Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 620.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 02 Декабрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Ботаника

Продавец

Bohodir Jalolov

Тилларанг, сариқ ва пирофит сувўтлари бўлими

Купить
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ Биология факультети Фан. Ботаника Мавзу: Тилларанг, сариқ ва пирофит сувўтлари бўлими Режа: 1.Тилларангтоифа (Chrysophyta) сувўтлар бўлими - вакиллари, кўпайиши, тарқалиши 2. Сариқ-яшилтоифа (Xantophyta) сувўтлар бўлими - вакиллари, кўпайиши, тарқалиши 3.Пиррофиттоифа (Pyrrophyta) сувўтлар бўлими - вакиллари, кўпайиши, тарқалиши 1 - бўлим. Тилларангтоифа сувўтлар -Chrysophyta  Тилларанг сувўтлар - бир ҳужайрали, колонияли, баъзан ипсимон кўп ҳужайралидир. Ҳужайраси 1-2 та хивчинли, ҳаракатчан , баъзан ёлғон оёқлар ҳосил қилади. Ҳаракатсиз формалари ҳам учрайди. Баъзилари бир бирмунча қумтупроқлашган пўст ҳосил бўлади. Бу уларнинг муҳим систематик белгилари ҳисобланади. Тилларанг сувўтларининг ҳужайраси ичида дисксимон иккитадан хроматофори бўлади. Тилларанг сувўтларининг хроматофорида хлорофиллдан ташқари фикохризин пигменти (сарғиш-лютеин, қўнғир-фикоэритрин) бўлади.  Тилларанг сувўтлар орасида хроматофори бўлмаган рангсиз формалари ҳам учрайди. Рангсизлари тайёр органик моддалар билан озиқланади, баъзилари эса ҳайвонларга ўхшаб овқатларнинг қаттиқ бўлакчаларини ёлғон оёқлари ёрдамида тутиб еб, уларни ҳазм қилади.  Тилларанг сувўтларининг яна характерли хусусиятларидан бири, кеч кузда ҳужайра ичида қалин пўстли, қумтупроқли эндоген циста ҳосил қилишидир. Циста тинчлик давридан сўнг, қайтадан қулай шароитга тушиши билан униб, зооспораларга айланади.  Кўпайиши. Ҳужайраси икки қисмга бўлиниб, 1-2 хивчинли зооспоралар ҳосил қилиш йўли билан кўпаяди.  Коллонияли хилларида эса ҳосил бўлган ёш ҳужайралар тарқалиб кетмайди, уюлиб янги колония ҳосил қилади.  Улар, асосан чучук сувли ҳавзаларда кенг тарқалган. Вакил. Динобрион - Dinobrion  Динобрион (Dinobrion) колонияси бакалчасимон катакчалардан ташкил топган, шохланган бутача. Бакалчалар ичида 1-2 та қўнғир рангли хроматофори ва узун-калта икки хивчини бўлади. У бўлиниш йўли билан кўпаяди. Бокалчадаги ҳужайра узунасига иккига бўлинади. Улардан бири бакалча ичида қолади, иккинчиси эса сузиб чиқиб, бакалчанинг четига ёпишади ва ривожланиб янги бакалча ҳосил қилади. Шу тарзда динобрион колониясининг шохчалари кўпайиб бораверади. Шолипояларда, ҳовузларда учрайди. Вакил: Синура- Synura  Синура эркин сузиб юрувчи, шарсимон, умумий шилимшиқ пардаси бўлмаган колониал сувўт. Ҳужайраси тескари тухумсимон, устки томонида икки хувчини ташқарига йўналган. Цитоплазманинг марказида битта ядро жойлашган. Вакуола си мавжуд, кўзча бўлмайди. 2-бўлим. Сариқ-яшил сувўтлар- Xanthophyta  Сариқ-яшил сувўтлар бўлими вакилларининг иккита хивчинлари тенг эмас, зооспора нинг учига яқин ёнбошидан чиқади. Хивчини узун, кўпинча олдига қараган, орқа томонга қайрилган.  Ҳужайра пўсти икки палладан иборат бўлиб, устини пектин моддаси ўраб туради. Хроматофорида хлорофиллдан ташқари каротиноидли сарғиш пигмент бор, хроматофорининг шакли пластинкасимон , кўпинча пиреноидсиз бўлади.  Чучук сувли ҳавзаларида ва денгизларда тарқалган. 60 дан ортиқ туркум ва 200 га яқин тури бор.  2-бўлим. Сариқ-яшил сувўтлар - Xanthophyta Вакил: Хлорамёба - Chloramaeba Ботридиопсис - Botridiopsis Ботридиум - Botridium  1 - вакил: Хлорамёба (Chloramaeba) зах ерларда ва чучук сувларда яшайди.  У вегетатив ҳолатда доим ҳаракатда бўлади. Унинг битта ядроси ва икки-олтита сарғиш- яшил хроматофори бўлиб, олд томонида вакуоласи, устида иккита узун-қисқа хивчини бор.  2 - вакил: Ботридиумнинг (Botridium) талломи пуфакчага ўхшайди, диаметри 1-2 мм бўлиб, пастки томонидаги ризоидлари билан субстратга бирикади. Пўсти анча қалин, протоплазмасида минглаб майда яшил хроматофори ва ядролари бўлади, пуфакча марказини ҳужайра шираси билан тўлган йирик вокуола эгаллайди.  Кўпайиши. Ботридиумнинг жинссиз кўпайиши субстрат ва ҳавонинг намлигига кўра, протопласт бир қанча бўлакларга бўлиниб, улардан зоопоралар ҳосил қилиш йўли билан боради. Зооспорада узун-қисқа иккита хивчини , ядро ва хроматофорлари бўлади. У ҳаракатланиб, бошқа ерларга тарқайди, кейин ҳаракатдан тўҳтаб, тинчлик даврини кечириб, хивчинини йўқотади. Қалин пўст ҳосил қилади, ривожланиб, янги индивидга айлади.  Ботридиумда жинсий кўпайиш бўлмайди. Ноқулай шароитда цисталар ҳосил қилади. Бу вақтда пуфакчадаги протопласт ризоидларга тўпланади. У ердаги протопласт бир қанча айрим шарсимон бўлакчаларга ёки спора ларга бўлинади. Уларнинг ҳар қайсиси қалин пўст ҳосил қилувчи спораларга айланади. Қулай шароитда бу спорадан бир қанча зооспора ҳосил бўлиб, уларнинг ҳар қайсиси янги ботридиум индивидига айланади.  Ботридиум нам ерларда, экин майдонлари, пахта майдонларида тарқалган.  Вошерия – Vaucheria галофит ўсимлик бўлиб, сув таркибидаги тузнинг миқдорини аниқлашда индикатор сифатида фойдаланилади.  Вошерия . 1 – антеридий ва оогонийли ип; 2 –  антеридий ва оогоний; 3 – зооспорангийдан зооспоранинг чиқиши  Вошериянинг талломи шохланган, сарғиш яшил рангли. У субстратга рангсиз, тармоқланган ризоиди билан бирикади. У, ядро, урчуқсимон хроматофорга эга, периниоди йўқ.  Вошерия зооспоралар ёрдамида жинссиз кўпаяди. Зооспоралар ён шохчаларнинг тўсиқ билан ажралган қисмида – бироз ноқулай шароит вужудга келганда, яъни ёруғлик, озиқ моддалар ва сув етишмаганда ҳосил бўлади. Зооспора йирик, овал шаклида бўлиб, кўп хивчинли дир.  Цитоплазмада битта ядро , унинг остида донадор хроматофорлар жойлашган. Зооспоралар бироз сузгандан сўнг, хивчинини ташлайди ва униб ипсимон таллом ҳосил бўлади. Вошериянинг баъзи турлари зооспора ўрнига ҳаракатланмайдиган йирик аплоноспоралар ҳосил қилади.  Вошерия оогамия йўли билан жинсий кўпаяди . Антеридий қайрилган, цилиндрсимон ён ўсимта кўринишида юзага келади. Антеридий билан ёнма ён оогоний жойлашади, у овал шаклида, ядроси кўп, хроматофорли .  Оогоний вояга етган даврда унда бир ядроли, йирик битта тухум ҳужайра ҳосил бўлади ва уруғланиш содир бўлади. Қалин пўст билан ўралган ооспора ҳосил бўлади. Тиним даврини ўтаб бўлгандан сўнг, янги вошерия талломини ҳосил қилади.  Унинг талломини зах ва балчиқсимон жойлардан учратиш мумкин. 3 - бўлим. Пиррофиттоифа сувўтлар бўлими- Pyrrophyta  Пиррофиттоифа сувўтлари ҳужайрасидаги хроматофори қўнғир сариқ рангли бўлади. Заҳира озуқа модда сифатида крахмал ёки ёғ тўпланади.  Пирофиттоифа сувўтларининг кўпчилик юксак тузилган вакилларида ҳужайраларининг устки қисми целлюлозали совутчалар билан қопланган.  Совутчалари орасида чоклари бўлиб, улар ҳужайранинг ўсиши давомида совутчалари катталашишига қулайлик яратади.  Пиррофиттоифа сувўтлари орасида рангсиз формалари ҳам учрайди. Баъзиларида хивчин ва пўст бўлмайди. Булар ҳайвон ва ўсимлик қолдиқларининг бўлакчаларини ютиб озиқланади. Баъзилари эса, турли умурқасиз ҳайвонларда паразитлик билан ҳаёт кечиради . Вакил:Сератиум- Ceratium Сератиум планктон ҳолда ҳаёт кечиради. Сератиум бўйига томон чўзилган, яъни узунроқ тузилган. Юқори ва остки қисмида иккита ёки учта шохсимон қайрилган ўсимта бўлади. Ҳужайранинг тенг қисмида кўндаланг эгатча бўлиб, уни икки қисмга ажратади. Сератиум иккита хивчин га эга, уларнинг биттаси олдинги томонга йўналиб, иккинчиси эгатча бўйлаб яширинган бўлади. Вакил:Сератиум  Протопласт қалин совут билан ўралган. Совутнинг қалқони мустаҳкам, лекин кенг чокларга эга эмас.  Кўпайиши совутининг иккига бўлиниш йўли билан боради. Протопласти иккита тенг индивидга бўлиниб, кейин совут қийшиқ бўлиб, ёрилган жойидан икки паллага ажралади. Ҳосил бўлган ёш ҳужайраларнинг биттаси она ҳужайрадан йирикроқ, иккинчиси эса кичикроқ ярим совут олади. Маълум вақт ўтгандан кейин, ёш ҳужайра етишмайдиган совутини ўзи ҳосил қилади. Вегетатив даври оҳирида циста ҳосил қилади, сўнгра бу циста сув остидаги лойқада қишлайди ва баҳорда ўсади. Вакил:Сератиум  Аҳамияти: Пирофит сувўтлари кислород, углерод, фосфор, азот бирикмаларини айланишида, органик моддаларни синтез этишда ҳамда балиқ личинкалари учун озиқ - овқат сифатида муҳим аҳамиятга эга.  Пиррофиттоифа сувўтларининг баъзи турли жуда зарарли. Денгиз сувларида кенг тарқалган бошқа сувўтлари вакиллари билан бирга тўпланиб, сувга қизил тус беради ва овқатга ишлатиладиган молюскаларнинг чиғаноғига ўрнашади. Бундай молюскалар озиқ - овқат сифатида истеъмол қилинганда одам организмини заҳарлаб, ўлимга олиб келади.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Mikrobiologiya fanida axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalanishning metodik asoslari
  • Mikroskopik texnikalarning rivojlanish tarixi
  • Botanika va osimliklar fiziologiyasi fanidan yakuniy nazorat javoblari
  • Botanika glossariy

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha