Углерод ва азот атомларининг даврий системадаги ўрни ва бирикмалари

Углерод ва азот атомларининг даврий системадаги ўрни ва бирикмалари. Органик бирикмалардаги кимёвий боғ турлари ва уларнинг тавсифи 1) Ташқи энергетик қаватда (2s ва 2p) тўртта электронинг мавжудлиги: Шу сабабли углерод атоми эркин электронларни бермайди ва қабул қилмайди яъни ион ҳосил қилмайди 2) Атом ўлчамининг кичиклиги Ковалент боғнинг хоссалари 1. Боғ узунлиги 2. Боғ барқарорлиги 3. Боғ йўналганлиги 4. Тўйинувчанлик Аддитивлик принципи: 1. Боғ ёки молекула хоссасининг қиймати алоҳидв структура элементлари – атом, атом гуруҳлари, боғлар ва ҳ.к. улушлари йиғиндиси сифатида қаралиши мумкин. 2. Бу структура элементларининг ҳиссалари ҳар қандай молекулада ўзгармас бўлади Органик бирикмаларда ковалент боғнинг  - ва  - кўринишлари мавжуд.  -боғ. Агар ковалент боғ s-, p-, sp 3 -, sp 2 - ва sp-электронларнинг (атом орбиталларининг) асосий ўқи бўйича туташиши натижасида ҳосил бўлса бу боғ  -боғ дейилади.  -боғ. Агар ковалент боғ р-электронларнинг (атом орбиталларининг) ёнлама туташиши натижасида ҳосил бўлса бу боғ  -боғ дейилади. Ковалент боғ қутбли ва қутбсиз бўлиши мумкин. қутбсиз ковалент боғ. Агар ковалент боғ бир хил атомлар ўртасида ҳосил бўлса, бундай боғ қутбсиз ковалент боғ дейилади. қутбли ковалент боғ. Агар ковалент боғ турли атомлар ўртасида ҳосил бўлса, бундай боғ қутбли ковалент боғ дейилади. қутбли ковалент боғнинг координацион ва ярим қутбли (семиполяр) турлари мавжуд. Координацион боғ - бир атомнинг электрон жуфти ҳисобига ҳосил бўлган ко Боғнинг узунлиги боғни ҳосил қилувчи атомлар маркази ёки ядролар орасидаги масофадир. Боғнинг узунлиги боғни ҳосил қилувчи атомлар ковалент радиуслари йиғиндисига тенг. Боғнинг узунлиги ангестрем, ёки нанометр, нм (1 нм  10 -9 м) ларда ўлчанади. қуйида баъзи кимёвий боғлар ва уларнинг узунликлари (нм) келтирилган Боғларнинг фазодаги йўналганлиги (валент бурчаги). Икки ва ундан ортиқ атом билан ковалент боғ ҳосил қилган атом боғларининг йўналишлари орасидаги бурчак боғлар орасидаги бурчак ёки валент бурчак дейилади. Валент бурчаклари рентгенографик, электронографик ва спектроскопик усуллар билан аниқланади ва градусларда ўлчанади. Валент бурчаклар ҳам справочникларда берилади. қуйида баъзи молекулалардаги валент бурчаклар берилган: Боғларнинг қутблилиги. қутбли боғ деб ундаги мусбат зарядларнинг маркази манфий зарядларнинг марказига тўғри келмайдиган боғга айтилади. Масалан, Н – Н, СН 3 – СН 3 , Cl – Cl каби боғлар қутбсиз, H – Cl, CH 3 – F, CH 3 – NO 2 боғлар эса қутблидир. Боғнинг қутблилиги миқдорий жиҳатдан диполь моменти (  ) билан характерланади ва  қ l e билан ифодаланади. Бунда l-мусбат ва манфий зарядлар марказлари орасидаги масофа (см), е- элементар заряд. Диполь моменти Дебай (D) ларда ўлчанади. 1D  1см  10 -18 электростатик бирлик. Агар молекула икки атомдан иборат бўлса молекуланинг дироль момент ибоғнинг диполь моментига тенг бўлади. Молекула учта атомдан иборат бўлса боғнинг диполь моменти қуйидаги формула билан ифодаланади  ' = 2 (1 + c o s ) бунда,  ’ – боғнинг диполь моменти; Боғнинг қутбланувчанлиги. Боғнинг қутбланувчанилиги деб боғдаги электронларнинг ташқи электр майдони таъсирида силжиб, ундаги атомларнинг қутбланишига айтилади. Бундай қутбланиш натижасида боғда ёки молекулада диполь моменти вужудга келади (   ). Бу диполь моментининг миқдори электр майдонининг учланганлигига ва молекула структурасига боғлиқ бўлган қутбланувчанлик коэффициентига боғлиқ   E = бунда, Е-майдон кучланганлиги;  - қутбланувчанлик коэффициенти Боғнинг энергияси. Боғнинг энергияси деб уни гомолитик тарзда узиш учун сарфланадиган энергияга айтилади. У боғнинг ҳосил бўлиш энергиясига тенгдир. Энергия ккал-моль ёки кЖ-мольларда ўлчанади. Боғнинг ҳосил бўлиш энергияси моддаларнинг ҳосил бўлиш энергиялари асосида аниқланади. Модданинг ҳосил бўлиш энергияси эса бу бирик Гибридланиш