлар, ҳатто бепоён шўрхок ерлар. Сони. Боботоғ тизмасининг марказий қисмида 2003–2008 йилларда 3 таси, 2003 йилда Боботоғ олдиларида 1 та, 2010 йилда Шимолий Кўҳитангда 1 та, 1997 йилдан 2015 йилгача Сувсизтоғда (Кўҳитанг шимолининг давоми) – 4 та қоплон қайд этилган.03 4D 4F3C47 51 09 22 5C0643 4E 5A 10 41 47 47 011B25 0F 15 0B 03 Яшаш тарзи . Оқшом ва тунлари, эрта тонгда, баъзан кундузи овга чиқади. Жуфтлашиши ва насл қолдириши барча йил фаслларида кузатилади. Болалари 1–1,5 йилгача онаси билан бирга бўлади, 2–3 ёшда жинсий вояга етади. Ўтроқ ҳаёт кечиради, аммо ёш қоплонлар 100–200 км гача кўчиши мумкин. Ёввойи туёқлилар, баъзан кемирувчилар ва қушлар билан озиқланади. Умрининг узунлиги –20 ёшгача. Чекловчи омиллар . Туёқлилар сонининг қисқариши, браконьерлик. Кўпайтириш . Ҳайвонот боғларида бошқа кенжа турларининг кўпайтирилаётгани маълум. Муҳофаза чоралари . Овлаш тақиқланган. Сурхон қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Сақланиб қолган гуруҳларини мониторинг қилиш, тутқунликда кўпайтиришни ташкиллаштириш, маҳаллий аҳоли билан тушунтириш ишларини олиб бориш лозим. СИТЕС нинг I Иловасига киритилган.22 0607 16 1 21(196). ТУРОН ЙЎЛБАРСИ- Туранский тигр- Panthera tigris (Linnaeus, 1758) ssp. virgata (Illiger, 1815) Мақоми. 0 (EX): Йўқ бўлиб кетган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [EN], {EX}.2F010301 22 06 59 08 Тарқалиши. Ўтмишда Сирдарё ва Амударё ҳавзалари. Ўзбекистондан ташқарида (ўтмишда): Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Олтой, Кавказорти, Хитой (Шинжон), Ироқ, Эрон, Афғонистон, Туркия. Ҳиндистон, Непал, Жануби–шарқий Осиё, Узоқ Шарқ; ўтмишда Шарқий Сибирь, Покистонда – бошқа кенжа турлари. Яшаш жойлари. Қайир қамишзорлари ва тўқайзорлар. Сони. Сирдарё ҳавзасида 1940 йилларда, 1950 йиллар охирида Амударё қайирларида (Сурхондарё вил.) ҳам йўқ бўлиб кетган. 1950 йилда кенжа турнинг дунёдаги популяцияси 50–80 донани ташкил этади деб баҳоланган. Тутқунликдаги охирги ҳайвон 1970-йиллар бошида нобуд бўлган.03 4F 4F3C47 48 52 46 47174A3A 2221 08 3A10 01 4B 51 15 5A 47 Яшаш тарзи . Оқшомлари фаол, кундузи қалин бутазорлар орасига яширинади. Ҳар 1–2,5 йилда болалайди. Февраль–март ойларида жуфтлашади, май ойида болалайди (2–4). Болалари 1,5– 2,5 йил онасидан ажрамайди, 3–6 йилда жинсий вояга етади. Ёввойи туёқлилар (тўнғиз, Бухоро буғуси, жайрон) билан озиқланади. Ҳаёт давомийлиги – 26 ёшгача. Чекловчи омиллар. Тўқайзорларнинг йўқ қилиниши, озуқа манбаининг камайиб кетиши, инсонлар томонидан таъқиб қилиниши ва браконьерлик. Кўпайтириш. Кўпайтирилмаган. Муҳофаза чоралари. 1957 йилдан бошлаб овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг I Иловасига киритилган.22 0607 47 79 032F566B050607 3F 47 55 0A28 48 173C 18 102C 4D42 06 0104290207 18 22(197). ИЛВИРС (Қор қоплони) -Cнежный барс (ирбис)- Panthera uncia (Schreber, 1775) Мақоми. 1 (CR): Йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].2F2F03 7C 06 0107 3D1716 7E75 Тарқалиши. Fарбий Тянь-Шань (Угом, Писком ва Чотқол тизмалари), Ғарбий Помир-Олой (Туркистон, Зарафшон ва Ҳисор тизмалари). Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Fарбий Сибирь жануби, Мўғулистон, Хитой, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Непал, Бутан. Яшаш жойлари. Тоғларнинг ўрта ва юқори (д.с.б. 2100–4500 м) қисми. Ҳавза айирғичлари ҳамда қояли тош–сочма қияликларни афзал кўради. Сони. Доимо кам бўлган. Сўнгги ўн йилликлар давомида сони узлуксиз камаймоқда. Ҳозирда Ўзбекистонда илвирс нинг умумий кўрсаткичи турли ҳисоб–китобларга кўра, 30–50 тадан 80–120 тагачани ташкил этади. Ғарбий Тянь-Шанда 10–15 тадан 30–40 тагача, Помир–Олойда – 20–30 тадан 50–80 тагача тоғ қоплони қайд этилган.03 19 18 6E 08 60 22 48 4E 10 3A36 01 5C17363B1707 403C3D 164211 18 18 5A Яшаш тарзи . Оқшомда фаол, кундузи ғорларга, қоялар орасига беркиниб ётади. 2 йилда бир марта болалайди. Жуфтлашиш даври – февраль–мартда. Июнда болалайди (1–5), болалари 1–1,5 ёшгача онасидан ажрамайди, 2–3 йилда жинсий вояга етади. Асосан Сибирь тоғ эчкиси билан озиқланади. Тоғ бўйлаб ёввойи туёқлилар ортидан юқорига ва пастга мавсумий кўчиб юради. Ҳаёт давомийлиги 21 йилгача. Чекловчи омиллар. Баланд тоғ яйловларининг ўзлаштирилиши, озуқа манбаларининг камайиши, браконьерлик, безовта қилиниши, маҳаллий жониворлар билан келиша олмаслик, иқлим ўзгариши. Кўпайтириш. Дунёнинг ҳайвонот боғларида кўпайтирилади. Муҳофаза чоралари. Овлаш қатъиян тақиқланган. Ҳисор, Зомин, Чотқол қўриқхоналари ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг I Иловасига киритилган.22 0607 1 23(198). ХОНГУЛ (Бухоро буғуси)- Бухарский олень -Cervus hanglu Wagner, 1844 ssp. bactrianus Lydekker, 1900. Мақоми. 1 (EN): Йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур.2F3103 261F 06 0107 16 Тарқалиши. Амударё водийсининг юқори (Сурхондарё вилояти) ва ўрта (Бухоро вилояти Қизилқум қўриқхонаси) оқимида яшовчи, Зарафшон Миллий табиат боғи ва Қуйи Амударё биосфера резервати, шунингдек, Зарафшон дарёси юқорисида – Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги абориген популяциялари, интродукция ва реинтродукция йўли билан юзага келган сунъий гуруҳлари мавжуд. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон (реинтродукциялаштирилган), Афғонистон. Яшаш жойлари. Қайир тўқайзорлари, баъзан уларга ёндош қумли чўллар. Тоғ дарёлари водийсидан тоғ этакларига чиқиши кузатилган Сони. Сурхондарёда 100 дан ортиқ, Амударёнинг ўрта оқимида 120–150 та, Қорақалпоғистонда 800 та, Зарафшон дарёси водийсида 100–150 тага яқин.03 51 44 17 51 4E 49 4E 18 03113E 22 08 4710 4C10 16 01 4B 51 08 44 Яшаш тарзи . Ижтимоий таркиби оилавий–гуруҳ бўлиб, йил давомида ўзгариб туради. Подалари 3–20 та ва ундан ҳам кўпроқ бўлади. Ёзда тунлари, қишда эса кундузи ҳам фаол. Сентябрь–октябрда жуфтлашади; май–июнда болалайди (1, баъзида – 2); болалари 1 йилча онасидан ажрамайди, 2–3 ёшида жинсий вояга етади. Дарахт, бута, ўтсимон ўсимликлар билан озиқланади. Чекловчи омиллар. Табиий яшаш жойларининг қисқариши; сув мувозана тининг бузилиши натижасида тўқай зорларнинг деградацияга учраши, дарахтларнинг кесилиши, молларни ўтлатиш, ёғинлар, сув тошқини, браконьерлик. Кўпайтириш. Зарафшон Миллий табиат боғи ва Қуйи Амударё биосфера резервати вольерларида кўпайтирилади. Муҳофаза чоралари. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган. Бонн Конвенциясига киритилган. Овлаш тақиқланган. Қорақир қўриқхонасининг реинтро 24(199). МОРХЎР- Винторогий козёл (Мархур)- Capra falconeri (Wagner, 1839) ssp. heptneri Zalkin, 1945. Мақоми. 1 (CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].2F6B0301040405 85 06 0107 18 16 Тарқалиши. Кўҳитанг, Бойсунтоғ, Боботоғ тизмалари. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон шимоли. Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон шарқида – бошқа кенжа турлари. Яшаш жойлари. Тоғларнинг тош–қояли ва сийрак арчазорли ёнбағирлари (д.с.б. 1500–2500 м). Ёзда баланд тоғ (альп) ўтлоқларигача (д.с.б. 3000 м) кўтарилади. Сони. 1950–1970 йилларда кескин камайиб кетган, кейинчалик Сурхон қўриқ хонасида олиб борилган муҳофаза чоралари туфайли аста–секин барқарорлашди, бироқ бошқа ҳудудларда қисқаришда давом этмоқда. Ҳозирда тахминан 400– 450 таси мавжуд (Кўҳитанг т.– 400 тача; Боботоғ т. – 20 тача, Бойсунтоғ тоғида қайд этилмаган).03 4D 4F3C47 51 4A 22 48 44 0129 4218 01 0104 16 41 5740 6B29 0F Яшаш тарзи . Пода бўлиб яшайди, мавсумий кўчади. Жуфтлашиш даври – ноябрь–декабрда. Апрель–май ойларида болалайди (1–2). Болалари бир йилгача онасидан ажрамайди, 2– 4 ёшида жинсий вояга етади. Асосан ўтсимон ўсимликлар билан озиқланади. Чекловчи омиллар. Ўтмишда (1950–1970 й.) – махсус овланиши, ҳозирда – браконьерлик, чорвачиликда яйловлардан кенг кўламда фойдаланиш, хонаки ҳайвонлар билан рақобат. Кўпайтириш. Дунёнинг ҳайвонот боғлари ва парваришхоналарида кўпайтирилади. Муҳофаза чоралари. Овлаш тақиқланган. Сурхон қўриқхонасида, Бойсун ва Ҳазрат–бобо ўрмон хўжаликларида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг I Иловасига киритилган. Ҳудудий муҳофазасини кучайтириш ва тутқунликда кўпайтиришни ташкил этиш лозим. 22 0607 54 4717 6B07 4736 0A28 4F 1744 16 102C2D 5C4013 49 06 46 3A 3B40571737 6E 25(200). УСТЮРТ ҚЎЙИ, АРҚАЛ- Устюртский баран- Ovis vignei Blyth, 1841 ssp. arkal Eversmann,1850. Мақоми. 1 (CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].2F29032F 2E1C 06 0107 18 16 Тарқалиши. Устюртнинг жануби, асосан Қозоқли– Қоплонқир қисми, «Қуруқ кўл», Сариқамиш ботиқлари, жанубий чинкларнинг шарқий қисмида. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Туркманистон. Жанубий Туркманистон, Уммон, Эрон тоғлиги, Қошғарда – бошқа кенжа турлари. Яшаш жойлари. Чинк ва чуқур ботиқлар жарликлари. Сони. Узлуксиз камайиб бормоқда. Қозоғистон ва Туркманистон билан транс-чегаравий популяциянинг бир қисми ҳисобланади. Ўзбекистондаги умумий сони – 150 та.03 09 08 3F 18 09 22 613613 01 09 48 573643 Яшаш тарзи . Пода ҳосил қилиб, ўтроқ ҳолда яшайди, баъзан кичик масофаларга мавсумий кўчади. Жуфтлашиш даври – октябрь–декабрда. Март–апрелда болалайди (1–2). Болалари бир ёшгача онасидан ажралмайди, 3–4 ёшда жинсий вояга етади. Ҳаёт давомийлиги – 12 йил. Асосан ўтсимон ўсимликлар билан озиқланади. Чекловчи омиллар. Яшаш жойларининг ўзлаштирилиши, инсонлар ва йиртқичлар (бўри, ит) томонидан таъқиб қилиниши, браконьерлик. Кўпайтириш. Дунёнинг ҳайвонот боғларида кўпайтирилади. Муҳофаза чоралари. Овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган. Яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш –жанубий Устюртда махсус муҳофаза этиладиган ҳудудлар барпо этиш, парваришхоналарда кўпайтириш лозим. 22 0607 4710 4C10 0F17 44 4243 0A28 534A 36 3A 102C2D 5C4013 16 06 46 0D 3A 5740 26(201). БУХОРО ҚЎЙИ- Бухарский горный баран-Ovis vignei Blyth, 1841 ssp. bocharensis Nasonov, 1914. Мақоми. 1 (CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].2F30032F 2E1C 06 0107 18 16 Тарқалиши. Ғарбий Помир-Олой (Кўҳитанг, Бойсунтоғ, Ҳисор, Боботоғ тизмалари). Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Туркманистон. Жанубий Европа, Fарбий Осиё, Кавказорти, Покистон, Ҳиндистонда – бошқа кенжа турлари. Яшаш жойлари. Тоғ даштлари ва сийрак арчазорли қисмлари (д.с.б. 800– 2500 м). Сони. Ўтмишда айрим яшаш жойларида кўп бўлган, 2000-йилларга келиб уларнинг сони кескин камайиб кетган. Умумий сони 110–130 тани ташкил этади. Яшаш тарзи. Пода бўлиб яшайди, Туркманистон ва Тожикистон ҳудудларига мавсумий кўчади. Жуфтлашиш даври –ноябрь–декабрь. Апрель–майда болалайди (1–2). Болалари бир ёшгача онасидан ажрамайди, 2–4 ёшда жинсий вояги етади. Асосан ўтсимон ўсимликлар билан озиқланади.03 78 6E 48 4D 2221 48 43 2F 011B25 4F18 3F 16 16 18 2221 6D 5740 51 10 4243 Чекловчи омиллар. Яшаш жойларининг, айниқса, тоғ яйловларининг ўзлаштирилиши, инсон ва йиртқичлар (бўри, ит) томонидан таъқиб қилиниши, браконьерлик, ареалининг мозаиклиги. Кўпайтириш. Термиз ва Тошкент ҳайвонот боғларида, шунингдек, Бухоро ихтисослашган “Жайрон” питомнигида вольерларда кўпай тирилмоқда. Муҳофаза чоралари. Овлаш тақиқланган. Сурхон қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган. Барча яшаш жойлари муҳофазасини ҳамда трансчегаравий ҳамкорликни ташкил қилиш лозим. 0A 53 39 03 10 10 48 4A 44 06 46 3A42 0D3D1744 3B 3A363D364A 27(202). ТЯНЬ–ШАНЬ ТОҒ ҚЎЙИ- Тянь–Шанский горный баран -Ovis ammon (Linnaeus, 1758) ssp. karelini Severtzov (1873). Мақоми. 4 (DD): Ўта камёб, кам ўрганилган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].2F0203 47 03 06 6B07 48 Тарқалиши. Ўтган асрнинг ўрталаригача Қоржонтов тоғида учратиш табиий ҳол бўлган. 1979–1999 йилларда эса Угом бўйлаб бутун Пис ком сув ҳавзасида, Майдонтол тоғида ва Новалисойдан то Шовурсойгача бўлган Олатоғда (Талас водийси) камдан-кам ҳолларда учраган. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон ва Қирғизистон. Яшаш жойлари. Қиш пайтида тоғнинг анча паст, қори кам текис қияликларини ўзига макон қилади. Ёз мавсумида урғочиси ва ёш болалари кўпинча баланд ва тик қояларда ҳаёт кечиради. Эркаклари эса нишаб қояларда озиқланади. Сони. 1980 - 2000 йиллар оралиғида Новалисойда 14 та, Қорақизсой ва Онаўлгансойда 5 та, Шовурсой водийсида 6 та, Тепарсой юқорисида 2 та архардан иборат пода қайд қилинган. Бу ҳолатлар Қозоғистон ҳудудидан мавсумий ёки озуқа излаб кўчиши сифатида баҳоланиб, у ерда ҳам тоғ қў Яшаш тарзи . Эрталабки ва оқшомги пайтларда анча фаол ҳаёт кечиради. Ҳаво айниган пайтларда қоялар остига яширинади. Қишда эса қояларнинг кун тушадиган очиқ жойларида ўтлайди. Баҳор ва ёзда бошоқли ва дуккакли ўсимликлар билан озиқланса, қишда уларнинг ўрнини буталарнинг мевалари ва новдалари эгаллайди. Куйикиш даври ноябрда кечса, апрель ойига келиб қўзилайди (битта, баъзан иккитадан). Ҳаётининг 2–3 йилига келиб жинсий вояга етади. Чекловчи омиллар. Браконьерлик, тоғларнинг юқори қисмидаги яйловлардан ҳам чорвачилик мақсадида ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш. Серёғин ва совуқ келган қиш мавсуми, эпизоотиялар. Кўпайтириш. Ҳайвонот боғларида муваффақиятли кўпайтирилмоқда. Муҳофаза чоралари. 1983 йилда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган, лекин янги маълумотлар мавжуд эмаслиги туфайли кейинги 28(203). ҚИЗИЛҚУМ АРХАРИ- Баран Северцова (кызылкумский) -Ovis ammon (Linnaeus 1758) ssp. severtzovi Nasonov, 1914. Мақоми. 2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].2F28032F593105 0316 32 06 2F07 18 7E32 Тарқалиши. Нурота, Оқтоғ тизмаларида, Томдитоғ қолдиқ тоғларида, Туркистон тизмасида, эҳтимол, Молгузар тизмасида сақланиб қолган. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Қирғизистон. Ўтмишда Қозоғистон ғарби. Ўрта Осиёнинг қолган ҳудудларида, Fарбий Сибирь жанубида, Хитой, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистонда – бошқа кенжа турлари. Яшаш жойлари. Тоғларнинг ўрта ва юқори қисмлари (д.с.б. 500–2000 м). Омилларга қараб тоғ ёнбағирларининг турли баландликларида нотекис учрайди. Қишда тоғ этаклари ва водийларга тушади. Сони. Умумий сони 1800–2000 тани ташкил этади. Асосий қисми Нурота қўриқхонаси ҳудудидаги Нурота тизмасининг марказий қисмида бўлиб, сўнгги 10 йил ичида сони анча барқарорлашган (1600 тага яқин). Нурота тизмасининг ғарбий қисмида – 150 га яқин, Нурота ва Қўйтош тизмасининг шарқий қисми Яшаш тарзи . Пода бўлиб яшайди, мавсумий кўчади. Жуфтлашиш даври – октябрь–ноябрь; апрель–май ойларида болалайди (1–2); болалари бир–икки ёшгача онасидан ажралмайди, 2–4 ёшда жинсий вояга етади. Асосан ўтсимон ўсимликлар билан озиқланади. Чекловчи омиллар. Яшаш жойларининг ўзлаштирилиши, браконьерлик, ареалининг узилганлиги. Кўпайтириш. 1991 йилдан буён Нурота қўриқхонасининг парваришхонасида кўпайтирилмоқда. Муҳофаза чоралари. Овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган. Мавжуд яшаш жойлари муҳофазасини ташкил қилиш ва парваришхоналарда кўпайтириш лозим. 2221 0607 54 1715 1713 51 0A 53 423C 10 01 3A42 06 46 65 3B 1642 29(204). САЙҒОҚ (Оқ қуйруқ)- Сайгак (Сайга)- Saiga tatarica (Linnaeus, 1766). Мақоми. 1 (CR): Бутунлай йўқолиб кетиш арафасида турган жуда ноёб тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [CR], {CR}.2F04032F596B05 03 06 0107 18 7E686C7F270782686C Тарқалиши. Устюрт ясси текислиги, Шарқий ва Жанубий Оролбўйи, Орол денгизининг қуриб қолган ҳудудлари. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Россия, Туркманистон, Мўғулистонда – бошқа кенжа тури. Яшаш жойлари. Чўллар ва яримчўллар. Қумли жойларни ёқтирмайди. Сони. Кўчиб юрувчи Устюрт популяциясининг умумий сони 2016 йилда 1900 тани ташкил этди. Оролбўйи ва Орол денгизининг қуриб қолган ҳудудларидаги алоҳида подалари сони тахминан 200 та.03 09 46 4F3C47 0A 2221 61423D 55 011B25 4D 15 3A Яшаш тарзи . Пода ҳосил қилади ва мавсумий кўчиб юради. Катта ёшли эркак сайғоқ ўртача 10–15 та, энг кўпи 50 тагача бўлган урғочи сайғоқни ўзи билан эргаштириб юради. Декабрь ойида жуфтлашади. Кейинги йилнинг апрель ойи охирида ва май ойи бошида 1–2 тадан болалайди. Урғочиси 1–1, 5 йилда, эркаги 2–2,5 йилда жинсий вояга етади. Ўт ўсимликлар ва ярим буталар билан озиқланади. Чекловчи омиллар. Браконьерлик, табиий яшаш жойларининг хўжалик мақсадида ўзлаштирилиши. Кўпайтириш. . Россия, Қозоғистон, Хитой ва Украинада парваришхона шароитида кўпайтирилади. Муҳофаза чоралари. Овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган. Ўзбекистон ҳам бу борада Қозоғистон Республикаси билан сайғоқни сақлаб қолиш, тиклаш ва барқарор фойдаланиш бўйича ўзаро англашув Меморандуми ҳамда сайғоқларни сақлаб қол 30(205). ЖАЙРОН- Джейран- Gazella subgutturosa (Güldenstädt, 1780) ssp. Subgutturosa (Güldenstädt, 1780). Мақоми. 2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].31 038C 06 2F07 18 7E75 Тарқалиши. Устюрт ясси текислиги, Жанубий Оролбўйи, Қизилқум саҳроси, Кимирекқум, Сандиқли, Яккачакка қумликлари ва Қарши чўли, Сурхондарё вилоятининг айрим жойлари. Ҳозирги кунда ареал бир қанча майда популяцияларга парчаланган, кўпчилигининг бир-бири билан алоқаси йўқ. Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё мамлакатлари, Қозоғистон, Кавказорти, Эрон, Афғонистон, Покистон, Хитой (Шинжон), Мўғулистон.03 09 08 3A 3F 49 4F3C47 08 030B36 Яшаш жойлари. Текис ёки паст-баланд чўллар, яримчўллар ва қир-адирлар, чўллашган тоғолди ҳудудлари. Шағалли ва сертупроқ ерларни афзал кўради. Қишда ўнқир-чўнқир рельефли жойларда, ясси текислик дараларида ва чуқурликларида яшайди; тўқайли ўрмон чеккаларига, жарликлар ва текисликларга киради. Сони. XXI асрнинг бошида сони 5–6 мингта деб баҳоланган, улардан Бухоро вилоятида – 1400–1600: Қулжуқтоғ массивида – 150–180 та, Қоратоғ массивида – 50–70 та, Кимирекқум массивида – 50–80 та, Сандиқлида – 80–100 та; Амударё қисмида – 100–200 та; Бухоро ихтисослашган “Жайрон” питомнигида – 902 та, экомарказнинг илмий–амалий қисмида – 39–45 та. Ҳозирда тахминан 4000 таси сақланиб қолган.22 48 39 0B 4213 4C 41 01 58 47 0840 295956025907 28595601595907 36 5A 6E Яшаш тарзи . Пода бўлиб кўпроқ ўтроқ ёки ярим ўтроқ яшайди. Фақат ареалнинг шимолий қисмларида номунтазам мавсумий кўчиб юради. Ўтсимон ўсимликлар билан озиқланади. Ноябрь–декабрда жуфтлашади, апрель–май ойларида болалайди (1–2, баъзида – 3); болалари август– сентябргача онасидан ажрамайди, урғочилари 7–8 ойда, эркаклари – 18–19 ойда жинсий вояга етади, аммо кўпайишда илк бор 2–3 ёшида иштирок этади. Чекловчи омиллар. Ерларнинг хўжалик мақсадида ўзлаштирилиши, браконьерлик, муз қатқалоғи ва кўп қор ёғиши. Кўпайтириш. Бухоро ихтисослашган «Жайрон» питомнигида, Қоракўл овхўжалигида, Тошкент ҳайвонот боғидаги воль ерларда кўпайтирилмоқда. Муҳофаза чоралари. Овлаш тақиқланган. Тутқунликда ва ярим тутқун шароитларда кўпайтириш мақсадида Бухоро ихтисослашган “Жайрон” питомниги ташкил қилинган. . 31(206). ТУРКМАН ҚУЛОНИ- Туркменский кулан -Equus hemionus Pallas, 1775 ssp. kulan Groves et Mazak, 1967. Мақоми. 1 (CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].3101032F593005 26 06 0107 18 16 Тарқалиши. XIX асрнинг охирларигача Устюртда кўп учраган, XX асрнинг 30-йилларига келиб бутунлай йўқ бўлиб кетган. 1982–1983 йилларда Туркманистоннинг Қоплонқир қўриқхонаси ҳудудидан 100та қулон Ўзбекистон ҳудудига кириб келган. Бухоро ихтисослашган “Жайрон” питомнигида ярим тутқунликдаги қулонлар интродуциялаштирилган. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Қозоғистон (реинтродукциялаштирилган). Исроил, Мўғулистон, Хитой, Ҳиндистон, Эронда –бошқа кенжа турлари.03 58 40 16 3A 16 18 4F3C47 03113E 6E Яшаш жойлари. Текисликдаги чўллар ва ярим чўллар, тоғ этаклари. Турар жойларга асосий талаб – сувлоқлар мавжудлиги ва қор ёғиши кам кузатилган қишлар. Мустаҳкамлашмаган қумли жойлардан четда юради. Ўтмишда ёз фаслида мавсумий кўчиш даврида бошоқли ва ҳар хил ўтли чўлларда яшаган. Сони. Устюртнинг Қорақалпоғистондаги қисми ва Сариқамишсой ботиғида 50–100 та, Бухоро ихтисослашган “Жайрон” питомнигида 111 та қулон яшаши қайд этилган. Яшаш тарзи. Айғирлари етакчилигида 4–5 урғочи ва 3–4 ёш қулондан иборат пода ҳосил қилади. 3 ёшдан ошган эркак қулонлар тўдадан чиқариб юборилади. Кузда уюр 100 ва ундан ортиқ бошни ташкил этиши мумкин. Жуфтлашиш даври, одатда, май–июнда. Кейинги йил май–июнь ойларида болалаб (1та), кейинги куйикиш давригача болалари онасидан ажрамайди. Бошоқли ўсимликлар, ежовни Чекловчи омиллар. Инсоният томонидан қирилиши, чўл ҳудудларининг ўзлаштирилиши, қулонларнинг инсонлар ва хонаки ҳайвонлар томонидан сув ҳавзаларидан сиқиб чиқарилиши, қаҳратон қиш, қалин музлар. Кўпайтириш. Дунёдаги парваришхоналар ва ҳайвонот боғларида ҳамда Бухоро ихтисослашган “Жайрон” питомнигида реинтродукциялаштириш дастури доирасида кўпайтирилади. Муҳофаза чоралари. Овлаш тақиқланган. Бухоро ихтисослашган “Жайрон” питомнигида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг II Иловасига кири тилган. Келгусида кўпайтириш ва реинтродукциялаштириш дастурини ривожлан тириш зарур. 0A 0D 41 361343 5710 3B 10 5C 471750 493618 1642 06 46 3612 17 1642 1136
Купить
  • Похожие документы

  • Yomg‘ir chuvalchanglarining bioekologik xususiyatlari
  • Boshlang`ich sinf o`quvchilarini umurtqali hayvonlar bilan tanishtirishning metodlari
  • Respublikamiz tabiiy suv havzalarida uchraydigan baliq turlari va ularning ekologik guruhlari
  • Hasharotlarning tabiiy feromonlari
  • O’zbekistonning zaharli ilonlari, ularning tarqalishi va ahamiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha