Целлюлоза ферментатив гидролизида фермент фаоллигини субцтрат ҳолатига боғлиқлигини ўрганиш

Целлюлоза ферментатив гидролизида фермент фаоллигини субцтрат ҳолатига боғлиқлигини ўрганиш Мавзунинг долзарблиги: Биотехнологиянинг ривожланиши туфайли охирги йилларда ферментларга, хусусан, целлюлоза чиқиндиларидаги полисахаридларни парчаловчи гидролазаларга бўлган қизиқиш сезиларли даражада ошди. Маълумки, полисахаридларни парчаловчи ферментлар гидролазаларга синфига мансуб бўлиб, уларнинг манбаи турли микроорганизмлар (бактериялар ва замбуруғлар) ҳисобланадилар. Микроорганизмлардан ажратиб олинган ферментларнинг саноатнинг турли соҳаларида қўлланилиши анча илгари бошланган. Ҳозирги кунга келиб ферментлар технологияси биологик хом-ашёларга ишлов беришнинг энг самарали усулига айланган. Ферментлардан биокатализаторлар сифатида фойдаланиш озиқ-овқат таминоти ва ем-ҳашак базасини сезиларли даражада кенгайишига, уларнинг янги шаклларини яратилишига ва мавжудларини сифат даражасини Тадқиқотнинг мақсади: Таркибида целлюлоза тутган хом ашёларнига ферментатив ишлов бериб ундан фойдали қанд моддалари олиш. Тадқиқотнинг вазифалари: 1. Таркибида целлюлоза тутган хом ашёларни ферментатив деградациясини ўрганиш; 2. Целлюлоза хом ашёсини ферментатив гидролизланиш шароитларини ўрганиш; Тадқиқот объекти ва предмети: Ўз таркибида целлюлоза тутган турли хилдаги целлюлоза қолдиқлари объекти ва целлюлоза қолдиқларига қайта ишлов бериб сўнг ферментатив гидролизини ўрганиш тадқиқот предмети ҳисобланади. Тадқиқот услублари: Ушбу ишда биоорганик кимё ва энзимология (ферментатив фаолликлар ва каталитик хусусиятларини аниқлаш) услубларидан фойдаланилган. Ферментлар – турли биокимёвий реакцияларни амалга оширувчи оқсил табиатига эга бўлган, танлаб (ўзига хос хусусиятли) таъсир этувчи юқори самарали биокатализаторлар ҳисобланади. Улар реакция тезлигини миллион ва ҳатто миллиард марталаб ошириши мумкин. Масалан, уреаза ферменти (pH 8,0; 200C) мочевинанинг гидролиз реакция тезлигини 1014 мартага оширади. Ферментлар юқори танлаб таъсир этувчанликка эга биокатализаторлар ҳисобланади. Улар кимёвий катализаторлардан фарқ қилиб реакцияда қўшимча маҳсулотлар ҳосил қилмайди. Чунки улар субстратга нисбатан фазовий танлаб тасир этиш ҳусусиятига эгадирлар [5]. Ферментлардан биологик катализатор сифатида турли соҳадаги амалий фаолиятларида кенг фойдаланиб келинмоқда. Ферментлар манбаи ҳайвон тўқималари, ўсимлик ҳужайралари ва микроорганизмлар бўлиши мумк Микроорганизмлар ферментлар ишлаб чиқарувчи манба сифатида алоҳида қизиқиш уйғотади, чунки улар арзон муҳитда тез ўсадилар. Ишлатиладиган озуқа таркибига қараб керакли ферментни, хоҳлаганча тайёрлаш имкониятини берадилар [6]. Бунинг устига, кўпгина микроорганизмлар ферментларни ўз ҳужайра қобиқларидан ташқарига чиқарадилар, бу эса микроорганизмлардан янада фаолроқ фойдаланиш имкониятини яратади. Микроорганизмларни яна бир муҳим хусусиятларидан бири, улар озуқа сифатида ҳар хил чиқиндилардан фойдаланиб ўсиш қобилиятига эга эканидир. Кўпчилик бактериялар уларга метан, метанол, метилланган аминларни, углерод оксидини ва бошқа бир хил углеродли бирикмалар субстрат сифатида берилганда, улардан озуқа сифатида фойдаланиб, ўсиш ва ривожланишга ёрдам берадиган ферментларни синтезлаш қобилиятига эга Целлюлотик ферментлар ва улар иштирокида борадиган гидролиз реакциялари. Таъсир этиш механизмига кўра барча ферментлар қуйидаги синфларга бўлинади: 1. Оксидоредуктазалар; 2. Трансферазалар; 3. Гидролазалар; 4. Лиазалар; 5. Изомеразалар; 6. Лигазалар (синтетазалар). Целлюлозанинг ферментатив парчаланиш механизми. Таркибида целлюлоза тутган чиқиндиларни ферментатив гидролизи Хомашё тури 24 соатдан кейин 48 соатдан кейин 72 соатдан кейин 1 Хирургик вата 0,5 0,7 0,7 2 Паст навли линт 10 13,4 13,6 3 Ғўзапоя 10,5 21,4 21,4 4 Пахта шулхаси 0,9 11 11,2 5 Пахта чағаноғи 0,8 15 15,2 ХУЛОСА 1. Тадқиқот объекти сифатида танлаб целлюлоза қолдиқлари ферментатив гидролизи ҳар бир олинган намуна учун ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги аниқланди; 2. Олинган намуналар ичида ғўзапоя целлюлозаси юқори даражада фермент таъсирига тушганлиги ёки хирургик ватта паст даражада қанд моддалари хосил қилгани субстратларни полимерланиш ва кристаллиги ферментатив гидролиз жараёнида ўз таъсирига эга. 3. Целлюлозани қайта ишлашдан кейин ферментатив гидролизида қанд моддалари хосил бўлиши аниқланди. Жараён олдидан субстратни қайта ишлаш целлюлозани биоконверсиясини юқори даражажа бўлишини таминлайди; ЭЬТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР !