Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 942.2KB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Декабрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Сувўтлар бўлими

Купить
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ Биология факультети Фан. Ботаника ( Ўсимликлар анатомия ва морфологияси, тубан ўсимликлар ) Мавзу: Сувўтлар бўлими Режа: • 1. Яшилтоифа сувўтлар бўлими- Chloro phyta • 2.Тилларангтоифа сувўтлар бўлими- Chryso phyta • 3.Сариқ-яшилтоифа сувўтлар бўлими- Xanto phyta • 4.Диатомтоифа сувўтлар бўлими- Bacillario phyta • 5.Пиррофиттоифа сувўтлар бўлими- Pyrro phyta • 6.Эвгленатоифа сувўтлар бўлими- Eugleno phyta • 7.Қўнғиртоифа сувўтлар бўлими- Phaeo phyta • 8.Шилимшиқтоифалар бўлими- Myxo phyta • 9.Замбуруғлар бўлими- Myco phyta • 10.Лишайниклар бўлими- Lecheno phyta Тубан ўсимликлар келиб чиқиши, тараққиёт йўли, озиқланиш усулларига, вегетатив органларининг тузилишига қараб бир неча бўлимга бўлинади. • 1.Кўк-яшилтоифа сувўтлар бўлими- Cyano phyta • 2.Қизилтоифа сувўтлар бўлими- Rhodo phyta • 3.Яшилтоифа сувўтлар бўлими- Chloro phyta • 4.Тилларангтоифа сувўтлар бўлими- Chryso phyta • 5.Сариқ-яшилтоифа сувўтлар бўлими- Xanto phyta • 6.Диатомтоифа сувўтлар бўлими- Bacillario phyta • 7.Пиррофиттоифа сувўтлар бўлими- Pyrro phyta • 8.Эвгленатоифа сувўтлар бўлими- Eugleno phyta • 9.Қўнғиртоифа сувўтлар бўлими- Phaeo phyta • 10.Шилимшиқтоифалар бўлими- Myxo phyta • 11.Замбуруғлар бўлими- Myco phyta • 12.Лишайниклар бўлими- Lecheno phyta 1 – бўлим. Кўк-яшилтоифа сувўтлари ( Cyano phyta ) • Кўк-яшил сувўтлар, ўсимликларнинг энг қадимий вакиллари, улар ҳужайра тузилиши соддалиги билан бошқа сувўтларидан фарқ қилади. Уларнинг кўк-яшил дейилишига сабаб, ҳужайрасида яшил хлорофиллдан ташқари, кўк ранг берувчи фикоциан , қизил ранг берувчи фикоэритрин ва сариқ ранг берувчи каротин пигментлари бор. Бу пигментлар яшил рангни ниқоблаб, тўқ кўк яшил, қорамтир-яшил, бинафша рангларда кўринади. 1 – бўлим. Кўк-яшилтоифа сувўтлари ( Cyano phyta ) • Кўк-яшил сувўтларнинг ҳужайраси пўст ва протопласт дан иборат холос. Ҳужайра пўсти пектин моддасидан тузилган. Протопластида вакуолалар бўлмайди. Протопластининг ташқи қатлами хромотоплазма , марказий қисми центроплазма дейилади. Хроматоплазмада хлорофилл, фикоциан, каротин, фукоэритрин каби пигментлар бўлиб, ҳужайрага кўпроқ кўк-яшил ранг беради. Центраплазма эса рангсиз бўлиб, унда ядро учун характерли бўлган ДНК, нуклеин кислоталар бўлади. • Хромотоплазма фотосинтез вазифасини ҳам бажаради, чунки унда сочилган ҳолда хромотофор учрайди. Уларда крахмал, оқсил тўпланади. 2- бўлим. Қизилтоифа ( Rhodophyta ) сувўтлар • Қизил сувўтлар кўп ҳужайрали, ташқи кўринишидан юксак ўсимликларга ўхшаб кетади. Таллом лари бўғинларга бўлинган, ҳужайраси бир ядроли ва хроматофор лидир. Хроматофорида хлорофилл, каротин, ксантофил, фикоциан пигментларидан ташқари қизил тусдаги фикоэритрин пигменти бўлганлиги сабабли, бу сувўт вакиллари қизил, пушти ва оч бинафша рангларда кўринади. Ҳужайра пўсти пектин моддаси аралашган целлюлоза дан иборат. Пектин модда кўпинча ҳужайранинг бўкишига, танасининг доимо шилимшиқланишига олиб келади. Ҳужайра протопласти цитоплазма , битта ёки бир нечта ядро ва хроматофор ларга ажралган. Хромотофори пластинкасимон шаклда бўлади. Бўлим. Яшилтоифа ( Chlorophycophyta ) сувўтлар • Яшил сувўтларнинг хроматофорларида фақат хлорофилл бўлиб, бошқа пигментлар билан ниқобланмаганлиги учун яшил рангда кўринади. Улар, бир ҳужайрали, кўп ҳужайрали ва колония бўлиб яшайди. Ҳужайралари сирт томондан целлюлоза билан қопланган. Ҳужайра ичида цитоплазма, вакуола (рангсиз шираси билан тўлган), битта, баъзан бир нечта ядро ва хроматор бўлади. Хроматофорининг шакли хилма - хил, яъни спиралсимон, тўрсимон, тасмасимон . Хроматофор ичида пиреноид жойлашган. Пиреноид теварагида, асосан крахмалдан иборат запас озиқ моддалар тўпланади. ЯШИЛ СУВЎТЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИ • Яшил сувўтлар баҳорда сернам тупроқли ерлар юзасида, дарахтлар пўстлоғида, тўнкалар атрофида яшил ғубор ҳосил бўлади; • ёзда оқмайдиган ариқ, ҳовуз ва кўлмак сувлари яшил рангга киради, булар бир ҳужайрали сувўтлардир . Кўпайиши • Вегетатив кўпайиши -талломи бир қанча қисмларга бўлинади. • Жинссиз кўпайиш -зооспоралар ёрдамида боради. Зооспора - хивчин, протоплазма, хроматофор, битта ёки бир қанча ядроларга эга бўлган ҳаракатчан ноксимон таначаларга айтилади. Зооспораларнинг сирти протоплазма пардаси билан ўралган бўлади. Цитоплазманинг органоидларидан ташқари, яна хивчинлари, қизил кўзчалари, тебранувчи вакуолалари бўлади. Зооспоралар (бир ёки бир неча) зооспорангийда ҳосил бўлади. Улар зооспорангийдан чиқади, маълум масофага сузиб бориб, тўҳтаб, пўст ҳосил қилади ва ўсиб янги индивидга айланади. • Баъзи, сувўтларда спора редукцияланган бўлиб, апланоспора (ҳаракатсиз спора) дейилади. Апланаспораларда хивчин бўлмайди, она ҳужайра ичида пўст ҳосил бўлади. Жинсий кўпайиш Изогамия Гетерогамия Оогамия -ривожланиши ва тузилиши жиҳатидан зооспораларга ўхшашдиган иккита бир хил ҳаракатчан гаметанинг қўшилиши -ҳаракатчан бўлгани билан катта-кичик иккита гаметанинг қўшилиши (каттароғи- урғочи, кичикроғи -эркак) -ҳаракатланмайдиган йирик тухум ҳужайрасининг хивчинлари бор кичик сперматозоид билан қўшилиши СУВЎТЛАРНИНГ ЖИНСИЙ КЎПАЙИШИ Яшил сувўтлар бўлими Хақиқий яшилсимонлар (Chlorophyceae) синфи - жинссиз кўпайиши- зооспоралар воситасида; жинсий Кўпайиш - изогамия, гетерогамия ва оогамия йўли билан Коньюгатсимон ёки маташувчилар (Conjugastophyceae) синфи - Зооспоралар ҳосил қилмай; жинсий кўпайиши - гаметаларга дифференциялашмаган иккита вегетатив ҳужайранинг қўшилиши, яъни коньюгация йўли билан Харасимонлар (Charophyceae) синфи - Зооспора ва апланоспора ҳосил қилмайди, жинсий кўпайиш - оогамия йўли билан боради. Хақиқий яшилсимонлар синфи-Chlorophyceae • Мазкур синф турларга бой бўлиб, 4 та қабилага бўлинади: Вольвокснамолар-Volvocales Протококнамолар (хлорококнамолар)- Protoccales Улотрикснамолар-Ulothrichales Сифоннамолар -Siphonales 1.Вольвокснамолар-Volvocales • Қабилага мансуб сувўтлар бир ҳужайрали ёки колонияли организмлар бўлиб, планктон ҳолда яшайди. Улар ҳаракатсиз шилимшиқ колония шаклида бўлади. • Қабиланинг типик вакили: • Вакили: Хламидомонада –Chlamidomonada ва • Вакили: Вольвокс-Volvox • Хламидомонада юнонча: хламидо - “кийим”, монада “оддий организм”, деган маънони билдиради. • Хламидомонада ноксимон шаклда. Ташқи томондан пектин моддали пўст билан ўралган, ҳужайра ичида косачасимон хромотофори , қизил рангли кичик “ кўзча ”-стигма ва ядроси , иккита вакуоласи бор. У бир жуфт, тенг хивчинга эга, шу хивчинлари ёрдамида ҳаракатланади. Хламидомонаданинг тарқалиши • Хромотофорида пиреноид бўлади. Периноидда крахмал тўпланади. У, бир ҳужайрали яшил сувўт бўлиб, кўлмак сувларда, ариқларда, хусусан органик моддаларга бой ҳовузчаларда, баъзан аквариум деворларида яшайди. • Хламидоминада жинссиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. • Жинссиз кўпайиш олдидан унинг хивчинлари йўқолади, пўсти ивиб, шилимшиқланади, протопласти бўйига қараб бўлинади. Натижада она ҳужайра ичида 4 ёки 8 та ёш ҳужайра ҳосил бўлади. Бу ҳужайралар ҳивчин ҳосил қилиб, она қобиғини ёриб, ташқарига сувга чиқиб, суза бошлайди. • Булар зооспоралар дейилади. Зооспоралар ўсиб, пўстга ўралиб, ёш хламидоминадага айланади ва бўлинишни давом эттиради. Хламидомонаданинг ҳар қайси зооспораси зооспорангийга айланади. • Жинсий кўпайиш. Хламидомонада совуқ тушиши ва намлик камайиши билан жинсий кўпайишга ўтади. Жинсий кўпайиш хламидомонаданинг турларига қараб: • Изогамия – ривожланиши ва тузилиши жаҳатидан зооспораларга ўхшайдиган иккита бир хил ҳаракатчан гаметанинг қўшилиши; • Гетерогамия- ҳаракатчан бўлгани билан катта-кичик гаметаларнинг қўшилиши; • Оогамия – ҳаракатланмайдиган йирик тухум ҳужайрасининг хивчинлари бор кичик сперматозиод билан қўшилиши. • Жинсий кўпайишда гаметалар ёки жинсий ҳужайралар ҳосил бўлади. Гаметалар- гаметангийда ҳосил бўлади. Гаметангийда 8-16-32-64 гача гамета ҳосил бўлади. • Гаметалар ташқарига чиқиб, жуфт-жуфт бўлиб қўшилади. Натижада зигота ҳосил бўлади ва сув остига чўкиб, тиним даврини кечиради. Қулай шароит вужудга келгач, у сувда унади ва ҳаракатчан ёш хламидомонад Вольвокс-Volvox • Вольвокс колонияли шарсимон ёки эллипссимон, диам.0,5-2,5 мм. Унинг маркази шилимшиқ суюқлик билан тўлган, уст томонидан иккита хивчини, ядроси , хроматофори, кўзчаси, тебранувчи вакуолалари бор. Битта колонияда ҳужайралар сони 70-75 мингга етади. Ҳужайра пўсти шилимшиқ бўлиб, тенг хивчинли . • Жинссиз кўпайишда- ҳужайралари энига ва бўйига бир неча марта бўлинади. Натижада кичик ёш колониялар ҳосил бўлади. Улар она колонияси ичида яшаб, эркин ҳаракат қилади, ўсади ва хивчин чиқаради. Маълум вақт ўтгач ёш колониялар она колония деворчасини ёриб ташқарига чиқади ва мустақил яшай бошлайди. Она колония нобуд бўлади. • Жинсий кўпайиш оогамия йўли билан кечади. Вольвокснинг битта колониясида антеридий ва оогоний деб аталадиган алоҳида жинсий органлар етилади. Уруғланишдан сўнг, зигота ҳосил қилади. Зигота қалин пўст билан ўралади ва запас озиқ моддалар тўплайди. Қишда тиним даври бошланади, баҳорда эса ўса бошлайди. Ўсиш олдидан оддий бўлиниш йўли билан кўп ҳужайралар ҳосил қилиб, шарга айланади ва сув бетига чиқади. Улотрикс -Ulothrix • Улотрикс ипсимон кўринишга эга бўлиб, жуда кўп сонли ҳужайралардан ташкил топган. • Унинг талломи ташқи томондан икки қават қобиқ билан ўралган. Ҳужайраларининг ҳар бирида цитоплазма, ядро, хромотофор бор. У, ризоидлари ёрдамида сув остидаги тошларга ёпишиб яшайди. Улотрикс-Ulothrix • Ҳужайраларининг ҳаммаси ҳам бўлиниш хоссасига эга. Шу сабабли, у бўйига чўзилиб ўсади. • Улотрикс жинссиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. • Йилнинг қулай шароитида жинссиз йўл билан кўпаяди. • Жинссиз кўпайишда - ҳар бир яшил ҳужайрада тўрт хивчинли катта ва кичик икки хил зооспоралар, яъни мегазооспоралар ва микрозооспоралар ҳосил бўлади. Мегазооспораларда 4-8 тадан ва микрозооспораларда 16- 32 тагача зооспоралар бўлади. Бу тўрт хивчинли зооспоралар ҳаракатдан тўхтаб, сув остидаги нарсаларга ўтиради ва у ерда ўсиб, янги улотриксга айланади. • Жинсий кўпайиш - изогамия йўли билан боради. Вегетатив ҳужайраларнинг ҳаммасида икки хивчинли гаметалар ҳосил бўлади. Гаметангийдан чиқиб, қўшилиб, зигота ҳосил бўлади. Зигота қалин пўст билан қопланади ва тинчлик даври тугагач, редукцион бўлиниб, тўртта ҳужайрага айланади. Бу ҳужайраларнинг ҳаммаси ўсиб, улотрикснинг янги ипига айланади. • • Ҳужайранинг ўрта қисмида ҳужайра шираси билан тўлган катта вакуола бор. Ҳужайранинг марказида эса цитоплазма иплари билан боғланган ядро жойлашган. Спирогира ҳужайрасининг цитоплазмасида спиралсимон ўралган тасмасимон хромотофорлар бор. • Спирогиранинг кўпайиши • Спирогира вегетатив ва жинсий йўл билан кўпаяди. Вегетатив кўпайиши спирогира ипининг бир неча бўлакка бўлиниши орқали содир бўлади. Узилган ҳар бир бўлак ёш спирогира сифатида мустақил яшай бошлайди. • Жинсий кўпайиши – коньюгация йўли билан боради. Кўпайиш вақтида унинг иккита ипи параллел туриб, шилимшиқ ёнлари билан бир-бирига яқинлашади. Ёндош ҳужайраларда бир-бирига қараган ўсимта ҳосил бўлади. Ўсимталарнинг учлари бирлашгандан кейин, ўртадаги парда йўқолади ва каналча ҳосил қилади. Бир ҳужайранинг протопласти иккинчи ҳужайрага шу каналча орқали ўтиб қўшилади ва зигота ҳосил бўлади. Кўпайиши. Тарқалиши • Зиготалар, маълум тинчлик даврини кечиргандан сўнг, у ўсади. Кеч кузда спирогиранинг вегетатив ҳужайралари батамом нобуд бўлади, зиготалар сув тагига чўкиб, у ерда қишлайди, баҳорда униб, янги туп талломга айланади. • Осонгина кўпаювчи спирогира турли сув ҳавзалари, кўлмаклар, ариқ ва каналлар ҳамда дарёларнинг қирғоқларида ўсади. Ўзбекистондаги ҳовузларда, зовурларда ва секин оқадигаан ёки оқмайдиган кўлмак сувларда яшил сув ўтлардан – спирогирани (бақатўн) учратиш мумкин. У кўпинча ёпишмаган ҳолда сувда эркин сузиб юради. 1.Харасимонлар (Charophyceae) синфи • Харалар бошқа синф вакилларидан талломининг морфологик тузилиши жиҳатдан мураккаблиги, жинсий кўпайиш органларининг кўп ҳужайрали бўлиши билан фарқ қилади. • Улар бир ва кўп йиллик ўсимликлар бўлиб, бўйи 10-15 см дан 90-100 см гача боради. • Хара ташқи кўриниши ва ички тузилишига кўра, кўп ҳужайрали яшил сувўтлардан бирмунча фарқ қилади. У ташқи кўринишига кўра, юксак ўсимликлардан қирқбўғимга ўхшайди. • Хара ариқ, ҳовуз, кўл, зовурларда ва шолипояларда учрайди . Вакили: Хара- Chara • Бўйи 20-50 см узунликда бўлиб, талломи цилиндрик тузилган бош “поя” ва ён шохчаларга ажралади. Бош “поя”дан чиққан ҳалқа бўлиб шохчаларда, цилиндрик чўзиқ “барг”лар ва жинсий органлар жойлашади. Поясининг остки қисмидан рангсиз бир қанча майда ризоидлар чиқиб, улар воситасида таллом субстратга (тупроққа) мустаҳкамланади. Вакили: Хара-Chara • Ҳар бир поянинг учида ёш баргли куртак бўлиб, унинг марказида ўсиш конуси жойлашади. Ҳужайра пўсти қумтупроқлашганлиги учун ғадир-будур мўрт бўлади. • Протоплазмаси ичида жуда кўп майда, тариқсимон пиреноидсиз хроматофорлари ва ядролари жойлашган. Кўпайиши: • Харалар вегетатив ва жинсий йўл билан боради. • Жинссиз кўпайиш кузатилмайди . • Вегетатив кўпайиши: Ерга яқин бўлган бўғимида судралма “новда” чалар ҳосил бўлиб, булар ризоидлари билан субстратга ёпишиб, янги пояларга айланади. Бундан ташқари, яна ризоидларида ҳам тугунакчалар ҳосил бўлиб, унда крахмал тўпланади. Шу сингари тугунакчалар ер усти бўғимларида ҳам пайдо бўлади. Ҳар иккала туганак ҳам янги новда беради. • Жинсий кўпайиш оогамия йўли билан боради. Хараларнинг оогоний ва антеридийлари кўп ҳужайрали бўлиб, уларнинг иккаласи ҳам ён шохчаларининг қўлтиғида туради, уларни оддий кўз билан кўриш мумкин. • Одатда, оогоний билан антеридий бирга: барг қўлтиғининг устки томонида оогоний, остки томонида антеридий жойлашади. • Оогоний қўнғир рангли бўлиб, унда крахмал ва ёғга бой битта йирик тухум ҳужайра етишади. Оогоний найсимон ҳужайра пўстлоқ иплари билан ўралган. • Антеридийси шарсимон бўлади. Хараларнинг жинсий органлари -оогоний ва антеридийлари июнь ойида етилади. Тухум ҳужайра уруғлангандан сўнг, қалин қўнғир пўст билан ўралиб, ооспорага айланади. Ооспора сувга чўкади, баҳоргача тинчлик даврини кечириб, сўнгра ўса бошлайди, ва протонемага айланади. Претонемадан харанинг йирик талломи ҳосил бўлади . Бўлим. Тилларангтоифа сувўтлар - Chrysophycophyta • Тилларанг сувўтлар-бир ҳужайрали , колонияли, баъзан ипсимон кўп ҳужайрали. Ҳужайраси радиал тузилган 1-2 та хивчинли , ҳаракатчан, баъзан ёлғон оёқлар ҳосил қилади. Ҳаракатсиз формалари ҳам учрайди. Баъзиларида бир бирмунча қумтупроқлашган пўст ҳосил бўлади. Бу уларнинг муҳим систематик белгилари ҳисобланади. Тилларанг сувўтларининг ҳужайраси ичида дисксимон иккитадан хроматофори бўлади. Тилларанг сувўтларининг хроматофорида хлорофиллдан ташқари фикохризин пигменти (сарғиш- лютеин , қўнғир- фикоэритрин ) бўлади. • Тилларанг сувўтлар миксотроф (аралаш озиқланиш) озиқланиш йўлига ҳам ўта олади. Улар орасида хроматофори бўлмаган рангсиз формалари ҳам учрайди. Рангсизлари тайёр органик моддалар билан озиқланади, баъзилари эса ҳайвонларга ўхшаб овқатларнинг қаттиқ бўлакчаларини ёлғон оёқлари ёрдамида тутиб еб, уларни ҳазм қилади. Тилларанг сувўтларининг яна характерли хусусиятларидан бири, кеч кузда ҳужайра ичида қалин пўстли, қумтупроқли циста ҳосил қилади. Циста тинчлик давридан сўнг, қайтадан қулай шароитга тушиши билан униб, зооспораларга айланади. • Кўпайиши. Ҳужайраси икки қисмга бўлиниб, 1-2 хивчинли зооспоралар ҳосил қилиш йўли билан кўпаяди. • Коллонияли хилларида эса ҳосил бўлган ёш ҳужайралар тарқалиб кетмайди, уюлиб янги колония ҳосил қилади. • Улар, асосан чучук сувли ҳавзаларда кенг тарқалган. Вакил. Динобрион - Dinobrion • Динобрион (Dinobrion) колонияси бакалчасимон катакчалардан ташкил топган, шохланган бутача. Бакалчалар ичида 1-2 та қўнғир рангли хроматофори ва узун-калта икки хивчини бўлади. У бўлиниш йўли билан кўпаяди. Бокалчадаги ҳужайра узунасига иккига бўлинади. Улардан бири бакалча ичида қолади, иккинчиси эса сузиб чиқиб, бакалчанинг четига ёпишади ва ривожланиб янги бакалча ҳосил қилади. Шу тарзда динобрион колониясининг шохчалари кўпайиб бораверади. Шолипояларда, ҳовузларда учрайди. Бўлим.Сариқ-яшил сувўтлар- Xanthophycophyta • Бу бўлим вакилларининг иккита хивчинлари тенг эмас. Ҳужайра пўсти икки палладан иборат бўлиб, устини пектин моддаси ўраб туради. Хроматофорида хлорофиллдан ташқари каротиноидли сарғиш пигмент бўлиб, шакли тариқсимон ёки пластинкасимон, кўпинча пиреноидсиз бўлади. • Чучук сувли ҳавзаларда ва денгизларда тарқалган. 60 дан ортиқ туркум ва 200 га яқин тури бор. • • 1. Вакили:Хлорамёба (Chloramaeba) зах ерларда ва чучук сувларда яшайди. У вегетатив ҳолатда доим ҳаракатда бўлади. Унинг битта ядроси ва икки- олтита сарғиш-яшил хроматофори бўлиб, олд томонида вакуоласи , устида иккита узун-қисқа хивчини бор. Бўлим. Пиррофиттоифа сувўтлар бўлими-Pyrrophycophyta • Ушбу сувўтлари ҳужайрасидаги хроматофори қўнғир сариқ рангли бўлади. Заҳира озуқа модда сифатида крахмал ёки ёғ тўпланади. • Пирофиттоифа сувўтларининг кўпчилик юксак тузилган вакилларида ҳужайраларининг устки қисми целлюлозали совутчалар билан қопланган. • Совутчалари орасида чоклари бўлиб, улар ҳужайранинг ўсиши давомида совутчалари катталашишига қулайлик яратади. Вакил:Сератиум • Планктон ҳолда ҳаёт кечиради. Сератиум бўйига томон чўзилган, яъни узунроқ тузилган. Юқори ва остки қисмида иккита ёки учта шохсимон қайрилган ўсимта бўлади. Ҳужайранинг тенг қисмида кўндаланг эгатча бўлиб, уни икки қисмга ажратади. Сератиум иккита хивчинга эга, уларнинг биттаси олдинги томонга йўналиб, иккинчиси эгатча бўйлаб яширинган бўлади. Вакил:Серати ум • Кўпайиш вақтида ҳаракатчан вегетатив ҳужайра қийшиғича бўлиниб, ёрилган жойидан икки паллага ажралади. Ҳосил бўлган ёш ҳужайраларнинг биттаси она ҳужайрадан йирикроқ ярим, иккинчиси эса кичикроқ ярим совут олади. Маълум вақт ўтгандан кейин, ҳужайра етишмайдиган совутини ўзи ҳосил қилади. Вегетатив даври оҳирида циста ҳосил қилади, сўнгра бу циста сув остидаги лойқада қишлайди ва баҳорда ўсади. • Аҳамияти: Пирофит сувўтлари кислород, углерод, фосфор, азот бирикмаларини айланишида, органик моддаларни синтез этишда ҳамда балиқ личинкалари учун озиқ - овқат сифатида муҳим аҳамиятга эга. Бўлим.Диатомтоифа сувўтлар - Bacillariophycophyta • Диатом сувўтлари бир ҳужайрали ёки колонияли тузилган организмлардир. Хроматофорида диатомин пигменти бўлади. Бундан ташқари ҳужайра пўсти пектин ва қумтупроқдан тузилган, икки палладан иборат. Ҳужайра пўстининг қумтупроқли устки қавати “ совут ” дейилади. Совут икки палладан иборат бўлиб, қопқоқли қутичага ўхшаш бири иккинчисини ёпиб туради. Остки кичик палла “ гипотека ”, уни ўраб турган усткиси “ эпитека ” дейилади. Ҳужайра пўсти қумтупроқли бўлганлиги учун, у чиримайди ва сув остида тўпланади. Унинг протопласти протоплазма, битта ядро, иккита хроматофор ва вакуоладан иборат. Хроматофоридаги қўшимча диатомин пигменти бу сувўтларга сариқ ёки қўнғир тус беради. • Пиннуллария (Pinnullaria) эллипсимон ёки наштарсимон шаклдаги бир ҳужайрали сувўт. Пиннуллариянинг ҳужайра пўсти икки палладан иборат, қопқоқли қутичадек устки каттаси тагидаги кичигини ёпиб туради. Протоплазмасидан марказга томон тарқалган ипларда ядро жойлашган. Ҳар қайси паллада биттадан иккита пластинкасимон хроматофор бўлади. • У чучук сувларда, кўпинча сув остига чўккан ҳолда яшайди . • Пиннуллария палласининг устидан қараганда бири марказида, қолгани учларида жойлашган учта тугунча кўринади. Тугунчалар пўстнинг остки томони қалинлашишидан ҳосил бўлади. Учидаги тугунчалардан марказга қараб, бир оз букилган ёриқчалар кетган, бу ёриқчалар чок дейилади. Чок пиннулария протопластини ташқи муҳит билан боғлайди ва шулар воситасида ҳаракат қилади. • Бўлиниш олдидан ҳужайра моддаси бўкиб, икки паллага бўлинади. • Чоки бўлмаган диатом сувўтлар ҳаракат қила олмайди. • Пиннуллария, асосан вегетатив йўл билан кўпаяди. Ёш ҳужайраларнинг бирида онадан ўтган эпитека , бошқасида ўсиб чиқадиган палласи гипотека ҳосил бўлади. Ёш ҳужайрада уларнинг етишмаган қисмлари ўсиб, тикланади. • Ёш ҳужайранинг гавдаси тобора кичрайиб ниҳоят ўсишдан тўҳтайди, унинг ўсиб йириклашишига совути имкон бермайди. Ғоят кичрайиб, ёш ҳужайра ауксоспора ёки ўсиш спораси ҳосил қилади. • Диатом сувўтларининг ауксоспоралар ҳосил қилиш жараёни жинсий кўпайиш бўлиб ҳисобланади. • Пиннулария ауксоспора ҳосил қилишдан олдин иккитаси бир- бирига яқинлашиб, совутларини ташлаб, шилимшиқланади. Протопластлари қўшилиб, зигота ҳосил қилади, сўнгра қумтупроқлашган палла ҳосил қилади ва илгариги катталигини тиклайди. • Ҳужайра ядроси редукцион бўлиниб, тўртта ядро ҳосил бўлади. Тўрттадан учтаси ҳалок бўлиб, биттаси қолади. Ҳар бир ҳужайранинг қолган битта ядроси қўшилиб, ауксоспора , яъни ўсувчи спорани ҳосил қилади. Диатом сувўти вакиллари: • Диатом сувўтларининг ҳаракат қилмайдиган вакиллари: ликмофора, синедра, астранелла ва табеллария лар ҳаёт кечириши натижасида уюмлар: елпиғичсимон, юлдузсимон колониялар ҳосил қилади. • Ҳаракат қилмайдиган диатом сувўти вакиллари бўлинганидан кейин бир - бирига уланганча қолади ва қайта - қайта бўлиниши натижасида колониялар ҳосил бўлади. Қўнғиртоифа сувўтлар бўлими- Phaeophycophyta • Қўнғир сувўтлар ҳужайрасининг хроматофорида хлорофилл пигментидан ташқари, қўнғир ва сариқ ранг берувчи бошқа хил пигментлар ( каротин, фукоксантин ) ҳам бор. Шунинг учун, улар қўнғир рангда бўлади. • Қўнғиртоифа сувўтлар ҳужайра пўсти целлюлозали бўлиб, сирти пектин ва шилимшиқ билан қопланади. • Протопластида битта ядро ва периноидсиз тариқсимон хроматофори бор. Ҳужайрасидаги майда вакуола ларида кўп миқдорда ошловчи моддалар тўпланади. Уларда ҳеч қачон крахмал тўпланмайди. • Бу бўлимнинг ҳамма турлари кўп ҳужайрали бир йиллик ва кўп йиллик, баъзан гигант бўлиб, субстратга бирикиб ўсади. Қўнғиртоифа сувўтлари кўпайиши • Улар жинссиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. Жинссиз кўпайиши - бир ҳужайрали зооспорангийда ноксимон, иккита хивчинли зооспоралар ҳосил бўлиши билан ёки ҳаракатсиз апланоспоралар ёрдамида боради. • Жинсий кўпайиш - тубан тузилганларида изогамия ва гетерогамия ; юксак тузилганларида эса оогамия йўли билан боради. • Гаметалар зооспораларга ўхшаш бўлиб, кўп ҳужайрали гаметангийларда ҳосил бўлади. • Қўнғир сувўтларнинг энг кўп тарқалган вакилларидан ламинария, фукус, диктиста, саргассум, эктокариус каби туркумларидир. Масалан, япон ламинарияси Узоқ Шарқдаги Тинч океан қирғоқларида, Баренц денгизи ва Оқ денгиз қирғоқларида кенг тарқалган. • Япон ламинариясининг талломи 1-5-10 метр узунликда бўлиб, тасмасимон шаклда. Вакил. Ламинария-Laminaria • Ламинария “ денгиз карами ” деб аталиб, пластинка қисмида углевод ва оқсил лар кўп бўлганлигидан, овқатга ишлатилади. • У, кўп йиллик, бутун, йирик, баргсимон пластинка поядан ва ризоидлардан иборат. Ламинарияларда насллар галланиши яхши ифодаланган. Гаметофит насл микроскопик бўлиб, спорофит насл катта бўлади. • Ламираниянинг ўзи жинссиз ёки спорофит насл бўлиб, пластинкасининг устида ёзнинг иккинчи ярмида бир ҳужайрали спорангийлар вужудга келади. Ҳар бир спорангийнинг протопласти редукцион бўлиниб, 16 тадан 64 тагача зооспоралар ҳосил қилади. Бу зооспоралар ўсиб, майда микроскопик эркак ва урғочи (гаметофит) ўсимталарга айланади. Ламинариянинг (Laminaria) кўпайиши • Антеридийли гаметофит узун шохланган бўлиб, унда антеридий ичида икки хивчинли ҳаракатчан сперматозоидлар ҳосил бўлади. Архегонийли гаметофитда битта тухум ҳужайрали оогоний ҳосил бўлади. Гаметаларнинг қўшилишидан зигота ҳосил бўлади ва у тез ўсиб, спорофитга айланади. • Ламинариянинг жинссиз ва жинсий насллари йилнинг турли фаслларида, ҳар - хил шароитда ўсади. Масалан: жинссиз насл спорофит ёзда ўса бошласа; жинсий насл микроскопик гаметофитлар куз ва қишда ўса бошлайди. Баҳорда эса ундан антеридий ва оогонийлар ҳосил бўлади. Аҳамияти • Денгиз сувўтларининг ҳужайрасида хлорофилл бўлганлиги учун, уларда ҳам доим фотосинтез жараёни боради. Шу сабабли, уларнинг танасида шакар, крахмал, ёғ, оқсил ва турли хил витаминлар ҳамда микроэлементлар кўп ҳосил бўлади. Бундай моддаларнинг мавжудлиги денгиз сувўтларининг муҳим хўжалик аҳамиятига эга. Чунончи, кўпгина денгиз сувўтлари Норвегия, Исландия, Шотландия, Англия, Хитой ва Корея каби мамлакатларда чорва моллари учун озиқ ҳисобланади. Ламинариянинг бир неча тури Хитой, Япония, Вьетнам, қисман Россияда “денгиз карами” номи овқат сифатида истеъмол қилинади. • Тиббиётда ламинариядан қиматбаҳо моддалар: алгинатлар, маннит, йод, витамин С ва бошқалар олинади. •
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha