Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.0MB
Покупки 0
Дата загрузки 08 Февраль 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Сувўтлар, замбуруғлар ва лишайниклар

Купить
Сувўтлар, замбуруғларСувўтлар, замбуруғлар ва ва лишайникларлишайниклар Режа:Режа: 1. Сувўтлар тўғрисида умумий тушунчалар. 2. Кўк-яшил сувўтлар, уларнинг тарқалиши ва аҳамияти. 3. Яшил сувўтлар, уларнинг вакиллари, хусусиятлари ва аҳамияти. 4. Замбуруғлар тўғрисида тушунча. Тубан замбуруғлар, уларнинг тузилиши, кўпайиши ва аҳамияти. 5. Юксак замбуруғларнинг тузилиши, кўпайиши ва аҳамияти. 6. Такомиллашмаган замбуруғлар. 7. Лишайниклар, уларнинг тузилиши, кўпайиши ва аҳамияти. Ўсимликларнинг энг қадимги Ўсимликларнинг энг қадимги вакилларидан бўлган сувўтлар вакилларидан бўлган сувўтлар сувда, намли муҳитда ва тупроқда сувда, намли муҳитда ва тупроқда ҳаёт кечирувчи қаттанали ҳаёт кечирувчи қаттанали автотрофлар бўлиб, хлорофилл автотрофлар бўлиб, хлорофилл борлиги туфайли улар карбонат борлиги туфайли улар карбонат ангидридни ассимиляциялаш ва ангидридни ассимиляциялаш ва фотосинтез жараёнида ҳосил фотосинтез жараёнида ҳосил бўладиган органик моддалар бўладиган органик моддалар ҳисобига мустақил яшайдиган ҳисобига мустақил яшайдиган организмлардир.организмлардир. Сувўтларнинг қаттанаси Сувўтларнинг қаттанаси органлар (поя, барг, илдиз)га органлар (поя, барг, илдиз)га бўлинмаган бир ҳужайрали, бўлинмаган бир ҳужайрали, колонияли, ҳужайрасиз ва кўп колонияли, ҳужайрасиз ва кўп ҳужайрали бўлади. Лекин айрим ҳужайрали бўлади. Лекин айрим сувўтларнинг қаттанаси турли сувўтларнинг қаттанаси турли вазифаларни бажаришга вазифаларни бажаришга мослашган айрим қисмларга мослашган айрим қисмларга дифференцияланган бўлади.дифференцияланган бўлади. Вегетатив ҳужайра ташқи томондан Вегетатив ҳужайра ташқи томондан целлюлоза ва пектин моддасидан ташкил целлюлоза ва пектин моддасидан ташкил топган қаттиқ ҳужайра пўсти билан топган қаттиқ ҳужайра пўсти билан ўралган. Цитоплазмаси кўпинча ҳужайра ўралган. Цитоплазмаси кўпинча ҳужайра пўсти атрофида жойлашади ва ҳужайрани пўсти атрофида жойлашади ва ҳужайрани тўлдириб туради. Ҳужайрада бир ёки бир тўлдириб туради. Ҳужайрада бир ёки бир нечта вакуола, (фақат кўк-яшил сувўтларда нечта вакуола, (фақат кўк-яшил сувўтларда учрамайди) турли-туман шаклли учрамайди) турли-туман шаклли хроматофорлар мавжуд. Ядро сони ҳам хроматофорлар мавжуд. Ядро сони ҳам бир ёки бир нечта бўлиши мумкин. бир ёки бир нечта бўлиши мумкин. Хроматофорларда фотосинтез жараёнида Хроматофорларда фотосинтез жараёнида ишти Сувўтлар денгиз ва чучук сувларда сувнинг Сувўтлар денгиз ва чучук сувларда сувнинг тиниқлигига қараб 100-150 м гача чуқурликда тиниқлигига қараб 100-150 м гача чуқурликда яшайди ва баъзилари сув эркин сузиб юрувчи яшайди ва баъзилари сув эркин сузиб юрувчи фитоплонктон фитоплонктон ҳосил қилади. Айрим ҳосил қилади. Айрим вакиллари эса сув ҳавзасининг остки қисмида вакиллари эса сув ҳавзасининг остки қисмида ёпишиб яшайди ва бу ерда ҳосил бўладиган ёпишиб яшайди ва бу ерда ҳосил бўладиган ўсимлик ва ҳайвон организмлари тўдаси–ўсимлик ва ҳайвон организмлари тўдаси– бентос бентос таркибигатаркибига киради. Тупроқда яшашга киради. Тупроқда яшашга мослашганлари тупроқ юзаси ва унинг устки мослашганлари тупроқ юзаси ва унинг устки қатламида ҳаёт кечиради. Бу сувўтларнинг қатламида ҳаёт кечиради Сувўтлар вегетатив, жинссиз ва жинсий Сувўтлар вегетатив, жинссиз ва жинсий йўл билан кўпаяди. Бир ҳужайрали йўл билан кўпаяди. Бир ҳужайрали сувўтлар ҳужайрасининг бўлиниши билан сувўтлар ҳужайрасининг бўлиниши билан вегетатив кўпайса, колонияли ва кўп вегетатив кўпайса, колонияли ва кўп ҳужайрали сувўтлар эса талломнинг ҳужайрали сувўтлар эса талломнинг қисмларга бўлиниши ёки гормононий қисмларга бўлиниши ёки гормононий натижасида айрим ҳолларда махсус натижасида айрим ҳолларда махсус вегетатив кўпайиш органлари ҳосил қилиб вегетатив кўпайиш органлари ҳосил қилиб (масалан хараларда-туганак) кўпаяди. (масалан хараларда-туганак) кўпаяди. Жинсий кўпайиш изогамия, гетерогамия ва Жинсий кўпайиш изогамия, гетерогамия ва оогамия йўллари билан содир бўлади. оогамия йўллари билан содир бўлади. Жи Сувўтларнинг 20 минга яқин турлари мавжуд бўлиб, улар одатда 6 та синфга бўлиб ўрганилади. Кўк-яшил сувўтлар (Cyanophyta), яшил сувўтлар (Chlorophyta), диатом сувўтлар (Diatomeae), қўнғир сувўтлар (Phaeophyta) ва қизил сувўтлар (Rhodophyta) синфлари вакиллари кенгроқ ўрганилади. Кўк-яшил сувўтлар -(Cyanophyta). Бу сувўтларга энг содда, кўпинча бир ҳужайрали ёки колония бўлиб яшайдиган организмлар киради. Камдан-кам ҳолда кўп ҳужайрали, ипсимон шакллари ҳам учрайди. Кўк- яшил сувўтларининг тўдаси кўпинча шилимшиққа ўралган бўлади. Уларнинг ҳужайраси оввал, шарсимон, устинсимон ва бошқа шаклларда бўлади. Ҳужайрадаги ташқи томондан баъзан жуда шилимшиқланувчи пектинли юпқа пўст билан ўралади. Ҳужайраларнинг ички моддаси бўлинмаган. Шунинг учун унинг ядросини ҳам, пластидасини ҳам кўриб бўлмайди. Лекин протоплазма икки хил пигмент билан бўялган ташқи ва хромотин модда тутувчи рангсиз ички (марказий тана деб аталувчи) қаватдан иборатлигини кўриш мумкин. Кўк-яшил сувўтлар вегетатив ва жинссиз кўпаяди. Колония бўлиб, яшайдиган вакилларида колониянинг бўлиниб кетиши кузатилади. Улар жинсий йўл билан кўпаймайди, баъзан спора ҳосил қилиши кузатилади. Бунда оддий вегетатив ҳужайралар спорага айланади. Споралар кўпайиши учун эмас, балки турни ноқулай шароитдан сақлаш учун хизмат қилади. Бу сувўтлар бутун ер юзига тарқалган бўлиб, чучук ва шўр сувларда яшаб, планктон, бентос ҳосил бўлишида иштирок этади. Планктонда жуда тез кўпайиб, сувни “гуллатиб” юборади, натижада сув ичишга яроқсиз бўлиб қолади. Кўк-яшил сувўтлар тупроқ юзасида ва унинг устки қатламларида ҳам учрайди. Улар ерда органик моддаларни тўпланишига ёрдам беради. Баъзи турлари атмосферадаги азотни ўзлаштириб, тупроқ унумдорлигни оширади. Кўк-яшил сувўтларнинг ўзига хос вакилларидан бири осцилляриядир. Булар кўпинча Марказий Осиёда ариқ бўйларида, тоғ дарёларидаги тошларда учраб, кўкиш шилимшиқ доғ ҳосил қилади. Кўк-яшил сувўтларининг яна бир вакили носток бўлиб, у тезоқар тоза сувларда яшайди. Марказий Осиё шароитида у кўпинча тоғ дарёларидаги тошларда, камдан-кам зах ерларда учрайди. Носток колония бўлиб, яшайдиган сувўти бўлиб, унинг илонизи шаклидаги ипчалари ўз атрофида жуда кўп шилимшиқ тўплаб, тузланган помидорга ўхшаш бўлакча ҳосил қилади. Яшил-сувўтлар синфига 5500 дан ортиқ тур киради. Булар бир ҳужайрали, колония ҳолдаги ва кўп ҳужайрали организмлардир. Яшил сувўтларнинг хромоторофларида фақат хлорофилл бўлиб, бошқа пигментлар билан ниқобланмагани учун яшил рангда кўринади. Яшил-сувўтларнинг энг содда вакил - лари, яъни бир ҳужайралиларнинг кўпинча иккита хивчини бўлиб, улар мустақил ҳаракатлана олади. Бу ҳол яшил сувўтлар энг содда ҳайвонлардан хивчинлиларга яқин эканлигини кўрсатади. Яшил-сувўтлар вегетатив, спора ҳосил қилиш ва жинссий йўл билан кўпаяди. Яшил-сувўтлар асосан чучук сув ҳавзаларида тарқалган бўлиб, сув остида “балчиқ” (тина) ҳосил қилади. Баъзи вакиллари денгизларда, жуда кам вакиллари қуруқликда яшайди. Бир ҳужайрали вакиллари планктон организмлар ҳисобланади. Улар кўпинча тез кўпайиб, оқмас сувларни кўкартириб юборади. Кўп ҳужайрали вакиллари сув ҳавзалари тубига ўрнашиб олиб ўсади. Булар сув ҳайвонлари учун озиқ бўлади, “денгиз салатини” одамлар истеъмол қилади. Яшил-сувўтлар синфи, одатда, учта кенжа синфга: тенг хивчинлилар ёки асл яшил сувўтлар, маташувчилар ёки конъюгатлар ва харалар ёки нурлиларга бўлинади . Хлорелла ҳам бир ҳужайрали, шарсимон ёки тухумсимон шаклда, хроматофори колбасимон бўлиб, чучук сув ҳавзаларида ва бошқа субстратларда тарқалган. Хлорелланинг жинссиз кўпайиш даврида автоспора деб аталадиган ҳаракатсиз ҳужайралар пайдо бўлади. Унинг вояга етиши зооспораникига ўхшайди. У ҳужайрасида запас моддалар, витамин ва антибиотиклар тўплаши билан характерланади. Кладофора нинг сершох талломи йирик ҳужайралардан тузилган. Ҳужайраси шилимшиқланмайдиган, целлюлозали қалин пўст ва протопластдан иборат. Протопласти бир қанча ядрога, ғалвирсимон пластинкали ва кўп пиреноидли хроматофорга ажралган. Ҳужайранинг ўсиши учидан бошланади. Унинг танаси сершох, кичик бутачага ўхшайди. Кладофора жинссиз ва жинсий йўллар билан кўпаяди. Жинссиз кўпайиши 2, тўрт хивчинли зооспоралар ёрдамида ўтади. Жинсий кўпайиш изогамия, яъни икки хивчинли тенг гаметаларнинг қўшилиши билан боради. Кладофора талломнинг остки томонидаги ризоидлари ёрдамида субстратларга: лой, тош, ёғочларга ёпишган ҳолда сувнинг оқиши томон ётиб ўсади. Талломнинг бўйича баъзан бир метрга етади. Кладофора турли чучук сувларда, денгизларда кенг тарқалган. Тубан ўсимликларнинг хлорофилсиз ва тузилиши жуда турли-туман бўлган жуда кўп тури з амбуруғлар деб аталади. Улар ўз ичига 100 мингдан ортиқ турни олади. Замбуруғлар таллофит ўсимликлардир, чунки улар ҳам ҳеч қачон сувўтлари сингари ҳақиқий тўқима ҳосил қилмайди ва уларни танаси қисмларга (барг, поя, илдиз)га бўлинмайди. Замбуруғ танасини микроскоп остидан қарасак, уни чалкашиб кетган жуда кўп ипчалар ёки гифалардан иборатлигини, гифалар тўпланиб мицелий ҳосил қилганини кўрамиз. Гифалар шохланган ва шохланмаган, бир ҳужайрали ёки кўп ҳужайрали бўлиши мумкин. Замбуруғ баъзи турларининг гифалари тиним ҳолатига ўтиши мумкин. Бунда улар жуда зич чалкашиб олиб склероций деб аталадиган ўзига хос туганак ҳосил қилади. Бир ҳужайрали замбуруғлар, улар юмалоқ ёки эллипис шаклидаги алоҳида-алоҳида ҳужайралардир. Ҳужайраси қобиғининг химиявий таркиби бир хил эмас. Пўст ҳеч қачон целлюлозали бўлмай, унга турли азотли моддалар аралашган бўлади. Уларда бир нечта ядро бўлади. Улар крахмал ҳосил қилмайди, унинг ўрнига бошқа углевод гликоген ҳосил қилади. Замбуруғлар жинсий, жинссиз ва вегетатив усулларда кўпаяди. Вегетатив кўпайиш оидиялар- мицелий ипчаларининг парчалани - шидан ҳосил бўладиган овалсимон ҳужайралар ёрдамида рўй беради. Ачитқи замбуруғи куртакланиш йўли билан кўпаяди. Замбуруғлар асосан споралар ёрдамида кўпаяди. Гифалар учида конидия бандларга ёки спорангийда спора ҳосил бўлади. Замбуруғларда жинсий кўпайиш- изогамия, оогамия усулида рўй беради. Танасининг тузилиши ва кўпайиш хусусиятларига қараб замбуруғлар типи қуйидаги 6 та синфга бўлинади. 1. Архимицетлар ёки хитридиомицетлар синфи. 2.Оомицетлар. 3. Зигомицетлар (булар тубан замбуруғлар). 4. Халтачали замбуруғлар ёки аскомицетлар. 5. Базидияли замбуруғлар ёки базидиямицетлар (булар юксак замбуруғлар). 6. Такомиллашмаган замбу - руғлар. 1. Архимицетлар синфи - танаси яланғоч- яхши ривожланмаган мицелий ризомицелийдан иборат 3 хил кўпаяди (вегетатив, жинсий, жинссиз). Улар ёш карамни илдиз бўғизини зарарлайди. Қора оёқ касаллигини келтириб чиқаради. Унга қарши курашиш учун тупроққа ишлов бериб намликни камайтириш керак. 2. Оомицетлар синфи мицелийси шохланган алоҳида ҳужайраларга бўлинган бўлади. Масалан, фитофтора замбуруғи картошка, помидор ва полиз экинлари баргида қўнғир доғлар ҳосил бўлади. 3. Зигомицетлар синфи. Намиқиб қолган нонда, гўнгда ва бошқа органик субстротларда оқ туксимон ғубор шаклда пайдо бўлади (моғор замбуруғи). 4. Халтачали замбуруғлар- буларда ҳосил бўлган зигота халтачага айланади. Халтачани ичида споралар ҳосил бўлади. Улар уншудринг, ўсимлик раки касаллигини келтириб чиқаради, яна ачиш жараёнида иштирок этади. Шафтоли тафринаси-шафтоли баргини сарғайтириб бужмайтириб юборади. Пеницилл-замбуруғи, шоҳкуя замбуруғи, қўзиқорин ҳам шу синфга мансубдир. 5. Базидияли замбуруғлар – спора - лари махсус базидияларда етилади. Қоракуя, занг, чанг қоракуяси касалликларини келтириб чиқаради. Ғаллагулдошлар оиласи вакилларида кўп учрайди. 6. Такомиллашмаган замбуруғлар. Бу синф вакиллари вилт касаллигини келтириб чиқаради. Замбуруғларнинг аҳамияти - органик моддаларни чиритишда иштирок этади. Симбиоз ҳаёт кечиради (микориза). Қўзиқорин ва қалпоқчали замбуруғлардан озиқ-овқат сифатида фойдаланилади. Ачитувчи замбуруғлар спиртли ичимликлар тайёрлашда, нонвойчиликда, улардан олинган ферментлар енгил саноат ва озиқ-овқат саноатида ишлатилади ҳамда ачитувчи замбуруғлардан поливитаминлар тайёрланади. Салбий томони- озиқ-овқатларни бузади, ёғочларни чиритади, касалликларни келтириб чиқаради. Лишайниклар танаси замбуруғ ва сув ўтларининг симбиоз бир-бирига мослашган ҳолатда яшаши натижасида пайдо бўлган организм бўлиб ҳисобланади. Лишайниклар таркибига замбуруғлардан халтачали, базидияли, сувўтлардан кўк, яшил сувўтлари вакиллари киради. Замбуруғ гифалари билан сувўтини ўраб олиб, у билан бирга ўсади. Лишайниклар автотроф ўсимликлардир. Лишайниклар ташқи кўриниши жиҳатидан хилма-хил. Улар кулранг, сариқ, қўнғир, қизил баъзан қорамтир рангларда бўлади. Лишайниклар танасининг морфологик тузилишига кўра 3 гуруҳга бўлинади. 1. Ёпишқоқ ёки пўстлоқсимон – улар энг содда тузилган кенг тарқалган талломи юпқа, қобиқсимон, субстратга жуда маҳкам ёпишади. 2. Баргсимон ёки пластинкасимон талломи оддий япроқ кўринишда бўлиб, ризоидга ўхшаш ўсимтаси билан бирикади. Уларни бутунлигича ажратиб олса бўлади. 3. Бутасимон ёки шохланган. Талломи бирмунча мураккаб тузилган, тик ўсади, бутага ўхшаб шохлайди. Тоғларда учрайдиган кладония, шимолда ўсадиган буғи лишайниги ва ёлли лишайниклар шулар жумласидандир. Лишайниклар–табиий шароитда асосан вегетатив кўпаяди. Уларнинг мўрт талломи қуриб осон майдаланади, шамол ва ҳайвон воситасиа узоқ ерларга тарқалади. Шунингдек улар махсус кўпайиш органи – сорийдий ва изидийлар воситасида ҳам кўпаяди. Кладония лишайниги 10-15 ц биомасса беради. Бўйи 20 смгача етади. Буғулар учун озиқ-овқат ҳисобланади. Лишайникларда угле- водлар тўпланади. Шунинг учун озиқ- овқат сифатида, дори тайёрлашда фойдаланилади. Улардан эфирмойи, глюкоза, спирт, лакмус, бўёқлар олинади.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha