Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 10.3MB
Покупки 0
Дата загрузки 16 Декабрь 2023
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Биотехнология

Продавец

Bohodir Jalolov

Тутни парвонадан ҳимоя қилишнинг атроф-муҳитга зарарли бўлмаган усулларини ишлаб чиқиш

Купить
ТУТНИ ПАРВОНАДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ АТРОФ-МУҲИТГА ЗАРАРЛИ БЎЛМАГАН УСУЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ Тут парвонаси: 1 - капалаги тут баргида, 2 – баргга қўйилган тухумлари Тут парвонаси қуртлари ва зарарланган тут дарахтлари намуналари КИРИШ МАЪЛУМКИ, ТУТ ДАРАХТИНИНГ ЭНГ АШАДДИЙ ЗАРАРКУНАНДАСИ ТУТ ПАРВОНАСИ (G LYPHODES PYLOALIS W.) ҲИСОБЛАНИБ, У ИПАКЧИЛИК ТАРМОҒИГА ЖИДДИЙ ЗАРАР КЕЛТИРМОҚДА. ШУ САБАБЛИ ҲАМ ТАҚДИМ ҚИЛИНАЁТГАН ЛОЙИҲА БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛАДИГАН ТАДҚИҚОТЛАР ЎСИМЛИКЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИДАН БИРИ ҲИСОБЛАНАДИ. ЛОЙИҲАНИНГ МАҚСАДИ ТУТ ПАРВОНАСИНИНГ БИОЭКОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ, ТАРҚАЛИШИ, ЗАРАРЛИЛИК ДАРАЖАСИ ВА ТАБИИЙ КУШАНДАЛАРИНИ ЎРГАНИШ АСОСИДА ТУТНИ УШБУ ЗАРАРКУНАНДАДАН ЗАҲАРЛИ БЎЛМАГАН ВОСИТАЛАР ЁРДАМИДА ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ЯРАТИШДАН ИБОРАТ Тутни парвонадан ҳимоя қилишда ташкилий-хўжалик ва айрим агротехник тадбирларнинг аҳамиятини ўрганиш ва такомиллаштириш; айрим паразит ва йиртқич энтомофагларни тут парвонасига қарши ишлатиш мумкинлиги ва самарадорлигини аниқлаш; тут парвонасига қарши биологик фаол моддалар (БФМ)ни ишлатиш имкониятларини ўрганиш; микробиологик воситалар ёрдамида тутни парвонадан ҳимоя қилишнинг биологик самарадорлигини аниқлаш; тутни парвонадан ҳимоя қилишда қўлланиладиган усул ва воситаларнинг хўжалик ва иқтисодий самарадорлигини аниқлашдан иборат. Лойиҳанинг вазифалари : Тут парвонаси ва энтомофагларининг тур таркибини аниқлаш, тарқалиши ва зарарини ҳисоблаш ва намуналар йиғишда И.Я. Поляков ва бошқ., Б.П. Адашкевич ва бошқ., Г.Я. Бей-Биенко ва бошқ. услубларидан; тут парвонасинининг биоэкологик ҳусусиятларини ўрганишда К.К. Фасулати услубларидан; зараркунандалар зичлиги ва агротоксикологик тадқиқотлар Ш.Т. Хўжаев, В.Ф. Пересыпкин ва бошқ. услубларидан; қўлланилган воситаларнинг биологик самарадорлиги W.S. Abbot усулидан фойдаланиб ҳисоблаб чиқилди. Олинган натижаларнинг математик-статистик таҳлили Б.А.Доспехов, П.Ф. Рокицкий услублари асосида бажарилди. Дала тажрибаларини қўйиш ҳамда феромон тутқичларни ўрганишда Ш.Т. Хўжаев услубларидан фойдаланилди. Лойиҳада қўлланиладиган усуллар Лойиҳанинг илмий янгилиги: 1. Тут дарахтларини ҳимоя қилиш мақсадида айрим агротехник тадбирларни ишлатиш мумкинлиги ўрганилади; 2. Илк бор, тут парвонасига қарши яйдоқчиларнинг янги тури – Trichogramma dendrolimi ишлатиш мумкинлиги ўрганилади; 3. Илк бор, тут парвонаси қуртларига қарши микробиологик препаратлар синаб ўрганилади; 4. Илк бор биологик фаол моддаларнинг тут парвонасига таъсири ўрганилади. 5. Шу тариқа тут парвонасига қарши тут дарахтларини заҳарли бўлмаган воситалар ёрдамида ҳимоя қилишнинг илмий асосланган усул ва воситалари яратилиб, уларнинг хўжалик ва иқтисодий аҳамияти белгилаб берилади. Тут парвонасининг табиий кушандалари ва уларнинг амалий аҳамияти ўрганилади. Зараркунандага қарши курашда трихограмманинг маҳсус тури Tr.dendrolimi ўрганилиб, амалий тавсия қилинади; бракон ( Bracon hebetor )дан фойдаланиш технологияси ишлаб чиқилади; тут парвонасига қарши курашда ҳавфсиз микробиологик инсектицид- лардан 4 таси: Биослип-БТ – 2 кг/га, Лепидоцид-БФ – 1,0 кг/га, Престиж, суюқ. – 2,0 л/га ва Вирин ХСУ сус.к. – 0,2 л/га амалий тавсия этилади; тут парвонасининг сонини бошқариш учун гормонал таъсир этадиган инсектицидлардан 5 таси: Матч – 1,0 л/га, Номолт – 0,3 л/га, Бинсегард – 0,5 кг/га, Альфамилин – 0,5 л/га ва Римон Стар – 0,15 л/га амалий тавсия этилади; тутни парвонадан заҳарли бўлмаган воситалар ёрдамида ҳимоя қилишнинг хўжалик ва иқтисодий самарадорлиги ўрганиб чиқилади. № Тут парвонаси ривожланишининг авлодлари Зараркунанда шаклларининг ҳаво ҳароратига кўра ривожланиш давомийлиги, кун 15℃ 20 ℃ 25 ℃ 30 ℃ 35 ℃ Тухумлик даври 8,2±0,3 5,8±0,4 4,3±0,6 3,2±0,4 2,8±0,2 Қуртлик даври - 22,5±0,7 15,6±0,3 12,2±0,6 10,3±0,3 Ғумбаклик даври - 13,2±0,6 9,1±0,7 6,7±0,5 5,3±0,2 Имаголик даври - 18,7±0,2 16,7±0,3 12,5±0,6 9,6±0,4 Бир авлоди учун сарфланадиган кунлар - 60,2±0,5 45,7±0,4 34,6±0,6 28,0±0,2Тут парвонасининг турли ҳаво ҳароратларида ривожланиш давомийлиги (лаборатория тажрибалари, 2016-2018 йй.) Тут парвонасининг тутга етказган зарари (Андижон вилояти, Бўз тумани, 2016-2017 йй.) Кўрсаткичлар Тут новдаларининг ўртача узунлиги, см Барглари 1 та новдадаги барглар сони, дона 1 та баргнинг ўртача оғирлиги, гр Зарарланган новда (ўртача 1 қурт/барг ҳолида) 10,2 18 0,9 Зарарланмаган новда (назорат) 10,1 28 1,4 Баргларга етказилган зарар миқдори, % 35,7 29,2 1-жадвал 2-жадвал Тут парвонасига қарши ишлатилган олтинкўзнинг биологик самарадорлиги Трихограмманинг тут парвонаси тухумларига таъсири динамикаси (Андижон вилояти, Бўз тумани, 2015-2016 йй.) тажриба варианти А ( дона ) 1 та тут дарахтига қўлланилган трихограмма оғирлиги ( мг ) В ( дона ) БС (%) Ўтган кунлар 3 7 10 3 7 10 1 2 3 4 5 6 23 22 26 23 24 25 назорат 0,1 0,3 0,5 0,8 1,0 23 20 23 19 19 19 24 18 19 16 16 16 26 16 17 14 13 12  9,1 11,5 17,4 20,8 24,0  18,2 26,9 30,4 33,3 36,0  27,3 34,6 39,1 45,8 52,0 Алдамчи белбоғ усулида олиб борилган тажрибалар натижалари (Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, 2016-2017 йй.)Вариант Вариантларга изоҳ Қ айтариқлар белбоғдадаги қуртлар сони, т а (1-босқич) Ў ртача зарарланиш дараж аси, балл (2-босқич) 1 та новданинг Ў ртача узунлиги, м (2-босқич) 1 м новдадаги баргларнинг ўртача сони, т а/м (2-босқич) 1 м новдадаги баргларнинг ўртача оғирлиги, гр/м (2-босқич) Назоратга нисбатан фарқи (2-босқич) Барг оғир- лиги, гр|м Новда узун- лиги, м 1 Дориланган алдамчи белбоғ 1 18 2 1,8 21 19 5,5 0,6 2 19 2 2 20 20 6,5 0,8 3 16 1 2 22 21 7,5 0,5 Ўртача 18 1,5 2 19,5 20 6,5 0,7 2 Дориланмаган алдамчи белбоғ 1 16 2 1,6 20 19,5 6,0 0,4 2 17 3 1,9 19,5 20 6,5 0,4 3 16 2 2 21 20 6,6 0,6 Ўртача 16 1,8 1,9 19 20 6,5 0,5 3 Алдамчи белбоғсиз назорат 1 - 4 1 16 15 - - 2 - 3 1,3 ХУЛОСА 1. Андижон вилояти шароитида тут парвонасининг (ТП) қишлаб чиққан қуртлари апрел ойида ғумбаклаша бошлаб, май ойида капалаклари учиб чиқади. Энг паст пуштдорлик, ҳамда тухум ва қуртларнинг яшовчанлиги нисбатан паст ҳаво ҳарорати шароитида (15°С) юз беради; энг мақбули – 25-30°С да. Пилла қуртлари боқиладиган май ойида 12-18% дарахтлар ТП билан зарарланади; август-сентябрда – 100%. Вилоят шароитида ТП мавсумда 5-6 авлод бериб ривожланади. 2. Тут парвонасининг табиий кушандалари орасида йиртқичлик ёки паразитлик қилиб озиқланувчи турлари мавжуд. Йиртқичлари орасида қўнғизлар туркумига алоқадорлари доминантлик (42,6%) қилади. Кейинги ўринларни: қандалалар (37,8%), бешиктебратарлар (15,4%) ва тўрқанотлилар (4,2%) эгаллайди. ХУЛОСА (давоми) 3. Парвонанинг кушандалари орасида паразитлар 11,6% ташкил қилади. Улар асосан пардақанотли ( Hymenoptera ) ҳашарот туркумига тааллуқли бўлиб: 42,6% и браконидлар ( Braconidae ), 37,8% и ихнеумонидлар ( Ichneumonidae ), 15,4% и тахин пашшалари ( Tachynidae ) ва 4,2% и энсиртидлар ( Encyrtidae ) оиласига мансубдир. ТРИХОГРАММАНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ХУЛОСА 4. Тут парвонасига қарши, илк бор, трихограмманинг боғлар учун мўлжалланган тури – Trichogramma dendrolimi лаборатория ва дала шароитларида синаб кўрилди. Лаборатория шароитида кушанда парвона тухумларини ўртача 88,7% га зарарлади. Кетма–кет ривожланган беш авлод давомида яшаган кушанданинг ҳар авлоди ўртача 9 кунда якунланди, урғочи зотлари 6 кун яшади, жинслар нисбати (♂:♀) 1:5 бўлди. Амалий дала тадқиқотида парвонанинг 1 авлодига қарши трихограммани 3 марта 3 граммдан тарқатилганида 52,0% биологик самара олинди. БРАКОН ВА ТАХИНЬ ПАШШАСИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ХУЛОСА 5. ТУТ ПАРВОНАСИНИНГ ҚУРТЛАРИГА ҚАРШИ БРАКОН ( BR.HEBETOR ) КУШАНДАСИНИ 1:20 НИСБАТДА ТАРҚАТИЛГАНДА ЎРТАЧА 67,2% БИОЛОГИК САМАРА ОЛИНДИ. БУ НИСБАТ 1:5 ГАЧА ҚИСҚАРТИРИЛСА САМАРАДОРЛИК 79,0% ГАЧА ОШДИ. 6. ТАХИНА ПАШШАСИНИНГ ( GONIA CILIPEDA RD.) ТУТ ПАРВОНАСИГА НИСБАТАН САМАРАДОРЛИГИ ҚОНИҚАРЛИ БЎЛИБ ЧИҚМАГАНИ ТУФАЙЛИ, УНИНГ АМАЛИЙ АҲАМИЯТИНИ ТУТ ЭНТОМОЦЕНОЗИНИНГ БИР ВАКИЛИ СИФАТИДА ЭЪТИБОРГА САЗОВОР ДЕБ ҲИСОБЛАШ МУМКИН. АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ХУЛОСА 7. АГРОТЕХНИК ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТУТ ПАРВОНАСИГА ҚАРШИ КУРАШ УСУЛЛАРИДАН БИРИ БЎЛИБ, АЙРИМ ХЎЖАЛИКЛАРДА ҲАМДА НИСБАТАН КЎП БЎЛМАГАН ТУТ ТЎДАЛАРИДА “АЛДАМЧИ БЕЛБОҒ”ЛАР ЁРДАМИДА ЗАРАРКУНАНДА СОНИНИ КАМАЙТИРИБ ТУРИШДАН ИБОРАТ. БЕЛБОҒЛАР ДАҒАЛ МАТОДАН 2 УСУЛДА ТАЙЁРЛАНИШИ МУМКИН: БИРИ- БЕЛБОҒНИ МАВСУМДА 1 ОЙДА 1 МАРТА ЗАҲАРЛАБ, ҚАЙТА БОЙЛАМАДИ; ИККИНЧИСИ – БЕЛБОҒ ПЛАСТИК СЕТКА БИЛАН ЎРАБ ҚЎЙИЛАДИ – “СЕПАРАТОР”. МИКРОБИОЛОГИК ИНСЕКТИЦИДЛАРНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ХУЛОСА 8. Тут парвонасига қарши курашда бирқатор ҳавфсиз микробиологик инсектицидлар юқори самарали эканлигини кўрсатди. Буларни июл-август ойларида, зараркунанданинг авлоди бошланиш даврида, капалаклар қийғос тухум қўйиб, ёш қуртлар пайдо бўлгач сепиб, яна 5-6 кун ўтказиб ишловни қайтариш талаб этилади. Бу мақсадда қуйидаги инсектицидлар тавсия этилади: Биослип-БТ, 45 млрд/мг – 2 кг/га, Лепидоцид- БФ, кук. 3000 ЕА/мг – 1,0 кг/га, Престиж, суюқ., 3000 ЕА/мл – 2,0 л/га, Вирин ХСУ, сус.к., титр 1х10 9 спора/мл – 0,2 л/га. МИКРОБИОЛОГИК ИНСЕКТИЦИДЛАР САМАРАСИ БЎЙИЧА ХУЛОСА 9. Микробиологик инсектицидлар ёрдамида тут ҳимояланганида, ҳар дарахтда ўртача 34,8-41,1% барг ҳосили сақлаб қолинади; ҳимоя учун сарфланган ҳар 1 сўм эвазига 3,69-5,39 сўмлик қўшимча маҳсулот (барг) олинади; рентабеллик 369-539% ни ташкил этади. Юқорида кўрсатиб ўтилган микробиологик инсектицидлар тут дарахтларини парвонадан ҳимоя қилиш мақсадида амалий ишлатиш учун тавсия этилади. БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАРНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ХУЛОСА 10. Тут парвонасига қарши БАВ (биологик фаол моддалар) орасидан 5 та гормонал таъсир этиш хусусиятига эга инсектицид синовдан ўтказилди: Матч – 1,0 л/га, Номолт – 0,3 л/га, Бинсегард – 0,5 кг/га, Альфамилин – 0,5 л/га ва Римон Стар – 0,15 л/га. Натижада қониқарли юқори самара олинди – кузатилган 15-16 кун орасида биологик самарадорлик 81-100% ни ташкил этди. 11. БФМ ёрдамида тутларни парвонадан ҳимоя қилиш ҳар томонлама фойдали тадбир эканлиги аниқланди. Июн ойида ўтказилган ҳимоя натижасида дарахтларда 39,1-43,6% барг сақлаб қолинди. Ҳимоя учун сарфланган ҳар 1 сўм эвазига 3,71-5,06 сўмлик қўшимча маҳсулот (барг) сақлаб қолинди. Ушбу воситаларни тутларни парвонадан ҳимоя қилиш мақсадида илкбор июнда, ёки ундан кейин, мавсумда 1 марта ишлатишни тавсия этамиз.
Купить
  • Похожие документы

  • Faxriy yorliq
  • Markaziy Osiyo va uzoq xorijiy mamlakatlarda transport sanoatining hozirgi holati
  • Issiqxonada o'lchanadigan parametrlarni avtomatlashtirish
  • Biometriya va telemonitoring
  • Bacillus subtilis bakteriyasi asosida triptofan aminokislotasini olish texnolgiyasi

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha