Войти Регистрация

Docx

  • Рефераты
  • Дипломные работы
  • Прочее
    • Презентации
    • Рефераты
    • Курсовые работы
    • Дипломные работы
    • Диссертациии
    • Образовательные программы
    • Инфографика
    • Книги
    • Тесты

Информация о документе

Цена 3000UZS
Размер 338.4KB
Покупки 0
Дата загрузки 28 Февраль 2024
Расширение pptx
Раздел Презентации
Предмет Зоология

Продавец

Bohodir Jalolov

Умумий нозология

Купить
Умумий нозология Режа : • 1 . Касаллик тўғрисида тушунча. • 2 . Касаллик классификацияси ва босқичлари • 3 . Ўлим. • 4 . Анабиоз. Қишки уйқу. Қайта тирилтириш ва реанимация. • Асосий адабиётлар: • 1.С.И.Лютинский, В.С.Степин Патологическая физиология сельскохозяйственных животных, Москва, изд Колос, 2001 год. • 2.Д.Э.Эшимов, Р.Ф.Рўзиқулов “Ҳайвонлар патофизиологияси фанидан амалий – лаборатория машғулотлари” ўқув қўлланма. Тошкент. Ўзбекистон файлосуфлари миллий жамияти 2007 йил • Қўшимча адабиётлар • 1..Р.Х.Хаитов, М.А.Абдуллаев. Қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг патологик физиологияси. Тошкент, Ўқитувчи, 1980 йил. • 2. А.А.Журавель, А.Г.Савойский. Патологическая физиология сельскохозяйственных животных. Москва, Агропромиздат 1985 год. • 3.С.И.Лютинский, В.С.Степин. Практикум по патологической физиологии сельскохозяйственных животных. Москва, Агропромиздат 1989 год. • 4..О.А.Хусинов. Патологик физиология фанидан амалиёт дарслари учун қўлланма. Тошкент Абу Али ибн • Рим врачи Гален (II аср) Гиппократнинг гуморал (суюклик) назарияси ёқлаб, касалликка асосий сабаб қондаги ўзгаришлар деб, қарайди. • Галендан кейин ватандошимиз, медицинанинг ривожланишига улкан ҳисса қўшган машҳур олим, файласуф Абу Али Ибн Сино (Авицена) ҳисобланиб, у медицина соҳасида жуда катта илмий–ижодий ишлар олиб бориб (пульс, нерв), 1020 йилда Тиб қонунлари китобини ёзади. У 5 томли 6 та китобдан иборат. • XVI асрга келиб, Парацельс биринчилардан булиб, касаллик бу организмда кечадиган ҳаётий жараёнларнинг нонормал кечиши бўлиб, бунда ундаги кимёвий ўзгаришлар сабаб бўлади деб тушунтирувчи ятрохимия назариясини илгари сурди. Бу даврда ятрофизиклар назарияси шаклланди. Улар касалликни организмдаги физик ўзгаришларга боғлиқ дейди. • Морган ва Биша касалликни организмдаги морфолог Баъзилар касаллик – оғриқ билан кечадиган жараёндир, деб қарадилар. Лекин, шундай касалликллар ҳам борки, уларда ҳеч қандай оғриқ сезилмайди, масалан, айрим нерв касалликлари, ўсма касалликлари, баъзи ирсий касалликлар ва ҳакоза. Академик И.П.Павлов касаллик, икки томонлама йўналишга эга бўлган яхлит бир жараён бўлиб, унда бир вақтнинг ўзида бузилиш ва айниш билан характерланадиган ходисалар ҳам, тузалиш ва тикланиш билан характерланадиган ҳодисалар ҳам мавжуд, деб тушунтиради. • Касаллик - организмнинг зарарли таъсиротларга нисбатан мураккаб, кўпроқ мосланувчан жавоб реакцияси бўлиб, организм билан муҳит ўртасидаги ўзаро муносабатнинг бузилишидан вужудга келади ҳамда ҳайвонлар маҳсулдорлигини ва иқтисодий самарадорлигининг пасайиши билан ифодаланади. • Барча касалликларни этиологик омиллар характерига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади: • 1.) Инфекцион касалликлар – микроорганизмлар қўзгатади. • 2) Инвазион касалликлар – ҳар хил ҳайвонлар пайдо қилади. • 3.) Юқумсиз касалликлар. • Этиологик факторлар табиатига кўра, яъни қуйидагича классификацияга булинади: • 1) Механик омиллар таъсирида рўй берадиган касалликлар. • 2) Физик омиллар таъсирида рўй берадиган касалликлар. • 3) Кимёвий омиллар таъсирида рўй берадиган касалликлар. • 4) Биологик омиллар таъсирида рўй б Касалликлар ҳайвонларнинг ёшига қараб қуйидагича классификацияланади. 1)Ёш ҳайвонлар касалликлари сальмонеллёзлар, паратиф, пастереллёз, бранхопневмония, дизентерия, авитаминозлар, юқори нафас йўлларининг касалликлари ва бошқалар. 2)Қарри ҳайвонлар касалликлари: артериосклерозлар, ўсма, гипертония, атрофия ва бошқалар. 3)Орган система касалликлари қуйидагича классификацияланади: қон, қон айланиш ёки юрак - томирлар, нафас, овқат ҳазм қилиш, айирув, эндокрин, нерв ва бошқа система касалликларга бўлиб ўрганилади. Касалликлар ривожланиш муддати ва қўзғатувчи кучига боғлиқ равишда уч хилда кечади: 1) Ўткир оқимли касалликлар – бир неча дақиқадан, соатдан то бир неча ҳафтагача: Масалан: инфекцион ва паразитар касалликлар; 2) Ўртача ўткир оқимли касалликлар – бир неча ҳафтадан то бир неча ой • Касалликларни кечишига қараб тўртта даврни фарқланади: 1. Яширин ёки латент давр . Юқумли касалликларда инкубацион давр дейилади. Бу давр касаллик пайдо қилувчи агентнинг организмга таъсир қила бошлаган ёки кирган пайтидан то касалликнинг биринчи аломатлари юзага чиқишигача ўтган даврдир. Яширин дарв бир неча дақиқа ёки соатдан бир неча ой ва йилгача хам чўзилиши мумкин. Туберкулёз, бруцеллёз, ички юқумсиз касалликлар, пес, спид ва бошқалар. 2. Касалликдан хабар берувчи (продромал) давр . Бу даврда айнан шу касалликка хос, яъни дастлабки патологик белгилар кўрина бошлаб, кўпинча бир неча касалликларга хос умумий белгилар (иштаҳанинг пасайиши, хароратнинг кўтарилиши, ҳолсизланиш ва бошқалар) юзага чикиши кузатилади. Продромал даврга хос белгилар баъзан жуда кучли намоён бўлса, баъзан ўта 3.Касалликнинг яққол юзага чиққан, яъни тўла клиник шаклланиш даври. Бу даврда айнан шу касалликка хос асосий белгилар юзага чиқади ва касалликка диагноз - ташхис қўйиш осонлашади. Бу даврнинг давомийлиги ҳам патоген омиллар характерига ва организмнинг реактивлигига боғлик. • 4. Касалликнинг якунловчи даври ва оқибати . Бу давр касалликдан соғайиш, тикланувчи жараёнларни ёки, аксинча, бузилиш, айниш жараёнларининг батамом устун келиши билан ифодаланади. Биринчи ҳолатда ҳайвон соғайса, иккинчи ҳолатда ўлим содир бўлади. • Касалликни ноаниқ, асосий белгиларсиз кечишига, касалликни ёпиқ формаси дейилади. Баъзан касаллик одатдагидан кўра енгил кечади ва тез ўтади. Бунда организмда чуқур ўзгаришлар юз бериб улгурмайди,бунга касалликни абортив кечиши дейилади . • Ремиссия деб, касалликнинг муайя • О рганизмнинг соғайишига саногенез дейилади. • Ўлим – мортис, морби – организмдаги орган ва тўқималар вазифаларининг яшашга иложи қолмайдиган даражада бутунлай тўхташига ва организмнинг ташқи муҳит талабларига жавоб бермай, организм яшовчанлигини, мослашувчанлигини йўқолишига айтилади. Ўлим организм бир бутунлигининг бузилишидир. • Ўлимнинг сабаблари : механик, физик, кимёвий ва биологик таъсиротлардир. Ана шу таъсиротлардан нафас ва юрак-қон томирлар системаси фаолиятини бошқариб турадиган марказлар шикастланади. Юрак уриши ва нафас олиш тўхтайди Оқибатда, тўқима ва хужайраларга кислород етказиб берилмайди, уларда кечаётган ассимиляция ва диссимиляция жараёнлари бутунлай тўхтайди. Ўлим ҳосил бўлишини тушунтирадиган таълимотни танатогенез деб айтилади. • Ўлимнинг қуйидаги турлари фарқланади: • 1.Маҳаллий ўлим: а)физиологик б)патологик • 2.Умумий ўлим: а)физиологик б)патологик • Ўлим ҳарактерига кўра физиологик ва патологик бўлади. Физиологик (табиий) ўлим батамом қариш натижасида рўй беради ва 2 фоиз атрофида кузатилади. • Патологик (бева қ т) ўлим турли касалликлар ҳамда фожиалар оқибатида рўй беради ва 98 фоиз атрофида кузатилади. Содир булишига караб патологик ўлим қуйидагиларга бўлинади: • 1. Мажбурий ўлим: а) қасддан ўлдириш; • б) фавқулотдаги ёки бахтсиз ҳодисалар давридаги ўлим. • 2. Мажбур этилмаган ўлим: а) тўсатдан ёки тез • Ўлим нима сабабдан содир бўлишига қарамай, бир қатор босқичда кечади. Ўлиш жараёнида организмда бир нечта терминал, яъни сўнги ҳолатлар кечади. Терминал ҳолатларга қуйидагилар киради: • 1. Преагонал (талваса олди) ҳолатда ҳайвоннинг ҳуши ўзида бўлади, бироқ у равшан бўлмайди. Кўз рефлекслари сақланган, артерия босими пасайган, пульс нимжон, баъзан сезилмайди. Нафас олиш ва юрак уриши жуда тез ва бетартиб бўлади. Бу боскич охирида терминал пауза булиб, 5 сониядан 4 дақиқагача давом этади, нафас олишнинг тўсатдан вақтинча тўхташи билан характерланади. • 2.Агония (кураш, ўлим олди талвасаси) вақтида ҳайвон ҳушидан кетади, қўз рефлекслари ва ташқи таъсиротларга жавоб йўқолади. Юрак уриши секинлашади ва артерия қон босими кескин пасайиб кетади. Нафас олиш узуқ-юлиқ бўлади, хайвонда қалтироқ т 3. Клиник (юзаки) ўлим - 5 - 6 дақиқа давом этиб, юрак ва ўпка фаолиятининг тўхташи билан ифодаланади. Клиник ўлимдан ҳайвонни ҳаётга қайтариш мумкин. Бунинг учун юрак ва ўпка фаолиятини бошқарувчи марказларнинг фаолияти қайтадан тикланиши керак. Қайта тирилтириш - реанимация дейилади . 4. Биологик ўлим, яъни ҳақиқий ўлим клиник ўлимдан сўнг бошланади. Ўлим юз беришининг асосий ва умумий сабабларидан бири хужайраларга кислород етказиб беришининг сусайиши. Бунда дастлаб бош мия ярим шарлар пўстлоғида, сўнгра бошқа қисмларда ва органларда қайтмас, чуқур морфо-физиологик бузилишлар рўй беради. Биологик ўлим содир бўлганидан кейин ҳайвонни қайта тирилтириш имконияти батамом йўқолади. Француз олимларининг таъкидлашига кўра, тўқималардаги рН кўрсаткичига қараб, биологик ўлим бошланган ёки бошлам Гавданинг ташки белгилари: 1.Гавданинг совиши. Гавдада ҳарорат соатига биринчи кун 1 0 дан, кейинги кунлар эса 0,2 0 дан пасая боради. Баъзи бир касалликлар (М: қоқшол) оқибатида рўй берган ўлимдан кейин гавдадаги ҳарорат аксинча кўтарилади. Бунга организмда микробиологик жараёнларнинг авж олиши сабаб бўлади. 2.Гавданинг қотиши. Гавда ўлим содир бўлгандан 8-10 соатдан кейин қота бошлайди ва 24-48 соатгача давом этади. Бунинг асосий сабаби гавда тўқималарида кислоталикни ошиб кетишидир. Мускулларнинг қотиши тананинг юқори қисмидан бошланади. 3.Гавдада доғларнинг пайдо бўлиши. Гав да доғи гемолизланган қоннинг тўқималарга шимилишидан (имбибиция туфайли) ҳосил бўлади. Одатда, бу доғлар гавданинг ерга тегиб ётган, яъни пастки қисмида ҳосил бўлади. 4.Гавданинг чириши - ўлим содир бўлганидан бир чиритувчи микроорганизмлар киради ва чириш бошланади. Қотиш қаердан бошланган бўлса, ўша жойнинг чириши тезроқ бўлади. Гавданинг чириши муҳит ҳароратига, намлигига, микрофлора ва бошқа омилларга боғлиқдир. Мўмиёлаш ва кимёвий ишлов бериш йўли билан сунъий равишда мурдани узоқ вақт чиритмасдан сақлаш мумкин. Прейер 1873 йилда ҳайвон организмидаги ҳаётий процессларнинг сунъий равишда вақтинча ўта сусайтирилиши анабиоз деб аталади . Айиқлар ва бошқа баъзи бир ҳайвонлар қишда чуқур ва узоқ уйқуга кетадилар. Бу пайтда организмда кечаётган ҳаётий жараёнлар ўта суст боради. Тана ҳарорати 5–8 даражагача пасаяди. Қислород истеъмол қилиниши меъёрининг 2–3 фоизини ташкил қилади. Анабиоз ҳолати қуритиш ва ўта совитиш йўли билан амалга оширилиши мумкин. Анабиознинг ўлимдан фарки, шундаки, унда ҳайвонни Узоқ эволюция жараёнида турли ноқулай таъсиротлардан сақланиб қолишда ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмлар тирик қолиши учун анабиоз ҳолатига ўтади, мослашади. Масалан: қаттиқ совуқ ёки иссиқлик билан осмотик босимни пасайтириб, ҳавода кислородни камайтириб, музлатиб, қуритиб маҳсус химиявий шароит ҳосил қилиниб, яъни протектор моддалардан фойдаланиб анабиоз ҳосил қилиш мумкин. Анабиоз даврида ҳайвонларда барча функциялар кескин пасайиб (тана ҳарорати, юрак уриши, нафас олиш, моддалар алмашинуви кескин пасайиб, рефлекслар йўқолиб) кетади. Анабиоз ҳолати медицинада, айниқса хирургияда аҳамияти катта. Анабиоз ҳолатга бир мунча яқин бўлган яна бир ҳолат – леттаргик уйқу ҳам маълум. Летаргик уйқу давомида одам сунъий равишда озиқлантириб турилади. Летаргик уйқу бир сабаб оқибатида М. Н.
Купить
  • Похожие документы

  • Yomg‘ir chuvalchanglarining bioekologik xususiyatlari
  • Boshlang`ich sinf o`quvchilarini umurtqali hayvonlar bilan tanishtirishning metodlari
  • Respublikamiz tabiiy suv havzalarida uchraydigan baliq turlari va ularning ekologik guruhlari
  • Hasharotlarning tabiiy feromonlari
  • O’zbekistonning zaharli ilonlari, ularning tarqalishi va ahamiyati

Подтвердить покупку

Да Нет

© Copyright 2019-2026.

  • Инструкция по снятию с баланса
  • Контакты
  • Инструкция использования сайта
  • Инструкция загрузки документов
  • O'zbekcha