Сувда эрувчан фаол полимерлар билан крахмални модификацияланиш жараёнини урганиш

Сувда эрувчан фаол полимерлар билан крахмални модификацияланиш жараёнини урганиш Ишнинг долзарблиги. Маълумки ҳозирги кунда Республикамизнинг етакчи соҳаларидан бири ҳисобланган тўқимачилик корхоналарида пахта толаси асосидаги калава ипларни оҳорлашда оҳорловчи сифатида қўлланилаётган табиий ва синтетик полимерларнинг деярли барчаси импорт маҳсулотлари ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини кескин ортишига олиб келади, ҳамда ишлаб чиқаришни ушбу хом ашёлар билан изчил таъминлашда узилишларга сабаб бўлиб, ишлаб чиқариш унумдорлигига салбий таъсир қилади. Шу сабабли маҳаллий хом ашё ресурсларидан фойдаланиб, калава ипларни оҳорлашда оҳорловчи сифатида қўллашнинг янги технологик принципларини ишлаб чиқиш ишнинг долзарблигидан далолат беради. Ишнинг мақсади ва вазифалари: Республикамизда етиштирилаётган шолини қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган иккиламчи маҳсулотдан олинган крахмални синтетик полимер-ГИПАН ва сунъий полимер-Nа-КМЦ билан модификациялаш, модификацияланган крахмалнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш ва шу асосда тўқимачилик саноатида калава ипларни оҳорлашда оҳорловчи восита сифатида ишнинг мақсади ҳисобланади. • Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни ҳал қилишни талаб этади: • - крахмални синтетик полимер-ГИПАН ва сунъий полимер- Nа-КМЦ асоси-да модификациялаш технологиясини ўрганиш; • модификацияланган крахмалнинг физик-кимёвий ва реологик хусусиятларини ўрганиш, модификациялаш жараёнида таъсир этувчи турли омилларнинг таъсирини ўрганиш; • модификацияланган крахмал табиати ва концентрациясининг калава ип хусусиятларига таъсирини аниклаш; • модификацияланган крахмалнинг калава иплар физик- механик кўрсаткичларига таъсирини аниклаш; • Ишнинг янгилиги қуйидагилардан иборат: • - синтетик полимер-ГИПАН ва сунъий полимер-Nа-КМЦ асосида модификацияланган крахмал олинди; • оҳорловчи компонент сифатида ГИПАН ва Nа-КМЦ билан модификацияланган крахмал хусусиятлари ўрганилди; • калава ипларни оҳорловчи препарат сифатида модификацияланган крахмал таркиблари ишлаб чиқилди; • модификацияланган крахмал табиати ва концентрациясининг калава иплар хусусиятларига таъсири кўрсатилди; • модификацияланган крахмал билан оҳорланган калава иплар мустаҳкамлик кўрсаткичларининг ошиши кўрсатилди; • Ишнинг амалий аҳамияти шундан иборатки, таклиф этилаётган оҳорловчи моддалар тўқимачилик корхоналарида синови ижобий натижалар билан ўтказилди. Нафақат крахмал сарфининг камайтириш имконияти, балки импортли оҳорловчи моддалар (маккажўхори крахмали)нинг ўрнини алмаштирилиш имконияти ҳам кўрсатилди. Технологик жараёнларни ўзгартирмай модификацияланган крахмал билан ишланган газлама ип техник хужжатлар талабларига тўлиқ жавоб беради. Табиий ва синтетик полимерлар асосида модификацияланган крахмал ишлаб чиқаришнинг технологик регламенти ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. • Модификацияланган крахмал асосида олинган оҳор плёнкасининг намликни ютиш қобилияти юқори бўлиши натижасида унинг эластиклиги ортади ва шу асосда оҳорланган калава ипнинг мустаҳкамлиги 15-18 %га ортади, ҳамда ипларнинг узилишин Крахмал,% ГИПАН,% КМЦ,% Қовушқоқ-лик, Па.с Оқувчанлик чегараси, (Па) 5 - - 0,85 2,76 6 - - 1,08 3,68 7 - - 1,20 5,14 5 0,4 0,5 0,6 - - - 0,98 1,14 1,62 16,36 20,13 29,14 6 0,4 0,5 0,6 - - - 1,10 1,41 1,83 21,76 28,13 32,84 7 0,4 0,5 0,6 - - - 1,32 1,53 1,96 30,56 36,41 38,16 5 - - - 0,03 0,04 0,05 1,01 1,29 1,48 17,20 21,17 29,66 6 - - - 0,03 0,04 0,05 1,17 1,44 1,63 22,10 29,76 34,12 7 - - - 0,03 0,04 0,05 1,34 1,99 1,98 32,10 38,70 40,12 5 0,5 0,4 1,28 28,43 6 0,5 0,4 1,50 34,71 7 0,5 0,4 1,64 42,17 Крахмални ГИПАН ва КМЦ билан модификациялаш жараёнида унинг қовушқоқлиги ва оқувчанлигини ўзгариши ( Т=298 К )