Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.2MB
Покупки 0
Дата загрузки 16 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Текстиль

Продавец

Bohodir Jalolov

Толали чиқиндилар. Чангли ҳавони тозалаш

Купить
Толали чиқиндилар. Чангли ҳавони тозалаш Режа:  Толали чиқиндиларнинг турлари .  Толали чиқиндиларни ажратиш, йиғиш ва қайта ишлаш.  Чангли ҳавони тозалаш усуллари.  Чангли ҳавони тозалаш тизимлари. Толали чиқиндиларнинг турлари  Толали чиқиндилар пайдо бўлишига қараб ишлаб чиқариш ва pўзғop чиқиндилари, тола турига кўра пахта, жун, ипак, каноп, кимёвий тола чиқиндилари, қайта ишлаш технологиясига кўра пахта тозалаш, тўқимачилик, трикотаж, тикувчилик саноати чиқиндиларига бўлинади.  Пахта толасидан ип ишлаб чиқаришда йигириш корхонасининг ўтимларида қайтимлар ва чиқиндилар ажралади. Уларнинг миқдори йигириш системасига, ипнинг чизиқий зичлигига ҳамда технологик тизим таркибига кирган машина турларига қараб ҳар хил бўлади.  Қайтимлар деганда тараш, қайта тараш ва пилталаш машиналарининг пилта узуқлари, пиликлаш ва йигириш машиналарининг пилик узуқлари ҳамда йигириш машинасидан чиқадиган мичка ва ҳалқачалар (момоқ ўрамчалари) тушунилади. Қайтимларнинг миқдори одатда 1,5 дан 3,5 % гача бўлади.  Пахта толаси тозаланганда хас-чўплар, ҳар хил ифлосликлар, момиқлар, яъни чиқиндилар ажралади. Йигириш жараёнларида ажралган чиқиндилар икки турга бўлинади:  - қайта ишлатиладиган чиқиндилар, улар кўринадиган чиқиндилар дейилади;  - қайта ишлатилмайдиган ёки кўринмайдиган чиқиндилар. Буларга чанг, йўқотилган намлик ва жуда калта момиқлар киради.  Кўринадиган чиқиндилар иккига бўлинади: Йигиришга яроқли ва йигиришга яроқсиз чиқиндилар.  Йигиришга яроқли чиқиндиларга тугунаклар, тарандилар ва корхона цехларининг супурунди толалари киради.  Йигиришга яроқсиз чиқиндиларга узунлиги 14-15 мм дан кам бўлган калта толалар, валикларга ўралган ва фильтрлардан олинган момиқлар киради. Толали чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш  ТТА ва тараш машиналарининг камераларида хас-чўплар ва чиқиндилар йиғилади. Булар икки усулда тозаланиб, чиқиндилар бўлимига юборилади.  Механик усул- қўл ёрдамида камера толали чиқиндилардан тозаланади (машина тўхтатилиб), улар аравачаларда чиқиндилар бўлимига олиб борилиб топширилади.  Марказлаштирилган усул-алоҳида машиналарнинг чиқиндилар камераси пневмотрубалар ёрдамида бир тизимга бириктирилган бўлади. Чиқиндилар камераси клапанлари вақти - вақти билан ишга туширилиб, ундаги чиқиндилар ҳаво ёрдамида сўриб олиниб чиқиндилар бўлимига юборилади.  Йигириш корхоналарида толали чиқиндиларни қайта ишловчи технологик тизимлар ўрнатилган бўлиб унинг таркибига қадоқловчи ёки брикетловчи машиналар киритилади. Қайта ишланган толали чиқиндилар корхонанинг ўзида аралашмага қўшиб ишлатилиши ёки иккиламчи хом ашё сифатида бошқа корхоналарга сотилиши мумкин. Чангли ҳавони тозалаш усуллари.  ТТА ларидан ажралган чaнгли ҳaвони тозaлaш мақсaдидa авваллари катта ҳажмли чaнг ертўлaси ва миноралар қурилгaн. Ертўлaга тўпланган чангли ҳаво таркибидаги чанг ва момиқлар ҳaводaн оғир бўлгaнлиги сабабли пастга чўкган, тозаланган ҳaво эсa минорa орқaли атмосферага чиқарилган.  Бу усулнинг қуйидаги кaмчиликлaри мавжуд: Катта мaйдонни эгaллaйди, цехдa ҳарорат ва намлик бир меърда бўлмaйди, ертўлaни тозaлaш инсон сaломaтлиги ва экология учун хавфли. Чангли ҳавони тозалаш усуллари.  ТТА ларидан ажралган чaнгли ҳaвони тозaлaш мақсaдидa авваллари катта ҳажмли чaнг ертўлaси ва миноралар қурилгaн. Ертўлaга тўпланган чангли ҳаво таркибидаги чанг ва момиқлар ҳaводaн оғир бўлгaнлиги сабабли пастга чўкган, тозаланган ҳaво эсa минорa орқaли атмосферага чиқарилган. Енгли фильтрлар Йигириш технологияси тарраққиётининг навбатдаги босқичида чангли ҳавони тозалаш учун фильтрлардан фойдаланилди. Дастлаб енгли фильтрлар, сўнгра барабанли фильтрлар ёрдамида чангли ҳавони тозалаш бир босқичда амалга оширилди. Кейинчaлик улар комбинациялаштирилиб икки босқичли тозаллаш усуллари ишлатила бошланди (ФТ-2) Чангли ҳавони тозалаш тизимлари  Тўқимачилик саноатида чангли ҳавони тозалаш жуда муҳим масала бўлиб бунга алоҳида аҳамият берилади. Бу биринчи навбатда ишловчилар саломатлигига таъсир қилади, иккинчидан технологик жараённинг баркарорлигига, сифатли маҳсулот чиқазиш ва экологик муҳитни яхшилашга боғлиқ масала ҳисобланади.  Хозирги пайтда дунё тўқимачилик корхоналарида LTG, Trutzschler ва Changshu фирмаларининг толали чиқиндиларни марказлашган холда йиғувчи ва чангсизлатирувчи тизимлари самарали ишлатилмоқда. LTG фирмасининг толали чиқиндиларни ва ҳавони чангсизлантирувчи автоматик тизими  LTG фирмасининг толали чиқиндиларни ва ҳавони чангсизлантирувчи автоматик тизими TFC-4 фильтри, FKC-3 компактори ва циклон қурилмасидан иборат.  LTG фирмасининг толали чиқиндиларни ва ҳавони чангсизлантирувчи автоматик тизими TFC-4 фильтри, FKC-3 компактори ва циклон қурилмасидан иборат.  ТFC-4 фильтри дастлабки А ва асосий тозалаш камераларидан иборат. Чангли ҳаво оқими ва толали чиқиндилар дастлабки тозалаш камерасида тўпланиб, барабан диски 1 юзасидаги тўрли сирт ёрдамида калта тола ва чиқиндилар ушлаб қолинади. Диск майда кўзли капрон тўрдан иборат бўлиб, минутига 24 марта айланиб туради. Диск юзасида ушлаб қолинган тола ва чиқиндилар вентилятор ёрдамида ҳаракатланмайдиган сўрувчи сопло 2 орқали сўриб олинади ва компакторга узатилади. Компактордан чиққан чала тозаланган ҳаво такроран фильтрнинг дастлабки тозалаш камерасига узатилади. Чангли ҳавонинг асосий оқими барабан 3 ичига ўтиб барабаннинг юзасига таранг қилиб қопланган филтрловчи элемент 4 орқали филтрланиб (тозаланиб) ташқарига чиқади. Бунда ҳаводаги чанг заррачалари филтрловчи элементнинг ички деворида ушланиб қолади.  Фильтрловчи элемент 4 икки хил материал, тукли трикотаж полотноси (тукли тарафи барабаннинг ички тарафига қаратиб қопланади) ва игнасанчма нотўқима материал (каландрланган, силлиқ, қаттиқ тарафи барабаннинг ички тарафига қаратиб қопланади) билан қопланиши мумкин. Барабан 3 ҳаракатланмайди. Унга қопланган филтрловчи элементни тозалаш секциялар бўйича жойлашган, айланиб турувчи, сўрувчи жуфт саплолар 5 билан амалга оширилади. Саплолар эластик ҳаво қувурлари орқали сўрувчи қувурга бириктирилган.  Сўрувчи саплолар ва тозалаш диски марказий йўналтирувчи қувур – барабан ўқи орқали ҳаракатга келтирилади. Марказий йўналтирувчи қувур 6 эса муфта, занжир, тишли ғилдирак ва червякли узатма орқали двигителдан ҳаракат олади. Бу узатмаларнинг ҳаммаси хавфсизликни таъминлаш мақсадида қобиқ билан қопла Truetzschler фирмасининг икки босқичли чангли ҳавони тозалаш тизими .  Икки босқичли тизим унча катта бўлмаган ҳажмдаги чангли ҳавони тозалаш учун мўлжалланган бўлиб, асосан уч қисмдан, яъни дастлабки тозалаш А ва майин тозалаш Б ва тозаланган авони чиариб юбориш В қисмларидан иборат . 1- айланиб турувчи тўрли диск, 2- майда кўзли капрон тўр билан қопланган барабан, 3- чиқиндилар ва йирик чанг заррачаларини ушлаб қолувчи компактор, 4- компактордан чиққан чала тозаланган ҳавони дастлабки тозалаш камерасига узатиб берувчи вентилятор, 5- соплолар орқали сўрилган чанг заррачаларини циклонга узатиб берувчи вентилятор,6- айланиб турувчи диск юзасида тўпланган чангларни сидириб, сўриб турувчи сопло, 7- камераларда босим пайдо қилувчи вентилятор,8- соплолар, 9- циклон ( харакатланмайдиган барабан).  Икки босқичли тизим унча катта бўлмаган ҳажмдаги чангли ҳавони тозалаш учун мўлжалланган бўлиб, асосан уч қисмдан, яъни дастлабки тозалаш А ва майин тозалаш Б ва тозаланган авони чиариб юбориш В қисмларидан иборат .  Тизимнинг ишлаш принципи чангли ҳавони филтрлашга, яъни уни тўрли юзалардан қайта-қайта ўтказиб тозалашга асосланган. Барабан 2 ичига кирган чангли ҳаво В камерасига ўтишга харакат қилади, чунки бу ердаги босим Б камерасидагига нисбатан кичикроқдир. А, Б ва В камералардаги босимлар фарқини вентилятор 7 таъминлаб туради.Натижада майин тозалаш жараёни содир бўлади. Майда чанг заррачалари қапрон тўрнинг кўзларида ушланиб қолади ва тозаланган ҳаво В камерасига ўтиб, вентилятор 7 орқали сўрилиб, атмосферага чиқариб юборилади. Changshu компаниясининг чангли ҳавони тозалаш тизими - дағал тозалаш бўлими. 1-тўрли доира; 2-ўтирган чангни сўриб олувчи сопло; 3-айланувчи корпус; 4-қўзғалмас қувур; 5-компактор; 6-қайтарувчи қувур; 7-вентилятор; Б-майин тозалаш бўлими 8-ҳаракатланмайдиган барабанлар; 9-вентилятор; 10-соплоли таянч; 11- қўзғалмас корпус; 12-майда кўзли капрон қоп; 13-чанг камераси; 14-компостер. Д-тозаланган ҳаво бўлими.  А -дағал тозалаш бўлими. 1-тўрли доира; 2-ўтирган чангни сўриб олувчи сопло; 3-айланувчи корпус; 4-қўзғалмас қувур; 5-компактор; 6-қайтарувчи қувур; 7-вентилятор;  Б -майин тозалаш бўлими 8- ҳаракатланмайдиган барабанлар; 9- вентилятор; 10-соплоли таянч; 11- қўзғалмас корпус; 12-майда кўзли капрон қоп; 13-чанг камераси; 14- компактор.  Д -тозаланган ҳаво бўлими. Changshu компаниясининг чангли ҳавони тозалаш тизимининг ишлаш принсипи-чангли ҳавони тўрли юзалардан бир неча марта қайта ўтказиб тозалашга асосланган. Конденсорлар Конденсорлар куйдаги вазифаларни бажаради:  Толали махсулотни хаво ёрдамида бир машинадан иккинчисига узатиш (транспортировка килиш);  Толали махсулот таркибидан чанг, майда ифлослик ва момик суриб олиш;  Сифатли махсулот тайёрлаш учун бир текис катлам хосил килиш;  Толали махсулотни кисман аралаштириш; Тезюрар конденсорларнинг турлари  КБ-1; КБ-2; КБ-3; КБ-4; (МДХ) учун  Тrutschler фирмасининг LVSA конденсори  Marzoli фирмасининг В-44 конденсори  Rieter фирмасининг PAN конденсори Конденсорларнинг технологик схемаси
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami
  • UXK rusumli paxta tozalash uskunasi ta’minlagichi takomillashtirish
  • O‘quvchilarga ip va gazlama mavzusini o‘qitish metodikasi
  • O’quvchilarga fartuk va bog’ichli qalpoqchalarni tikib, oxirgi o’lchov berish mavzusini o’qitish ijodkorlikni shakllantirish metodikasi
  • Халқали усулда ип йигириш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha