Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 4.7MB
Покупки 0
Дата загрузки 16 Май 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Текстиль

Продавец

Bohodir Jalolov

Тўқимачилик саноатининг ривожланиши ва унинг тармоқлари. Йигириш системалари

Купить
Режа  Тўқимачилик саноати тармоқлари.  Йигириш ва унинг ривожланиш босқичлари .  Йигирилган ип турлари.  Йигириш системалари, уларнинг қиёсий таҳлили.Тўқимачилик саноатининг ривожланиши ва унинг тармоқлари. Йигириш системалари Зигир пояли толаларни ишлаш; Табиий ипакни ишлаш Кимёвий Толаларни ишлаш.Пахта толаларини қайта ишлаш Жун толаларини ишлаш;Тўқимачилик саноати ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва ишлатиладиган хом ашё турига қараб қуйидаги тармоқларга бўлинади: Бу тармоқларнинг хар бирида куйидаги боскичлар мавжуд: Толаларга дастлабки ишлов бериш. Йигириш Тўқиш Пардозлаш, охорлаш. Тикиш Булардан ташқари иккиламчи хом ашёга ишлов берувчи корхоналар ҳам мавжуд: Рўзғорбоп пахта ишлаб чиқариш. Нотўқима матолар ишлаб чиқариш. Атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш. Йигириш - бу бир неча технологик жараёнларнинг мажмуаси (йиғиндиси) бўлиб, унда нисбатан турлича узунликда ва нотекисликдаги толалардан аниқ талабларга жавоб берувчи бир текис, пишиқ ва узун ип олиш вазифаси амалга оширилади. Толалардан ип йигириш тош давридан маълум бўлиб, қуйидаги ривожланиш босқичларига эга:  қўлда айлантириладиган урчуқда ип олиш;  осма урчуқ ёрдамида ип олиш;  ғилдиракли чарх ёрдамида, яъни механик мослама ёрдамида ип олиш;  даврий ишлайдиган машинада ип олиш;  узлуксиз ишлайдиган машинада ип олиш. Осиё ва Мисрда пахтадан, Оврўпада эса жун ва зиғир толаларидан ип йигирилган. а - Перу, б - Миср, в - Италия, г - Россия, д - Африка урчуқлари .Қўл урчуқлари Йигириш воситалари Ғилдиракли чарх (самопрялка) Даврий йигириш машинаси (Дженни) Сувда ишлайдиган узлуксиз йигириш машинаси Замонавий йигириш машинаси  1490 йилда ғилдиракли чарх (самопрялка) - йигириш қурилмаси кашф этилди. 1530 йилга келиб унга ҳаракат берувчи ғилдирак ўрнатилиши натижасида у кенг тарқалди. Биринчи даврий ишлайдиган чўзиш асбоби мавжуд йигириш машинасига 1738 йилда Уайт томонидан патент олинди.1760 йилда Родион Глинков, 1765 йилда Жеймс Харгривс 8, 16 ва 24 урчуқли йигириш машинасини ихтиро этдилар.  Узлуксиз ишлайдиган ҳалқали йигириш машинаси 1830 йилда яратилди ва у ҳозирги вақтгача такомиллаштирилиб келинмоқда.  Йигириш корхоналарининг маҳсулоти ип ҳисобланади. Иплар ҳар хил бўлади: якка ип, пишитилган ип, бўялган ип, меланж ип, шаклдор ип, чирмовуқли ип, танда ип, арқоқ ип. Улар ишлатилишига қараб ҳам фарқланади: тикув, техник ва пойабзал иплари ҳамда трикотаж тайёрлаш учун.  Йигирилган ип маълум талабларга жавоб бериши керак, яъни аниқ чизиқий зичликда, пишиқ, тоза ва равон бўлиши керак.  Юқорида келтирилган ипларни пахта толасидан ишлаб чиқариш учун 3 хил йигириш системалари ишлатилади:  Ипнинг ишлатилишига қараб танланган хом- ашё, ускуналар ва технологик жараёнлар мажмуасига йигириш ситемаси деб айтилади.1. Карда 2. Қайта тараш 3. Аппарат Карда йигииш системаси.  Бу системада асосан ўрта толали пахтадан 15,4  40текс чизиқий зичликдаги иплар йигирилади. Улардан сурп, сатин, чит каби бежирим газламалар ва трикотаж буюмлари тайёрланади. Йигириш маҳсулотларининг 60%дан кўпи карда йигириш системасида йиги рилади.  Карда йигириш системасида пневмомеханик йигириш усули ҳам ишлатилади. Пневмомеханик йигириш машиналарида паст навли толалар ва толали чиқиндилар аралашмасидан юқори чизиқий зичликдаги иплар тайёрланмоқда. Қайта тараш йигириш системаси.  Бу система асосан узун (ингичка) толали пахтадан 5  15,4 текс чизиқий зичликдаги ингичка ипларни йигириш учун ишлатилади. Бу системада тайёрланган иплар пишиқлиги, ра вонлиги, тозалиги, силлиқлиги ва чўзилувчанлиги билан ажралиб туради. Қайта тараш жараёнида калта толаларни кўп миқдорда тараб ажратиш ип чиқишининг камай ишига ва маҳсулот таннархи ошишига олиб келади.  Қайта тараш ипларидан сатин, мал-мал, майя, батист, маркизет каби нафис матолар билан бирга юқори сифатли техник газламалар тўқилади. Булардан ташқари тикувчилик, пойабзал корхоналари учун ингичка, пишиқ, чўзилувчан иплар, ғалтак иплар, мулине ва каштачилик ҳамда попопчилик иплари ҳам тайёрланади. Қайта тараш системасининг технологик ўтимлари Аппарат йигириш системаси.  Бу система асосан паст навли, калта толали пахтадан ҳамда йигирилувчан толали чиқиндилардан 55,5  1000текс чизиқий зичликдаги ип йигириш учун ишлатилади.  Аппарат системасида йигирилган ип бўш, нотекислиги юқори, пишиқлиги паст, чўзилмайдиган, майин ва тукли бўлади. Улар асосан арқоқ иплари сифатида бумазей, байка фланель, ва бошқа иссиқ ва юмшоқ газламалар тўқишда ишлатилади. Ип йигиришнинг меланж усули ҳам мавжуд бўлиб, унда бўялган ва бўялмаган толалар аралашмасидан ўртача чизиқий зичликдаги иплар тайёрланади. Улар пишиқ, бир текис, тукли ва тоза бўлиб, ҳар хил, ранг баранг газламалар тўқишда ишлатилади. Бу усулда ип йигиришда технологик жараёнлар ва ўтимлар деярли карда системаси билан бир хил бўлади.
Купить
  • Похожие документы

  • Bojxona qo'mitasiga ishga kirish uchun savol javoblar toplami
  • UXK rusumli paxta tozalash uskunasi ta’minlagichi takomillashtirish
  • O‘quvchilarga ip va gazlama mavzusini o‘qitish metodikasi
  • O’quvchilarga fartuk va bog’ichli qalpoqchalarni tikib, oxirgi o’lchov berish mavzusini o’qitish ijodkorlikni shakllantirish metodikasi
  • Халқали усулда ип йигириш

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha