Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 1.6MB
Покупки 0
Дата загрузки 12 Июнь 2023
Расширение ppt
Раздел Презентации
Предмет Химия

Продавец

Bohodir Jalolov

Умумий кимё

Купить
1 КИМЁ Умумий ва ноорганик кимё Органик кимё Аналитик кимё Физик ва коллоид кимё Озиқ-овқат маҳсулотлари кимёси К ремний кимёси 2Умумий кимё – Моддалар таркиби, тузилиши, олиниши, хоссалари ва улар орасида борадиган жараёнларни, қонуниятларни ўрганадиган фан.Илмий фаразнинг чегарасизлигини фараз қилиб бўлмайди. Границ научной фантазии предвид и т невозможно. (Д.И.Менделеев) Кимё – табиий фанлардан бири бўлиб, моддалар, жисмлар, ҳодисалар орасидаги боғлиқликни маълум қонуниятлар асосида тушунтириб беради. 3КИМЁНИНГ ФАН СИФАТИДА ШАКЛЛАНИШИ  Кузатишлар, тадқиқотлар, маълумотлар  Тушунчалар, назариялар, гипотезалар, қонунлар  Амалиёт маҳсули БУНИНГ УЧУН:  Физика  Математика  Биология  География  Геология  Иқтисодиёт Кимёнинг объекти – МОДДА 4ФАННИ ЎРГАНИШДАН МАҚСАД  Шу кунгача мавжуд бўлган кимёвий тушунча ва қонунларни ўрганиб, моҳиятини тушуниш;  Моддаларнинг тузилиши, таркиби, хоссаларини, уларнинг ўзгариш сабаблари ва оқибатларини билиш;  Кимёвий ҳисоблашларни бажара олиш;  Кимёвий тажрибаларни режалаштириш, амалга ошириш ва бажариш учун керакли модда, материал ва асбоблардан тўғри фойдаланишни ўрганиш;  Кимёвий ахборотлар йиғиш ва уларни айрибошлаш тажриба, кўникмаларига эга бўлиш;  Олинган билим ва кўникмалардан зарур ҳолларда, касб фаолиятида, кундалик ҳаётда талаб даражасида фойдалана билиш. 5Моль – модда миқдорининг ўлчов бирлиги n – белгиланади. 1 моль модданинг шундай миқдорики унда 12 грамм 12 С изотопи сақлаган атомлар сонига тенг структура бирлик (атом, молекула, ион) бўлади ёки N A = 6,022 · 10 23 – Авогадро сонига тенг бўлади. Моляр масса – модда массаси ( m )нинг унинг миқдори ( n )га нисбати топилади. 62. МОДДА МАССАСИНИНГ САҚЛАНИШ ҚОНУНИ Асосчилари: 1789 йил француз олими А.Лавуазье. Қоидаси: Реакцияга киришаётган моддалар массалари йиғиндиси ҳосил бўлган моддалар массалари йиғиндисига тенг бўлади. ( Ядровий реакцияларда модда массасининг сақланиш қонуни амал қилмайди ). Кимёвий реакция вақтида жуда катта энергия ажралиши билан борадиган жараёнларда массанинг ўзгариши кузатилади. Масалан: ядро ва термоядро реакциялари, водород бомбасининг портлаши ва ҳ.к. 71905 йилда А.Эйнштейн кимёвий жараёнда масса ўзгаришини қуйидаги формула билан исботлаб берди. m – модда массасининг ўзгариши, Е – жараёндаги энергия миқдори, с – ёруғлик тезлиги (300000000 м/сек). “ РЕТОРТА” Ҳозирги замонавий талқини: Реакцион системадаги моддалар массалари ва системадан ажралаётган ёки ютилаётган энергияга эквивалент масса суммаси доимий. 83. МОДДА ТАРКИБИНИНГ ДОИМИЙЛИК ҚОНУНИ Асосчиси: 1801 – 1809 йй. француз химиги Ж.Л.Пруст. Қоидаси: Ҳар қандай тоза (соф) модда нимадан, қачон ва қандай усулда олинишидан қатъий назар ўзгармас миқдорий таркибга эгадир. Н.С.Курнаков таклифи билан моддалар 2 та синфга бўлинди: 1) Таркиби доимий бўлган, яъни Пруст қонунига бўй сунадиган моддалар дальтонидлар (инглиз олими Ж.Дальтон шарафига) 2) Таркиби ўзгарувчан бўлган, Пруст қонунига бўй сунмайдиган моддалар бертоллидлар (француз олим Бертолле шарафига) деб номланди. 94. КАРРАЛИ НИСБАТЛАР ҚОНУНИ Асосчиси: 1803 йил инглиз олими Ж.Дальтон. Қоидаси: Агар икки элемент атомлари ўзаро турли кўринишдаги мураккаб моддаларни ҳосил қилса, биринчи элементнинг бир хил массасига мос иккинчи элементнинг массалари нисбати ўзаро бутун сонлар нисбати каби нисбатда бўлади. Масалан: Азот билан кислород ўзаро беш хил бирикма ҳосил қилади, N 2 O, NO, N 2 O 3 , NO 2 , N 2 O 5 . Оксидлар таркибида азотнинг бир хил массасига тўғри келадиган кислороднинг массалари нисбати 1:2:3:4:5 нисбат каби бўлади: 105 . ҲАЖМИЙ НИСБАТЛАР ҚОНУНИ Асосчиси: 1808 йил франциялик олим Гей – Люссак. Қоидаси: Бир хил шароитда реакцияга киришган ва ҳосил бўлган газ моддаларнинг ҳажмлари нисбати ўзаро бутун сонлар нисбати каби бўлади. Масалан: 2H 2 + O 2 = 2H 2 O(буғ) реакцияга 2 ҳажм водород билан 1 ҳажм кислород киришиб, 2 ҳажм сув буғлари ҳосил бўлади, уларнинг ҳажмий нисбатлари 2 : 1 : 2 нисбат каби бўлади. 116 . АВОГАДРО ҚОНУНИ Асосчиси: 1811 йил италиялик олим А.Авогадро. Қоидаси: Бир хил шароитда тенг ҳажмда олинган барча газ ва газлар аралашмаларида молекулалар сони ҳам тенг бўлади. Масалан: Бир хил температура ва босимда 1 л водороддаги молекулалар сони 1 л кислороддаги ёки 1 л ҳаводаги молекулалар сонига тенг бўлади. Нормал шароит: Ҳарорат t = 0 o C, Абсолют температура T = 273 К (Кельвин) (T = t o C + 273), Босим P = 101,325 кПа (760 мм симоб устуни, 1 атм.) Моляр ҳажм V m = 22,4 л Модда миқдори n = 1 мол Авогадро сони N A = 6,02 10 23 127. ГАЗ ҚОНУНЛАРИ ИЗОБАРИК ЖАРАЁН Асосчиси: XIX аср биринчи ярми франциялик олим Гей- Люссак. Қоидаси: згармас (доимий) босимда газнинг ҳажм ўзгариши температура ўзгаришига тўғри пропорционалдир. ИЗОТЕРМИК ЖАРАЁН Асосчиси: XIX аср биринчи ярми италиялик олим Бойль – Мариотт Қоидаси: згармас (доимий) температурада газнинг ҳажм ўзгариши босим ўзгаришига тескари пропорционал. 13ИЗОХОРИК ЖАРАЁН Асосчиси: XIX аср биринчи ярми Шарл. Қоидаси: Ўзгармас (доимий) ҳажмда газнинг босим ўзгариши температура ўзгаришига тўғри пропорционал. ГАЗЛАРНИНГ БИРЛАШГАН ТЕНГЛАМАСИ Қоидаси: Агар газларнинг барча параметрлари (Р,V,T) ўзгарувчан бўлса, уларнинг ўзаро муносабати доимий қийматга эга. Нормал шароитда бу қиймат 8,31 га тенг ва у универсал газ доимийси дейилади, R – билан белгиланади. 14МЕНДЕЛЕЕВ – КЛАПЕЙРОН ТЕНГЛАМАСИ Асосчиси: XIX аср иккинчи ярми Д.И.Менделеев ва Клапейрон тенгламани чап томонини R билан алмаштирсак, у кўринишга ўтади. n – мол газ учун эса, бўлади. P – босим, кПа. V – ҳажм, л. n – модда миқдори, мол. R – универсал газ доимийси (8,31). T – абсолют температура, К. m – газ массаси, г. Mr – газ ёки газлар аралашмаси моляр массаси, г/мол. Бу ерда, 15ГАЗЛАРНИНГ НИСБИЙ ЗИЧЛИГИ Қоидаси: Бир газ массасининг иккинчи газ массасига нисбати, биринчи газнинг иккинчи газга нисбатан зичлиги дейилади ва d – ёки D – билан белгиланади. 168. ЭКВИВАЛЕНТ ВА ЭКВИВАЛЕНТЛАР ҚОНУНИ Асосчиси: XIX асрнинг биринчи ярми инглиз олими Ж.Дальтон. Қоидаси: Модданинг бир оғирлик қисм водород ёки саккиз оғирлик қисм кислород билан қолдиқсиз бирикадиган ёки кимёвий реакцияларда уларнинг ўрнини боса оладиган массаси эквивалент дейилади. Эквивалент тушунчаси лотин тилидан олинган бўлиб, “ тенг кучли ” деган маънони билдиради ва бу тушунчани 1814 йилда Воллостон фанга киритган ва Э ҳарфи билан белгиланади. Эквивалентлар қонуни – реакцияга киришаётган моддаларнинг массалари уларнинг эквивалент моляр массаларига тўғри пропорционалдир. 171) Оддий моддалар эквивалентини ҳисоблаш: Моддалар эквивалент массаларини ҳисоблашМоддалар эквивалент массаларини ҳисоблаш Бу ерда, Э – эквивалент масса , Ar – атом масса, Ab – валентлик. 2) Мураккаб моддалар эквивалентини ҳисоблаш:
Купить
  • Похожие документы

  • 17-guruh elementlari galogenlar
  • Oltinchi guruh p-elementlari
  • Bufer eritmalar, bufer eritmalarda pHni aniqlash, tuzlar gidrolizi, tuz effekti
  • 3-guruh d-elementlari
  • Argos test javoblari

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha