Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 849.8KB
Покупки 0
Дата загрузки 16 Январь 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Suvda qalqib o’suvchi suv o’tlar. Suvda yarim botib o’suvchi suv o’tlar

Купить
Suvda qalqib o’suvchi suv o’tlar. Suvda yarim botib o’suvchi suv o’tlar РЕЖА: 1.Сувда қалкиб ўсувчи ўсимликлар. 2. Сувда қалкиб ўсувчи ўсимликлар биологияси. 3.Сувга ярим ботиб ўсувчи ўсимликлар. 4. Сув катламида ўсувчи ўсимликлар. 5. Сувда қалкиб, ярим ботиб ва сув қатламида ўсувчи ўсимликларни биотехнология соҳасидаги ўрни. СУВДА ҚАЛҚИБ ЎСУВЧИ ЎСИМЛИКЛАР  1. катта ряска (спиродела),  2.кичик ряска,  3.ўркачли ряска,  4.илдизсиз ряска ёки вольфия,  5.сувкарам,  6.цирадулоц,  7.сув атиргули,  8.куза гулсимон ботқоқгул ва бир қанча бошқа ўсимликлар киради.  Бу гуруҳдаги ўсимликлар орасида ряскадошлар ўзининг тез ўсиши, юқори ҳосил бериши ва биомассаси озуқавий хусусиятининг яхшилиги билан бошқалардан анча фарқ қилади. тез ўсиши юқори ҳосил бериши озуқавий хусусиятининг яхшилиги РЯСКА  Бу ўсимликнинг тупроқда ўсадиган ўсимликлардан устунлиги ва қулайлиги шундаки, унинг ўсиши мавсумий эмас ва сув муҳитидаги омилларга ҳарорат, ёруғлик ва озуқаларнинг ўзгаришига жуда ҳам мосланувчандир. РЯСКА Рясканинг ўсиши учун энг қулай шароит  + 20... + 35°С ва органик модда ҳамда минерал тузлардан иборат бўлган муҳитдир.  У сувнинг ҳарорати + 5... +8°С ва +38... +40°С ҳамда ундан юқори бўлганда ҳам бемалол ўсаверади.  Бу эса Ўзбекистонда ряскани бутун йил мобайнида ўстириб, яшил масса олиш мумкинлигини кўрсатади.  Рясканинг ҳамма турлари кимёвий таркиби жиҳатидан сифатли озуқа ҳисобланади Ряска биомассасининг таркибида 20-35% умумий оқсил 15-35% гача углеводла р 10-15% крахмал 5-10% ёғ3-10% клетчатка10-28% гача минерал моддалар Ряска биомассасида оқсилл ар аминокислота -лар Ряска турли витаминларга ҳам жуда бой 1 кг қуруқ биомассасида 21-36 мг Е 6-7 мг 50-60 мг РР1,5-3,0 мг В220-612 мг каротин Юз грамм қуруқ ряскада 1,5-6 г кальци й 0,5-3 г фосфор 0,45-1,97 г натрий 0,8-4,85 г калий 0,4-2,2 г магний 0,45-2,40 г хлор Бир кг қуруқ ряскада 126-1590 мг темир 1,6-3,17 мг кобальт 3,4 мг мис 50-60 мг цинк60-180 мг марганец1,2 мг йод0,713 мг цезий 0,88 мг бром Бир кг қуруқ ряскада 0,0535 мг европий 0,013- 0,245 мг скандий олтинциркони йванадий4,8 мг титан 0,7 мг никель РЯСКАДОШЛАР БИОЛОГИЯСИ Ряскадошларнинг барча вакилларини «инглиз тилида - Duckweeds дейилади. Duck - сўзи сувга шўнғиш, сувда сузиш, ўрдак; weed — cўзи эса, ёввойи ўт маъносини билдиради. Мазкур сўзнинг биринчи маъноси унинг ҳақиқий ўзбекча номини, иккинчи маъноси эса ўзига хос биологик ҳусусиятини билдиради. Ряска — ўрдакўт мош уруғининг ярмидек келадиган баргсимон пояга эга сувда сузиб ўсувчи нозик ўсимликдир унинг тагида 3-5 см узунликдаги илдиздан иборат бўлганБу ўсимлик оддий ва кичик бўлишига қарамай, юқори гулли ўсимликлар синфига киритилган.  Гулли ўсимлик бў лишига қарамасдан рясканинг гуллаши жуда кам учрайдиган ҳодиса ҳисобланади. Ряска асосан куртаклаш йули билан кўпаяди. Баргсимон поя асосининг ички томонида маҳсус қопчиқча бўлиб, ундан янги куртак- ёш ўсимликча ўсиб чиқади.  Анча вақтгача бу ёш ряска она ўсимлик билан бирлашиб юради. Кейинчалик у она ряскадан ажралиб чиқиб, мустақил ўсади.  Кўпчилик вақтларда ёш ряска она ўсимликдан ажралиб чиқмасданоқ, янги куртак ҳосил қилади ва у ўса бошлайди. Ёш ряска она ўсимликдан ажралгунча 2-3 ряскача бўлиб туради.  Шу тарифа занжирсимон ўсиш бошланиб кетади. Битта она ряска Уз қопчиғидан 30 гача ёш ряска ҳосил қилади. Куртакларнинг ўсиб чиқиш тезлиги она ряска кексайган сари секинлашади.Рясканинг гули баргсимон поянинг ёнида жойлашган махсус қопчиқчада ҳосил бўлади. Гул етилгандан кейин барг поянинг устидан отилиб чиқади. Рясканинг гули очиқ, гулкоса, гултожибарги йуқ, бир оталик ёки оналикдан иборат, бир уйли. Бир ўсимликнинг ўзида оталик гули алоҳида ва оналик гули алоҳида бўлади. Оналик гули 2 кун ва оталик гули 7-9 кун яшайди. Рясканинг чангланиши шамол ёрдамида булади. Чангланишдан кейин ҳосил булган мева пишиб етилиб сувнинг тагига тушади ва у ерда тинчлик даврини ўтаб, бахорда ундан ёш ўсимликча етилиб чиқади. Рясканинг гуллаш вақти июль, август ойларига туғри келади.  Кўп йиллик илмий тажрибалар рясканинг илдизи баргпоянинг сув юзида мувозанатини тутиб туриш би лан биргаликда, албатта, ҳақиқий илдиз вазифасини бажаришини, яъни сувдан минерал ва органик озиқ моддаларни ўсимликка етказиб беришини кўрсатди.  Чунки ряска водопровод сувида ўстирилганида илдизининг узунлиги 8-10 см бўлганлиги, органо-минерал озуқа муқитида органик модданинг миқдори 1- 1,5 г/л бўлганида илдизининг узунлиги 3-4 см, органик модданинг миқдори шу муҳитда 2-3 г/л бўлганида илдизининг узунлиги 0,3—0,6 см бўлганлиги кузатилди.  Рясканинг барча турлари кўллар, ҳовузлар, зовурлар, ботқоқликлар, дарё ва бошқа секин оқадиган сув манбаларида ўсиб, сувнинг усти ва ўрта қатламида ялпи яшил гилам ҳосил қиладилар. Сувда қалқиб ўсувчи Ряскадошлар оиласининг вакиллари 1. Катта ряска. 2. Кичик ряска. 3. Уркачли ряска. 4. Учпаллали ряска. 5. Сув атиргули. 6. Ричча- карп. 7. Сув ёнғоғи: а) меваси. 8. Сувкузагул. 9. Кдоқулоқ.10. Сариқ нилуфар. 11. Сувкарам . СУВГА ЯРИМ БОТИБ ЎСУВЧИ ЎСИМЛИКЛАР оддий қамиш кулқами ши туганакл и қамиш шамак СУВГА ЯРИМ БОТИБ ЎСУВЧИ ЎСИМЛИКЛАР қирқбуғи м зубтурум суволчи тулкиқуй руқ Оддий қамиш (Phragmites communis)  Оддий қамиш ҳар хил сув ҳавзаларида кенг тарқалган, баланд бўйли ўсимлик бўлиб, 1,5- 4 метр чуқурликдаги сувларда яхши ривожланиб, бўйи 8 метргача етади.  Оддий қамишнинг туганак илдизи тупроқнинг 10-60 см чуқурликдаги қисмида жойлашган бўлиб, ундан чиққан илдизлар 1,5 - 1,7 метр чуқурликкача бориб етади.  Бу ўсимлик асосан вегетатив йул - туганак илдизи ва уруғи ёрдамида кўпаяди Қамишнинг яшил массасида 33,1-51,5 мг/кг кароти н 7-14 % оқсил 2 % F Қамишнинг яшил массасида 6 % минерал тузлар 53 % углеводла р 21,4 % клетчат ка Қамишнинг туганак пояси тўйимли озуқадир 50% крахмал 5-6% оқсил 1% ёг 5,8% минерал моддалар СУВ ҚАТЛАМИДА ЎСУВЧИ ЎСИМЛИКЛАР хара гидрилла ялтироққундузқу лоқбошоқли юлдузбарг учпаллали ряска АҲАМИЯТИ  Кўға (Tupha angustifolia L.) лух ўсимлигининг яшил массасининг таркибида 5% оқсил, 50,7% углеводлар, шу жумладан 27,1% клетчатка, 1,2% ёр, 8% минерал моддалар бор.  Ондатра, нутрия унинг яшил қисми ва туганагини жуда яхши истеъмол қилади. АҲАМИЯТИ  Хушбўй игир С витаминига жуда бой.  Бу ўсимлик Жанубий-Шарқий Осиёда кенг тарқалган.  Хушбўй игир халқ хўжалигининг турли соҳаларида кенг қўлланилади. Унинг барги ва пояси тери ошлашда ишлатилади.  Бу ўсимлик эфирмойларига бой бўлгани учун, унинг туганак илдизи озиқ-овқат саноатида, тиббиётда, парфюмерияда, ароқ, ликер ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.  У ёввойи ҳайвонлар ва паррандалар учун ҳам озуқадир. АҲАМИЯТИ  Балиқларнинг овқати бўлган молюскалар, қисқичбақасимонлар ва турли сув ҳашаротлари шу тўқайларга уруғ қўяди ва личинкаси ўсиб улғаяди.  Бу ўсимликлар ўзида кечадиган фотосинтез жараёнида кўп миқдорда кислород ажратиб, сувни кислородга бойитади. Бу эса, ўз навбатида, сувдан ҳаётнинг давом этишини яхшилайди.  Балиқлар шу майда ҳашаротлар билан, ўтҳўрлари эса бевосита шу ўсимликлар билан овқатланади  Бу туқайзорлар сувнинг ҳароратини бир хилда тутиб туради. Сувга ботиб ўсувчи ўсимликлар ҳар хил оқава сувларни тозалащда жуда катта аҳамиятга эга. Оқава сувлар сув ўсимликлари туқайзоридан ўтганда, ундаги турли аралашмалар ўтларга урилиб, сувнинг пастига чўкади, чукмайдиганлари сув ўсимликларига илашиб ўсади.  Сувда эриган органик ва анорганик моддаларни сув ўсимликлари барглари, пояси ва илдизи билан ўзлаштиради.  Демак, сув ўсимликлари туқайзори биофильтр вазифасини бажаради Мавзуга оид саволлар 1. Ряска биомассасининг таркибини изохланг. 2. Ряскадошлар биологиясини изоҳланг. 3. Ряска турларига таъриф беринг. 4. Ўсимликка харорат ва ёруғликни таъсири қандай. 5. Сувга ярим ботиб ўсувчи ўсимликларнинг қандай турларини биласиз? 6. Оддий қамиш ўсимлигига таъриф беринг. 7. Қирқбўғим ўсимлигига таъриф беринг. 8. Хушбуй игир (Acorus calamus L.) ўсимлиги таъриф берин.г 9. Оқава сувларни тозалашда қандай сув ўтларидан фойдаланилади? 10. Оқава сувларни тозалашда биологик усуллардан фойдаланишнинг ахмияти 11. Оқава сувларни тозалашни биологик усули қандай ўтказилади? 12. Ўзбекистонда оқава сувларни тозалашда қандай сув ўтларидан фойдаланилмоқда?
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha