Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 3.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 28 Апрель 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Водное хозяйство

Продавец

Bohodir Jalolov

Тўғонли сув олиш иншоотлари

Купить
Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси Фан: Гидротехника иншоотлари Тўғонли сув олиш иншоотлари Режа 1. Вазифаси ва туркумланиши 2. Иншоотлар бўғини таркиби 3. Ён ва фронтал сув олиш иншоотлари У мумий маълумотлар ва қўлланиш шартлари . Дарёдаги табиий сув сатҳлари истеъмолчиларга ўзи оқар сув сарфини узатиш учун етарли бўлмаган вақтларда тўғонли сув олиш гидроузеллари қўлланилади. Сув олиш гидроузелларидаги тўғон дарёдаги сув оқимини тўсиб, юқори бъефдаги сув сатҳини кўтаради. Сув димлаш тўғонлари сув сатҳини ў қадар баланд кўтармасдан дарёдан кафолатланган сув олиш, суғориш шахобчаларига зарарли чўкиндиларни ўтказмаслик, сув энергиясидан фойдаланиш, сув транспорти қатновини яхшилаш ҳамда суғориш далаларини сув билан таъминлаш учун қурилади. Тўғонли сув олиш қуйидаги ҳолларда қўлланилади: 1) ўзи оқар бош канал салт узунлигини қисқартириш иқтисодий жиҳатдан афзал бўлса; 2) сув олиш коэффициенти катта бўлганда иккала қирғоқдан икки томонга сув олишда; 3) бир томонга сув олишдан, масалан, кема қатнайдиган дарёлардан маълум миқдорда сув олинганда гидроузел ҳудудида кема қатновини ёмонлаштирганда; 4) гидроузел жойлашган ердан юқорида муз парчалари ҳосил бўлишига ва оқим лойқалигини кўпайишига сабаб бўладиган дарёнинг тез оқадиган жойлари, бусағалар мавжуд бўлганда. Тўғонли сув олиш гидроузелини қуриш олинадиган сув сифатини анча яхшилайди. Ирригация, яйловларга сув чиқариш ва деривация гидроэлектростанциялари учун мўлжалланган сув олиш гидроузеллари таркибига сув олиш билан бир қаторда қуйидаги иншоотлар киради: 1) сув ташлаш тўғони; 2) маҳаллий материаллардан барпо этиладиган устидан сув ўтказмайдиган тўғон; 3) сув оқимини иншоотга йўналтирувчи дамбалар ёки ҳар хил йўналтирувчи иншоотлар; 4) бош сув олувчи иншоот; 5) лойқа ювувчи қурилмалар; 6) хизмат кўрсатиш кўприклари ва тиндиргичлар. Каналга ён томондан сув олишда сув олувчи иншоот сифтида очиқ ёки диафрагмали иншоотлар қўлланилади. Сув олувчи иншоотнинг ўқи гидроузелга келадиган асосий оқим ўқига тўғри ёки ўтмас бурчак остида жойлаштирилади. Ён томонга сув олишда бурчак 130...140 0 дан ошмаслиги керак. Чўкиндилар тўғондаги тирқиш орқали қирғоққа жойлашган тирқишлар ва қурилмалар, оралиқ деворлардаги тирқишлар, тўғон танасидаги очиқ каналлар ва шу кабилар билан ювилади. Ён томонга сув олиш гидроузеллари дарёнинг тўғри ва эгри чизиқли участкаларида қурилади. . Ён томонга сув олишни жойлашув схемалари: а-тўғри бурчак остида; б-ўтмас бурчак остида. Чўкиндиларни фронтал ювиб ён томонга сув олиш: 1-бош иншоот; 2-кириш остонаси; 3-тўғон; 4-ювиш тирқишлари; 5-канал; 6-панжара; 7-сув қабул қилгич затворлари; 8-нов (акведук); 9-горизонтал токча. Чўкиндиларни ён томонга ювиб ён томонга сув олиш: 1-бош иншоот; 2-канал; 3-тубдаги ювгичлар; 4-тўғон; 5-кириш остонаси; 6-аванкамера; 7-аванкамера остонаси; 8-сув қабул қилгич затвори; 9-ювгич. Чўкиндиларни тутгич галереяли ён томонга сув олиш. 1-бош иншоот; 2-аванкамера; 3-эгри чизиқли остона; 4- канал; 5-аванкамеранинг ювгичи; 6- чўкинди тутгич галерея; 7- водослив ёки шпунтли тўғон; 8-понур; 9-сув ташлаш тўғонининг қўш затворлари; 10-бош иншоот панжараси; 11- бош иншоот затвори. Фронтал сув олиш Фронтал сув олишда сув сув олиш иншоотига фронтал ҳолда келади, яъни унинг йўналиши дарѐ оқими ҳаракатининг асосий йўналиши билан мос келади. Фронтал сув олинганда оқимнинг фақат чўкиндилари кам бўлган устки қатламидан сув олинади, туб чўкиндиларга бой пастки қатламдаги йирик чўкиндилар пастки бьефга ювиб юборилади. Туб чўкиндиларга қарши курашиш учун оқимнинг гидравлик структураси хусусиятларидан фойдаланилади. Чўкиндиларни гидравлик ювиш шароити бўйича сув олиш гидроузеллари фронтал ва ѐн томонга ювиб сув олиш турларига бўлинади. Фронтал сув олиш иншоотларини чўкиндиларга қарши курашувчи қурилмалари конструкцияси бўйича икки ярусли, йўлакли, чўкиндиларни ушлаб галереяли, кўндаланг циркуляцияни ҳосил қилувчи қурилмалар билан ва ҳ.к ларга бўлинади. Чўкиндиларни фронтал ювиб фронтал сув олиш иншоотлари: 1-тўғон; 2-ювиш тирқиши; 3-темир-бетонли нов; 4-канал; 5-кириш остонаси; 6- йўлак;7-ажратувчи девор; 8-бош иншоот. Туб чўкиндиларни ѐн томонга ювиб фронтал сув олиш. Бундай сув олишнинг хилма-хил схемалари таклиф этилган, улар алоҳида иншоотларнинг конструктив хусусиятлари, жойлашуви, оқимнинг гидравлик структураси ҳосил қилиш ва фойдаланиш принциплари асоси билан фарқланади. Сув келувчи эгри чизиқли сунъий узан ҳосил қилиб сув олиш. Бу схемада дарѐларнинг тоғ олди учасикаларда катта миқдордаги сув олишда фойдаланиш тавсия этилади. Бу схемада сув олиш фарғона туридаги ѐки фарғонача сув олиш деб ҳам аталади. Чўкиндиларни фронтал ювиб фронтал сув олиш иншоотлари: 1-тўғон; 2-ювиш тирқиши; 3-темир-бетонли нов; 4-канал; 5- кириш остонаси; 6-йўлак;7-ажратувчи девор; 8-бош иншоот Фойдаланилган адабиётлар 1. Bakiеv M.R., Majidov J., Nosirov B., Xo’jaqulov R., Raxmatov M. Gidrotеxnika inshootlari. II-jild. Toshkеnt, “Toshkent-moliya”, 2009, 691 b. 2. Бакиев М.Р., Мажидов Ж., Носиров Б., Хужакулов Р., Рахматов М. Гидротехника иншоотлари. II-жилд. Тошкент, ТИМИ, 2008. 3. Михалев М.А. Физическое моделирование гидравлических явлений. Учебное пособие. С.-П. 2010 г., 442 с. 4. Леви И.И. “Моделирование гидравлических явлений”. Ленинград. “Энергия” 1989-272 стр . ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!  + 99983 1047009  adjimuratov86@mail.ru PhD. Д.Аджимуратов Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари кафедраси
Купить
  • Похожие документы

  • Maktab maslahatchisi vazifalari yangi nizom
  • Шўртон табиий газни амино-бирикмалар билан тозалаш техноло-гиясини лойиҳалаш. Абсорберни ҳисоблаш. (4.35 млрд м3й)
  • Склертек технологияси бўйича F-Y240 маркали полиэтилен ишлаб чиқаришдаги реакторлар бўлимини лойихаси (Q=130000 тй)
  • Аграр соҳа тармоқларига инвестицияларни йўналтириш ва унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш
  • Yer osti suvlari, ularning hosil bo’lishi va tarqalishi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha