Таркибида флавоноидлар бўлган доривор ўсимликлар ва махсулотлар

Таркибида флавоноидлар бўлган доривор ўсимликлар ва махсулотлар Маъруза режаси: 1.Флавоноидларга умумий тавсиф. 2.Флавоноидларни таснифи. 3.Флавоноидларнинг ўсимлик дунёсида тарқалиши. 4.Флавоноидларни физик-кимёвий хоссалари. 5. Флавоноидларга сифат ва миқдор тахлили. 6. Флавоноидлар сақловчи доривор ўсимлик ва маҳсулотлар. Адабиётлар 1. X.X.Xolmatov, O’.A.Ahmеdov Farmakognoziya. – Toshkеnt. - Ibn Sino nomidagi NMB, 2007. 2. А.А.Долгова, Е.Я.Ладыгина Руководство к практическим занятиям по фармакогнозии. - М.: Медицина, 1977. 3. Р.Л.Хазанович, Н.З.Алимходжаева Курс лекций по фармакогнозии с основами биохимии лекарственных растений. – Ташкент. - "Медицина“. - УзССР, 1987. 4. Д.А.Муравьева Фармакогнозия. - М.: Медицина, 1991. 5. И.Э.Акопов Важнейшие отечественные лекарственные растения и их применение. -Т.: Медицина, 196. 6. Абу Али Ибн Сино Тиб қонунлари. - II – китоб. – Тошкент, 1982. Флавоноидларга умумий тавсиф • Флавоноидлар деб бензо-γ-пирон (хромон) унуми ва асосида С 6 -С 3 -С 6 углерод атомларидан ташкил топган фенил пропан скелети бўлган табиий бирикмаларга айтилади. • Биринчи ўсимликдан соф ҳолда ажратиб олинган флавоноид сариқ рангда бўлгани (лотинча flavum- сариқ) учун ҳам бу гурухдаги бирикмаларга флавоноидлар деб ном берилган. γ - пирон бензо γ - пирон 2-фенил- бензо - γ- пирон O O O O 8 6 2 3 7 5 4 O O Флавоноидларни тўқималарда ҳосил бўлиши(биогенез) Бу тўғрида ҳар хил фикрлар бор. Бу фикрлар асосан 2 та: 1. Сирка кислотаси қолдиғидан ҳосил бўлади. 2. Шким кислотасидан ҳосил бўлади. Илгари олимлар томонидан ҳамма ароматик моддалар, углеводлардан ҳосил бўладиган шким кислотаси иштирокида синтез бўлишини тасдиқлаганлар. Флавоноидларнинг таснифи • Флавоноидлар В халқанинг оксидланганлик даражасига қараб қуйидаги гурухларга бўлинади . 1 . Флавонлар (c ариқ ёки рангсиз). 2. Флавоноллар – 3-окси-флавон (сариқ рангда).A B C O O O OH O 3. Флавононлар. (рангсиз). 4 . Флавононоллар . (3 - окси - флавонон), (рангсиз). 5. Антоцианидинлар. (ўсимлик гулларини турли рангда бўлишини таъминлайди) O O O O OH O Cl1 6. Лейкоантоцианидинлар (рангсиз). Лейкоантоцианидинлар кислоталар билан қиздирилса антоцианидинларга айланади. 7. Катехинлар (рангсиз). Катехин (3 - флавонол)2 3 4 O O H O H 2 3 O H OH 8. Халконлар (сариқ ёки зарғалдоқ). Флавонон 9. Aуронлар (сариқ ёки зарғалдоқ). В халқаси 5 аъзоли бўлади. 10. Изофлавонлар (фенил халқаси С 3 - да бўлади).O CH B OO H O H O Флавоноидларнинг ўсимлик дунёсида тарқалиши • Флавоноидлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, Дуккакдошлар - Fabaceae, астрадошлар - Asteraсeae, сельдердошлар - Apiaceae, торондошлар – Рolygonaceae, раъногулдошлар - Rosaeae, ясноткадошлар - Lamiaceae ва бошқа оилаларда кўпроқ учраши, тўпланиши мумкин. • Флавоноидлар ўсимликларни ҳамма органларида ҳужайра ширасида эриган ҳолда тўпланади. • Флавоноидлар ўсимликларни ер остки органлари ва пояларида камроқ, барги ва гулида эса кўпроқ тўпланади. • Айрим маълумотларга қараганда масалан япон софорасини ғунчасида флавоноидлар 44% гача тўпланиши мумкин экан. Флавоноидларнинг физик кимёвий хоссаларирангсиз ёки кўпинча сариқ рангда кристалл модда Агликонлар спиртда, органик эритувчилар яхши эрийди, гликозидлари аксинча УБ нурида ўзига хос флуоресценция беради Антоцианидинлар рангли эритмалар ҳосил қилиб, унинг ранги эритманинг рН га боғлиқ. Кислотали - қизил, пушти, зарғалдоқ, ишқорий - бинафша, кўк, зангори рангда бўлади Флавоноидларга сифат реакциялар Цианидин реакцияси (Синод реакцияси) • Спиртли ажратмага чинни идишга магний кукуни ва конц. HCl дан 5-6 томчи қўшиб, сув ҳаммомида бир оз қиздирилса, қизил ранг ҳосил бўлади. Бу реакция флавон, флавонол, флавононолларга хосдир. Кверцетин Цианидин • Флавононлар бу реакция натижасида қизил - бинафша рангга бўялади. • Ауронларга бу реакция қилинмайди, сабаби, кислота қўшилиши билан қизил рангли оксоний тузлари хосил бўлади. • Гликозидларга олдин кислота қўшиб, 1-2 дақиқа давомида гидролиз қилиб, кейин бу реакцияни қилиш мумкин.O O O H O HO HO OH O H M g H+ OH OH O H O H O H + 2. Борат - лимон реакцияси. Бу реакцияни С 3 - атомида - ОН бўлган флавоноидлар беради. Бунинг учун, (флавоноидларнинг) ацетондаги эритмасига борат ва лимон кислоталарининг метил спиртидаги эритмасидан (1%) солиб чайқатилса сариқ - яшил ранг ҳосил бўлади. Апигенин Комплекс бирикма (сариқ)O HO OH O OH O HO O O OH OH B O O C C O O + -3H2O H3BO3 H2C2O4 3. Сурма (стибиум III - хлорид (SbCl3) ёки цирконий) тузлари билан реакция. Бу реакцияни С 5 ёки С 3 - углерод атомларида - ОН гурухи бўлган флавоноидлар (С 4 - да) С=О гурухи бўлганда сариқ рангли комплекс бирикма ҳосил бўлади. • Агарда қанд моддаси С 3 - да бўлса, у ҳолда SbCl 3 билан С 5 - даги - ОН гурухи реакцияга киришади.O H O O H O HO HO O H O Sb++ O SbCl3 ogl-o-ram ogl-o-ram O H O H 4. Аммиак билан реакция. Флавоноидларни спиртли эритмасига аммиак қўшиб, сув ҳаммомида қиздирилса В-халқасининг оксидланганлигига қараб қизил, сариқ, бинафша, зарғалдоқ ранглар ҳосил бўлади. 5. Қурғошин ацетат билан реакция . Ажратмага қўрғошин (II) - ацетат қўшилса, агар молекулада орто - ҳолдаги 2 та - ОН гурухи бўлса, сариқ ёки қизил рангли чўкма ҳосил бўлади. 6. Минерал кислоталар билан реакция . Эритмага HCl таъсир эттирилса, рангли эритма ҳосил бўлади. 7. Алюминий хлорид билан реакция. Ажратмага АlСl3 нинг 1-3% ли эритмаси солинса, сариқ ранг ҳосил бўлади. 8. Темир (III) - хлорид билан реакция. Эритмага ҒеСl3 эритмаси қушилса, зангори, бинафша, яшил ранг ва чўкма ҳосил бўлади. 9. Ванилин билан реакция . Ажратмада катехинлар бўлса, ванилиннинг хлорид кислотадаги 1%ли эритмаси қўшилса, 10. Калий персульфат билан реакция. Катехинларнинг ацетондаги эритмасига персульфат калийнинг кучли H 2 SO 4 даги эритмасидан қўшилса, суюқликларни қўшилган жойида қизил-бинафша ранг ҳосил бўлади. Бу реакция натижасида катехинлар оксидланиб антоцианидинлар ҳосил бўлади. • Катехин (рангсиз) Антоцианидин (кизил)O O H O H O+ HO HO O H O H O H K2S2O3 O H O H Флавоноидларни хроматографик тахлили Хроматограмма қоғозига махсулотдан олинган спиртли ажратмадан капилляр найча орқали томизиб, БСС (4:1:5) аралашмасидан солинган хроматографик камерага қўйилади, ва маълум вақтдан сўнг хроматограммани олиб қуритиб, УБ нурида кўрилади, бунда флавоноидлар - яшил ва бошқа рангларда товланади. Ўсимликлар таркибидаги флавоноидлар миқдорини фотоколориметрик усулда аниқлаш 1-1,5г (аниқ тортиб олинган) қуритиб майдаланган маҳсулотни 100 мл ҳажмли колбага солиб, 30 мл хлороформ қуйиб совутгич улаб, сув ҳаммомида 5 дақиқа қиздирилади, кейин хлороформга ўтган балласт моддалари билан фильтрлаб олинади. Бу ишни 2 марта такрорлаб, идишдаги маҳсулотни хлороформ ҳиди кетгунча қуритилади (50-60 °С). Кейин колбага 30 мл метанол қуйиб, 30 дақиқа қайнатилади ва спиртли флавоноидлар ажратмаси 50 мл ли ўлчов колбасига солинади, маҳсулотни 1-2 марта чайиб, яна ўлчов колбасига солиб, белгисигача етказилади (А экстракт). Флавоноидларни миқдорини фотоколориметр ёрдамида аниқланади. Диазореактив тайёрлаш: 10% ли сульфат кислотадаги новокаиннинг 0,5%ли эритмаси устига 1 мл 0,2%ли натрий нитрит эритмаси А экстрактдан 2 мл олиб, устига натрий ишқорини 10% ли эритмаси ва диазореактив қўшилади, ҳосил бўлган рангли эритмани рангини даражасини кўк ёруғлик фильтрида фотоэлектроколориметрда ўлчанади. Экстрактдаги флавоноидлар концентрациясини стандарт эритма (рутин, кверцетин) бўйича тузилган график ёрдамида топилади. Маҳсулотдаги флавоноидлар миқдори қуйидаги формула билан топилади: Бунда: а - 1 мл экстрактдаги флавоноидлар концентрацияси, графикдан топилади. б - маҳсулот намлиги, % ҳисобида. С – тахлил учун олинган маҳсулотнинг грамм миқдори. ) 100( 2 100 100 50 10 b C a Х        Флавоноидларнинг ўсимлик ҳаёти учун аҳамияти 1. Флавоноидлар ўсимлик гулини шаклланишида иштирок этади, бу ўз навбатида ҳашоратларни ўзига жалб қилиб, гулларни чангланишига ёрдам беради. 2. Ўсимликларни ўсишини тартибга солиб туради. 3. Ўсимликларнинг касалликка чидамлилигини оширади. 4. Ўсимлик тўқималарида кетадиган оксидланиш ва қайтарилиш жараёнида флавоноидлар фаол иштирок этади деган фикрлар мавжуд. ФЛАВОНОИДЛАРНИНГ ТИББИЁТДАГИ АҲАМИЯТИ • Флавоноидлар асосан Р витамин таъсирига эга бўлиб, қон томирларнинг ўтказувчанлигини, яхшилайди, мўртлилигини камайтиради; • ўт ва сийдик ҳайдаш хоссасига эга; • қон тўхтатувчи; • қон босимини пасайтирувчи; • тинчлантирувчи сифатида ҳам ишлатилади. ФЛАВОНОИДЛАР САҚЛОВЧИ ДОРИВОР ЎСИМЛИК ВА МАҲСУЛОТЛАР ЎЗЛАРИНИНГ ФИЗИОЛОГИК ТАЪСИРИГА КЎРА ҚУЙИДАГИ ГУРУҲЛАРГА БЎЛИНАДИ I. Таркибида Р витамин хусусиятига эга флавоноидлар сақловчи доривор ўсимликлар: япон софораси, қора мевали арония. II. Таркибида тинчлантирувчи хусусиятга эга бўлган, юрак - қон томир касалликларида қўлланилувчи доривор ўсимликлар: дўлана турлари, арслонқуйруқ турлари, байкал кўкамарони ; III. Таркибида витамин К сақловчи ва қон тўхтатувчи хусусиятга эга бўлган доривор ўсимликлар: аччиқ тарон, шафтолибаргли тарон, қуштарон; IV. Таркибида ўт ҳайдовчи хусусиятга эга бўлган ва меъда - ичак касалликларда қўлланиладиган флавоноидлар сақловчи доривор ўсимликлар: бўзноч, дастарбош, иттиканак, (қизилпойча). V. Таркибида антоцианлар сақловчи ҳамда сийдик ҳайдовчи доривор ўсимликла